Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Юрист Хизмати | Расмий канал avatar
Юрист Хизмати | Расмий канал
Юрист Хизмати | Расмий канал avatar
Юрист Хизмати | Расмий канал
06.05.202515:28
Инклюзив таълим қанча устама тўланади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги 638-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 53-бандига кўра инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган:
бир нафар бола учун лавозим маошининг 10 фоизи;
икки нафар бола учун лавозим маошининг 20 фоизи;
уч нафар бола учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчилар ва махсус педагогларга лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.


Юқоридаги қоидага эътибор берсангиз, унда 40 фоизлик устама қандай ҳолларда тўланиши аниқ белгиланмоқда. Яъни мазкур устама мактабда 2 тадан ортиқ инклюзив таълим синфи бўлганда ва ҳар бир синфда камида 4 тадан бола ўққиганда ўқитувчилар ва махсус педагогларга тўланади.

❗️Агарда мазкур устама тўланишида ноҳақлик юзага келганда, туман адлия бўлимига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
06.05.202506:40
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ

Навоий вилоятида икки нафар ёшлар етакчиси ҳалок бўлган ЙТҲда машина катта тезликда бошқарилгани маълум бўлди. Ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк машинасини қувиб ўтишда бошқарувни йўқотган ҳамда машина ағдарилиб кетган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
05.05.202503:58
Аукционда олинган лекин документи йўқ бўлган ер участкасини қандай қилиб қонунийлаштириш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5099-савол:

Ассалому алейкум менга 2016 йилда  битта участка  берилган лекин унинг Авуксионда уйналган дакументи йук лекин уша пайти 2 та кучага Авуксион уйналган бошкаларда дакумент бор мен 2024 йилда участкамга уй курдим шунга Кандай килиб дакумент олсам болади

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 31-моддасига мувофиқ 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари;
👉 нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
👉 ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Шунга кўра ер учаткасига нисбатан кимда юқоридагилардан бири мавжуд бўлса, шу ер учаткасига нисбатан ҳуқуқ ўша шахсда бўлади. Шунинг учун ер учаткасининг устидаги иморатга нисбатан ўша шахсгина кадастр ҳужжатларини тайёрлатишга ҳақли бўлади.

❗️Бу ҳолатда сиз аукционда қатнашган бўлсангиз ва ҳозирда сизда аукцион далолатномаси бўлмаса, унда сиз архив маълумотларини олишингиз лозим.

Архив иши тўғрисидаги қонун 24-моддасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, вилоят бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида сақланади.

💁‍♂ Шунга кўра сиз ҳам ҳудудий архив бўлимларидан аукцион далолатномасининг кўчирмасини олишингиз мумкин.

✅ Шундан кейингина сиз бу ер устида қурулиш қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
02.05.202507:03
Юридик кадрларни кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисида” ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3621, 01.05.2025 й.).

Низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (тингловчи) кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгилайди.

💸Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.
Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг 1 йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.

Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.

✅ Модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади.

Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
01.05.202508:35
Тарифлар ошди, маош, нафақа ва пенсияларда ҳозирча ўзгариш йўқ

Худди ўтган йили бўлгани каби иш ҳақи ва пенсиялар индексацияси кузга ё августга қолдирилган кўринади. Айнан таълим ва тиббиёт аҳли, пенсия ва нафақа олувчилар тарифлар ўсишига нисбатан энг сезгир ва оғриқли қабул қилувчи қатлам ҳисобланишади (камтар даромадларида энерготоварлар учун харажатлар улуши ҳисобига).

2025 йил учун Бюджетномада бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорлари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилиши кўзда тутилган. Лекин бу индексация қачон амалга оширилиши ҳақида бирон-бир ишора берилмаган.

Манба
✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Негадир Мактабгача ва мактаб таълими техник ходимлари доим тушириб қолдирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
05.05.202509:24
Ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолса, директорга чора кўриладими?

@Yurist_Xizmati 5100-савол:

Assalomu alaykum yaxshimisz
Maktabda direktor vazifasida ishlayman 11-sinf o'quvchim tekshiruvdan o'tkazilganda  homilador bo'lib qolgan manga qanday chora kuriladi o'quvchim homilador bulganligi uchun
Shuni manga qonuniy tushuntirib bersangiz. O'quvchi maktabga doimiy kelib yurgan


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган, мактаб раҳбариятига интизомий таъсир чораси кўрилган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган. Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.

Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари ёки мактаб раҳбарияти жавобгар булмайди.

Агар ўқувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ёки мактаб раҳбарияти ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.

1️⃣Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.


Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

2️⃣Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.

3️⃣Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.

‼️Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани учун синф раҳбар ёки мактаб маъмурияти, шу жумладан директор жавобгар бўлмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
04.05.202517:10
Мен мактаб директориман, укаларимдан бири шу мактабда қоровул бўлиб ишласа бўладими?

