Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Ўқинг...фақат йиғламанг! avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateMar 24, 2020
Added to TGlist
May 23, 2024
Linked chat

Records

05.09.202423:53
158.5KSubscribers
03.08.202423:59
600Citation index
05.09.202401:13
43.3KAverage views per post
01.07.202423:59
27.9KAverage views per ad post
30.11.202423:59
28.48%ER
10.09.202409:50
27.57%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
JUL '24OCT '24JAN '25APR '25

Popular posts Ўқинг...фақат йиғламанг!

13.05.202509:06
Дуода гап кўп

Бир хотиннинг эри жуда кўп сафар қиларди. Шунинг учун у эри ва фарзандларининг фитнага тушиб қолишидан қўрқар эди. Бир куни эри унга:
— Ғалати ишлар бўляпти. Масалан, ҳаром нарсаларга қараш, номаҳрамлар билан гаплашиш ёки шунга ўхшаш шариат ман қилган нарсалардан мени нимадир тўсяпти, — деди. Бошқа куни катта ўғли келиб:
— Ойижон! Менга нима деб дуо қиляпсиз? Курсдошларим билан қизлар коллежига борсам, юрагим сиқилиб, қайтгим келади. Курсдошларим қизларнинг телефон рақамини беришса, ўша қизлар билан телефонда гаплашганимда юрагим шунақанги сиқиладики, гапни тугатмагунимча ёзилмайди. Ёлғиз ўзим интернетда ўтирсам ҳам, нимадир мени ҳаромга қарашдан тўсади, — деди.

Шунда она ҳар намоз кетидан қуйидаги дуони ўқишини айтди:
— Аллоҳумма, инний аставдиъука дийний ва амаанатий ва зурриятий ва завжий, ва қолбий ва қолби зурриййатий ва қолби завжий ва самъиҳим ва абсориҳим ва жамииъи жаваариҳим (Маъноси: Аллоҳим! Динимни, омонатимни, фарзандларимни, эримни, қалбимни, фарзандларимнинг қалбини, эримнинг қалбини, уларнинг қулоғини, кўзларини ва барча аъзоларини Ўзингга топширдим. Уларни барча гунох ишлардан сакла).

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
09.05.202511:45
Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса:

1. Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар.
2. Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар.
3. Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди.
4. Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг.
5. Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади.
6. Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
24.04.202501:05
Ака, сингил ва янга

Гарчи замон мумсикроқ,
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.

Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
30.04.202505:05
Шайх Арийфи айтади: Менга бир аёл қўнғироқ қилиб, у сеҳрланганини ва сеҳр қилган одам уни асло турмуш қуролмаслигига қасам ичганини айтди.

- Менда давоси бор, сабр қиласизми?
- Ҳа, сабр қиламан.
- Аллоҳга қасамки, агар бу "даво"ни қилсангиз, ким нима сеҳр қилган бўлишига қарамасдан турмуш қурасиз.
- Нима даво экан?
- Даво: «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил» Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил». Ушбу дуони комил ишонч билан, қалбдан, ихлос билан такро-ор-такрор ўқинг!

Аллоҳга қасамки, аёл бир ойдан сўнг қўнғироқ қилиб:
- Шайх, хушхабар бераман: "уддаладим, тўйим ҳам яқин", деди.

Мен:
- Қандай?
- Сиз ўргатган дуони ҳамон ўқиб юрибман, деб жавоб берди.

