Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
FATVO.UZ | Расмий канал avatar

FATVO.UZ | Расмий канал

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateAug 26, 2017
Added to TGlist
Sep 12, 2024
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Popular posts FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
22.04.202510:35
НАЙСОН ЁМҒИРИ ҲАҚИДА ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

❓1635-САВОЛ: Телеграм ижтимоий тармоғида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким найсон (апрель) ойида ёмғир ёққанда сувидан олиб, 70 мартадан фотиҳа, оятал курси, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, мазмунли хабар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шу маънодаги ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ривоятни ҳадис деб айтиш катта гуноҳ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади. Бирорта ҳам эътиборли ва ишончли ҳадис китобларида бундай мазмундаги ҳадис келган эмас. Айрим уламолар уни ҳадис тўқиш билан шуғулланадиганларнинг тўқимаси эканлигини таъкидлаб ўтишган. Шунинг учун ҳар қандай маълумотларни, хусусан, динга оид маълумотларни тўғри ёки нотўғрилигини аниқламасдан туриб тарқатишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ишлар ёлғонга хизмат қилиш ва бошқаларни алдаш ҳисобланади.
Қолаверса, бу ёлғон оддий ёлғонлар каби шунчаки ҳаром бўлиб қолмай, жаҳаннам билан таҳдид қилинган гуноҳлар сирасига киритилгани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
“Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Ўрни келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу мавсумда, яъни, апрель ойида ёғадиган ёмғирнинг фойдалари тиббий жиҳатдан исботланган бўлса, соҳа мутахассисларининг кўрсатмаси бўйича истеъмол қилиш хато ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
15.05.202510:27
ҒУСЛ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ
#эр_хотин_муносабатлари #никоҳ

❓1664-САВОЛ: Аёл кишига касаллик туфайли бир неча ой ювинишга рухсат берилмаган бўлса, шу вақт мобайнида эр-хотин жинсий алоқа қилмай турадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳтиёж бўлса, алоқа қилаверади. Чунки беморлик туфайли баданга сув текказиш мумкин бўлмаса, ғусл ва таҳоратнинг ўрнини босувчи таяммум билан покланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Модомики, сув топа олмаса, тупроқ мусулмонни покловчидир, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Демак, таяммум ғуслнинг ўрнини тўла-тўкис боса олади. Шундай экан, бундай ҳолатга тушган аёл эри билан жинсий муносабатларни тўхтатиб қўймайди, чунки бундай қилса, эрининг ҳақини поймол қилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
29.04.202506:07
ХАТНА ТЎЙИ УЧУН СЎҚИМ ОЛИБ КЕЛИШ
#хатна

❓1642-САВОЛ: Биз томонларда ўғил фарзанд учун қилинадиган суннат (хатна) тўйига келиннинг отаси ёки ака-укалари сўқим (сўйиладиган қорамол) олиб боришлари шартдек бўлиб қолган. Ҳатто бу нарса келин тарафдагиларнинг бурчи деган тушунча ҳам бор. Шунинг учун айрим ҳолларда баъзи оталар неварасини суннат тўйига ерини сотиш ёки катта қарзларни олишгача мажбур бўлаяпти. Шу ишлар динимизда борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда хатнани бор эканлиги барчага маълум ва бу учун зиёфат қилиб бериш ҳам бор. Аммо бу нарса фарз ёки вожиб, ҳатто суннат ҳам эмас, балки у айрим саҳобийларнинг шунчаки одати бўлган. Лекин у ҳозирги кунда авж олгандек бемаъни дабдабозлик билан эмас, балки тор доирада камтарона дастурхон ёзиб ўтказилган.
Демак, аслида суннат ҳам бўлмаган ушбу “тўй”га сўқим олиб келиш қиз томоннинг бурчи дейиш мантиқсиз экани кўриниб турибди. Буни жоҳилона ҳою ҳавас ортидан пайдо бўлган хурофот десак, тўғрироқ бўлади. Айнан мана шунақа тайини йўқ “мажбурият”лар туфайли қанчадан-қанча оилалар жабр кўряпти ва ҳатто айрим оилалар “сўқим қилинмагани ёки олиб келинган сўқимнинг кичкиналиги” сабабидан бузилиб кетишгача ҳам бормоқда.
Динимизда ҳадя улашишга тарғиб қилинган. Аммо бу чин юракдан ҳамда берувчига малол келмасдан амалга оширилиши керак. Шундай экан, куёв томонга юбориладиган новвосларни ҳадя деб бўлмайди. Чунки бу нарса ошкора ёки зимдан қилинган талаб ёки келин томоннинг одамлардан уялиб ёхуд “қизим хижолат бўлмасин”, деб қиладиган “совғаси” бўлади. Куёв томоннинг келин томонга бундай талаблар қўйиши катта хато ва гуноҳ саналади. Қолаверса, чин кўнгилдан берилмаган нарсани ейиш ҳам шубҳали ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).
Шундай экан, бундай ишга чек қўйиш лозим. Агар қилмоқчи бўлсалар, куёв томон имкони даражасида ўзлари қилсинлар. Агар имконлари бўлмаса, қайнотани зиммасига юкламасликлари лозим. Имкон бўлмагани учун бу каби эҳсонни қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
11.05.202508:11
​​ЭР АЁЛИНИНГ ТОПГАН ПУЛИНИ ОЛИШГА ҲАҚИ БОРМИ
#оила

