Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи avatar
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи avatar
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи
Бу сурат итальян рассоми Кристофано де Папи (1530-1605) қаламига мансуб бўлиб, у "Шарқнинг татар (турк) императори Темур" деб номланади. Рассом Амир Темур сиймосига бир неча бор мурожаат қилган. Муаллиф умрининг сўнгги йилларида ишлаган бу сурат айни пайтда Италиянинг Флоренция шаҳридаги Уффици галереясида сақланади.
1438 йилда Ҳиротда Шоҳрух Мирзо саройида эски ўзбек тилида Пайғамбаримизнинг меърож сафарига бағишланган "Меърожнома" асари яратилади. Асарда пайғамбаримиз акс этган 60 дан ортиқ миниатюра бор. 2025 йил 1 май куни Лондондаги "Кристис" аукционида ушбу қўлёзманинг бир саҳифаси 1 900 000 фунт-стерлинг (1.5 млн АҚШ долларидан ортиқ)га сотилди. Қойилмисиз?
19.04.202510:05
Бундан бир аср илгари ҳам минтақамизда сейсмик фаоллик кузатилган. Бу ҳақда Қримда нашр қилинадиган "Таржимон" газетасининг 14 октябрдаги сонида хабар берилган: “...Тошкент. 8 октабурда сабоҳ соат дўқузда шиддатли бир зилзила ҳис эдилди. Зилзила икки дақиқа қадар давом айламишдир.
Самарқанд. Зилзиланинг энг шиддатли қисми бурада вуқуъ булди. Бир қач дафъалар давом этди. Бир чўқ бинолар, эвлар хароб ўлмишдур. Шаҳодат жомеъи йиқилмиш ва Бибихоним жомеъининг минораси хароб ўлмишдур.
Ҳўқанд. Сабоҳ соат дўқузи ўтуз дақиқа кечароқ бурада дағи дўрт дафъа шиддатли зилзила ҳис эдилди. Зойиъот маълум дегилдир.
Каттақўрғон. Соат дўқузда шиддатли зилзила вуқуъ булмишдур. Бир чўқ хоналар хароб ўлмиш ва дуворлар чатмишдур. Зойиъот маълум дегилдир”.
Deleted15.04.202511:13
14.04.202509:40
Канал сотилади...

Мурожаат учун @turanlnd
Deleted04.05.202514:41
Тобут - ҳар бир инсоннинг сўнгги улови. Аммо суратдагиси бошқаларидан фарқланади. Унда 1405 йил 18 мартда Буюк Соҳибқирон Амир Темурни сўнгги манзилга кузатишган. Тобутда жаҳонгирнинг жасади бир ой давомида Ўтрордан Самарқандга олиб келинган ва у билан бирга дафн қилинган. 1941 йилда тобут суяклар билан бирга чиқариб олинган, аммо қайта қабрга қўйилмаган. Ҳозирда тобут Самарқандда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида сақланади.
Ушбу миниатюра машҳур форс-тожик шоири, Абдураҳмон Жомийнинг жияни Абдуллоҳ Ҳотифийнинг XVI аср бошларида Соҳибқирон Амир Темурни шарафлаб яратилган “Темурнома” асари қўлёзмасидан олинган ва унда ўлим тўшагида ётган саркарданинг сўнгги онлари тасвирланган. Қўлёзма айни пайтда Эрон Миллий кутубхонасида сақланади. Бугун эса, афсуски, Жомий ва Ҳотифийнинг кўплаб авлодлари Амир Темурни ҳақоратлаш билан овора...
Chigʻatoy sulolasi xonlarining shajarasi.

@uzbtarixkanal
Shown 1 - 24 of 99
Log in to unlock more functionality.