@Yurist_Xizmati 5098-савол:

Ассалаума алейкум ҳурматли юрист.ман мактаб директори бўлиб ишлайман,укаларимнан бири қоравул бўлиб ишлачга бўладими.Рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 121-моддасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланиши белгиланган.

✏️ Бунда ушбу тоифадаги шахсларга: ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари кириши белгиланган.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг Рўйхати 6-бандида барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар келтирилган.

❎ Шунга кўра сиз раҳбар бўлган мактабда укангиз қоровул бўлиб ишлаши мумкин эмас.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
02.05.202515:45
📝Устама учун ҳужжатлар қайси ойгача топширилиши керак?

@Yurist_Xizmati 5097-савол:

Assalomu alaykum Yurist xizmati. Meni savolim quyidagicha. 823 boʻyicha ustamaga arizani qaysi oyda berish kerak? Maktab direktori va zavuch arizani yanvar oyida bermagansizlar maktab boʻyicha hech kim oʻtmaydi deyapti.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Устама ўқитувчининг бир ўқув йилидаги натижаларига қараб белгиланади. Бунда ўқитувчининг маълум муддат меҳнатга қабилятсиз бўлиши, декрет таътили олиши, малака оширишга бориши устамага даъвогарлик қилишга таъсир кўрсатмайди.

📝Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг 20-бандига кўра педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:
📌 тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;
📌 синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
📌 тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
📌 ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.


Низомнинг 21 – бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Шунингдек, низом 28-бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳар йили 1 июлга қадар белгиланади ва ўқув йилининг ярим йиллик якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Шунга кўра, устама учун ҳужжатлар 1 июлга қадар топширилиши керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
02.05.202506:12
⚡️Спорт-таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари белгиланди

Шунингдек Ҳукумат қарорига кўра, Спорт-таълим муассасаларининг айрим штат бирликлари мақбуллаштирилади.

Бу бўйича ВМ қарори, 29.04.2025 йилдаги 275-сон қабул қилинди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🤩Nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun soliq imtiyozlari

✅ Urush nogironlari, I va II guruh nogironlari yer solig‘ini to‘lashdan to‘liq ozod qilingan.
✅ Urush nogironlari mulk solig‘idan to‘liq ozod qilingan.
✅ I va II guruh nogironlari 60 kv.m doirasida mol-mulk solig‘idan ozod qilingan.
✅ Bolaligidan nogironligi bo‘lgan hamda I va II guruh nogironi bo‘lgan shaxslarning MHTEKM*ning 3 baravarigacha (3 465 000) bo‘lgan daromadi JShODSdan ozod etilgan.

Ya’ni nogironligi bo‘lgan shaxs 3 mln 465 ming so‘mgacha ish haqi olsa, bu daromadidan soliq to‘lamaydi. Agar maoshi 4 mln so‘m bo‘lsa, daromadining 3 mln 465 ming so‘mi uchun soliq hisoblanmaydi. Qolgan summa uchun (4 mln - 3 mln 465 ming = 535 ming) 12 % stavkada (64 ming 200 so‘m) soliq to‘laydi.

Urush nogironlari, shuningdek, doimiy parvarishni talab etadigan bolaligidan nogironligi bo‘lgan farzandi bilan birga yashab, uni tarbiyalayotgan ota yoki ona har bir oy uchun MHTEKMning 1,41 baravari miqdorida (1 628 550 so‘m) JShODSdan ozod etilgan.

*mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori = 1 155 000 so‘m

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
06.05.202508:11
#Расман
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони
(ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

🤩2025 йил 1 сентябрдан:
🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.


🤩 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
05.05.202508:20
🔥Boysundagi gaz konidan yana vodorod sulfid otilib chiqayotgani xabar qilinmoqda.

👉 @Yurist_Xizmati
03.05.202505:14
Боғчаларда 0.75 ставка учун иш вақти қанча?

@Yurist_Xizmati 5097-савол:

Ассалому алайкум турмуш ўртоғим МТТ да 0.75 ставка инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди савол 0.75 ставка учун иш вакти канча. Колаверса ишга келиб уз ишидан ташкари ерталаб болаларни кутиб олиш, кечки пайт кузатиб куйиш, кайсидир гурухда тарбиячи ёки энага йуклигида уларни вазифасини бажариш ёки кун ора МТТ худудини тозалаш экин майдонига нимадир экиш ёки тозалаш каби ишлар юклаш кайсидир меёрий хужжатларда келтирилмаганми.1 млн 300 минга (ойлик ишхонада йигиладиган харажатлар хам бор) шунча вазифани бажариб согликни йукотишга арзийдими ёки йук шуни аниклаштириб олишимиз керак жавоб учун олдиндан рахмат


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 12-бандига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
⭐ тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
⭐ ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
⭐ кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
⭐ тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
⭐ кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;
⭐ жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;
⭐ мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.


