10.05.202507:35
Тан олиш керак, дунёда ўзбек миллатининг шаъни, обрўсини юксакларга кўтараётган фарзандларимиз талайгина.
Масалан, нима учун Ўзбекистон фарзандлари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири Гарвард университетига кетма-кет уч йилдан бери гранд асосида ўқишга кирмоқдалар?
Жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

09.05.202502:42
АОКА Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча воҳадошларимизни самимий табриклайди.
Аллоҳ таоло ўтган аждодларимизни Ўз раҳматига олиб, халқимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги йўлида хизмат қилаётган инсонларнинг қадрини янада баланд қилсин!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Аллоҳ таоло ўтган аждодларимизни Ўз раҳматига олиб, халқимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги йўлида хизмат қилаётган инсонларнинг қадрини янада баланд қилсин!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

08.05.202501:56
Ўзбекистонда блогерлик фаолияти тартибга солиниши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида ўтган давра суҳбатида АОКА томонидан соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
“Лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган” дейилади хабарда.

06.05.202516:08
❗️Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди. Ҳозирги сиртқи талабалар ўқишини давом эттираверади
Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни жорий йилда сиртқига ҳеч ким олинмайди. Бошқача айтганда, бир ярим ойдан кейин бошланадиган қабул жараёнларида сиртқига квота берилмайди;
➖ мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;
➖ бунда сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади. Яъни фалон йўналишда сиртқи бор, пистон йўналишда сиртқи ёпилди, деган гап йўқ. Энди ҳеч қайси йўналишга сиртқи учун талаба қабул қилиб бўлмайди;
➖ ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. Яъни сиртқи учун қабул тўхтатилди, сиртқига бошқа янги талаба олинмайди, аммо сиртқиларнинг ўзи ёпилгани йўқ;
➖ сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин. Шунингдек, мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича ўқитишга рухсат берилади;
➖ олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни кундузгига 100 киши қабул қилса, унда муқобил таълим шаклига 50 кишидан кўп қабул қила олмайди. Бу аввалгидек, фақат квота эълон қилиш билан ўлчанмайди, балки аввал кундузгининг қабулини тугатиб, олган талабалари сонидан келиб чиқиб, кейин 50% муқобилга олиши мумкин бўлади;
➖ магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади. Бунгача фақат кундузгига рухсат эди. Эндиликда, масалан, магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.

06.05.202508:10
❗️ Банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилади.
Жиноят қонунчилиги билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилади.
Жиноят содир этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш жавобгарлик ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ваколатли орган этиб белгиланди.
Кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картаси, банк ҳисобрақами, SIM картаси ҳамда электрон ҳамёнидан фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

05.05.202508:42
🌙 Ибратли маърузалар — қалб учун озуқа
💬 Айб қидириш осон, ибрат олиш қийин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
💬 Шаҳидликнинг асл моҳияти
🎙 Исроилжон домла Исмоилжонов
💬 Хунрезлик ва нотинчликларнинг келиб чиқиш сабаблари
🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
🎧 Тингланг, ўйланг ва ибрат олинг.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
💬 Айб қидириш осон, ибрат олиш қийин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
💬 Шаҳидликнинг асл моҳияти
🎙 Исроилжон домла Исмоилжонов
💬 Хунрезлик ва нотинчликларнинг келиб чиқиш сабаблари
🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
🎧 Тингланг, ўйланг ва ибрат олинг.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

10.05.202503:22
“Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик” — Робин Шарма
Биз аслида ҳамма ҳаётнинг ўзи нима эканлигини унутган даврда яшаяпмиз. Биз инсонни бемалол Ойга йўллай оламиз, лекин шундоқ ёнимизга кўчиб келган янги қўшнилар билан танишишга сира фурсат тополмаймиз.
Биз баллистик ракетани ер шарининг бошқа қисмига учириб, мўлжалга аниқ ура оламиз, бироқ негадир болалар билан кутубхонага боришни доимо орқага сурамиз.
Бизда бир-биримиз билан алоқани йўқотиб қўймаслик учун электрон почта, факслар, уяли телефонлар бор, аммо инсоният ҳали ҳеч қачон бу қадар тарқоқ бўлмаган.
Биз инсонийликни йўқотдик. Ҳаётдаги мақсадни йўқотдик. Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик.
✍🏻 Робин Шарма

