Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
RASMIY.UZ | Официальные новости avatar
RASMIY.UZ | Официальные новости
RASMIY.UZ | Официальные новости avatar
RASMIY.UZ | Официальные новости
25.04.202511:32
Ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид бир амалиёт ҳақида

Маълумки, ходим ўз ташаббусига асосан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи бўлса, иш берувчига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади.

МК 160-моддаси биринчи қисмига асосан умумий тоифадаги ходимлар иш берувчига 14 календарь кун олдин ариза ёзиб, бу ариза орқали ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишини маълум қилади, ҳам иш берувчини огоҳлантиради.

МК 160-моддаси иккинчи қисмида “огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади” дейилган.

Эътибор беринг, бу ерда иш берувчи томонидан ходимнинг аризаси олинганидан сўнг дейиляпти.

Бу турдаги ишга тиклаш низосини кўриш чоғида судлар ходимнинг аризаси иш берувчи томонидан қабул қилинганлигини, бошқача айтганда, ариза иш берувчига қачон келиб тушганлигини аниқлашга ҳаракат қилади.

Шунда иш берувчилар МК 174-моддасидаги исботлаш мажбуриятидан келиб чиқиб, агар суд талаб қилса, ходимнинг аризаси уларга қачон келиб тушганлигини далиллар билан исботлаб беришига тўғри келади.

Бунда албатта, энг муҳим далиллардан бири сифатида кирим журналидаги қайднома бўлиши мумкин. Яъни, ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси иш берувчидаги келаётган хатларни рўйҳатга олиш журнали (китоби) орқали кирим қилинган бўлади. Ўша журнални судга тақдим этилиши ва тегишли жойида кўчирма нусха берилиши масалага ойдинлик киритиб бериши мумкин.

Лекин ҳамма ташкилотларда ҳам (масалан, оддий хусусий фирмаларда) кирим журналлари бўлмаслиги мумкин.
Қолаверса, ходимнинг иш жойидан туриб берган аризасига биз ички ёзишма сифатида қараймиз ва агар ички локал ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, бундай аризаларни рўйҳатга олиш мажбурий эмас.

Мана шундай вазиятларда иш берувчининг ходимнинг аризасига устхат сифатида резолюция ёзиб, қўшимча равишда резолюция санаси ва имзосини қўйиши аризанинг келиб тушганлиги бўйича ишончли далил сифатида қабул қилиниши мумкин.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202519:06
"Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи, 22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778-4

#Янги_ҳужжат

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202519:00
❗️Perevod uchun 5 yillik staj kimlardan talab qilinadi?

Davlat komissiyasining tegishli bayoni bilan sirtqi ta’lim shakliga maktab ta’limi tizimida pedagogik faoliyatga oid kamida 5 yillik ish stajiga ega bo‘lgan abituriyentlar qabul qilinadigan bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari ro‘yxati tasdiqlandi. Bular:

🔹 boshlang‘ich ta’lim;
🔸 tasviriy san’at va muhandislik grafikasi;
🔹 musiqa ta’limi;
🔸 jismoniy madaniyat;
🔹 texnologik ta’lim.

🖊 Bunda 2023/2024 oquv yilidan boshlab kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan va hozirda faoliyat koʻrsatib kelayotgan pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligidan olinadi.

🫥 Xorijiy va nodavlat (xususiy) talim muassasalaridan oqishini kochirayotgan talabalarga ham shu tartib amal qiladi. Faqatgina 1-2-bosqichni tamomlagan talabalar uchun.

🌱 3-4-bosqichni tamomlagan talabalar bundan mustasno. Sababi qarorda 2023/2024 o`quv yilidan boshlab deyilgan. Undan avvalgi yillar nazarda tutilmagan!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Зам ҳоким дегани кечаси ухласа бўлмайдими?

—Қарши шаҳар ҳоким ўринбосари Н. Турдиев.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Бобоёр Элмуродович Сизни 60 ёшингиз билан чин дилдан табриклайман. Умрингиз узоқ, ризқингиз бутун бўлсин. Оилавий бахт Сизни тарк этмасин!

Хурмат ила, ўзим😊!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
22.04.202506:48
“Иқтидорли ўқувчи — миллат фахри”

Нишон тумани 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Қурбонова Мадина — билимга чанқоқ, ўз устида тинимсиз ишлайдиган, келажакда юртимиз фахри бўлишга интилган ёшлардан бири.


У эрталабдан кечгача илм йўлида изланиб, юқори натижалар сари интилмоқда.

