Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Uzdiplomat | Расмий канал avatar
Uzdiplomat | Расмий канал
Uzdiplomat | Расмий канал avatar
Uzdiplomat | Расмий канал
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Минтақадаги ҳар қандай можаро — бу фақат узоқдаги воқелик эмас. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш Ўзбекистон иқтисодиёти, хавфсизлиги ва озиқ-овқат таъминотига жиддий таҳдид солиши мумкин. Янги таҳлилий мақоламизда ушбу уруш эҳтимоли Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши, минтақавий савдо ва хавфсизликка қандай хавф солиши, ҳамда ядровий хавфнинг оқибатлари муҳокама қилинади.

Мақолани тўлиқ ўқиш…

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Америкалик кардинал Роберт Прево янги Рим папаси бўлди. У Лев XIV номини танлади.

Лев XIV тарихда АҚШлик биринчи папа бўлди. У 1955
йилда Чикагода туғилган. Математика йўналишида тахсил олган.

Янги Папа ўз нутқини тинчликнинг аҳамияти ҳақида бошлаб, бутун нутқи давомида бу мавзуни қайта-қайта кўтарди.

Жаҳон матбуотида янги папанинг атроф-муҳит, камбағаллар ва муҳожирларга ёрдам бериш бўйича қарашлари аввалги папа Франсискнинг қарашларига жуда яқин, экани айтилмоқда.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Тиббиётга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади

Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”, - деди Президент.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
⚡️Ўзбекистондан Москвага учган самолётларнинг қўниш жойи ўзгарди

Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways'нинг бир қатор рейслари захира аэропортларга йўналтирилди.

—HY9619 — Наманган—Москва (Внуково): Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
—HY9671 — Тошкент—Нижний Новгород: Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
—HY613  — Тошкент—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
—HY9627 — Фарғона—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
—HY601 — Тошкент—Москва (Домодедово): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
—HY605 — Самарқанд—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида.

Аввалроқ, Россиянинг қатор аэропортларида самолетлар қўниши ва учиши тўхтатилгани хабар қилинганди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Сиртқи таълим тугатилмоқда

2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Шунингдек, президент фармони билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Аввалроқ, Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов эскирган сиртқи таълим шаклини янада мослашувчан ва замонавий моделларга, шу жумладан масофавий таълимга алмаштириш зарурлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йилда сиртқи таълим қайта тикланган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«Эшикдан ҳайдалсак, тешикдан кириб бўлса ҳам адолат учун курашяпмиз.»


Комил Алламжонов,

Президент администрацияси ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари

2020, 28-cентябрь

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
09.05.202506:17
Миграция агентлиги ўзбекистонлик мигрантларнинг ноқонуний ҳаракатлари сабаб кореялик иш берувчилар ишончи йўқолаётганидан ҳавотир билдирди

Сўнгги пайтларда Корея Республикасига вақтинчалик ишлаш учун юборилган айрим Ўзбекистон фуқароларининг шартнома шартларига амал қилмаслиги ва ноқонуний мақомга ўтиб кетиш ҳолатлари жиддий муаммога айланмоқда, дейилади хабарда.

Бундай ҳолатлар на фақат алоҳида шахсга, балки ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган барча фуқароларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда:

🔻 Корея иш берувчилари ва расмийлари ўзбекистонликларга нисбатан ишончини йўқотмоқда.
🔻 Ўзбекистон учун ажратиладиган меҳнат квоталари камайишига олиб келмоқда.
🔻 Шартномани бузган фуқаролар иш топа олмай, 3 ой ичида ноқонуний мақомга тушиб қолмоқда.