❓1658-САВОЛ: Исмим Соҳиба, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим манга эҳтиёжларим, касал бўлсам дори-дармоним учун пул бермайдилар. Болаларимизни эҳтиёжлари учун бериб турадилар, холос. Ўзим ишлайман, ишлаб топган пулингни ҳаммасини манга беришинг керак, чунки Хадича онамиз ҳам ҳамма пулларини Расулимиз алайҳиссаломга берганлар дейдилар доим. Эътироз билдирсам, манга итоатсизлик қиляпсан дейдилар.
Яқинда шу масалада жанжаллашиб қолганимиздан кейин пулимни ярмини олиб, ўзимда қолган ярмини рўзғорга ишлатишимга мажбурлаяптилар. Бизнинг вазиятимизга шариатда қандай изоҳ берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло оилада эркакни раҳбар этиб тайинлаб, унинг зиммасига қўл остидагиларнинг: аёли ва фарзандларининг нафақасини юклаб қўйган. Аёлнинг топаётган пулида на эрнинг ва на қайнонанинг ҳақи бор, уни зулм қилиб олиб қўйишга мутлақо ҳақи йўқ. Агар ўзи рози бўлиб берса, олиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).
لا يجوز لاحد ان يتصرف في ملك غيره بلا اذنه او وكالة منه أو ولاية عليه وأن فعل كان ضامناً
“Ҳеч ким ўзганинг молини унинг рухсатисиз, вакиллигисиз ёки васийлигисиз тасарруф қила олмайди. Агар шундай қилса, тўлаб беради”. (“Шарҳул мажалла” китоби).
Хадийжа розияллоҳу анҳо онамиз бутун молу жонини Сарвари олам бўлган турмуш ўртоқларига инъом этганлар, яъни ўз ихтиёрлари билан берганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тортиб ёки талаб қилиб олиб қўймаганлар. Нафақат Хадийжа онамиз, балки у зотнинг атрофидаги барча саҳобалар у зотни жонларидан ортиқ яхши кўрганлар ва борини беришга шай турганлар.
Шариатимиз ҳар бир шахсга молиявий мустақиллик берган. Эр топган пулини ўзи истагандай сарфлаши ва бунга на аёли ва на бошқа одамлар тўсқинлик қилишга ҳақи йўқ бўлгани каби, аёлнинг ҳам шахсий маблағидаги тасарруфи ўз қўлида бўлади. Фақатгина фойда-зарарни билмайдиган ақли заиф тоифаларгина бундан мустасно. Уларнинг тасарруфини валийлари олиб боради.
Шунга кўра, аёл кишининг топган маблағини олиб қўйишга, эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Аммо юқоридаги гаплардан аёл топганини ҳеч кимга бермаслиги, фақат ўзи ишлатиши керак экан, деган хулоса чиқмайди. Ўз ихтиёри билан эрига, фарзандларига ёки бошқаларга ҳадя қилиши мумкин ва бу учун албатта, ажр олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эримга садақа қилсам бўладими?” – деб сўраган ва у зот алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берганлар. Яъни саҳобия аёллар эрларига садақа, ҳадя қилиб турганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Ўзаро ҳадялашинглар, ўртада муҳаббат пайдо бўлади”, деб айтмаганлар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оила эр-хотин ўзаро бир-бирларини тушунишлари, ҳурмат қилишлари ва ўз бурчларини муҳаббат билан адо этишлари лозим. Ана шунда оилавий ҳаёт саодатли давом этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
01.05.202510:10
ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ
#қабристон

