03.05.202510:32
Самарқандда директор ўринбосари бошчилигидаги ходимлар ўқувчини тиз чўктирди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс этган тасвирлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат 2024 йилнинг апрель ойида Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчиси Х.Т.нинг шу мактаб ўқувчиси Э.Я.ни ҳақоратлагани ортидан юзага келган. Воқеадан хабардор бўлган мактаб директорининг ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи ўқувчи Х.Т нинг онасини розилиги билан уни ва унинг опасини ўқувчи Э.Я.нинг уйига узр сўраш учун олиб борган.
Видеолавҳадаги ҳолат ўқувчи Э.Я. нинг онаси фуқаро С.Д. томонидан ўқувчи Х.Т. нинг узр сўраш жараёнидан тасвирга олинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланган.
Шунингдек, Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари С. Д., синф раҳбари В.С. ва мактаб психологи Э.Р.га нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.
Маълумот учун, ўқувчи Х.Т. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 16 ноябрдаги тегишли қарори билан ҳудуддаги 1-сонли оилавий болалар уйига берилган.
@Qalampir. uz

24.04.202516:52
Муҳаммад ЮСУФ
УЛУҒИМСАН ВАТАНИМ!
Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…
Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри —
Илиғимсан, Ватаним.
Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирни дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.
Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарбозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин — Курдистонда,
Бобуринг — Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…
Ўғлим, десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…
Ўтган кунинг — ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
"Воҳ болам" деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.
Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…
Сен — шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб, бош
Эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
УЛУҒИМСАН ВАТАНИМ!
Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…
Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри —
Илиғимсан, Ватаним.
Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирни дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.
Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарбозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин — Курдистонда,
Бобуринг — Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…
Ўғлим, десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…
Ўтган кунинг — ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
"Воҳ болам" деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.
Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…
Сен — шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб, бош
Эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
06.04.202515:43
* * *
«Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап».
Абдулла ҚАҲҲОР
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
«Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап».
Абдулла ҚАҲҲОР
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

05.04.202506:41
ХЎЖАОБОДДАГИ «АХЛАТЛАР ҚАБРИСТОНИ»
”Муштум” таҳририятига Андижон вилояти Хўжаобод тумани ”Ипакчи” маҳалласи канал бўйи ёнида жойлашган кўп қаватли уйлар ёнида чиқиндилар тўпланиб қолгани бўйича мурожаат келиб тушди.
”Бу муаммо кўчамизда 1 йилдан буён мажвуд. Ахлатлар тўпланиб қолган. Ўзидан бадбўй чиқаради. Бу соғлиғмиз учун ҳам жуда хавфли. Мана шу муаммолар сабаб турли касалликлар келиб чиқмоқда” дейди мурожаатчи аёл.
Ушбу мурожаат бўйича Андижон вилояти экология бошқармасидан амалий ечим ва расмий муносабат кутиб қоламиз.
”МУШТУМ” бобо
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

02.05.202512:25
ЛЎЛИЛАРНИНГ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ
Суюкли хотин ҳеч қачон қаримайди.
* * *
Қутурган ит узоқ яшамайди.
* * *
Ёш хотин қари эрининг душмани.
* * *
Балки, сўқир учун қуёш нур сочмас, аммо, елкасини қиздиради.
* * *
Бегона табордаги барча келинлар ажойиб.
* * *
Шер жим турса ҳам ит хураверади.
* * *
Суйган аёлингга қабргача садоқатли бўласан.
* * *
Аҳмоққа уйланган аҳмоққа айланади.
* * *
Аҳмоқ ақллига уйланиб, эси кирди.
* * *
Худо ақл берган, айёрликни – шайтон.
* * *
Бўри бўкиб қолса ҳам бўридир.
* * *
Уйлансанг – бахтсизликни англайсан, уйланмасанг – бир умр бахтсиз ўтасан.
* * *
Аччиқ тотмаган, ширин тотмайди.
* * *
Очни ўйлаб тўқнинг қорни оғримайди.
* * *
Қушга осмон керак, балиққа – сув, отга – йўл, лўлига – омад.
* * *
Хасиснинг тушига олтин киради, очнинг тушига – нон.
* * *
Қарига қиз бердинг, қайғуга юз бурдинг.
* * *
Қари эр қизғаниб куйдиради,
Ёш эр суйкалиб куйдиради.
* * *
Мис ётган ерда олтин ётмас.
* * *
Ким менга ишонмаса, шу кимсани алдайман,
Кимки менга ишонса, борим билан сийлайман.
Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