Қайд этилишича, 2025 йил бошидан бери 3 нафар фуқаро суд қарори билан қарийб 77 миллион сўм жаримага тортилган. Яна 28 нафар фуқаро бўйича судга даъво аризалари тайёрланган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Янги очилган агентликка Комил Алламжонов эмас, Адҳам Ҳудойқулов раҳбар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Адҳам Ҳудойқулов 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари бўйича давлат раҳбарига тақдимот қилган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бу лавозимга Президент администрациясининг собиқ ҳодими Комил Алламжонов раҳбар бўлгани ҳақида хабар тарқалганди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
«Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз»- Президент

Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди Президент.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Вазият кескинлашди: Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ҳаво зарбаларини амалга оширди

Сешанба кунидан чоршанбага ўтар кечаси Ҳиндистон Покистонни ва Покистон томонида жойлашган Кашмир ҳудудини бомбардимон қилди. Покистон бу ҳужумни «уруш эълон қилиш даражасидаги даҳшатли ҳаракат» деб баҳолади, деб хабар берди Reuters.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, Ҳиндистон Қуролли кучлари «Синдур» операциясини бошлаб, тўққизта объектни нишонга олган. Ҳиндистон Жамму ва Кашмирдаги террорчилик инфратузилмасига зарбалар берганини айтмоқда.

Покистон эса армияси бу зарбалар аҳоли яшайдиган ҳудудларга берилганини, террорчиларга эмаслигини маълум қилган. Ҳужумлар натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, 35 киши яраланган, икки киши бедарак йўқолган. Бир зарба масжидга тўғри келган.

SAMAA TV телеканали хабар беришича, Покистон ҳам Ҳиндистон ҳудудидаги объектларга жавоб зарбалари берган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Қарийб 4 млрд сўмга энергетиклар ҳақида мультфильм олинади!

Асосий вазифаси аҳолини электр билан таъминлаш бўлган «Ҳудудий электр тармоқлари» мультфильмлар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
ва «UNITED IT COMPANY» МЧЖ ўртасида «RobotON» медиа платформасини ишлаб чиқиш ва 12 қисмдан иборат моушн анимацион видеороликлар сериясини тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

Шартноманинг умумий қиймати қарийб 4 млрд сўмни ташкил этади. Ҳар бир роликнинг давомийлиги 3–4 дақиқа этиб белгиланган бўлиб, тахминан бир дона видеороликни ўртача нархи 325 млн сўмга тушяпти.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
🔴Ҳукумат аҳолининг дам олиши учун фойдаланадиган ерларни хусусийлаштиришни тақиқлади

✔️Ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди

Аммо шу вақтгача сотиб, ўзлаштириб юборилган истирохат боғлари қайтариладими?

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани йўналишларида парвозлар жадвалига ўзгаришлар киритилмоқда

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг маълум қилишича, парвозлар хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш мақсадида, шунингдек Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво маконида жорий этилган чекловлар сабаб, қуидаги шаҳарлар йўналишидаги рейслар маршрути ўзгармоқда:
Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет.

Компания хабарига кўра, шаҳарлар рўйхати янгиланиши ва маршрутларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда. Парвоз вақти йўналишга қараб 1,5 соат ёки ундан ортиққа чўзилиши мумкин.

Маълумот учун, Яқин Шарқдаги кескинлашган геосиёсий вазият — хусусан, Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият, шунингдек Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли дунёнинг бир қатор ҳаво йўллари вақтинча ёпилди. Осиё-Тинч океани минтақасида Хитой ва Тайван атрофидаги кескинлик, ҳамда Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий фаол ҳаракатлар ҳаво парвозлари хавфсизлигига таъсир кўрсатмоқда.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Тиббиёт йўналишларига йилига 25 минг талаба ўқишга кирмоқда

Сўнгги етти йилда тиббиёт олийгоҳларига қабул 4,5 баробар кўпайиб, йилига 25 минг нафар ёшлар ўқишга кирмоқда. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда.

Улар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.

Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади.

Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.

Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Оилавий поликлиникаларда шифокорлар кунига 60 нафаргача бемор қабул қилмоқда

Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қилаяпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди.

Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди.

Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани айтилди, президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси:

"Фикрлайдиган, кўнгли нозик маъно, ишораларни англайдиган инсонлар ҳар доим ва ҳар жойда хор этилган"


РАУФ ПАРФИ,

Халқ шоири


(1943-2005)

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
#FAKT

⚡️Қоидабузарликлар оқибатида йилига бюджетга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ келиб тушмоқда


2024 йилда ҳайдовчилар томонидан қарийб 20 миллионга яқин йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилган.