08.05.202515:15
Шараф ва эъзоз намунаси!
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари бойсунлик уруш фахрийси Шоҳимардон Ҳамроев хонадонида бўлишди.
Президентимиз табриги, 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ва қимматли совғалар тантанали равишда топширилди.
Маълумот учун, Ш.Ҳамроев 20 ёшида 3-Белорус фронтининг артиллерия қисмида хизмат қилган. Украина, Белоруссия, Пруссия, Латвия, Эстония, Литвия ва Кёнигсберг (ҳозирги Калининград) шаҳарларини озод этишда қатнашган.
Урушдан сўнг педагогика соҳасида фаолият юритиб, кўплаб ёшларга таълим берган. “Жасорат” медали ва турли юбилей медаллари билан тақдирланган.
Бундай фидойи инсонлар – Ватан ифтихори, ёш авлод учун улуғ намуна!

07.05.202517:18
🕊️ Жасорат мангу – хотира абадий
🇺🇿 Инсон учун туғилиб ўсган жойи – энг азиз маскан. Уни асраш учун ватанпарвар йигитлар жонини фидо қилган. Ана шундай қаҳрамонлардан бири — кичик сержант Муҳиддин Эштемиров. У Сариосиё ва Узун тоғларидаги жангларда жасорат билан ҳалок бўлган.
🌺 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг вилоятимизда жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби унинг туғилган уйига ташриф буюриб, оила аъзолари ҳолидан хабар олишди, эсдалик совғалари тақдим этишди.
❤️🔥 Муҳиддин таҳсил олган 24-мактабда ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди. Унинг жасорати ва Ватанга садоқати ҳақида фикрлар билдирилди.

06.05.202515:48
🌆 Сурхондарё – янги қиёфа, янги ҳаёт!
Бу ерда ҳаммаси ўзгармоқда:
🏗 замонавий кўп қаватли уйлар
🏫 инновацион мактаб ва боғчалар
🛣 янгиланган йўллар ва инфратузилма
🏙 улкан савдо ва бизнес мажмуалари
🌳 болалар учун ўйингоҳлар, яшил ҳудудлар ва дам олиш масканлари...
🔝Буларнинг барчаси Сурхондарёни жозибадор, қулай ва замонавий вилоятга айлантирмоқда.

06.05.202504:31
📣 Power Uzbekistan 2025 18-Халқаро кўргазмаси Хитойнинг етакчи компанияларини бир жойга тўплайди.
📌 Кўргазмада қуйидаги соҳалардаги энг илғор технологиялар тақдим этилади:
▪️ Қуёш энергетикаси (фотоелектрик модуллар ва электр станциялар);
▪️ Энергия тежаш ускуналари (моторлар учун конденсаторлар);
▪️ Ўрта кучланишли тарқатиш қурилмалари
▪️ Комплект трансформатор подстанциялари ва энергетиканинг бошқа асосий йўналишлари
📍 CАЕх Ўзбекистон / Тошкент 🇺🇿
📲 Рўйхатдан ўтиш учун: https://bit.ly/PU_uz_reg

05.05.202507:27
❗️ Болаларни хавф остига қўйманг!
Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида Дамас автомобилларида 25–32 нафаргача болалар ташилаётгани ҳолатлари аниқланмоқда (1, 2, 3, 4). Бу – фақат қонунбузарлик эмас, балки фарзандларимиз ҳаётига бефарқликдир.
Боғчалар раҳбарлари ва ҳайдовчилардан ҳеч қандай шароитда болаларни хавфсиз бўлмаган транспортда олиб ўтишга рухсат бермасликни сўраб қоламиз. Сизга ишониб топширилган болаларнинг ҳаёти – бу сизнинг масъулиятингиздир!
Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз қаерга ва қандай шароитда олиб кетилаётганига бефарқ бўлманг. “Фақат бугун”, “ҳеч нарса бўлмайди” деган фикрлар катта фожиаларга олиб келиши мумкин.
Бу такрорланаётган ҳолатлар – тизимдаги жиддий бўшлиқларни кўрсатмоқда. Масъуллардан бунга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

