Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
#Қутлов

Бугун устоз журналист Шерзод Ғуломов таваллуд топган кун

Шерзод Ғуломов 1944 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1969 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Ш. Ғуломов телевидение ва радио тизимидаги масъул вазифаларда қарийб қирқ йил давомида самарали меҳнат қилган. 2004-2014 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасини бошқарган. Раҳбарлик даврида журналистларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида “Олтин қалам”, “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз!” каби танловлар ташкил этилишида фаол иштирок этган.

Шерзод Ғуломов 1990 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2018 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Шерзод Ғуломовни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Қутлов

Бугун устоз журналист Насиба Ибрагимованинг таваллуд куни

Насиба Ибрагимова 1942 йил 1 майида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.

Ўзининг узоқ йиллик меҳнат фаолиятида Насиба Ибрагимова ҳозиржавоблиги, ҳамиша касбида фаол, сиёсий жиҳатдан етуклиги ва хушёрлигини намоён этди. У Ўзбекистон телевидениесининг биринчи сухандонларидан биридир. Ҳамиша ўзига юклатилган ижтимоий-сиёсий вазифаларга виждонан ёндашиб, масъулият билан қаради. Одамийлиги ва камтарлиги билан сафдошлари, ҳамкасблари ҳурмат-эътиборини қозонди.

Насиба Ибрагимова “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони, “Дўстлик” ордени, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Насиба Ибрагимовани таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Устозлар_ижодидан

Абдусаид Кўчимов,
ЎзА Бош директори, сенатор
    
        ТУРТКИ                                  
(публицистик мақола)

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
29.03.202508:06
Кайфиятнинг кўтаринкилиги ижодкорга илҳом беради-да

Шу каби қизиқ гапларни бугун Паст Дарғом тумани Жағалбойли маҳалласида яшовчи фахрий журналист Тоғаймурод Шомуродовдан эшитиб қайтдик. Улуғ айём ҳайити байрами олдидан устозни йўқлаб, устозлар билан бордик.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Акрам Ҳайдаров, “Зарафшон” газетаси муҳаррири ўринбосари Ғолиб Ҳасанов Тоғаймурод ака билан суҳбатлашаркан, аввало, фахрий журналист таҳриририятни соғинганини, ҳамкасблар, шогирдлар билан дилдан суҳбат қуришни айтиб, иш жараёнидаги қизиқ воқеаларни эсга олди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Қутлов

Бугун устоз журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевнинг таваллуд куни

Аҳмаджон Мелибоев 1946 йил 23 март куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. 1974 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида бошлаган. “Ёш гвардия” нашриётида бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида сиёсий шарҳловчи, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифаларида самарали меҳнат қилган.

2018 йилдан ҳозирга қадар “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Аҳмаджон Мелибоевнинг “Бир заминда яшаймиз”, “Умидли дунё”, “Ёлғиз яшаб бўлмайди”, “Ҳуштакни ким чалади?”, “Умр учар юлдуз”, “Торнинг чўмичдан фарқи”, “Сувора соғинчи”, “Қирқ бешинчи бекат”, “Қабоҳат тўри”, “Ризқ дарахти”, “Ўзингни ўзинг бошла” номли публицистик тўпламлари, “Ўнғор эртаклари”, “Сафед Булон ҳикоялари” каби насрий асарлари нашр этилган.

Аҳмаджон Мелибоев 1997 йилда “Шуҳрат” медали, 2018 йилда “Дўстлик” ордени, 2021 йилда “Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. 2019 йилда “Олтин қалам” танлови ғолиби бўлган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
🔖 “Ҳаққонийлик, холислик, адолат, фикрлар хилма-хиллиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат Ўзбекистон журналистлари фаолиятининг асосий қоидаси ҳисобланади.

Журналист ўзининг сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти жамият олдидаги бурчи экани ва унинг материаллари жамият манфаатларига хизмат қилиши кераклигини тўлиқ англайди.”


🔺 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
02.05.202513:12
#Ҳудудлардан_хабарлар

“Nókis FM” радиоси ва “Жаслар ТВ” телеканали янги бинога эга бўлди


Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида Нукус шаҳрида “Nókis FM” радиоси ва “Жаслар ТВ” телеканали янги биносининг очилиш маросими бўлди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси ўринбосари А.Толибеков, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси Д.Абибуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Б.Ережепов ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаб, ижодий жамоасини янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
30.04.202510:39
#Ҳудудлардан_хабарлар

Танлов ғолиблари муносиб рағбатлантирилди


Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамда З. М. Бобур номидаги ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида “Мен севган асар” мавзусидa иншолар ва “Китобхонликни тарғиб этувчи энг яхши ролик” танлови ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси Махпурахон Ортиқова “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилган V республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг мақсади, аҳамияти ҳақида ва техник воситалар кундалик ҳаётимизни “ишғол” этиб олган даврда бундай тадбирларни кўпроқ ва кенг миқёсда тарғиботини олиб бориш ва унинг самаралари ҳақида фикларини билдирди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Бугун таниқли журналист Бекзод Шукуров таваллуд топган кун

Бекзод Шукуров 1982 йил 6 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавриат, 2005 йили магистратура босқичларини, 2013 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини матбуотдан бошлаган. Турли йилларда “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, “Жамият” газетаси бош муҳаррири лавозимида меҳнат қилган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Бекзод Шукуровни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

📍https://t.me/Jurnalistlari_Uz
29.03.202506:05
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева отбыл с рабочим визитом в город Алматы.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Қутлов

🌸 НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
18.03.202512:04
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ QR кодларни сканерлаш орқали аудио ва электрон мақолаларни ўқиш имконияти пайдо бўлди


🔹 Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалоғистон Республикаси Кенгаши нашри ҳисобланган “Қарақалпақстан ҳаўазы” газетаси таҳририяти 1994 йилдан буён партия ҳаётини ёритишда мунтазам равишда чоп этиб келинмоқда.