Юқоридаги қоидага кўра тил ўқитувчиларининг ДМТТдаги ҳафталик иш юкламаси 18 соатни ташкил этади. Бунда ушбу меёр тўлиқ ставкда ишловчи ўқитувчилар учун белгиланади. Саволда 0.75 ставка ишлашингизни ёзгансиз.

✅ Шундай экан сиз ҳафтасига 13.5 соат атрофида ишлашингиз керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Май ойи бошланиши билан барча шопирлар

Яшамайлик эканда а

👉 @Yurist_Xizmati
02.05.202505:05
"ЙПХ ходимини аёллар калтаклади" деб тарқалган хабар бўйича 3 шахс қамоққа олинди

Денов туманида ИИБ ЙПХ инпекторлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
01.05.202508:16
📹Маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби

👉@Yurist_Xizmati
06.05.202507:02
⚡️Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имкони юзасидан сенатор сўрови юборилди

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповга бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

💁‍♂ Билдирилишича, фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида икки олий таълим муассасасида, масалан, давлат ва нодавлат ОТМда кундузги ва масофавий ёки кечки ва сиртқи шаклларда таҳсил олиш имкониятлари чеклангани борасида мурожаатлар кўпаймоқда. Ушбу масалаларга аниқлик киритиш ва қонунчиликдаги мавжуд тўсиқларга изоҳ бериш мақсадида сенатор сўрови юборилди.

Амалдаги тартибга кўра, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан абитуриент фақат битта ОТМга асл ҳужжатини топшириши мумкин. Шунингдек, HEMIS ахборот тизимида бир марта рўйхатдан ўтган талаба бошқа ОТМда қайта рўйхатдан ўта олмайди. Бу ҳолат эса ёшларнинг ўз ихтиёри ва эҳтиёжига кўра бир вақтнинг ўзида бир нечта таълим йўналишида билим олишига тўсқинлик қилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
05.05.202506:00
Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan quyidagicha dam olinadi:

📌 9-may (juma) — Xotira va qadrlash kuni;
📌 10-may (shanba) — 5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun ish kuni;
📌 11-may (yakshanba) — dam olish kuni.

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
03.05.202504:14
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

Булунғур туманидаги 37-мактабда содир бўлгани айтилаётган видеода ўқитувчи болалар билан жуда қўпол муносабатда бўлгани, ҳивчин кўтариб ўқувчиларни аёвсиз койиб бергани кўринади. Мактаб вазирлиги вазиятни ўрганаётганини маълум қилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
02.05.202512:09
Декретга кетган ходимнинг дарслари соатбай асосда бериладими?

@Yurist_Xizmati 5096-савол:

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, мен 2024-йил 1-ноябрьдан Инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим. Декретга кетган ҳодимни ўрнига ишга қабул қилишди. Буйруғимда муайян муддатга деб ёзилган. Энди саволим шуки, декретга кетган ҳодимни ўрнига қабул қилинган ҳодимга (соатбай) деб ҳақ тўлаши тўғрими? Бир жойда эшитгандим, 4ойгача соатбай сифатида, ундан кейин эса асосий қилиб ҳақ тўланади деб. Ҳисобласам мени ишга кирганимга 5ой бўлибди, эндиям менга соатбай сифатида ҳақ тўлашда давом этиладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин. Бунинг ҳуқуқий асослари мавжуд.

Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.

Бунда ходим бошқа жойда ишласама, у асосий ходим сифатида ишга олинади, бироқ шартнома муддатли ҳолатда тузилади.

Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган. Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.

Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади.

✅ Шунга кўра сизни муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш тўғри. бироқ соатбай ҳақ тўлаш нотўғри.

💁‍♂ Аслида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 12-бандига кўра кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда соатбай ҳақ тўлаш қоидалари қўлланилади.


Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан ҳомиладорлик ва туғиш таътили 126 кун (4 ойдан кўпроқ) этиб белгиланган.

✅ Шундай экан, сиздаги ҳолатда декретга кетган ходимнинг дарслари соатбай ҳақ тўлаш асосида эмас, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) мувофиқ тариф асосида тақсимланиши керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
@Yurist_Xizmati канали постларидан манба ҳавола қўймасдан фойдаланган канал эгаси жавобгарликка тортилди ва узр сўраб раддия билдирди.

👉 @Yurist_Xizmati
Маҳалла раиси сайловида овоз бериш тартиби қандай?

👉 @Yurist_Xizmati
Shown 1 - 24 of 606
Log in to unlock more functionality.