Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀 avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀 avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
05.05.202513:04
Кредитга олинган уйни сотса бўладими?

Мен ипотека шартномаси асосида кредитга уй олган эдим. Хозирги эхтиёжимдан келиб чиқиб, уйни сотмоқчи бўлсам, танишларим менга уйнинг кредитини тўлаб бўлмагунимча бунинг иложи йўқлигини айтяпти. Шу тўғрими?

— Амалиётда кредитга олинган уйлар олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилади. Яъни ўртада тузилган гаров шартномасига асосан, то кредит қарздорлиги тўланмагунча ўша олган уйингизга банклар томонидан сотиш учун таъқиқ қўйилган бўлади.

Хўш, нима қилиш мумкин? “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчи(Банк)нинг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкинлиги кўрсатилган. Яъни агар банк сизга мабодо ўша уйни сотишингиз учун ёзма равишда розилик берса, шунда уйни сотишингиз мумкин бўлади, лекин банклардан бундай розиликни олиш қийин.

Батафсил "Маҳалла" газетасида!
Сайлов жараёнлари, фуқароларнинг сайлов тўғрисидаги фикрлари сизга қизиқ бўлса, газетамизнинг янги сонини албатта ўқинг👆🏻
“Маҳалла” газетасининг 37-сонида маҳалла раислигига сайловлар тўғрисида батафсил билиб олинг💁🏻‍♀️
01.05.202508:25
Келинни олиб қочишнинг ҳукми қандай?

— Қорақалпоғистонда тўйдан олдин келин ўғирлаш одати учраб туради. Айтингчи, динимизда бу ишнинг ҳукми қандай?


— Ислом — соғлом табиат ва юксак инсоний ахлоқ-одоб динидир. Шунинг учун унда инсонлар орасида мавжуд бўлган олийжаноб инсоний қадриятлар қадрланади ва аксинча, инсонийликка зид бўлган одатлардан қайтарилади. Шунга кўра, келинни олиб қочиш каби удумлардан тезлик билан воз кечиш лозим. Чунки бундай ишлар бир томондан келиннинг яқинларини, айниқса, унинг ота-онасини ташвиш ва хавотирли аҳволга солиб қўяётган бўлса, бошқа томондан унинг катта гуноҳ эканлигидир. Сабаби, ўғирлаб кетилган аёл ўзига номаҳрам эркак билан ёлғиз қолади. Бу ҳолат ислом шариатида қораланган иш ҳисобланади. “Бу одатни ота-бобомиз қилиб келган ва урфга айланиб кетган”, дейиш билан ҳалолга айланиб қолмайди.

Қаерда бу иш содир бўлаётган бўлса, мактаб ёшидан бошлаб, болаларга унинг зарари ва гуноҳлиги тўғрисида тушунча бериб борилиши ва уни бартараф этишда ота-оналар, имом-хатиблар ҳамда бошқа масъуллар биргаликда ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
30.04.202506:20
🌟 Эртадан (1 май) маҳалла раислари сайлови бошланади

АОКАда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров иштирокида ўтказилган брифингда май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан маълумот берилди:

🟢Мамлакатимиздаги мавжуд 9 452 та маҳаллада сайловларни юқори савияда ташкил этиш бўйича жадал ишлар амалга оширилди.

🟢Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирдаги Қонунга кўра, эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди.

🟢Йил аввалидан май-июль ойларида ўтказиладиган маҳалла раислари сайловига қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

🟢Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

🟢Кўмаклашувчи комиссияларнинг маҳалла раислари сайловига доир 32 турдаги ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланиб, ҳудудларга етказилди.

🟢Сайлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг mahallas.uz расмий веб-сайтида жойлаштириб борилмоқда.

🟢Маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун 10 турдаги канцелярия маҳсулоти билан таъминланди.

🟢Май-июль ойларида бўлиб ўтадиган сайловларда ишчи гуруҳлар томонидан 208 та туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияларнинг қарори билан маҳаллаларда вакиллар миқдори белгиланди. Сайловда 2 591 823 нафар вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
29.04.202507:23
СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ
Босим баланд бўлса, дастурхонни ўйлаб ёз!