06.04.202513:36
Рассом хандаси
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
06.04.202502:50
Андижонда тонг таровати
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
29.04.202514:21
ОМАДСИЗ ВАСЯ ВА ЭШАК
(Таржима латифалар)
Хотин уйига келиб эрига деди:
– Биласанми Вася, бугун омадим келиб қолди. Чиқиндилар ташланадиган идишнинг олдида туфли турган экан, яп-янги. Кийиб кўрсам худди қуйиб қўйгандай оёғимга тушди. Олиб келавердим.
– Ҳа, чинданам омадинг келибди.
Икки кундан сўнг хотини яна гап бошлабди:
– Буни қара-я, Вася, шундай йўлагимизга кирсам норкадан тикилган шуба илиб қўйилган экан, шунақанги чиройли-ки! Кимдир эсидан чиқариб қолдирган бўлса керак. Ўлчаб кўрувдим, лоппа-лойиқ келди...
Эр хўрсиниб: – Нимасини айтасан, ҳамиша ошиғинг олчи сенинг. Менга эса ҳеч омад кулиб боқмайди... Тасаввур қиляпсанми, кеча ёстиқ остидан майка топиб олдим, кийиб кўрсам, умуман лойиқ келмади.
* * *
Араб шаҳарларининг бирида икки йигит қаҳ-қаҳ отиб кулаётган эди, уларнинг олдидан ўтиб кетаётган шаҳар масъулларидан бири бу кулгининг сабабини сўради. Йигитлар:
– Биз шаҳарнинг бутун муаммоларига бир ечимни биламиз – дейишди.
Масъул:
– У нима экан?
Йигитлар:
– Бутун халқни битта умумий қабрга дафн қиламиз, уларга қўшиб бир эшакни ҳам.
Масъул даҳшатга тушиб сўради:
– Эшакни нега кўмамиз?
Йигитлар яна қаҳ-қаҳ отиб кулиб юбордилар, ҳатто кулгидан кўзларидан дув-дув ёш оқди ва бири бирига қараб шундай деди:
– Айтдим-ку, ҳеч ким халқ ҳақида сўрамайди деб!..

22.04.202518:49
Барчамизга шу отахоннинг ёшини ва шижоатини берсин!
➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Could not access
the media content
the media content
05.04.202515:53
Сўзсиз сурат
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
05.04.202503:48
КАВКАЗ ХАЛҚЛАРИ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ
Ботқоқдаги эшакнинг кучи – эгасининг арқонида.
* * *
Кимни камчилиги кўп бўлса, ўзгалардан кўп камчилик топади.
* * *
Қайғу чекмаган шодликнинг қадрига етмайди.
* * *
Йўлбошчи яхши бўлса, йўлдошлари ҳам ёмон бўлмас.
* * *
Ақллини ҳасадгўйи ва душманлари кўп бўлади.
* * *
Кўп яшагандан кўпни кўрган яхши.
* * *
Қаҳрамонлик ўнта бўлса, тўққизтаси ҳийладан.
* * *
Бировда тўққиз пўстин, тўққизта-чи, бепўстин.
* * *
Ёлғончи рост гапирса ҳам биров ишонмайди.
* * *
Ўрнини билмаган, ўринсиз қолар.
* * *
Оқил кексалар йўқ жойда,
Оқил ёшлар бўлмайди.
* * *
Маслаҳатга одам топа олмасанг, қалпоғингни ечиб қўй-да, у билан маслаҳатлаш.
* * *
Эсдан чиққан ўзини йўтал билан эсга солар.
* * *
Бургут беҳуда қанот қоқса, қанотидан айрилар.
* * *
Кўнгилга ёққан, кўзга ёқар.
* * *
Яхши-ёмонни билмаган ҳамма нарсани биламан дер.
* * *
Пойгада той шон топмас,
Аёл ишлаб, кон топмас.

25.04.202516:46
Шу куннинг мавзуси.
Сунъий интеллект ёрдамида Оламгир АБДИЕВ тайёрлади.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Сунъий интеллект ёрдамида Оламгир АБДИЕВ тайёрлади.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