Мадина ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва қўллаб-қувватлов учун Президентимизга самимий миннатдорчилик билдирди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
25.04.202510:04
❗️Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

Манба: ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 йил.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202519:05
❗️Икки ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун меҳнат кодексидаги имтиёзлар

Меҳнат кодекси
397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

Меҳнат кодекси 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 296-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202518:59
Ўқувчини мактабдан четлатиш (ҳайдаш) мумкинми?

Ассалому алайкум менинг саволим шундан иборатки Менинг неварам урта мактабнинг 6 синфда укийди Булар дасдан колиб устози касал экан булар борибдилар энди. Ҳамма устозлар биргалашиб буларни хаммасини эмас 3 тасини мактабдан хайдашга Хаклими илтимос биринчи марта кечирим сурасак йок жавобини олияпмиз узларигизни Територияга беринглар деб Айтияпди бизлар айитдик бошдан нима учин олдингиз энди Бу гапларни айтасизлар Хайдашга хаки борми? Менга хакикатни айитсингиз Саволларим уринсиз Колмас деган умидаман.


ЖАВОБИ:

❗️Умумий ўрта таълим мажбурий, бу дегани ўқувчиларни мактабдан четлатиш (ҳайдаш) мумкин эмас.

Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасига кўра умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

🙅‍♂ Айнан шу қоида ўқувчиларни мактабдан ҳайдаш мумкин эмаслигини кўрсатади.

⚠️ Бу ҳолатда ўқувчиларнинг дарсга сабабсиз бормагани учун уларнинг ота-оналарига маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Бироқ болалар мактабдан ҳайдалмайди.

Бу ҳолатда сиз туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
23.04.202508:10
Ғилонлик отахон Президентимизга миннатдорчилик билдириб, ўзининг тарихий аҳамиятга эга ўтмиши ҳақида ҳикоя қилди.
(+видео)


✉️Инобат Абдуллаева.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Шомурод ака табриклайман, муносиб кадрсиз!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
22.04.202505:00
Munosabat

RASMIY.UZ telegram kanalida Qarshi shahrida kunduz kuni ko‘cha chiroqlari yoqilgan holatda bo‘lgani yuzasidan tanqidiy xabar e’lon qilindi.

Mazkur holat bo‘yicha Qarshi shahri Obodonlashtirish boshqarmasi huzuridagi tashqi yoritish tizimlaridan foydalanish bo‘limi mas’ullarining ma’lum qilishicha, ko‘rsatilgan hududda elektr tarmog‘ida rejalashtirilgan ta’mirlash ishlari olib borilgan. Ish jarayonida tizim to‘liq sinovdan o‘tkazilgani sababli vaqtincha chiroqlar yoqilgan.

Hozirda barcha ta’mirlash ishlari yakuniga yetkazilib, ko‘cha chiroqlari belgilangan tartibda faqat tungi soatlarda yoqilishi ta’minlandi.

Yuzaga kelgan noqulaylik uchun fuqarolardan uzr so‘raymiz va bunday holatlarning oldini olish bo‘yicha zarur choralar ko‘rilishini ma’lum qilamiz.

Qarshi shahri hokimligi axborot xizmati
24.04.202519:53
Ходим “декрет”га чиққанида нафақа миқдори қанча бўлади?

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ходимга бериладиган нафақалар ходим:

➖ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

➖ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

*Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 35-банди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202519:04
Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи

Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғриси»да Низом 54-бандининг 2-хатбошиси).

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарорининг 4 прим 1-банди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202510:49
❗️Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади

Манба: ПҚ-134-сон, 02.04.2025 йил.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
23.04.202506:51
❗️Ўзбек тили — барча битирувчилар учун мажбурий фанга айланди

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга мувофиқ, таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфларнинг битирувчилари ҳам ўзбек тили фанидан якуний давлат аттестацияси (имтиҳон) топшириши мажбурий ҳисобланади.


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️Коррупцияга қарши курашда янги тартиблар жорий этилади

2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент сифатида қуйидаги янгиликлар амалга оширилади:
➖ Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши бўлимлари раҳбарлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларидан тайинланади;
➖ 2026 йил 1 январгача барча давлат хизматлари туман/шаҳар даражасида аҳоли томонидан баҳоланади. Қониқарсиз деб баҳоланган раҳбарларга шахсий жавобгарлик юкланади.
➖ 2025 йил 1 июлгача E-anticor.uz сайтида электрон реестр, ҳисобот ва аноним сўров модуллари ишга туширилади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️Ўзбек капитализми янги босқичга интилмоқда

Сўнгги вақтларда ўзбек хусусий секторида кузатилаётган энг муҳим тенденция – бу бирлашишга бўлган реал эҳтиёж ва амалий ҳаракатлардир. Яқингача ҳар ким ўз йўли билан юраётган, ресурс, бозор ва билим билан ягона экотизим сифатида алоқаси заиф бўлган бизнес тўпламлари бугун ўз ичида кооперация маданиятини шакллантира бошлади.

