Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv avatar
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv avatar
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
03.05.202515:25
ДУО ҚИЛГАНМИДИНГ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар:
– Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
– Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, – деб дуо қилгандим.
– Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг? – деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди. Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тўғри йўлни кўрсатдилар. Икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар. Гоҳида бола касалланса, онаси: “Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди?!” деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр–шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак? Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди. Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов, балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса–чи?! Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятни сўраганингда, уни берардик!” Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раббим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброкдир”, деган эдилар.
@yunusalioxund
01.05.202506:55
Ҳеч қачон болангиз хато қилишдан қўрқиб қолмасин!

Болангиз хато қилса, уни койиманг, аксинча қаерда хато қилганини кўрсатинг. Яна хато қилса, яна кўрсатинг, эринманг.

Бугун хатоси учун койисангиз, эртага сиздан хатосини яширишга уринади. Натижада на хатосини тўғрилай олади, на кейинги хатоларнинг олдини ола билади. Бир хато эса кейинги хатоларга олиб келаверади.

Шунингдек, хато қилишдан қўрқиб катта бўлган болалар келгусида катта таваккалларга қўл ура олмайди. Бу дегани катта даромад соҳиби бўлолмайди. Бутун умр ўзгаларнинг қарор қабул қилишини кутиб туради. Мустақил қарор қабул қила олмайди. Доимо бошқарилувчи ходим бўлади.

Худди шунингдек ушбу қоида раҳбарларга ҳам тааллуқли. Эътибор беринг, арзимаган хато учун ҳам ходимларини қаттиқ жазолаган раҳбарларнинг жамоада ҳеч қачон ҳурмати бўлмаган. Ҳамма ундан қўрққани учунгина ишлайди холос. Бунақа жамоада ижодкорлик, янгилик деган тушунчалар ҳеч қачон бўлмайди.

Хулоса ўрнида: болангизнинг хато қилишини койиманг. Хато қилишини одатий ҳол сифатида қабул қилинг. Токи сиздан хатосини яширадиган даражага етиб бормасин! @yunusalioxund
30.04.202522:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун  1 май, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Пайшанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Зулқаъда ойининг  тўртинчи  куни     
https://t.me/yunusalioxund
30.04.202508:19
Уч кундан ортиқ аразлашиб юриш ҳалол эмас

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бирбирингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, бир-бирингизга биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмон билан уч кундан ортиқ гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. @yunusalioxund
29.04.202515:40
#muftiy_minbari

📹 СИРИЙН МАТОНАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@yunusalioxund
#Дуо
ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


عَنْ عَبْدِ اللهِ بن عَمَرو بن العاص أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَدْعُو بِهَؤُلَاءِ الْكَلِمَاتِ: "اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الْعَدُوِ، وَشِمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ" رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги калималарни айтиб дуо қилар эдилар: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин ғолабатид-дайни ва ғолабатил-ъадувви ва шамаататил-аъдааи”» (Имом Насоий ривояти).

اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
Ўқилиши: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомик ва ағниний бифадлика ъаман сиваак”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Ҳаром (аралаштирмай), ҳалолинг билан кифоя эт. Фазлинг билан мени бошқалардан беҳожат айла”.

@yunusalioxund
«Меҳрибонлик, камтарлик ва ширин сўз киши бошқалар қалбида қолдирадиган энг гўзал нарсадир».
@yunusalioxund
01.05.202505:25
Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Неъматларнинг асосийлари, бошлари учтадир:

• Биринчиси, Ислом неъмати бўлиб, неъмат фақат у билангина мукаммал бўлади.

• Иккинчиси офият, тансиҳатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан ёқимли бўлади.

• Учинчиси беҳожатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан тўкис бўлади". @yunusalioxund
30.04.202516:09
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ТУШИ

Тўрт ракъатли намозларда иккинчи ракъатдан сўнг аввалги қаъдага ўтирилганда фақат “Аттаҳийёт” ўқилади, “Салавот” ўқилмайди. Бу ҳолатда Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра “Аттаҳиёт”ни ўқигандан сўнг учинчи ракъатга туриш ўрнига “салавот”ни اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ гача ўқиса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Бу борада ажойиб бир латифа нақл қилинган.

