РЕСПУБЛИКА БИОЛОГИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИ-УСТОЗЛАРИ МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум ! Бугун 2025 йил 25- февралдаги Вазир Жамғармасидан 9 ойлик устамага номзодлар учун тест синовлари ўтказилди . Аммо…..
Биология фанидан номзодларга тақдим этилган саволлар ва тест топшириқларининг қарийб 95% и ҳеч қанақасига тестдан олдин эълон қилинган фан спецификациясига тўғри келмайди. Ҳатто демо тестлари ҳам бугунги тестни олдида ҳайратда. Республика бўйича биронта малакали биолог 80 балл олмади. Бошқа фанлар 82-100 гача ҳам натижа олди, ҳатто кимё фани устозлари. Наҳотки ,мураккаб фан кимё 100 балл олганда биологлар 80 балл ҳам ололмаса?! Мақсад нима?!
Устама бермаслик учун қилинган яширин стратегиями, йўқ , узр, адашдим ошкора айёрлик!Бечора ўқитувчини шунчалик ҳақорат қилгандан кўра юзига бир шапалоқ урса бўлмайдими??!
Директор фондидан мукофот пулини йўқотишди, чидадик. Энди бу нимаси?! Номзодликка даъвогар ҳам шунчаки осонгина номзоод бўлмайдику?! Нечта чиғириқдан ўтади, йил бўйи касбий салоҳиятини оширади: касаллиги,, беморлигига орттиролмаган пулини миллий сертификатдан рўйхатдан ўтиб имтиҳон тоширишга тўлагани топади. Сертификатни олсаку бахти, кўзи ўтмай, вақтга улгурмай чиқса яна маломатга қолади.
Юртбошиимизни гапларидан “..елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин….” деб ўзни аямай та’лим учун, унинг сифати учун қилаётган меҳнатимиз Вазир Устамалари даражасида эътироф этиляпти деб кечани кеча кундузни кундуз демай ишлаётган бечора ўқитувчи бугунги тестдан сўнг ўзини алдангандек ҳис қилмайдими?!
Биз бутун Республика биологлари Вазирликдан тестлар савиясини бошқа 100 баллгача олган фанлар даражасидек қайта кўриб чиқиб, Вазир Жамғармасига2025 йил учун биология фани йўналишидаги номзодлардан қайта тест олишларини талаб қиламиз.
Асосимиз: тестларда спецификация мезонлари бузилганлиги, тест топшириқларида ноаниқлиги мавжуд бўлган диаграмма , графикларнинг мавжудлиги, дастур талаблари даражасида эмаслиги, бўлса ҳам жуда оз 5% эканлиги, фанлар кесимида бошқа фанларга нисбатан ўта мураккаблаштирилганлиги.
Номзод бўлганни шунчалик хўрлаш керакми?! Эртага бизни нг билим даражамизга ишонч билдирган ота-онамиз, фарзандларимиз, ўқувчиларимиз , ҳамкасбларимиз, раҳбарларимиз қўйингки, юртимиз юзига қандай қараймиз, қандай бош кўтариб юрамиз?! Биологларни шундай тарзда камситган, ўқитувчилик шаънини ер билан битта қилган савол шакллантирган ташкилот ва инсонга қонун доирасида чора кўрилишини ҳам талаб қиламиз. Бизга ушбу мурожаатимизни тегишли жойга етиб бориши учун ёрдам берганлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Бутун Ўзбекистон Республикаси биология фани устозлари!!!