Ушбу дуо ғам-ғуссага учраган, бошига ташвиш тушган, қайғуга ботган, мазлум, маҳбус, касал, қарздор, бепушт ва ҳар бир мусибатланган кишига хабардир.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10.05.202505:00
Эрлар икки хил бўларкан:

Биринчиси, қаттиқ ишлаб, оилани тўлиқ таъминлаб қўйгани етмагандек аёлига севишини ҳис қилдиради, тез-тез ҳадялар бериб туради, ҳафтада, ҳеч бўлмаса, бир кун овқат қилмай қўявер доставка қилдираман, дейди, ресторанга олиб боради, ойда бир болаларни онасига ташлаб аёли билан бирорта дам олиш жойга бориб бир кеча қолади, йилда, ҳеч бўлмаса, бир марта хорижга саёҳатга олиб боради, сўрамаса ҳам, тез-тез пул бериб туради, шунчалик вафодорлигидан рашк қилишга ўрин қолдирмайди, бошқа аёлларга қиё боқмайди, мабодо жанжаллашиб қолса, ўзи биринчи узр сўраб гул кўтариб келади, болаларига жуда мехрибон, доим уларни ўйнатади, бирга дарсини қилдиради, тўгаракларга олиб боради, шундай яхшики усиз яшашни тасаввур қилиб бўлмайди...

Иккинчи хил эрлар эса ҳаммангиз ҳозир яшаётган эрларингиз...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
18.04.202511:28
Аллоҳнинг исмлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1)  Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4)  ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6)  ас-Салом.
7)  ал-Мўмин.
8)  ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10)  ал-Жаббор.
11)  ал-Мутакаббир.
12)  ал-Холиқ.
13)  ал-Бориъ.
14)  ал-Мусаввир.
15)  ал-Ғаффор.
16)  ал-Қаҳҳор.
17)  ал-Ваҳҳоб.
18)   ар-Раззоқ.
19)  ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24)  ар-Рофеъ.
25)  ал-Муъизз.
26)  ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35)  ал-Ғафур.
36)  аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42)  ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49)  ал-Мажийд.
50)  ал-Боъис.
51)  аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53)  ал-Вакийл.
54)  ал-Қавий.
55)  ал-Матийн.
56)  ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58)ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61)  ал-Муҳйи.
62)  ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70)  ал-Муқтадир.
71)  ал-Муқаддим.
72)  ал-Муаххир.
73)  ал-Аввал.
74)  ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93)  ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.

Жума муборак!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
16.05.202515:08
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
03.05.202509:05
- Дадаси мени яхши кўрасизми?
- Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
- Наҳотки?! Қайси маҳалда?
- Ўзинг топиб кўрчи!
- Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
- Йўқ.
- Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
- Йўқ.
- Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
- Унда ҳам эмас.
- Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
- Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Оллохга шукроналар келтираман.
- Ростанми?!
- Рост!
- Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
- Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
23.04.202511:06
Аёл дуоси

Бир аёл ҳар кеча уйқудан олдин дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда ва кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимлари менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
12.05.202511:04
Маййитнинг қабрдаги биринчи кундан йигирма беш йилгача бўлган ҳолати:

• Аввалги кечада қорин ва фаржларидан хид чиқишни бошлайди. Субҳаналлоҳ! Одам боласи дунё ҳаётида кўп эътибор берган ва сақлашга тиришган бу икки нарса аввалги кечадан сасишни бошлайди. Сўнгра, жисм кўкара бошлайди. Тез орада бутун жасад бир хил рангга киради.
• Иккинчи кунда бутун тана аъзолари — жигар, буйрак, талоқ, ичаклар чиришни бошлайди.
• Учунчи кунда барча аъзолардан сассиқ ҳид чиқа бошлайди.
• Бир хафтада юз қисмда, яъни кўзлар, тиллар, яноқлар шиша бошлайди.
• Ўн кунда бутун аъзолар ишиб кетади.
• Икки ҳафтада сочлар ва бадандаги бошқа туклар тўкила бошлайди.
• Ўн беш кунда қора пашша жасаднинг ҳидини беш километр узоқдан сеза бошлайди. Бу орада қабр қурти бутун жасадни ўраб олади.
• Олти ойда фақатгина суякларнинг ўзи қолади. Бошқа аъзоларни қурт еб битиради.
• Йигирма беш йилдан сўнг бу суяклар хам чириб, майда дончалик қисми қолади. Бунинг ичида кичкина суяк чиримайди. Манашу кичкина суякдан қиёмат кунида қайта тириламиз...
• Мана туну кун авайлаб парваришлаган жисмимизнинг ахволи! Мана шуни деб Аллоҳ таолога исён қилган жисмимизнинг ахволи!

