Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Жиззах вилояти божхона бошқармаси avatar
Жиззах вилояти божхона бошқармаси
Жиззах вилояти божхона бошқармаси avatar
Жиззах вилояти божхона бошқармаси
22.04.202511:41
Тадбиркорлар билан мулоқот: Жиззахда тўқимачилик корхонасида учрашув ўтказилди

✅Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъуллари Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган «ADA SEVEN TEXTILE» МЧЖ ХКда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

✅2020 йилда ташкил этилган мазкур корхона Бунёдкор маҳалласида жойлашган бўлиб, тўқимачилик- матоларни тўқиш ва бўяш йўналишида ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда 90 нафар ишчи доимий бандликка эга. Корхона ўз маҳсулотларини халқаро бозорга ҳам чиқариб, Италия, Россия ва Беларуссия каби мамлакатларга экспорт қилмоқда. 2024 йил ва жорий йилнинг шу даврига қадар 900 минг АҚШ доллари миқдорида хомашё экспорти амалга оширилган.

✅Учрашув давомида божхона ходимлари тадбиркорларга соҳадаги сўнгги ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, улар тақдим этаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

✅Тадбиркорларга «Экспорт уч қадамда» тизими, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режими, шунингдек, технологик ускуналар импортида берилувчи божхона имтиёзлари ҳақида амалий тушунтиришлар берилди.
22.04.202504:33
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Инсонни ўз мажбуриятларига боғлаб турган бурч ҳисси,— майда манфаатлар устидан ғолиб чиқувчи юксак манфаатларни англаб етганидан бошқа нарса эмас.

БЕНТАМ
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрель куни “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 244-сон қарори қабул қилинди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон Фармони билан товарларнинг божхона қийматини аниқлашда асоссиз имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартибларини қўллашга йўл қўйилмаслиги ҳамда божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини эътиборга олиб қабул қилинди.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари;
темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари;
халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.
Тарихий ютуқ: Енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионатида Ўзбекистон 2-ўринни қўлга киритди!

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 12 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади:

🥇Олтин медаль – 3 та
🥈Кумуш медаль – 5 та
🥉Бронза медаль – 4 та

Бу терма жамоамиз тарихидаги энг яхши натижадир!

Бундан аввалги энг юқори натижа 2022 йилда Қувайтда кузатилган эди. Унда Ўзбекистон учинчи, 2023 йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган чемпионатда эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Спортчилар ва уларнинг мураббийларини, барча спорт ишқибозларини бундай ёрқин натижа билан муборакбод этамиз!
18.04.202514:41
🏀Жиззахда енгил атлетикачилар ўртасида саралаш чемпионати ўтказилди
22.04.202504:43
Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан

| 📱Telegram | 🗳Facebook | 🌐
Instagram
Куннинг яхши хабари!

Карате бўйича 19-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Божхона институти курсанти Умиджон Каримов ўз йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди.


Энди у жорий йилнинг ноябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 1 майдан чет элдан республика ҳудудига қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр;
Сигарет – 200 дона;
Сигара – 5 дона;
Тамаки – 100 гр;
Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда);

Биологик фаол қўшимчалар:
суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда;
кукун ҳолатида – 0,5 кг;
таблетка –100 дона;
капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда;
қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади.
Reposted from:
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
19.04.202507:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди

🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Reposted from:
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
18.04.202514:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади

Манба: ПФ-57-сон, 25.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
22.04.202504:43
Ахborot 24 | Bojxona: xavfsizlikdan ma’naviyatgacha
#21apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
20.04.202517:27
Божхона қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтиришлар беради.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан олиб чиқишнинг қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Гуруч - 3 кг.дан кўп бўлмаган,
Нон-булка маҳсулотлари - 5 кг.дан кўп бўлмаган,
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Шакар - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Ўсимлик мойлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар - 40 кг.дан кўп бўлмаган.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда, республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқишга ва уларнинг қиймати 5 000 АҚШ долларидан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқишга рухсат берилади.
Reposted from:
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
19.04.202507:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади

“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;

🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

📝Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

✔️2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди.

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
22.04.202504:43
Axborot 24 | Yevropada xavfsizlik va hamkorlik tashkiloti (YXHT) ekspertlari ishtirokida seminar tashkil etildi
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан олиб чиқилиши мумкин.

Бунда, ушбу қиймат доирасидаги тижорат мақсадидаги товарлар товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда статистик мақсадлар учун божхона органлари томонидан ҳисоби юритилади ва республика экспорт ҳажмида инобатга олинади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан,

ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлган тақдирда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди!

Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келадиган товарларга нисбатан божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади.
20.04.202504:53
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан эркин муомалага чиқариш режимига (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган 70 турдаги товарлар рўйхати тасдиқланди.

Тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, пластмасса, резина, пойабзал, тери, мўйна, тош, керамика, шиша, металл, кимё саноати маҳсулотлари киритилган ушбу рўйхатдаги товарларнинг божхона юк декларациялари расмийлаштируви охирги тўқсон календарь кун ичида декларация қилинган шунга ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қийматининг 80 фоизидан кам бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
19.04.202502:17
Божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилиши Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган йиғилишдаги вазифа ва топшириқлар ижросига қаратилди.

Таъкидланганидек, ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкин. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.

Бу эса табиийки раҳбарлардан 2 карра кўп ишлаш кераклигини, ҳар бир раҳбар экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлигини кўрсатмоқда.

Ўтган ҳафтада қўмита раисининг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқоти ҳам тадбиркорлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиниши керак бўлган янги-янги масалалар борлигини кўрсатди.

Йиғилишда Давлатимиз Раҳбари томонидан кўтарилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди.

Эндиликда бизнес учун тенг шароитлар яратишда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

Йиғилишда маркировкасиз товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича берилган топшириқлар ижроси қатъий назоратга олинди.

Умуман олганда божхона соҳасидаги навбатдаги ислоҳотларни амалга оширишда малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорларни жалб қилиш долзабрлиги, бунда ўтган ҳафтада Божхона қўмитасида тадбиркорлардан таркиб топган ҳолда ташкил этилган Маслаҳат кенгашидан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Shown 1 - 24 of 76
Log in to unlock more functionality.