Сўнгги пайтларда газета-журналларнинг фаолияти сустлашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Газеталарнинг яшаб қолиши эса, таҳририят жамоасининг катта муаммосига айланган. Ўз аудиториясини жалб қилиш мақсадида энг сўнгги ахборот технологияларидан фойдаланиш, замон билан ҳамнафас қадам босишга тўғри келади.

“Қарақалпақстан ҳаўазы” газетаси таҳририяти жорий йилдан бошлаб газетанинг аудио нусхаси билан бирга катта кўламдаги мақолаларнинг электрон нусхасини QR кодлар орқали ўқиш ва эшитиш йўлларини ишлаб чиқди. Эндиликда газета ўқувчиси газетадаги QR кодларни сканерлаш орқали аудио материалларни эшитиш билан бирга, электрон мақолаларни ўқиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, газета бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Мен соғлом авлодман!” мавзусидаги лойиҳани ҳам амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
Қорақалпоғистон бўлими


Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Мушоҳада

БИЗ ҚАЧОН КИТОБГА ДЎСТ БЎЛАМИЗ?

Қачонки болалар ўз нашрларини мутолаа қилса, оилаларда эса
газета-журналларни ўқиш маънавий эҳтиёжга, анъанага айланса...


🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
30.04.202506:15
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Китоб_тақдимоти📚

MAHALLA 📹 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган Обид Қўлдошнинг “Унутилган ашула” китоби тақдимотидан видеолавҳа

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
31.03.202507:26
Шавкат Мирзиёев Хўжандда қандай кутиб олинди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига борди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилган.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашув ўтказди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Унда чегаралардаги низоларни бартараф этишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Бугунги кунда ОАВда жамоатчилик фикри ва унинг ўрни қай даражада?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Шуҳрат Жабборовнинг “Устозлар нима дейди?..” дастурида билдирган фикрларидан.

🔻 Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг "YouTube" платформасида қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📹 Кўрсатув ҳаволаси: https://www.youtube.com/watch?v=5reM6k0jPTM

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фахрий журналистлар ҳолидан хабар олиш ва моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш анъанага айланган.

Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Уюшма ҳудудий бўлимлари вакиллари устоз журналистлар хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан самимий муборакбод этмоқда, совғалар улашмоқда.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
18.03.202512:04
#Қутлов

Садриддин Суяровнинг 60 йиллиги Мумбай шаҳрида нишонланди


Бугун Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси масъул ходими, халқаро журналист, дипломат Садриддин Суяровнинг 60 ёшга тўлиши муносабати ушбу кентда бўлиб турган ўзбекистонлик медиа соҳа етакчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
📌 "Журналистлар касбий бирдамлик талабларига риоя қиладилар.

Журналист профессионал обрў-эътиборига путур етказадиган ва ижтимоий бурчига зид бўлган ишларга қўл урмайди, оммавий ахборот воситаларидан ғаразли мақсадларда ва ҳамкасблари ўртасида келишмовчиликлар келтириб чиқариш йўлида фойдаланмайди."


📖 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
26.03.202506:54
#Китоб тақдимоти

📚Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимовнинг куни кеча бўлиб ўтган устоз журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг китоблари тақдимотида берган интервьюсидан.

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Қутлов

Бугун истеъдодли тележурналист Гулнора Отажонованинг таваллуд куни

Гулнора Отажонова 1986 йил 19 март куни Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган.

2002-2003 йилларда "Ўзбекистон овози"  газетаси қошида ташкил этилган "Қаламкаш"  журналистика ўқув курсини тамомлаган. 2004 йилда "Ёшлар" телеканалида эфирга узатилган "Мунаввар тонг"  дастурида туркум лавҳалар тайёрлаган.  2007 йилдан 2020 йилга қадар "Тасвир"  газетаси ва "Зўр Тасвир" журналида жамоатчи мухбир сифатида қизиқарли мақолалари билан фаол қатнашиб турган.

Айни пайтда Ўзбекистон Mиллий телерадиокомпанияси “Тошкент вилояти телерадиоканали” давлат муассасасида катта муҳаррир лавозимида фаолият юритмоқда.

Таъкидлаш жоиз, унинг муаллифлигида “Nurafshon TV” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиладиган “Янги кунда яна биргамиз” тонгги дастури қисқа фурсатда ўз томошабинларига эга бўлди.

2017 йилда Гулнора Отажонованинг “Умрга татигулик бахт” номли китоби чоп этилган. 2024 йилда “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичи ғолиби бўлган.

💐Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Гулнора Отажоновани таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!

Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
🎙 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан тайёрлаб келинаётган "Устозлар нима дейди?.." кўрсатуви бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
Shown 1 - 24 of 45
Log in to unlock more functionality.