tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
Сурхондарёдаги бозорда аёл 3 ёшли қизни сабабсиз пичоқлади

Қизча шифохонада вафот этган. Уни пичоқлаган аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Дунёда илк бор юрак уришдан тўхтатилмасдан кўчириб ўтказилди

Трансплантацияда юрак кислородга тўйинган қонни узлуксиз ҳайдаган. Анъанавий юрак кўчириб ўтказиш эса совуқда сақлаш усулига таянади. Бунда аъзога қон оқими тўхтайди, шу сабабли кислородсиз қолган юрак мушакларига зарар етиши мумкин.

Тайван жарроҳлари бунинг олдини олиш учун махсус тизимни ишлаб чиққан. У ҳаётни таъминлашнинг портатив аппарати сифатида ишлайди. Кислород билан тўйинган қон донорнинг юрагига етказиб берилади, яъни танаффус ва совуқ сақлашсиз.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
06.05.202507:20
Самарқандда икки отахон 10 метрлик жарликдаги чангалзорга тушиб кетди

Дастлаб улардан бири тушиб кетган, кейин уни қутқармоқчи бўлган дўсти ҳам қайтиб чиқмаган. Улар ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-саломат қутқариб олинган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Президент Шавкат Мирзиёев истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Президент қарорига мувофиқ, кибержиноятларга қарши курашиш кучайтирилади

Банклар ва тўлов ташкилотлари ахборот хавфсизлигига риоя қилмагани учун келтирилган моддий зарар улар ҳисобидан ундирилади.

Шахсий маълумотлардан кибержиноятда фойдаланишга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади. Камчиликлар учун масъул ташкилотлар рўйхати эълон қилинади ва замонавий ҳимоя тизимлари жорий этилади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди

Сирдарёлик аёл 7 ойлик фарзандини Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширинишга уринган, бироқ аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

Ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Қарзини сўраган танишини ўлдирган эркак 16 йилга қамалди

Қайд этилишича, судланувчи 2018 йилда марҳумнинг узумзоридан 10 минг долларлик узум сотиб олган, бироқ келишилган пулни белгиланган вақтда қайтара олмаган. Марҳум ундан кўп бора қарзини тўлашини сўраган.

Қотил тун ярмида жасадни яшириш мақсадида воқеа жойига қайтиб, уйидан олиб келган белкурак билан чуқурлик қазиб, жасадни кўмган. Марҳумнинг жасади орадан 22 кун ўтгач, 13 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан топилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇸🇦 Саудия Арабистонида улкан қум бўрони кунни тунга айлантирди.

Кадрлар Саудия Арабистони марказидаги Ал-Қассим провинцияси ҳудудида тасвирга олинган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жасур Салихов Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори этиб тайинланди

Шунингдек, Гулноза Исмаилова Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
💵 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 6 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди!

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкент метросида илк бор аёл машинистлар иш бошлади

Тошкент метрополитени электропоезд машинисти лавозимига ўтган йил эълон қилинган танлов натижасида 16 нафар аёл ходим саралаб олинган.

Уларга 11 ой давомида поезд бошқариш қоидалари, техник тузилиши ва пневматик ускуналар тамойиллари бўйича интенсив ўқув дастури амалга оширилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жиззахда 60 сотихлик давлат ерини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бахмал туманидаги фуқаро ўзи қонунан эга бўлмаган ерни 205 миллион сўмга сотаётганда ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Мактаб ва боғчага шифокордан ёзма қоғоз яьни "справка" олиш бекор қилинди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда

30 май кунидан бошлаб Silk Avia авиакомпанияси Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇹🇯Тожикистондаги уруш қатнашчиларига қанча пул тўланиши айтилди

Тожикистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади.

Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🌥 Республикамиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18-20, кундузи 34-36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси  ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 35-40 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража бўлади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇲🇻 Малдив Президенти қарийб 15 соат матбуот анжумани ўтказиб, рекорд ўрнатди

Малдив Республикаси Президенти Муҳаммад Муиззу дунё тарихидаги энг узоқ давом этган матбуот анжуманини ўтказиб, бу борадаги аввалги рекордларни янгилади.

46 ёшли давлат раҳбари соат 10:00 да бошланган матбуот анжуманини деярли ярим тунга қадар давом эттириб, журналистларнинг саволларига 14 соат 54 дақиқа давомида жавоб берган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди

Ҳиндистон Ченаб дарёсидаги (Ҳинд ҳавзаси) Баглиҳар тўғони орқали сув беришни тўхтатди ва Желам дарёсидаги Кишанганга тўғони билан ҳам шундай йўл тутмоқчи.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇺🇦🇬🇧Украина аскарлари Лондонда “Ғалаба куни” парадида иштирок этишди

Украина аскарлари Лондонда Европада Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган “Европа Ғалаба куни” парадида ўз мамлакатининг байроғи билан юриш қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇹🇷🇺🇸 Эрдўған Трампни Туркияга чақирди

АҚШ ва Туркия раҳбарлари телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилган.

Суҳбат якунида Эрдўған Трампни Туркияга таклиф қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇹🇷 Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражада даромад олди

Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва 9,5 миллиард доллар даромад олди.

“БМТнинг туризм маълумотларига кўра, Туркия 2024 йилда дунёнинг тўртинчи энг катта туризм бозори сифатида қайд этилди. Ўтган йили дастлаб 60 миллион халқаро сайёҳни қабул қилишни мақсад қилган эдик, лекин йилни рекорд даражадаги 62,2 миллион киши билан якунладик.

Мақсадимиз 2025 йил охиригача 65 миллион сайёҳни қабул қилиш ва туризмдан 64 миллиард доллар даромад олишдир”,- деди Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

2025 йилнинг дастлабки уч ойида 733 минг эронлик, 601 минг рус, 572 минг немис, 560 минг болгар ва 304 минг инглиз фуқароси Туркияга ташриф буюрди. Бу зиёратчилар Туркияда ўртача 11 кеча қолиб, бир кечага тахминан 98,90 АҚШ доллари сарфлаган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Доғистонда учта полиция ходими отиб кетилди

Бугун, тахминан, соат 14:20 да Махачқалъа шаҳрида номаълум шахслар Доғистон Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати полицияси бўлинмасига ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум натижасида уч нафар полициячи ҳалок бўлган. Жиноятчилар хизмат машинасида қочиб кетишган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
05.05.202515:06
Москва иқтисоди Ню-Йоркдан кейин иккинчи ўринда туради – Владимир Путин

Россия раҳбарига кўра, Москва иқтисодиёт ҳажми бўйича Ню-йоркдан кейин иккинчи ўринни эгаллади, бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун асосдир.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
“Қўйлиқ” бозорининг ёпилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган расмий баёнотга кўра, бозор фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яъни бозор халқаро ва замонавий шаҳар стандартларига мос ҳолга келтирилмоқда. Барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, шу билан бирга, савдо фаолияти тўхтатилмаган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Shown 1 - 24 of 1 748
Log in to unlock more functionality.