“Ҳар куни тузли, ёғли овқат еб юргандим. Бир куни юрагим қисилиб, босимим 180 га чиқди. Шифокор овқатни ўзгартир, дейиши билан картошкани қайнатиб, тузсиз ея бошладим. Энди ўзимни енгил ҳис қиляпман.”— Ойдин ая, 63 ёш, Ғаллаорол тумани.

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2025/04/29/bosim-baland-bolsa-dasturhonni-oylab-yoz/https://uzmahalla.uz/2025/04/29/bosim-baland-bolsa-dasturhonni-oylab-yoz/
05.05.202511:42
Қўшимча квота — қўшимча имконият

Аёлларга 1 майдан ҳокимликлар томонидан олий таълим муассасаларига
кириши учун имтиёзли тавсияномалар бериш бошланади.
Олий маълумоти бўлмаган, аммо касбий соҳасида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига киришда тавсиянома асосида ўқиш имконияти берилмоқда.

Бу нима дегани? Яъни, агар сиз ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлсангиз, ҳеч қачон олий таълим муассасасида ўқимаган бўлсангиз, мутахассислигингиз бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлсангиз — сизга давлат ОТМларига махсус ажратилган 500 та квота доирасида тавсиянома билан ўқиш имконияти яратилади.

Керакли ҳужжатлар рўйхати:
🔹 паспорт ёки ID карта нусхаси;
🔹 меҳнат дафтарчаси (ёки электрон кўчирма);
🔹 ўрта ёки ўрта-махсус таълим дипломи.
Қайта сайланган маҳалла раисларида масъулият янада ортди.

Сизда чи, маҳалла раисингиз қайта сайландими?
02.05.202514:05
Болани парваришлаш таътили даври меҳнат стажига қўшиладими

СаволТуғруққача ва туғруқдан кейин таътил ҳам меҳнат таътили учун асосий иш стажига кирадими.Мен бола парвариши таътилидан 2024 йил 25 октябрдан ишга чиқдим. Ишда 6 ой тўлмасдан кейинги фарзандим учун декрет таътилига чиқаман.Туғруққача ва Туғруқдан кейинги таътильдан сўнг асосий меҳнат таътилини олишим мумкинми 6 ой ўтмасдан ҳам

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 400-моддаси Ҳомиладор аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга йиллик меҳнат таътилларини бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар ҳақида.

Унга кўра: Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

Юқоридагиларга асосан Сизга йиллик меҳнат таътили истаган вақтизда берилади, яъни 6 ойлик муддатни кутишиз шарт эмас. Истаган вақтизда йиллик меҳнат таътилига чиқишиз мумкин.

Меҳнат кодексининг 405-моддаси 5-қисмига асосан, Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Демак, сизни бола парваришлаш таътилида бўлган даврингизнинг жами 6 йили меҳнат стажига қўшилади.
#Диққат #Тарқатинг

‼️ 1 майдан бошлаб 🔥 газ ва 💡 "свет"га қанча тўлашингизни биласизми❓

Маиший истеъмолчилар 1 майдан бошлаб электр ва табиий газ учун  бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб жадвалда кўрсатилган тартибда тўловни амалга оширади.

Яқинларга юбориб қўямиз, улар ҳам билиб олишсин!
Машҳурлар ҳам сайловда иштирок этади, сиз ҳам фаол бўлинг🤝
29.04.202506:24
БИЛИБ ҚЎЙИНГ!
Тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилади


Қонунчиликка кўра, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи «Ҳамкор тадбиркор» дастури йўлга қўйилади:
🔹ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
🔹кооперация асосида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
🔹маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда хотин-қизларга ўз маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга кўмаклашиш.
05.05.202510:52
Субсидия, ссуда ва грант ажратиш тартиби!