➖10 ва ундан ортиқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар сони 38 мингдан зиёдни ташкил этади. Ўтган 2024 йилда қайд этилган 9 мингтадан ортиқ ЙТҲларнинг 46 фоизи йил давомида 10 тадан кўп қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар ҳисобига тўғри келади;

➖Республикада рўйхатга олинган 5 миллиондан ортиқ транспорт воситаларининг 1 миллиондан ортиғи йил давомида умуман қоидабузарлик қилмаган;

➖Бугунги кунда юртимиз бўйлаб 2510 та онлайн ишловчи стационар радар ва камера тизимлари фаолият юритмоқда, Тошкент шаҳрида эса бундай қурилмаларнинг сони 650 тани ташкил этади.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
🔴 АҚШ Ўзбекистоннинг маданий меросини муҳофаза қилиш учун импорт чекловларини жорий қилди

2025 йил 5 майдан бошлаб, АҚШ Божхона ва чегара назорати хизмати (U.S. Customs and Border Protection) Ўзбекистондан археологик ва этнографик материалларни импорт қилишга янги чекловларни жорий этди. Ушбу чекловлар муддати узайтирилмаса 2028 йил 7 ноябргача амал қилади.

Қоидаларга мувофиқ, бундай маданий бойликлар фақатгина расмий ҳужжатлар билан — яъни улар Ўзбекистондан қонуний йўллар орқали олиб чиқилгани ва мамлакат экспорт қонунларини бузмаслиги тасдиқланган тақдирдагина импорт қилиниши мумкин.

Чеклов қўлланиладиган археологик материаллар:
Қарийб милоддан аввалги 50 000 йилдан милодий 1773 йилгача бўлган даврга оид қуйидаги буюмлар: тош, керамика, металл, наққошлик асарлари, фил суяги, суяк, қобиқ, ойна, тери, қоқилган қайин пўсти, пергамент, қоғоз, мато, ёғоч ва бошқа органик моддалардан тайёрланган ашёлар.

Чеклов қўлланиладиган этнографик материаллар:
Милодий 600 йилдан 1917 йилгача бўлган даврга оид архитектура элементлари, дафн маросими буюмлари, исломий диний ва маросим ашёлари, ҳамда қўлёзмалар.
АҚШ томонининг бу қароридан мақсад — Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросини қўллаб-қувватлаш, ноқонуний экспорт ва қадимий ашёлар савдосига қарши курашишдир.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси:🖍

“Ё ҳаёт, ё аросат; ё ҳаёт, ё ўлим; ё ўлим, ё ғалаба! Бир қадам ҳам орқага чекинманг!”


СОБИР РАҲИМОВ,
Генерал (1902-1945)

Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
Энди поликлиникаларда ярим ёки 0,25 ставкада ишлаб бўлмайди

Президент ҳузуридаги йиғинда қайд этилишича, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Жорий йилда тиббиётга 42 триллион сўм ажратилди

Маблағ етарли, лекин сифатга эътироз бор!

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.

Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

Тиббиётда сифат тушиб кетгани мажлисда алоҳида қайд этилган.

Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп”,деган давлат раҳбари.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Таълим сифатини таъминловчи яна бир давлат идораси ташкил этилди

У икки йил аввал тугатилган Таълим инспекцияси вазифаларини деярли такрорлайди

Президентнинг тегишли фармонига кўра Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Бунда:

- комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

- махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

Маълумот учун, айни вазифани бажарган Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 2017 йилда ташкил этилганди. 2023 йил январда ҳукуматдаги қисқартиришлар фонида у ҳам тугатилган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
06.05.202505:14
"Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” каби дориларни қалбакилаштирган яширин цех фош этилди

Текширув вақтида 600 мингга яқин қалбаки дори воситаси сотувга тайёрлаб қўйилгани аниқланган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс томонидан ижара асосида олинган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонда қалбаки дори-восититаларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулангани аниқланди.

Яширин цехда 49 номдаги 594 127 дона “Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа дори воситалари топилди.

Ушбу шахснинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги яшаш хонадонида ҳам минглаб дори воситалари топилган.

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади.

Бу дорилар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган.