Бир куни Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўради. У зот Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан: “Бир киши намозда менга салавот айтса-ю, сен нима учун унга саждаи саҳв қилиш вожиб, деб ҳукм қиласан?”, деб сўрабдилар.

Имом жавоб берди: “Чунки у сизга салавотни унутиб айтиб куйди”.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бу жавоби Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга жуда маъқул келди (Баҳрур роиқ).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан. @yunusalioxund
30.04.202505:02
Иблисдан: «Сен намоён бўладиган энг хатарли иш нима?» деб сўрадим. У шундай деди: «Бизнинг асосий ишимиз одамларга Аллоҳ ҳақида хато тушунча беришдир, шундай қилсак, улар Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишади. Мен намоён бўладиган энг гўзал амал ёш болаларга динни оғир қилиб кўрсатиш, қийин йўл билан дарс беришдир. Биласанми, мактабларингизда ишлашимиз учун жуда кўп имконият яратиб берасизлар».

Аҳмад Баҳжат. @yunusalioxund
29.04.202514:06
100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан?

Доктор Айман Сувeйд шундай деди: Мeн сизга  ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан. Қабр қўрқинчли! Албатта солиҳ бўлмаганлар учун. Мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан? Тасаввур қилганмисиз? Шундай қилиб, мeн шундай бошладим. Мeн ўламан ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи. Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим. Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ. Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини  бошладим. Тасбeҳ айтарканман гўёки қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман. Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон хатми бор. Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан. Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади. Ёлғиз қоламан балки миллион йил. Шундай қилиб, мeнга нур ва дарахтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак. Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. Ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт! Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан, Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик  ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?

Бугун сизга маслаҳатим қабрингизни банк қилинг. Унга  сармоянгизни қўйинг. Ибодатларингизга қаттиқ эътибор бeринг. Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз. У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб, еб-ичиб, ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз. Cизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз. Қабр остида шундай бўлсачи? Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга  яхши эътибор бeринг. Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга қабримга бориб тургин. Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан!
@yunusalioxund
РОББИНГГА САЖДА ҚИЛМАЙСАНМИ?
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулисий айтадилар:
"Эй, намозни тарк этувчи кимса! Сенинг мусибатинг Иблиснинг мусибатидан каттароқ. Чунки Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортмоқдасан.

Аллоҳ билан ўртангда нима борки, Унга йўлиқишни истамайсан?!

Аллоҳим бизларни намозда фақат фарз бўлгани учун эмас, балки муҳаббат билан туришга собит қилгин".
@yunusalioxund
«Аллоҳ севгисининг аломати Куръон севгисидир. Қуръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати у зотнинг суннатига ва гўзал ахлоқига эргашишидир. Суннатга тобе бўлишнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охират ҳаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйиш, ҳаром ва ғайримашруъ даромад йиғишдан қочишдир», - деди.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий.

@yunusalioxund
30.04.202512:57
Ёмонларнинг ёмони узрларни қабул қилмайдиган кишидир.

Изоҳ. Узрни қабул қилиш, хатони кечириш мўмин кишидаги хулқларнинг улуғидир. Албатта, бу вожиб амал эмас, лекин ахлоқнинг камолини кўрсатувчи сифат. Оллоҳ таоло «Шўро» сурасида мўминларнинг сифатларини санаб, дейди: «Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир» Шўро, 37-оят.

Шайх Алоуддин Мансур оятдаги «ғазабланган вақтларида эса кечириб юборади» жумласини шундай изоҳлайди: «Ислом дини назарида ғазабланмасликнинг ўзи ҳеч қандай фазилат эмас. Чунки, масалан, динга тош отилган вақтда ғазабланмаган киши мусулмон эмас, балки мунофиқ бўлади. Фазилат – ўша ғазаб туйғусига қул бўлиб қолмасдан ақл ва инсоф билан иш юритмоқдир». Сура давомида яна шундай оят келади: «(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни, ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир). Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Оллоҳнинг зиммасидадир. Албатта У зулм қилгувчиларни севмас» Шўро, 40-оят.