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан субсидия, ссуда ва грант маблағлари ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.
“Халқ ишончини оқлашим лозим”, дейди “Сариканда” маҳалласи раиси Баҳодир Сафоев
01.05.202513:04
МЕНДА САВОЛ БОР...
Боғ учун имтиёзли кредит бериладими?
— Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш учун кредит ҳамда субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилган. Ушбу имтиёз боғдорчилик йўналишида ҳам борми? Мен янги боғ барпо этиш учун тижорат банкларидан молиявий кўмак олсам бўладими?

— Албатта, мумкин. Эндиликда янги боғ барпо этганларга ҳар бир гектар учун 187 500 000 сўмгача имтиёзли кредит берилади. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосидаги низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит ажратилади. Маблағлар Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга тақсимланади.

Батафсил газетамиз саҳифаларида!
01.05.202503:26
Ассалому алайкум!

Янги ой барчамизга муборак, олам-олам бахт ва қувонч олиб келсин 💐😍
“Маҳалла” газетасининг 35-сонида:

Маҳалла раислари медиаторга айланади

Боғ учун имтиёзли кредит бериладими?

“Ишсизман, лекин нафақа берилмаяпти…”

Ожизага қўл кўтармоқ, ожизликдир

Келин олиб қочиш қанчалик тўғри?

Келиним набирамни кўрсатмаяпти…

Ва яна бир қатор қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!
29.04.202506:20
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди.

Ўтган йилга нисбатан ўсиш — 18%.

Ҳудудлар кесимида:
• Тошкент шаҳри: 9,88 млн сўм
• Навоий вилояти: 7,33 млн сўм
• Тошкент вилояти: 5,43 млн сўм

Энг кам иш ҳақи Қашқадарёда — 4,08 млн сўм.

Соҳалар кесимида:
• Ахборот ва алоқа соҳасида иш ҳақи 14,81 млн сўм (+26,8%).
• Санъат ва дам олиш соҳасида — 4,83 млн сўм (+20,2%).
• Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда энг паст иш ҳақи қайд этилди — 3,62 млн сўм (+11,1%).
❗️Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

➖9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;

➖10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

➖11 май (якшанба) — дам олиш куни.
“Бугун маҳалламда сайлов”

Маҳалла раиси - халқ хизматкори демак, дейди “Учтепа” маҳалласи раиси Мухторжон Илҳомов.

Хўш, сизнинг маҳаллангизда сайлов қай тарзда ўтди?
01.05.202509:03
МУЛОҲАЗА
Исрофгарчиликка барҳам бериш вақти келмадими?


Тўйлардаги исрофгарчиликлар ҳақида кўп марта сўз юритганмиз. Бироқ одамларнинг дабдабага берилиши кундан-кунга меъёридан ошса ошяптики, асло камаймаяпти. Бу борада айтилган сўзлар амалий натижа бермай қўйди. Энди кескин чоралар кўриш вақти келди, чамамда.

Амалдаги қоидалар қандай? Аслида, 2020 йил 1 январдан буён парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланган Низом юридик жиҳатдан амал қилиб келмоқда. 2020 йил март ойида Ўзбекистонда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, қоидага бўйсунмаганлар БҲМнинг 10 баравари (ҳозирда 3 миллион 750 минг сўм), тўйхона ва кафе-ресторанларнинг мансабдор шахслари БҲМнинг 30 баравари (такрорий содир этилса, БҲМнинг 50 баравари) миқдорида жаримага тортилади.

Низомга кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно), соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Уларда 200 нафаргача, бу тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида эса 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Батафсил "Маҳалла" газетасида!
2025 йил 1 майдан бошлаб 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ўз фаолиятини кенгайтириб тадбиркорлик субъекти ташкил қилганда ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида ажратиладиган имтиёзли кредит 50 млн сўмгача (амалда 33 млн сўм) ажратилиши белгиланди.
Тўғри ёзилган сўзни топинг 😄

*Расм обуначиларимиздан
28.04.202505:11
Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:

👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.
Shown 1 - 24 of 164
Log in to unlock more functionality.