Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DBA avatar
DBA
DBA avatar
DBA
🇺🇿ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР ЗАХИРАСИГА КИРИТИЛГАН НОМЗОДЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ БОШЛАНДИ

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
03.05.202515:18
"Миссия" лойиҳасининг 4-сони

Серия 4 проекта "Миссия"

Facebook|Instagram|X
⚡️Тингловчилар учун амалий ташриф ва маданий тадбирлар ташкил этилди

Аввал хабар қилганимиздек, миллий кадрлар захирасига киритилган 100 нафарга яқин номзодлар учун ташкил этилган қисқа муддатли малака ошириш курси доирасида қатор амалий ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугунги кун дастури доирасида тингловчилар 24 соатлик хизмат кўрсатиш тизими жорий этилган махсус кўчалар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Улар маҳалладаги хизмат турлари, аҳолига яратилган қулайликлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби йўналишлардаги илғор тажрибаларни ўргандилар.

Шунингдек, тингловчилар “Муқимий” номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрига ташриф буюриб, спектакль намойишини томоша қилдилар.

Бундай ташриф ва тадбирлар тингловчиларнинг нафақат назарий билимларини, балки амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ва маданий юксалишларида муҳим аҳамият касб этади.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
02.05.202511:12
Хоразм вилоятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Обсуждены вопросы дальнейшего развития Хорезмской области.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Мамлакатимизда туризм экспорти салоҳияти 10 миллиард доллар бўлса, шунинг 2 миллиард доллари айнан Хоразмга тўғри келиши таъкидланди. Лекин бу тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Ўтган йили фақат 1,3 миллион хорижий турист келган ва экспорт 400 миллион долларга ҳам етмаган.

Ваҳоланки, масъулларда Хоразмни минтақадаги етакчи туристик марказлардан бирига айлантириш учун имкониятлар етарли экани қайд этилди.

Вилоятда жами 263 та маданий мерос объекти мавжуд. Бундан самарали фойдаланиб, туризм хизматларини ташкил этаётган тадбиркорлар кўп. Лекин, Хива шаҳри, Хива ва Янгиариқ туманлари ҳокимлари салоҳияти юқори 14 та объектни тадбиркорлар билан туристик масканга айлантириш бўйича ишламаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, Хоразмдаги кўплаб маданий ёдгорликлар ҳали ўрганилмай турибди. Ҳазораспдаги “Сулаймон қалъа”, Боғотдаги “Қалажик қалъа” каби тарихий масканлар, Янгиариқдаги “Хон боғи”, “Олма отишган қалъа” тарихий объектлари ҳақида маълумот кам.

Шу мақсадда ташкил этилган Ўзбекистон тарихчилар жамиятининг Хоразм бўлими фаолияти давлат бюджетидан таъминланиши белгиланди.

Мутасаддиларга чет элдан тажрибали археологларни жалб қилиб, тарихий обидаларни аниқлаш ва тиклаш бўйича амалий ишларни бошлаш топширилди.

Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади. Ушбу қалъалар атрофида мастер-режа асосида хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилади.

Facebook|Instagram|X
02.05.202505:21
101 savolga 101 javob!

🔹 "El-yurt umidi" jamg'armasi faoliyati, tanlov bosqichlari va barcha jarayonlar haqida xabardor bo'lishni istaysizmi?

🔹 Unda sizga ushbu qo'llanmani tavsiya qilamiz!

🔹 Ushbu qo'llanma orqali barcha savollaringizga javob topishingiz
mumkin.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
🇺🇿ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР ЗАХИРАСИГА КИРИТИЛГАН НОМЗОДЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ БОШЛАНДИ

Ушбу малака ошириш курси — давлат бошқаруви тизими учун юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, стратегик фикрлайдиган, фидойи ва ташаббускор раҳбарларни тайёрлашга қаратилган муҳим лойиҳа ҳисобланади.

Курс дастурида:

▫️ давлат бошқарувида замонавий тенденциялар;
▫️ стратегик режалаштириш ва самарали бошқарув;
▫️ рақамли трансформация ва инновацион ёндашувлар;
▫️ жамоа бошқаруви ва етакчилик компетенциялари;
▫️ давлат хизматининг устувор йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган билимлар ва амалий машғулотлар ўрин олган.

