Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Anvar Mursakulov avatar
Anvar Mursakulov
Anvar Mursakulov avatar
Anvar Mursakulov
📢 Имкониятлар чекланмаган!

Сафимизни янада кенгайтириш, адаптив спортга қизиқувчилар сонини ошириш мақсадида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган талабалар билан учрашамиз!

✅ Бу учрашув – янги имкониятлар эшиги, спорт орқали янги ҳаёт сари қадам ташлаш йўли! Ҳар бир инсон ўз салоҳиятини намоён этиши, кучли ва иродали шахс сифатида ривожланиши мумкин. Адаптив спорт – имконсизликни имконга айлантиради, инсонга ишонч, куч ва янги мақсадлар бағишлайди!

🔥 Эҳтимол, айнан шу учрашувда:
🔹 Кимдир ўз иқтидорини кашф этади,
🔹 Кимдир янги ғояларга илҳом олади,
🔹 Кимдир ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлайди!

📅 Учрашув куни ва вақти: 13 март соат 11:00
📍 Манзил: Тошкент давлат иқтисодиёт университети маданият саройи

Маълумот ўрнида:
Бугунги
кунда олий таълим муассасаларида 11 мингга яқин ногиронлиги бўлган талабалар таҳсил олишади.

Бизга қўшилинг! Биргаликда имконсизликни енгамиз!

Талаба дўстларимизга улашамиз

@anvar_mursakulov
#xayrli_kun

Qishdan keyin bahor kelishi, tundan keyin tong otishi singari hayot ham tinimsiz davom etadi.

Har qanday buyuk ishlar kichik qadamlardan boshlanadi deyishadi. Halol mehnat va sadoqat bilan qilingan harakat bir kun albatta o‘z samarasini beradi.


O'sha kun #bugun bo'lishi mumkin.

👉 📱Telegram📱|Instagram|📱 Facebook|
Қизларимиз спортга чанқоқ!

Суҳбатлашсангиз, уларнинг кўзларида шижоат, ирода ва орзуларини рўёбга чиқаришга бўлган улкан иштиёқни кўрасиз.

Бугунги кунда қизларимиз адаптив спорт турлари, шу жумладан, пара енгил атлетика спорт турида фаол иштирок этиб, нафақат юксак марраларини забт этмоқда, балки жамиятга илҳом ва шижоат улашмоқда.

Улар меҳнаткашлиги, сабр-тоқати ва жасорати билан ўз тенгдошларига ўрнак бўлиб, "имконсиз" деган тушунчани йўққа чиқармоқдалар.

@anvar_mursakulov
Эркаклар "Мурувват" интернат уйларида спортни ривожлантириш: саломатлик ва фаол ҳаёт сари қадам

Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар 'эркаклар интернат уйи тарбияланувчиларини адаптив спорт турларига жалб қилиш жараёни ўрганилди. Бунинг натижасида уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, ижтимоий мослашувини яхшилаш ва фаол ҳаёт тарзини шакллантириш имкониятлари таҳлил қилинди.


Бу каби интернат уйларида стол тенниси, футбол, енгил атлетика ва гимнастика каби спорт турларини жорий этиш нафақат жисмоний саломатликни мустаҳкамлайди, балки уларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, стресс ва тушкунликдан халос этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.

@anvar_mursakulov
12.03.202505:59
⁉️Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш – жамиятимиз олдидаги муҳим вазифа.

Сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний фаолликка жалб қилиш, улар учун тенг имкониятлар яратиш ва адаптив спорт турларини ривожлантириш борасида қатор ишларни амалга оширяпмиз. Айниқса, уларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш орқали жисмоний реабилитация қилиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш мақсадида кенг кўламли ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Бугунги кунда ҳудудларимизда масъуллар томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самарасида биргина "Беш ташаббус паралимпиадаси" оммавий спорт тадбирларида иштирок этиш истагидаги фуқароларимиз сони 55 мингдан ошди. Бу, шубҳасиз, спортга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолатдир. Бироқ, шунга қарамай, олдимизда ҳал этилиши лозим бўлган саволлар ҳам йўқ эмас.

Ногиронлар спортига бўлган эътиборимиз ҳақиқатан ҳам олис ҳудудларга, қолаверса, ҳар бир маҳаллага етиб боряптими?
- ёки фақат туман ва шаҳар марказлари билан чекланиб қоляпмизми?
- спорт инфратузилмасининг етишмаслиги бу жараёнда жиддий тўсиқ бўляптими?
- малакали мураббийларнинг камлиги ногиронлиги бўлган спортчиларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига тўсқинлик қиляптими?

Биз бу борада яна қандай муаммоларга дуч келмоқдамиз? Уларни бартараф этиш учун қандай таклифларингиз бор?

🤝Келинг, биргаликда фикрлашамиз, ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спортда янги имкониятлар эшигини очамиз!

#сафимизга_қўшилинг🤝

@anvar_mursakulov
Shown 1 - 5 of 5
Log in to unlock more functionality.