Биродарига бирор ёмонлик қилиб қўйган мўмин узр сўрашга шошади, унинг кечиришини ўтинади. Чунки шунда ўзаро дўстлик, муҳаббат юзага чиқиб, қалблардан кек-кудурат кетади ва шу билан улуғ шариатимизнинг мақсади амалга ошади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизларнинг энг ёмонингизни айтайми? – дедилар. Айтинг, эй Оллоҳнинг расули, – дейишди. – Одамларга ғазабини сочган ва одамларнинг ғазабига учраган киши, дедилар. – Ундан ҳам ёмонроғини айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Оллоҳнинг расули, – дейишди. Хатони кечирмаган, узрни қабул қилмаган, гуноҳни афв этмаган киши, – дедилар» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.

“Унвонул баён”дан.
@yunusalioxund
#xabar #anjuman
📢 ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА 20 ДАН ЗИЁД МАМЛАКАТДАН 70 ДАН ОШИҚ УЛАМО ҚАТНАШМОҚДА

🌍 2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.


Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, “Ҳинд уламолари жамияти” президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

🤝 Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.


📋 Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
29.04.202511:11
«Булут сувни кўтаришдан ожиз қолганида ёмғир ёғади. Қалб алам-изтиробларга дош беролмаганида кўз ёш тўкилади». @yunusalioxund
29.04.202503:43
Ҳар бир айтилган сўзнинг жавоби, ҳар муддатнинг ҳисоб-китоби бор.

Изоҳ. Оғиздан чиққан ҳар бир сўзга жавоб бериш қийин. Айниқса, сўз амалдан илгарилаб кетган, ахлоқий меъёрлар ўзгарган бугунги кунда. Агар шартли равишда, сўзни ахд деб англасак, аҳднинг устидан чиқолмасдан мулзам туриш хорликдир. Кўпгаплик шу хорликни бўйинга олиш бўлади. Бунга рози бўлиб яшаш эса хорликдан ҳам тубанроқдир. Сўзга жавоб бериш бу дунёда шунчалик оғир. Ҳар бир муддат, ҳар бир нафас ёзиб бориладиган ва ҳисобга тортиладиган Охиратдаги ҳолатни тасвирлашга эса сўз ожиз! Шундай экан, бундай хорликдан қутулишнинг бир чораси бор: гапирманг, агар бунинг иложи бўлмаса, фақат жавоб бера оладиган гапингизни айтинг, худди улуғ имомимиз Нуъмон ибн Собит – Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг муҳрида ёзилганидек: «Айтадиган гапингда хайр бўлса гапир, йўқса жим бўл».
Чу Нуъмон муҳрида бул эрди мактуб:
«Қулил хойра ва илло фаскут», эй хўб.

“Унвонул баён”дан. @yunusalioxund
02.05.202500:47
Бугун жума

📜 Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва: “Бизга жума куни ва унда нима хайр, яхшилик бор эканидан хабар беринг?” деганида, у зот:
“У кунда бешта хислат бор: Унда Одам яратилди, у кунда жаннатдан туширилди ва у кунда Одам вафот қилди.
Унда бир соат борки, агар банда ўша соатда нимаики сўраса, агар гуноҳ ва қариндош уруғидан алоқасини узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга сўраганини беради.
У кунда қиёмат бўлади, қайси муқарраб фаришта, само ва ер бўлмасин, тоғу тош бўлмасин, албатта улар жума кунида у Кундан қўрқиб туради”, дедилар.

Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган. @yunusalioxund
01.05.202501:35
Дуойим қабул бўлсин десангиз...

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
@yunusalioxund
30.04.202510:37
Имом Мотуридий ўгитлари

“Душманингиз билан иноқлашган дўстдан қўрқинг”.
* * *
“Интизомсиз лашкар – лашкар эмас”.
* * *
“Қўрқинчни ўлимдан баттар билинг”.
* * *
“Ўзингизга ҳамжинс ва ҳаммаслак дўст танланг”.
* * *
“Ҳасадгўй дўстдан парҳез қилинг”.
* * *
“Синалмаган одам билан сафарга чиқманг”.
* * *
“Бировнинг молига муҳтож экансиз, билингки, унинг қулисиз”.
@yunusalioxund
29.04.202522:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун  30 Апрел, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Чоршанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Зулқаъда ойининг  учинчи  куни     
https://t.me/yunusalioxund
29.04.202509:17
Тарих сўзлаганда