💬 Мазкур курснинг бошланиши — мамлакатимизнинг самарали, очиқ ва профессионал давлат бошқаруви тизимини шакллантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
⚡️ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТДАН АСОСАН ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАРДА ФОЙДАЛАНАДИ?

📃 1. Ҳужжатлар тайёрлаш ва таҳрир қилиш
– Қарорлар, буйруқлар, расмий хатлар ёзиш.
– Мақола, пресс-релиз, дастур, нутқ тайёрлаш.
– Таржималар, лотин ва кириллга ўгириш.
– Ҳужжат мазмунини таҳрирлаш.

📊 2. Таҳлил ва ахборот тўплаш
– Катта маълумотларни таҳлил қилиш.
– Жадвал, инфографика, тақдимот тайёрлаш.
– Статистикалар, ҳисобот, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

🧑‍🏫 3. Ўқув ва малака ошириш жараёнлари
– Таълим материаллари, тестлар тайёрлаш.
– Қисқа муддатли курслар учун ўқув режаларини тузиш.
– Менторлик, реферат, илмий изланишлар қилишда.

📑 4. Шахсий ривожланиш
– Касбий ва шахсий ривожланишга хизмат қиладиган воситалардан фойдаланиш.
– Хорижий тилларни ўрганиш.
– ишларни режалаштириш.

🧠 5. Фикрлар ва ғоялар ишлаб чиқиш (Браинсторминг)
– Лойиҳа таклифлари, шиорлар, ғоялар яратиш.
– Ахборот сиёсатида муносабат билдириш, медиа маҳсулотлар тайёрлаш.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
02.05.202515:06
Хоразм аҳли ҳурматини қозонган машҳур аёл раҳбарлардан бири бўлган Шакаржон Хўжаниёзова 8 йил олдин оламдан ўтган эди. Мен Шакаржон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Ҳар сафар Хоразмга келганимда самимий мулоқот қилардик.

У инсон эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар”,

- деди Президент.

Давлатимиз раҳбари шу йил 12 июнь куни Ш.Хўжаниёзованинг 70 йиллик юбилейини Хоразм вилоятида кенг нишонлашни таклиф этди.

Боғотдаги кўчалардан бирига ва ўзи асос солган бадиий гимнастика мактабига Шакаржон Хўжаниёзова номи берилади.

Вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танлови ўтказилади. Жасоратли ва меҳнаткаш аёл сифатида Ш.Хўжаниёзованинг ҳаёти кенг ёритилади.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Хоразм – шонли тарихимиз билан янги ислоҳотларимиз туташган чорраҳа, десак муболаға бўлмайди. Логистика занжирларидан узоқда, табиий ресурслари чекланган бу диёрда ўтган йили “Кичик ва ўрта бизнес йили” бўлди, дейиш учун барча асосларимиз бор”,
- деди давлатимиз раҳбари.

2024 йили вилоятда 7 минг янги тадбиркор иш бошлади, 47 та корхона кичикдан ўртага ўтди, 10 дан ортиқ тадбиркорнинг айланмаси 200 миллиард сўмдан ошди. Буларнинг ҳисобига вилоятда бир йил ичида 290 минг аҳоли ишли бўлди.

Лекин, катта ўзгаришларга қарамасдан вилоятда камбағаллик ҳали ҳам 12 фоиз атрофида, 45 минг фуқаро ишсиз экани, айланмаси 1 триллион сўмдан ошган атиги 1 та корхона борлиги қайд этилди.

Шу боис, вилоят раҳбарияти, 13 та туман ҳокими ҳар бир имкониятни лойиҳага айлантириб, янги иш ўринлари яратиши, саноат, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, экспорт салоҳиятини янада ошириш, ижтимоий соҳа ва инфратузилмадаги муаммоларни ҳал қилиш учун қатъият ва масъулият билан ҳаракат қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
01.05.202518:48
Президент Шавкат Мирзиёев "Хива Арда" туризм мажмуасининг тантанали очилишида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественном открытии туристического комплекса "Арда Хива".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
05.05.202507:02
03.05.202507:07
Президентнинг Хоразмга ташрифи: Ҳар бир мақсад ва режа, ҳар бир ислоҳот одамлар ҳаётини яхшилашга, вилоятни дунёдаги энг гўзал ва обод, илм-фан ва инновациялар, маданият ва санъат янада ривожланган заминга айлантиришга қаратилган.

