Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prizma avatar

Prizma

Душанба ва ҳаводан нолиш учун очилган канал.
саволлар: @kinopubuz_bot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateDec 27, 2022
Added to TGlist
Oct 03, 2024

Popular posts Prizma

29.03.202507:46
Яқинларингсиз яшаш қийин, тўғри, лекин мусиқасиз яшаш имконсиз.
24.03.202514:41
Севиб қолсанг - фамилиянгга ўтмаса ҳам уйланасан. Севиб қолсанг - керак бўлса унга уйланиш учун фамилиясига ўтишга ҳам рози бўласан. Ҳақиқий севги принципларингни ўзгартириб юборадиган кучга эга. Шунинг учун севиб қолманглар, атрофдагиларни фикри билан яшайдиган бўлсаларинг.
22.03.202514:20
“Бу кино кетказилган вақтимга арзийдими?” деб сўрайдиган одамлар ростданам ҳаётидаги ҳар бир дақиқани режалаштириб қўйган бўладими? Икки соат вақт ажратишга, ўша вақтга афсусланишгача борадиганлар сизлар ростданам Абдуқодир Хусановга ўхшаган жудаям банд одаммисизлар?

Менимча унақа эмас. Менимча улар миясини рилслар кўришга мослаштириб қўйишган ва икки соатлик кино ҳам уларга жуда узоқ туюлади. Камроқ инстаграм ва тик-токка киринглан дўстлар. Китоб ва кино сизни одам қилади, рилслар тупойлаштиради.

Уфф. Ўзим ҳам амал қилишим керак энди бу маслахатга.
15.04.202521:18
Ажрашаётганда суд томонидан бериладиган “ярашиш даври” бекор қилинибди.

Зўр иш бўпти. Иккита кап-катта одамни қарорини қабул қилмасдан давлат уларга ўйлаб кўриш учун вақт беришини ўзи абсурд. Энг ёмони ўша ярашув даврида мажбуран “яраштирилган” оилаларнинг қанчадан қанчаси энг камида бахтсиз, кўпида эса фожеа билан тугайдиган кейслар тиқилиб ётибди.
31.03.202508:37
Ўзингга-ўзинг гапириб кетаётганингда қулоққа наушник тақиб олсанг, одамлар телефонда гаплашяпти деб ўйларкан.
20.04.202512:24
Боя “Маъсума”нинг аудиоверсиясини эшитдим. Ундаги битта монолог жуда ёқди.
Нега пешонангга тўппонча тиралганини билиб туриб ҳам ўзингни ухлаганга солиб ётдинг? Тирик қолиш учун ҳаракат, қаршилик қилмадинг, деб савол берасизми? Пешонамга тўппончани ҳаётимдаги энг суюкли инсоним тираб турган бўлса, тирик қолишимдан маъно нима?
Ўзбеклар такой:
28.03.202515:54
Улар бизни кечиримли яхши инсонлар деб ҳисоблашади. Биз бечораларни эса - аслида хотирамиз қисқа.
Сплин айтяпти:

у ҳатто ўзини осмоқчи ҳам эди
лекин инситут, имтихон ва сессия

Албатта чин дилдан суицид қилмоқчи бўлган одам учун сессия ўйланиши керак бўлган охирги масала бўлади. Яъни ўзини осмоқчи бўлган одам, имтихонлардан ўтволай, кейин бемалол осавераман ўзимни демайди.

Гап шундаки, агар сени ҳам суицид қилишдан сессия, банкдаги кредит, синдошингни тўйи ёки лига чемпионовнинг финали каби нарсалар қайтариб турган бўлса, ҳурсанд бўлавер, сенда ҳали яшаш учун мотивация етарли.
02.04.202515:23
Айфон — янги олинганда икки кунда бир, бир йилдан кейин бир кунда икки марта зарядга қўйилишга мажбур матох.
Ҳайит байрами муносабати билан барча мусулмонларни табриклайман. Ҳурмат билан, ўзимдан эксклюзив табрик видеоси.
24.03.202504:11
Агар душанба қанақадир амалдор бўлганида — у аниқ замҳоким бўларди.
24.03.202518:01
Радиусни “Дубай” қўшиғи аслида турмуш ўртоғига хиёнат қилган одамнинг иқрорномаси. Ҳа, биз уни гўзал севги қиссаси деб талқин қилиб ўрганганмиз. У ҳақиқатдан ҳам гўзал мисраларга бой, гўзал севги қиссаси.

Лекин бошқа призмадан қаралса бу машъум хиёнатнинг гўзал мадҳияси.

Ҳаётингларни қийинлаштирвордима?
Узгидрометерологиянинг хабар қилишича, ташқарида футболканинг устидан кўйлак киядиган ҳаво эмиш.
22.03.202512:50
Авваллари Моника Белуччини севардик. Энди бўлса унинг қизи 21 ёшли Дева Касселга мафтунмиз.

Яхшиям узоқдан яхши кўриш тақиқланмаган.
Log in to unlock more functionality.