📜 Мадина аҳлининг мийқоти"Абяр Али" ҳақидаги ҳақиқат

Кўпчилик билмайдиган қимматли маълумотлар

Кўпчилигимиз "Абяр Али" ни Мадина аҳлининг мийқоти сифатида биламиз. Бу ерда ҳаж ёки умра учун йўлга чиққан зиёратчилар ният қилиб, эҳромга кирадилар. Ушбу жой Шом ва унга яқин ҳудудлар аҳолиси учун ҳам мийқот ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларида ва ундан кейин бу жой "Зул Ҳулайфа" деб номланган.

Баъзи одамлар "Абяр Али" номи Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан боғлиқ деб нотўғри ўйлашлари мумкин, лекин бу тўғри эмас. Аслида бу ном Дарфур султони Али ибн Динор шарафига қўйилган. (У зот 1856-1916 йилларда яшаб ўтган)

Али ибн Динор ким эди?

Али ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 1315-йилда (милодий 1898-йил) ҳаж зиёрати учун мийқотга келганида, у ернинг ҳолати анча ёмон бўлиб кетганини кўрди. Шундан сўнг у зиёратчилар ичимлик суви ва озиқ-овқат олишлари учун қудуқлар қазиб берди.
  Шунингдек, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга кетаётганда намоз ўқиган Зул-Ҳулайфа масжидини таъмирлади ва янгилади. У ушбу жойни ободонлаштиргани учун у " Абяр Али " (яъни, Али қудуқлари) деб номланди.


Али ибн Динор Дарфур (султонлигининг охирги) султони бўлган. Биз бу ҳудуд ҳақида фақат очарчилик ва қашшоқлик сабабли эшитган бўлсак ҳам, 1898—1917-йиллар оралиғида у муҳим аҳамиятга эга мусулмон султонлиги эди.

Али ибн Динорнинг хизматлари:

Миср Каъба учун каъбапўш (кисва) юборишда кечикканида, у Дарфур пойтахти ал-Фашир шаҳрида Каъбапўш ишлаб чиқарувчи фабрика ташкил этди ва қарийб 20 йил давомида  уни Маккага етказиб турди.

Африка мусулмонлари Дарфурни "Мусҳаф муқоваси" деб номлашади, чунки унинг аҳолиси орасида Қуръонни ёддан билувчи қорилар сони жуда кўп. Кўплаб талабалар Мисрнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олишга интилган. Дарфурдан бориб илм олувчилар тўхтовсиз давом этади ва улар учун махсус "Дарфур равоқи"  мавжуд.

Дарфур ҳақида маълумот:

Ҳудуди Франция ҳудуди билан тенг.
Аҳолиси 6 миллион бўлиб, 99% мусулмонлардан иборат.
Қуръонни ёд олган мусулмонлар сони энг юқори бўлиб, аҳолининг 50% дан кўпроғи Қуръонни ёд билади.

Аллоҳ султон Али ибн Динорни раҳматига олсин!

▫️Изоҳ: Зулҳулайфа - уни Абяр Али деб ҳам номлашади. Бу жой Мадина аҳли ва ана шу ердан ўтганларнинг мийқотидир. Шимолий томонда Маккаи мукаррамадан 410 км. узоқликда, Масжиди Набавийдан 10 км. узоқликда жойлашган. У ерда Зулҳулайфа масжиди, Мийқот масжиди ва Шажара масжидлари бор. Асарларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка томонга чиқадиган бўлсалар, Шажара номли масжидда намоз ўқирдилар.

Дарфур – Африка қитъасида, ҳозирги Суданнинг ғарбида жойлашган ҳудуд.

@yunusalioxund
29.04.202501:20
Садақанинг сиз билмаган беш фойдаси

1. Балони даф қилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар». (Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади. Икримадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар». (Термизий ривояти).

3. Банда у билан дўзах азобидан сақланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинг”, дедилар. (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёни муҳофаза қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар”, дедилар. (Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар. (Байҳақийнинг сунанидаги ривоят).

@yunusalioxund
Shown 1 - 24 of 325
Log in to unlock more functionality.