09.05.202514:56
📹 Жанубий Кореяда ақлбовар қилмайдиган воқеа: Эркак сўнгги дақиқада қизни ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди
Кореялик аёл 20 қаватли уйнинг юқори қисмидан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Бироқ бу ҳолатдан хабардор йигит унинг сочидан ушлаб қолган. Бироз вақт ўтгач, бошқа одамлар унга ёрдамга келган.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Кореялик аёл 20 қаватли уйнинг юқори қисмидан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Бироқ бу ҳолатдан хабардор йигит унинг сочидан ушлаб қолган. Бироз вақт ўтгач, бошқа одамлар унга ёрдамга келган.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

08.05.202508:06
#Биласизми
➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
✅ Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

07.05.202514:52
📡 7 май — Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни!
1895 йил 7 май куни Александр Попов томонидан радиосигнални илк бор симсиз узатиш муваффақияти қайд этилган. Шу тарихий воқеа асосида бу сана алоқа ва АКТ соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда.
Бугунги кунда соҳа мутахассислари жаҳон миқёсида ахборот алмашинуви, тезкор мулоқот ва рақамли тараққиётни таъминлаб беришмоқда.
Инновация ва янгиликлар сари интилаётган соҳа вакилларини чин қалбдан табриклаймиз!

06.05.202512:33
“Вилоят прокурори кубоги – 2025”
Сурхондарё вилояти прокуратурасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида минифутбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича беллашувлар ўтказилди. Вилоят прокурори Б.Бабаджанов 150 нафардан ортиқ ходим қатнашган мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Натижалар:
⚽️ Минифутбол:
🥇 Бойсун, Музработ, Шеробод туманлари прокуратуралари жамоаси
🥈 Вилоят прокуратураси жамоаси
🥉 Денов, Шўрчи туманлари прокуратуралари жамоаси
🏓 Стол тенниси:
🥇 Ф.Отамуродов (Департамент)
🥈 Р.Омонов (Денов тумани прокуратураси)
🥉 А.Холиёров (Вилоят прокуратураси)
♟Шахмат:
🥇 С.Раҳмонов (Вилоят прокуратураси)
🥈 А.Бобомурадов (Вилоят прокуратураси)
🥉 Ш.Ҳусанов (Узун тумани прокуратураси)
🎯 Шашка:
🥇 Э.Ортиқов (Вилоят прокуратураси)
🥈 А.Абдуғаффоров (Вилоят прокуратураси)
🥉 У.Ўролов (Вилоят прокуратураси)
🏆 Ғолиблар диплом, медал ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

05.05.202513:22
Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда
30 май кунидан бошлаб Silk Avia авиакомпанияси Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
30 май кунидан бошлаб Silk Avia авиакомпанияси Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

05.05.202506:45
#Огоҳ_бўлинг
❌ Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️ Ҳушёр бўлинг — ҳимоя ўз қўлингизда!
❌ Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
09.05.202509:55
Мард юртдошлар хотирасига ҳурмат ифодаси
Бугун Термиз шаҳридаги Хотира майдонида юртга садоқат билан хизмат қилган аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Вилоят ҳокими, ҳарбийлар, фахрийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирокидаги маросимда Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.
Термиздаги Санъат саройида байрамнинг асосий тадбири бўлиб ўтди. Президентимизнинг табриги ўқилди, “Тўмарис” спектаклидан саҳна кўринишлари ва концерт дастурлари намойиш этилди.
Маълумот учун, иккинчи жаҳон урушига Сурхондарёдан 53 мингдан ортиқ юртдошимиз жўнатилган. Улардан 11 мингдан зиёди жанг майдонларида ҳалок бўлган. Бугун вилоятимизда 1 нафар уруш қатнашчиси ва 600 дан зиёд меҳнат фахрийси ҳаёт кечирмоқда.