Қабр кунда бизга беш марта нидо қилиб:
1. Мен ёлғизлик уйиман! Қуръон тиловатини ўзингга мунис қилиб кел!
2. Мен зулмат уйиман! Кечалари намоз ўқиб мунаввар қилиб кел!
3. Мен тупроқ уйиман! Солиҳ амалларни тўшаб кел!
4. Мен илонлар уйиман! Тирёқинг(илон заҳрига қарши дори)ни тайёрлаб кел! У "БИСМИЛЛАҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ"дир.
5. Мен Мункар ва Накир уйиман! Шаҳодат калимасини кўпроқ айтиб кел!

Энди қабрдаги холингни бир тафаккур қилиб кўр! Қай аҳволга тушасан? Қурту қумурсқалардан қандай қочиб қутиласан? Қаёққа қочасан? Тавба қил, жигарим! Солиҳ амалларни кўпайтир! Ўз ҳолингга ўзинг раҳм қил!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
13.05.202513:06
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган.
• Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
• Ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
• Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
• Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
13.05.202507:05
Хотиннинг эрига бўлган одоби...
(ҳар бир муслима билиши шарт)

Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» чиройли сўзлар билан қарши олади.

Эрининг уст кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров кабул қилиб олади.

Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам кетолмайди.

Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.
Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
05.05.202507:05
Ҳар саждага боришингизда ота-онангизга мағфират сўраб, бир марта "Аллоҳуммағфирлий валивалидайя (Аллоҳим ота-онамни мағфират қил!) деб, дуо қилиб қўйишга одатланинг!

Шунда, улар учун бир кунда 64 марта истиғфор айтган бўласиз! Агар улар вафот этган бўлса, номаъи аъмолига савоб ёзилиб туради! Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради!

Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган, улкан савоб тақдим этилар экан! "Бу, қайердан келди менга?"деб сўралса, "Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори!" деб, жавоб берилар экан! Бу бизнинг, дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир! Саждада қилинган дуо эса, Иншааллоҳ, қайтарилмайди!

Аллоҳ учун сизга илиндим, сиз xам кўпроқ тарқатинг ҳамма ўқисин! Амал қилганнинг савобидан сизга ҳам тегиб туради. Иншааллоҳ!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
21.04.202509:06
ОИЛАДА НEЧИНЧИ ФАРЗАНДСИЗ?

Тўнғич фарзанд

Идеалликга интилувчан;
муваффақиятга эришувчан;
етакчи;
ҳокимият кишиси;
масъулиятли;
мослашувчан;
виждонли;
ишончли;
эҳтиёткор;
назорат қилувчи.

Ўртанча фарзанд

Вазиятга мослашувчан;
мустақил;
раҳмдил,
яхши суҳбатдош;
тинчликсевар;
киришимли;
гапга қулоқ соладиган;
ёлғизликка мойил.

Кенжа фарзанд

киришимли;
жозибали;
дўстларини яхши кўрадиган;
чўрткесар;
манипулятор;
ҳазилкаш;
эътибор талаб қиладиган;
худбин.

Ёлғиз фарзанд

ўзига ишонган;
виждонли;
масъулиятли;
идеалликка интилувчан;
диққат марказида бўлишни ёқтиради;
эрта улғаяди;
доим атрофдагилар қўллаб-қувватлашини истайди;
аразчи;
етакчи!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
17.05.202517:34
Хайрли тун!

Бугунги кунимиз ҳам тарихга ёзилмоқда!
Эрта тонгда яна бир бор дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин...

Аллоҳга омонатсиз азиз инсоним!
Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Log in to unlock more functionality.