Айни пайтда бир қатор йирик тадбиркорлар чет элдаги ҳамкорлар билан музокаралар ўтказишмоқда, қўшма лойиҳалар ҳақида фикр алмашишмоқда ва буни давлат эмас, балки ўз ташаббуси билан амалга оширмоқда. Қисқаси, “бизга ёрдам беринг” деган давр ортда қолди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202519:21
Ҳозир жуда кўп ишчи-ходимларнинг банклардан олган кредитлари бор.

Бундай ходимларнинг ноқонуний бўшатилиши жуда оғир кечяпти.

Улар асоссиз ишдан бўшатилганда, зарба икки баробар оғир бўляпти. Даромадсиз қолгани ҳисобига банк кредитларини тўлай олмаяпти. Натижада, банклар кредит тўловларини муддатидан олдин ундиришга чиқмоқда ва ходимлардан асосий тўловдан ташқари, оширилган фоизлару, пеняларни ундирмоқда. Оғир аҳволда қолмоқда улар.

Иш берувчилар бу масалаларни унутмаса яхши бўларди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202519:01
⚡️Kunduzgi yoki sirtqi – qaysi diplom kuchliroq?

Ko‘pchilikda bir savol tug‘iladi:
"Kunduzgi va sirtqi diplom bir xil kuchga egami?"

Javob: Ha, ikkala diplom ham yuridik jihatdan teng kuchga ega. Ya’ni, diplomda sizning kunduzgi yoki sirtqi o‘qiganingiz yozilmaydi. Faqat oliy ta’lim muassasasi, mutaxassislik va bitirgan sana ko‘rsatiladi.

Farq nimada?

O‘qish jarayonida: kunduzgi ta'limdagilar — kun bo‘yi darsda bo'lsalar, sirtqi ta'limdagilar — yilda jami 8 haftalik o'qish va sessiyada ishtirok etadilar.

📑 Lekin qonuniy kuchi bir xil!

Xulosa – Agar siz sirtqi, kechki yoki masofaviy ta’limda o‘qiyotgan bo‘lsangiz — xavotir olmang. Diplom huquqiy jihatdan kunduzgi diplom bilan bir xil hisoblanadi.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
24.04.202508:27
❗️Қонунчиликка кўра, ўз фаолиятини ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга қуйидаги миқдорларда гаровсиз кредитлар берилади:

➖Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида – 50 миллион сўмгача,

➖Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача .

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️Меҳнат мигрантларига молиявий кўмак тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра, меҳнат миграциясидаги фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратилади. Энди:

➖Виза, йўл чиптаси, тил ва касб имтиҳонлари харажатлари давлат субсидияси ҳисобидан қопланади;
➖ Немис, инглиз, япон ва корейс тилларидан B1 даражада сертификат олган талабаларни кўп тайёрлаган 50 нафар ўқитувчига — 50 млн сўм берилади;
➖ Миграцияга кетувчиларга 10 млн сўмгача микрокредитлар ажратилади (2 йилга, юқори фоизда);
➖ “Хорижга ишга тайёрлаш маркази” ташкил этилади, “Ягона дарча” орқали хизматлар кўрсатилади;
➖ Арзон ва тартибли автобус қатнови йўлга қўйилади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
22.04.202509:25
«Ҳаёт саҳна. Бу ҳаётда яшаётган ҳар бир инсон ўзига тақдир томонидан берилган ролини бажаради. Кимнинг қандай роль бажариши олган тарбияси, билимига боғлиқ. Кимнинг роли лаҳзалик, кимники абадий».

Уильям ШЕКСПИР

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
22.04.202503:23
Электр энергияни тежанг қоракўзларим

Бир видео келяпти. Унда куппа кундуз куни чироқларни ёнганини кўришимиз мумкин.

Давлат раҳбари энергия тежамкор масалаларни муҳокама қилиб турган бир паллада буларни қиладиган ишини нима билан оқлаймиз?

—Агар светдан 1 мисқол қарз бўлсанг энангни кўрсатади.Тўғрими?

Қонунлар халқни ва давлатни фойдасига бирдек ишлагани маъқул.
Shown 1 - 24 of 519
Log in to unlock more functionality.