Поездка Президента в Хорезм: Все цели и планы, каждая реформа направлены на улучшение жизни людей, превращение области в один из самых красивых и благоустроенных в мире регионов, где развиты науки и инновации, культура и искусство.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
02.05.202513:40
Президент Шавкат Мирзиёев Урганчдаги Касбий кўникмалар марказига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр профессиональных навыков в Ургенче.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари Европага тажриба алмашишга боради

Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқотилаётгани қайд этилди.

Масъулларга “Урганч – Гурлан – Манғит” йўлини реконструкция қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан музокара ўтказиш, 10 та туманни ўзаро боғловчи ички йўлларни таъмирлаш учун Осиё инфратузилма ва инвестиция банкидан 75 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Хоразмнинг 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туризм ва сервис бўйича илғор тажрибани, муҳитни ўрганиш учун Испания, Италия, Франция каби давлатларга юборилиши белгиланди.

Кейинчалик бу тизим барча туризмга ихтисослашган ҳудудларда жорий қилинади.

https://t.me/dbacademy
02.05.202506:22
01.05.202514:43
Давлатимиз раҳбари Урганчга келтирилган янги автобуслар билан танишди.

Глава государства ознакомился с новыми автобусами, привезенными в Ургенч.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
05.05.202504:02
#Диққат
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олади?

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

https://t.me/dbacademy
02.05.202515:58
⚡️Тингловчилар учун амалий ташриф ва маданий тадбирлар ташкил этилди

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
02.05.202512:05
Ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш – бу, очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Кеча Президентимиз борган Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова ана шундай фидойи инсонлардан бири.

Ҳалол меҳнати билан нафақат оиласи, балки маҳалладошларини ишли қилиб, фаровонлигига ҳисса қўшаётган деҳқон аёлимизнинг ибратли фаолияти муносиб эътироф этилди. Президентимиз фармони билан унга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони берилди.

Facebook|Instagram|X
⚡️ Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

🔷 БАА асосчиси марҳум Шайх Зоид ибн Султон Ал-Наҳаён номи билан аталадиган ушбу мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлиб, соврин пули ижтимоий муаммоларга ечим топаётган, тинчлик ва бирдамликка ҳисса қўшаётган шахслар ва ташкилотлар ўртасида тақсимланади.

2025 йилдаги ҳакамлар ҳайъати қуйидагилардан иборат:

✔️ Макки Салл — Сенегал ва Африка Иттифоқининг собиқ президенти;
✔️ Хосе Луис Родригес Сапатеро — Испаниянинг собиқ бош вазири;
✔️ Нгози Оконжо-Ивеала — Жаҳон савдо ташкилоти бош директори;
✔️ Кардинал Питер Кудво Аппиаҳ Турксон — Понтифик Фанлар академияси ва Понтифик Ижтимоий фанлар академиясининг маслаҳатчиси;
✔️ Патрисия Скотланд — Миллатлар ҳамдўстлиги бош котиби;
✔️ Муҳаммад Абдусалом — «Инсоний биродарлик» мукофоти бош котиби.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Давлат бошқаруви академиясида тингловчилар учун дарслар

Давлат бошқаруви академияси тингловчилари учун “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги машғулотлар олиб борилмоқда.

Ушбу дарсларда тингловчилар:


коррупсияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонуний асослари билан танишишмоқда;

халқаро тажриба ва миллий ёндашувлар таҳлил қилинмоқда;

амалий мисоллар орқали коррупсиянинг олдини олиш бўйича давлат органлари ва раҳбар кадрларга юклатилган мажбуриятлар ўрганилмоқда.


Академияда бундай дарслар раҳбар ходимларнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича билим ва малакаларини ошириш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Самарали бошқарув – ҳалолликдан бошланади!

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида транспорт хизматларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой по развитию транспортных услуг в Хорезмской области.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Shown 1 - 24 of 756
Log in to unlock more functionality.