08.05.202504:31
Бугун мамлакатимиздаги муҳим таълим лойиҳаларидан бири – янги TASHKENT TECH техника университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилишини ўтказдик.
Ёшлар ўртасида техник таълимнинг нуфузини оширишга қаратилган ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Стратегик вазифамиз юксак халқаро стандартларга мос янги авлод университетини яратишдир. Биз замонавий меҳнат бозорининг энг юқори талабларига жавоб берадиган муҳандислар етишиб чиқадиган экотизимни шакллантирамиз.
TASHKENT TECH Тошкент давлат техника университети негизида Бостон Cонсултинг Гроуп кўмагида босқичма-босқич ишга туширилади. Ушбу лойиҳа жаҳоннинг илғор амалиётларини саноат ва инновацион ривожланишимиз эҳтиёжларига мослаштирган ҳолда интеграция қилиш имконини беради.
TASHKENT TECH шунчаки олий ўқув юрти эмас, балки Ўзбекистоннинг технологик суверенитети ва барқарор индустриал ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, деб ишонаман.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

07.05.202505:17
📌 Талабаларга четда ишлаб келиш учун 15 млн сўмгача фоизсиз қарз берилади
Энди ҳар йили икки минг нафар талабага “Work and Travel” дастури орқали ривожланган давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш учун фоизсиз ссуда берилади.
❓ Бу дастур талабаларга нима беради?
1. Талабаларга таътил даврида Буюк Британия, АҚШ, Канада, Корея, Япония, Австралия, Янги Зеландия, Европа Иттифоқи давлатларида ишлаш ва тажриба орттириш;
2. Бориш-келиш авиачиптаси учун давлат томонидан 15 миллион сўм фоизсиз қарз (ссуда);
3. Ҳафтасига 30-40 соат ишлаш ва бу орқали бир мавсумда ўртача 3-7 минг долларгача даромад топиш имконини беради.
Дастурда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган талаба ёшлар (кундузги, кечки ёки сиртқи) иштирок этиши мумкин.
☑️ Ариза топшириш 15 майдан Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали амалга оширилади.

06.05.202510:58
Кўникма
Ишингиз вақтинчалик, келиб кетадиган. Аммо кўникмачи? Уларни ҳеч ким, ҳеч қачон сиздан тортиб ололмайди. Келажак карьерангиз учун маслаҳат:
Тафаккур қилинг!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ишингиз вақтинчалик, келиб кетадиган. Аммо кўникмачи? Уларни ҳеч ким, ҳеч қачон сиздан тортиб ололмайди. Келажак карьерангиз учун маслаҳат:
❗️ Ҳеч қачон ўзингизни ҳеч қайси шахсга, жойга, ташкилотга, компанияга ёки лойиҳага боғлаб қўйманг. Ўзингизни қайсидир вазифага, чақирувга ва мақсадга боғланг. Бу билан ўз кучингизни ва тинчлигингизни сақлаб қоласиз.
Тафаккур қилинг!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

05.05.202511:10
⚡️ Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг доллар пул мукофоти берилади
Мамлакатда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Унга кўра:
▪️ Уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг доллар;
▪️ Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўм;
▪️ Уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 млн сўм миқдорида.
Ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона тарзда топширилади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Президентнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Мамлакатда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Унга кўра:
▪️ Уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг доллар;
▪️ Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўм;
▪️ Уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 млн сўм миқдорида.
Ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона тарзда топширилади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

05.05.202505:31
Қизилнавр – тоғлар бағрига яширинган табиат мўжизаси
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган Қизилнавр шаршарасининг баландлиги тахминан 250 метрни ташкил этиб, Ўзбекистондаги энг баланд шаршаралардан бири ҳисобланади.
Ҳудуддаги тоғ манзараси эса инсонга ўзгача кайфият бағишлайди!
📍Манзил
Сурхондарёга саёҳат қилинг ва табиат мўжизалари, археологик обидалар, зиёратгоҳлар ва гастрономик туризмнинг янги қирраларини ўзингиз учун кашф этинг!

Shown 1 - 24 of 474
Log in to unlock more functionality.