

03.05.202514:31
Жиззахда пиёданинг темир панжара остидан ўтиши акс этган кадр муҳокамаларга сабаб бўлди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги йўл ўртасида ўрнатилган темир панжара остидан ўтаётган пиёда акс этган фото кенг тарқалиб, муҳокамалар майдонига айланди.
Вилоят ЙПХ йўлни кесиб ўтиш учун махсус ерости йўли мавжуд бўлса-да, хавфсизлик қоидаларини назар-писанд қилмай, темир тўсиқлардан ошиб ўтиб ёки панжара остидаги бўшлиқлардан ўтиб, ўз ҳаётини хавф остига қўяётган фуқароларни огоҳлантирди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


03.05.202511:15
🇺🇿🇷🇺Мирзиёев Путинга телефон қилди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш ва ҳудудлар ҳамда бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган бир қатор мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


03.05.202508:05
🇰🇿🇷🇺Қозоғистон бир қатор россиялик депутатларнинг мамлакатга киришини тақиқлади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жорий йилнинг 27 апрель куни Россия МДҲ мамлакатлари институти ходими ва тарихчи Андрей Грозин Остонага етиб келгач, Қозоғистон ҳудудига киришига рухсат берилмади.
Гарчи у апрель охирида Қозоғистон-Россия муносабатларини муҳокама қилишга бағишланган бир қанча тадбирларда иштирок этиш учун расмий таклиф олган бўлса-да, унинг Қозоғистонга кириши тақиқланган шахслар рўйхатида экани маълум қилинди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt




02.05.202513:00
ЙПХ ходимини калтаклаган аёллар қилмишига пушаймон бўлди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ижтимоий тармоқларда “ЙПХ ходимини аёллар калтаклашди” - мавзусидаги видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277- моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


03.05.202513:40
Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўртасидаги учрашувда Россияда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратилди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
03.05.202510:25
“Шаржа” хусусий мактаби директори ўқувчининг сочини мажбуран калга олдирди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Хабарларга кўра, Юнусобод туманидаги "Шаржа" хусусий мактабида мактаб директори ва жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда икки нафар катта синф ўқувчилари 14 ёшли ўқувчини камера йўқ бўлган хонага олиб кириб куч ишлатиб мажбуран сочини калга олишгани айтилмоқда. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг ўқувчи кучли стресс ва руҳий зарба билан қочиб кетади. Бундан хабар топган мактаб психологи ва менежери ўқувчини қидириб автобус бекатидан топишади, болани ҳолати оғирлигини кўриб унга "валерьянка" ичиришади ва такси чақириб уйига жўнатишади.
Бўлиб ўтган воқеа сабаб, ўқувчининг отаси фарзанди психологик травма олиб мактабга бормаетганини маьлум қилган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt






02.05.202518:59
🇺🇿🇺🇸Саида Мирзиёева АҚШ элчихонасида Мустақиллик куни тадбирида қатнашди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Президент ёрдамчиси АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этган.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман”, деб ёзади у.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202512:30
02.05.202509:10
Дамасда 32 нафар болани ташиган ҳайдовчи аниқланди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири Damas'да 32 нафар вояга етмаган болаларни ҳаётини хавфга қўйиб, манзилига олиб бораётган вақтда тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, ходимлар томонидан ушбу ҳолат бартараф этилиб, автомашина кузатув остида боғчага қайтарилган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва Мактаб таълими бошқармасига тақдимнома киргизилган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


03.05.202509:20
“Ҳаж-2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар мамлакатнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202518:15
Россия террор ташкилоти рўйхатдан чиқарган “Толибон”га терроризмга қарши курашда ёрдам таклиф қилмоқда
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Россия Афғонистонда терроризмга қарши курашда “Толибон”га ихтисослашган тузилмалар орқали ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилган.
Кабуловнинг сўзларига кўра, Россия Олий судининг “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори Қобул билан тўлақонли ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, террорчилик таҳдидига қарши курашиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлади.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202514:41
Хоразмда янги 7 ўриндиқли машина ишлаб чиқариш бошланади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи давомида Тупроққалъадаги “Damas” заводида 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилди.
Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади. Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, 2026 йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202511:51
Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрни ўзгаришсиз қолди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
“Чегара билмас мухбирлар” матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Марказий Осиё давлатларидаги кўрсаткич қуйидагича:
- Қозоғистон — 141-ўрин (142-ўрин эди);
- Қирғизистон — 144-ўрин (120-ўрин эди);
- Ўзбекистон — 148-ўрин (ўзгаришсиз қолди);
- Тожикистон — 153-ўрин (155-ўрин эди);
- Туркманистон — 174 (175-ўрин эди).
Тарихда илк бор дунёдаги матбуот эркинлиги ҳолати “оғир” деб таснифланмоқда.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202508:21
Сурхонда “Tandir Fest” фестивали бошланди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Миллий қадриятларимизни, бой ошпазлик анъаналаримизни, халқ амалий санъати ва маданий меросимизни кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида жорий йил 2-4-май кунлари Сурхондарё вилоятининг гўзал ва бетакрор маскани — Бойсун туманидаги "Бойсун баҳори" туризм мажмуасида биринчи марта "Tandir Fest" фестивали ташкил этилмоқда.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


03.05.202512:02
Тошкентда ўқувчисига шилқимлик қилган 61 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Шунингдек, у қизнинг синфдошларидан уни гаплашиб юрадиган йигити борлиги ёки йўқлиги тўғрисида суриштириб, бошқа дарсларда ҳам уни кузатиб, вояга етмаган мактаб ўқувчисига нисбатан номақбул бўлган ва унинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир неча марта содир қилган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


03.05.202508:40
Трамп ўзи Рим папаси сифатида тасвирланган суратни эълон қилди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
АҚШ Президенти Доналд Трамп бугун, 3 май куни Truth Social ижтимоий тармоғида ўзи Рим папаси сифатида тасвирланган суратни жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Трамп папа бўлишни хоҳлашини айтганди. Журналистлар ундан католик черковининг навбатдаги раҳбари ким бўлиши ҳақида сўраган.
Бунга жавобан АҚШ Президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада 88 ёшида вафот этган Рим папаси Франсискнинг ўрнини ўзи эгаллашни хоҳлашини айтган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202517:20
Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотаётган шахс ушланди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ғаллаорол туманида фуқарога 56 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12 миллион сўмга сотаётган пайтида, ушбу воситалар билан бирга қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


02.05.202507:30
Тошкент–Хива йўналишида тезюрар поездлар қатнови 2026 йилдан йўлга қўйилади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Президентнинг Хоразмга ташрифи давомида темир йўл инфратузилмаси кўздан кечирилган ва кейинги йилдан ушбу вилоятдан пойтахтга томон тезюрар поездлар йўлга қўйилиши тасдиқланган.
Ушбу йўналишда одатда йилига 3 млндан ортиқ одам ҳар бир рейс учун ўртача 14 соат вақт сарфлайди. Тезюрар поездлар йўлга қўйилгандан сўнг бу кўрсаткич 7 соатга қисқаради ва янги Жалолиддин Мангуберди номи остида қатнай бошлайди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Shown 1 - 24 of 1 692
Log in to unlock more functionality.