15.04.202514:37
– Ҳой, фельетон ёзадиганларинг борми?..
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
07.04.202508:57
Орамиздаги оддий одамлар!
НАЙМАНЛИК ЖАРЧИ
Зуҳриддин ота Аҳмедов 24 йилдан буён Шаҳрихон тумани Найман маҳалласида жарчилик қилиб келади. Куни кеча "Муштум" журнали мухбири ушбу маҳаллада бўлиб, отахонни суҳбатга тортди!
Тўрт нафар фарзанднинг отаси аёли билан иноқ ва бахтли яшаб келмоқда. Суҳбат давомида: “Ёшлигимда кўп тухум ичганман" – деб ҳазил қилдилар отахон.
Зуҳриддин ота халқ меҳнатидан чарчамаслиги, велосипедда юриб ёш-у қарини тўйга ва турли хил маракаю маросимларга чақирар эканлар. Бўш пайтларида эса мол, товуқларига қараб овунишларини айтдилар.
Зуҳриддин ота ўта ҳазилкаш ва самимий инсон экан. Ҳар бир суҳбатлашган киши зерикиб қолмайди. Ижодий жамоамиз номидан жарчи отахонга узоқ умр тилаймиз. Ҳамиша овозлари етти маҳаллага етиб юраверсин.
🎬 Тўлиқ видео YOUTUBE'да

06.04.202507:22
ИКР-ФИКРЛАР
Инсон танаси йигирма беш ёшдан кейин ӯсишдан тӯхтайди. Қорин бундан мустасно.
* * *
Кимё корхонаси раҳбарияти ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун ошхонада нӯхатли таомлар тайёрлашни таъқиқлади.
* * *
Ориқлаш, яъниким, вазн йӯқотиш миянинг ҳисобидан бӯлмаслиги керак.
* * *
Кишилардан яхшилик изланг, ёмонлигини ӯзлари кӯрсатаверади.
* * *
У ёлғон гапирмайди, олдинроқ айтганини унутиб қӯяди, холос.
* * *
Ӯзи ҳақидаги ҳақиқатни эшитиб хотиннинг эрга жудаям раҳми келди.
* * *
Пиёда юриш соғлиқ учун балки фойдалидир, лекин ҳамёнга зиён дӯконлар кӯпайган ҳозирги замонда.
* * *
Ижтимоий тармоқда танишишни сӯраган шилқимларга у ӯзининг рентген суратини жӯнатди.
* * *
Ҳеч нарса харид қилинмаса нархлар ошгани сезилмайди.
* * *
Никоҳ гувоҳномаси аёл учун бир умрлик иш жойини белгилайдиган меҳнат дафтарчаси кабидир.
* * *
Уйдаги саришталик ва жонли суҳбат интернет ишламаётганидан далолат.
Рустам ҚУРБОНОВ,
Самарқанд шаҳри

05.04.202510:05
Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири
МАТМУСАНИНГ УЙЛАНИШИ
Сафар қилди Матмуса
Олисдаги шаҳарга.
Ул шаҳарда йўликди
Бир ҳур пари-пайкарга.
Бўйдоқ эди Матмуса,
Узоқ турмай ўйланиб,
Қишлоғига қайтди у
Ул санамга уйланиб.
Ҳеч гап эмас бахт келса,
Айтар омад деб буни:
Уч ой ўтмай жононнинг
Яқинлашди ой-куни.
Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол:
«Биз бир йилча кутардик,
Матмусанинг хотини
Чиқиб қолди ударник».
Не экан деб, шошилиб
Зарбдорликнинг бу сири,
Чопиб келди суҳбатга
Донишгазет мухбири.
«Биз ҳам четда эмасмиз,
Биз ҳам шерик меҳнатга»,
Деб Матмуса тиржайиб,
Қўшилади суратга.
Эртасига бу хабар
Тарқаб кетди ҳар ёққа.
Сарлавҳа ҳам чиройлик:
«Илғор ўрнак — қишлоққа».
Хат ёғилар эрлардан:
Ташаббусни қўллаймиз!
Хотинларни тажриба
Алмашишга йўллаймиз!
«Алвон-алвон шиорлар
Пайдо бўлар ҳар жойда:
«Янгиликка — катта йўл!»
«Тўққиз ойни — уч ойда!»
Ҳайъатларда кеккайиб
Яйраб юрар Матмуса.
Биз ундоқ, биз бундоқ деб
Сайраб юрар Матмуса.
Алқисса шу — баъзида
Шундай бўлиб қолади —
Биров қилиб меҳнатни,
Биров обрў олади.

04.04.202512:27
Довдир-совдир одамлар яхши яшайди, телба-тескари одамлар яхши яшайди, эси кирар-чиқар одамлар яхши яшайди, томи кўчиб кетган одамлар яхши яшайди.
Боиси, бундай одамларни кўп нарсаларга ақли етмайди, фаҳм-фаросати етмайди. Дунё шунақа экан, дея узун-қисқа бўлиб юраверади.
Тоғай МУРОД
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Боиси, бундай одамларни кўп нарсаларга ақли етмайди, фаҳм-фаросати етмайди. Дунё шунақа экан, дея узун-қисқа бўлиб юраверади.
Тоғай МУРОД
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Shown 1 - 24 of 149
Log in to unlock more functionality.