❓1647-САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб олиб, сағана қилдириб қўйишмоқда. Бу ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонлар омма фойдаланиши учун ҳукумат тарафидан берилган умумий жой ҳисобланади, ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Шунга кўра унга кимдир эгалик қилиши, у жойдан ер сотиши ёки сотиб олиши мумкин эмас. Биздан аввалги авлодлар, ота-боболаримиз қабристондан бирор нарсани олишга, ҳатто қуриган гиёҳ олишдан ҳам чўчиганлар. Ҳозирда ҳам айрим одамлар қабристондаги мева ва ўт-ўланлардан фойдаланиш ҳақида кўп савол беришлари бежизга эмас, ана шу ҳадикдан пайдо бўлган. Аммо минг афсуски, айрим одамлар томонидан кимлар биландир тил бириктириб, ер сотиб олиш ҳолати оз бўлса-да, пайдо бўлмоқда. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу ноҳақдан ер олиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб, бундай деганлар:
عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ خُسِفَ بِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ»
“Ким бир қарич ерни ноҳақдан олса, қиёмат куни уни етти қават ер ютади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм ила олса, қиёмат куни унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади”, деганлар” (Муттафақун алайҳ).
Бу ишнинг қанчалик оғир эканини тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
15.05.202506:06
​​АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

❓1663-САВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайити билан бир кунга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигига битта қўй сўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, битта қўйни ҳам қурбонлик, ҳам ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Чунки қурбонлик ва ақиқанинг ҳар бири мустақил ибодатдир, шунинг учун битта қўйда бу икки ниятни жамлаб бўлмайди. Агар битта қўйни ҳам ақиқа ҳам, қурбонликдан ният қилинса, қурбонликдан ўтади. Чунки ақиқа мустаҳаб (қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган) амал, қурбонлик эса бой кишига вожиб бўлган амал. Вожиб мустаҳабдан қувватли бўлгани сабабли бу ҳолатда сўйилган қўй қурбонлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
28.04.202504:02
#муфтий_минбари

📹 САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
01.05.202504:08
#муфтий_минбари

📹 ОТА НИДОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
20.04.202504:14
#муфтий_минбари

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
06.05.202511:34
#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙2-суҳбат: Ҳожиларга сафар олдидан тавсиялар


00:46 - Ният қилиш;
01:47 - Аразлашган кишилар билан ўртани ислоҳ қилиш;
03:30 - Қарзларни тўлаш;
04:52 - Доимий истеъмол қилинадиган дориларни олиш;
05:39 - Дабдабабозликка йўл қўймаслик;
09:23 - Ортиқча юклар олмаслик;
11:06 - Сафар давомида сабрли бўлиш;
13:06 - Беҳуда сўзлардан тийилиш.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife
#муфтий_минбари

📹 ВОҚЕЪА СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
29.04.202510:26
УМРА УЧУН МЕҲМОНХОНАДАН ЭҲРОМГА КИРИШ
#Ҳаж_умра

❓1643-САВОЛ: Умра амалларини бажариб бўлгач, қайтадан умра қилмоқчи бўлган киши Танъим (Оиша розияллоҳу анҳо масжидлари)га бормасдан меҳмонхонанинг ўзидан эҳромга кириб умра амалларини бажарса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, умра учун меҳмонхонадан ният қилинмайди. Балки ниятни Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг масжидларида қилинади. Бунда эҳром кийимларини меҳмонхонада киядими ёки Оиша онамизнинг масжидларида киядими фарқи йўқ. Муҳими умрага ниятни ўша масжидда қилиниши ва "лаббайка"ни айтилишидир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг акаларига Оиша онамизни умра қилишлари учун Танъимга олиб бориб, ўша ердан эҳромга киришни буюрганлар.
Шунинг учун Маккада турган зиёратчи ҳарам ҳудудидаги меҳмонхонадан эҳром кийиб, умрага ният қилса, зиммасига жарима лозим бўлади. Лекин ҳали умра амалларига киришмаган бўлса, Оиша онамизнинг масжидларига бориб, қайтадан умрани ният қилса, жаримадан халос бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
03.05.202514:59
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
МУНОСАБАТ

❓Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
02.05.202514:56
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Log in to unlock more functionality.