Цех эгасига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
🔴 Бош муҳаррир: "Сиз бир журналистга ҳужум қилсангиз, биз ҳаммамиз жавоб берамиз"

Дунёга машҳур Panama papers, troika laundromat
ҳужжатларини фош этган - OCCRP уюшган жиноятчилик ва коррупцияни фош қилишга ихтисослашган ташкилот Бош муҳаррири 3 май Жаҳон матбуоти муносабати билан муҳаррирлик минбарини эълон қилди. Ташкилотнинг шиори - журналистика жиноят эмас. Улар 50 дан ортиқ давлатдаги журналистлар билан ҳамкорлик қилади. OCCRP ҳужжатларида Ўзбекистондаги коррупцион тизимлар ва исм фамилиялар ҳам фош этилган.

Мазкур ташкилот Бош муҳаррири Миранда Патручик бизни тўхтатишга уринсаларда биз эълон қилишда давом этаверамиз, деган чақириқни эълон қилди.
Қуйида Миранда Патручикниннг чақириғини тўлиғича эълон қиламиз.

❗️Бизни сукут сақлашга мажбур қилмоқчи бўлганларга мактуб

Сиз бизга қарши судга мурожаат қилишингиз мумкин. Бизга таҳдид қилишингиз мумкин. Ҳабарчиларимизни хакерлик орқали кузатишингиз, ҳамкасбларимизни қамашингиз, ҳаракатларимизни назорат қилишингиз ва ҳақиқат ошкор бўлишининг олдини олиш учун қонунлар қабул қилишингиз мумкин. Аммо биз барибир хабар берамиз.

Мен Ташкил этилган жиноятчилик ва коррупцияни фош қилиш лойиҳаси (OCCRP) бош муҳаррири сифатида таҳдид, босим ёки зўравонлик орқали тадқиқот журналистикасини сукутга мажбур қилиш мумкин, деб ўйлайдиган одамлар билан тез-тез тўқнашаман.

Швейцариянинг хусусий банки Reyl пул ювишга қарши қонунлар бузилиши учун тергов қилинганини аниқлаганимизда, сиз бизга нисбатан Швейцария махфийлик қонунлари асосида жиноий иш қўзғатиш билан таҳдид қилдингиз. Юристларингизни юбордингиз. Хабарингиз аниқ эди: нашр қилманг. Биз нашр қилдик.

Scam Empire таҳқиқотимиз глобал инвестиция фирибгарлик индустриясининг ички механизмларини очиб берди, лекин Грузиядаги маҳаллий ҳамкасбларимизнинг исмини ошкор қила олмадик — уларнинг хавфсизлигига таҳдид жуда катта эди. Сиз глобал жиноятларни фош этишни қимматга туширдингиз. Биз барибир нашр қилдик.

Биз Европада катта ноқонуний қимор империясини, Озарбайжон ва Қирғизистонда эса элита қандай қилиб халқ ҳисобидан бойиганини фош этганимизда, сиз бизга қарши чиқишингиз мумкинлигини билардик. Баъзиларингиз шундай ҳам қилдингиз. Лекин биз нашр қилдик.

Сиз бизларни муҳожиратга мажбур қилдингиз. Ҳамкорларимизни ҳужум остига олдингиз. Бизга қарши ёлғон кампаниялар уюштирдингиз ва суд олдига тортиб чиқдингиз.

Аммо журналистика жиноят эмас.
Сизнинг жиноят ва коррупциянгиз – жиноятдир.
Ва биз уни фош қилишда давом этамиз.

Сизнинг маблағингиз кўп ва ниятларингиз қора. Аммо бизда – кучли жамоа, глобал тармоқ ва адолатни тиклашга бўлган қатъият бор. Биз чегаралардан ошиб иш олиб борамиз. Сиз бир журналистга ҳужум қилсангиз, ҳаммамиз жавоб берамиз.

Бизни тўхтатмоқчи бўлганларга – сиз муваффақиятга эришмайсиз. Биз барибир хабар берамиз.

Ҳамкасбларимизга, ҳамкорларимизга ва бизга ёрдам бераётганларга – раҳмат. Биз бу ишни ҳақиқат муҳим, жамоатчилик ҳақиқатни билиши керак ва ҳокимият жавобгар бўлиши шарт, деб ишонганимиз учун қиламиз.

Миранда Патручик,
Бош муҳаррир

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
Shown 1 - 24 of 1 104
Log in to unlock more functionality.