"Hidoya" o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy sahifasi Guvohnoma №_1327 veb-sayt: www.hidoya.uz facebook: fb.me/hidoyaislombilimyurti Instagram: instagram.com/hidoyauz Murojaat uchun: @hidoyauz_savol_bot 2- sahifa: t.me/sof_aqidauz
💬 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар.
⏺"Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. ⏺"У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".
«Ertadan boshlayman», dеmang. Ertani kutib, oylar, yillarni o'tkazdingiz. O'zingiz bilgan qancha odamlar esa «ertaga»ni ham ko'rmadi. Bugundan, hozirdan boshlang. Bugun ham kеchagi kunning ertasi edi...
Kunlaringiz mazmunli va barakali o'tsin!
@hidoyauz
08.05.202523:30
#Juma #Tabrik
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
- Bu kunga yetkazdi shukr qilaylik, - Shukr-la Allohni zikr qilaylik. - Dunyo omonatdur fikr qilaylik, - Mo'min-musulmonlarga JUMA MUBORAK!
🕋📢 2025 ЙИЛГИ ҲАЖ МАВСУМИНИНГ ИЛК ҚАТНОВИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
📢 Хабар берганимиздек, бугун эрта тонгда "Ҳаж – 2025" мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан замонавий ҳаво лайнерлари орқали тўғридан-тўғри Мадинаи мунавварага йўл олишди.
🌙
Муборак сафар олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью бериб, жумладан бундай дедилар:
"Аллоҳга шукрки, 2025 йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Юртимиздан бу йил ҳам 15 минг нафар юртдошимиз ҳаж амалини адо этишга муяссар бўлишади. Бу ердан Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри училади. У ерда ҳамюртларимиз Равзаи шариф ва Масжидун Набавийда намоз ўқиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабрларини зиёрат қилишади. Шунингдек, бошқа муқаддас жойларга зиёратлар бўлади. Мадина сафари якунлангач, Маккаи мукаррамага борилади. Ҳожиларимиз у ерда умра амалини бажариб бўлгач, ҳаж амалларига киришгунга қадар бошқа ибодатлар билан машғул бўлиб туришади.
Ҳожи ота ва ҳожи оналаримиз муқаддас жойларда юртимиз, халқимиз ва Юртбошимиз ҳақларига ҳам дуолар қилишади, иншоАллоҳ".

❓1660-САВОЛ: Мен аёл кишиман ва ғассоллик билан шуғулланаман. Баъзан узрли ҳолимда ҳам маййит ювишимга тўғри келади. Шу ҳолатда маййитни ғусл қилдиришимнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак ёки аёл жунуб ё ҳайз ҳолатида маййитни ғусл қилдирса, маййитнинг ғусли тўлиқ бўлган, аммо макруҳлик билан бажарилган бўлади. Аслида маййитни ўз аҳллари, яқинлари ғусл қилдириши керак. Агар улар талаб даражасида юва олишмаса, шу бўйича яхши биладиган шахснинг ёрдамидан фойдаланишлари мумкин. Ғассол аёлларга улар ҳайзли ҳолатида эҳтиёж туғилса, бундай ноқулайликнинг олдини олиш учун маййитнинг яқинларига қандай ювишни ўргатиб туришларида ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Валлоҳу аълам.