Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ avatar
Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ
Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ avatar
Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi ✅

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi ✅

Яқинларингизга ҳам улашинг.
21.04.202500:42
#muftiy_minbari

📹 СИРИЙН МАТОНАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар


#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi
20.04.202500:40
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимга қашшоқлик етганда буни одамларга арз қилса, қашшоқлиги аримайди. Кимга қашшоқлик етганда буни Аллоҳга арз қилса, Аллоҳ унга тезда ёки сал кейинроқ ризқ беради».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Инсонларга ҳолингни шикоят қилишинг билан «Аллоҳ ёрдам беради», деган ибора ўз кучини йўқотади. Сен бошдан гапни қисқа қилгинда, ҳақиқий ёрдам берадиган Зотга шикоят қил!

🔗 Улашинг: @Islom_jome_masjidi
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Пайшанба
Ҳижрий-қамарий 1446 йил,
Шаввол ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил 17-апрель.
Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу кунни барча уммат учун, жумладан, бизлар учун ҳам хайрли, баракотли – муборак айла!..

@Islom_jome_masjidi
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Islom_jome_masjidi
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

🖥 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Сешанба
Ҳижрий-қамарий 1446 йил,
Шаввол ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил 22-апрель.
Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу кунни барча уммат учун, жумладан, бизлар учун ҳам хайрли, баракотли – муборак айла!..

@Islom_jome_masjidi
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi
19.04.202512:10
​​МАҲСУЛОТЛАРГА СИЧҚОН АХЛАТИНИНГ ТУШИБ ҚОЛИШИ
#ҳалол_ҳаром

❓1631-САВОЛ: Баъзи ҳолларда идиш ёки қоплардаги ун, шакар, гуруч каби маҳсулотлар ичига сичқон кириб, ахлат қилиб ташлайди. Шу маҳсулотларни элакдан ўтказиб ишлатиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа албатта, унни элаб, ахлатни олиб ташлагандан кейин бемалол ишлатиш мумкин. Чунки уламоларимиз ичига сичқоннинг ахлати аралашиб кетган буғдойни тегирмонда ун қилиб чиқарилгандан кейин истеъмол қилиш мумкин, дейишган.
Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, бугунги кунда бозорларимизда шиша, пластик ва бошқа материаллардан қопқоқли қилиб тайёрланган идишлар мавжуд. Юқоридаги каби озуқа маҳсулотларини ана шундай идишларда сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Islom_jome_masjidi
Reposted from:
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
16.04.202514:17
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#hadis
☁️ Аршнинг соясида бўласиз...

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан ўтиб юборса, Аллоҳ уни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршнинг соясига олади", дедилар.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠

    🤲 Намоз охирида ўқиладиган дуо

    🤲 Аллоҳим, ғам ва хафачиликларни кетказ

    📚 Бир ҳадис шарҳи: жаннат ва дўзах жуда яқин
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi
22.04.202503:10
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

☀️🌃Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

ALHIDOYA.UZ


@Islom_jome_masjidi
21.04.202504:29
#муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг:@Islom_jome_masjidi
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ
        
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга раҳмат эшикларингни очгин».
 
Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжидга кирса «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматика» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)
 
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi
17.04.202504:15
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабини уни ижро этишга қодир бўла туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қалбини омонлик ва иймонга тўлдиради»

Ибн Абу Дунё ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади»
Табароний ва Ҳоким ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим. «Батаҳқиқ, мендан буюк нарса ҳақида сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан, – дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса иймоннинг аслидандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз... Ва қадарларга иймон келтириш», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)


@Islom_jome_masjidi
16.04.202511:51
#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматларидан

(иккинчи қисм)

Ишлар уч хил бўлади: тўғрилиги очиқ-ойдин бўлган иш, унга эргаш. Зарари очиқ-ойдин бўлган иш, ундан четлан. Сенга бутунлай номаълум бўлган иш, уни Аллоҳга қайтар, ҳавола қил.

Агар сенинг дининг бўлса, ҳасабинг ҳам бор. Агар сенинг ақлинг бўлса, аслинг ҳам мавжуд. Агар сенинг хулқинг бўлса, одамгарчилигинг ҳам мавжуд. Акс ҳолда сен эшакдан ҳам ёмонроқсан.

Бу уммат борасидаги энг қўрққан нарсам тили олим, қалби жоҳил кимсадир.

Одамлар паст санайдиган касбни қилиш инсонлардан тиланишдан яхшидир.

Мен ижобатнинг ғамини қилмайман, лекин мен дуонинг ғамини қиламан.

Зарар билан синалдик, сабр қилдик. Неъмат билан синалдик, сабр қилолмадик.

Насиҳатчи бўлмаган қавмда яхшилик мавжуд эмас, насиҳатчиларни яхши кўрмайдиган қавмда яхшилик мавжуд эмас.

Сабрнинг улкан савоби борлигини билганингда ҳар қандай синов сенга осон бўлиб қолар эди.

Қалбингни йиғлатган ҳаётдан ноумид бўлма. «Эй Аллоҳ, менга яхшиликни эваз қилиб бергин» деб дуо қил. Маҳзунлик битта сажда билан кетади. Қувонч биргина дуо билан келади.

Сиз хор эдингиз, Аллоҳ Ўз Расули билан сизларни азиз қилди. Ҳар қачон азизликни усиз, ундан бошқа ила талаб қилсангиз, Аллоҳ сизларни хор қилади.
(@Islomuz сайтидан олинди)

@Islom_jome_masjidi
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَيِّبًا هَنِيئًا
        
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен Сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳумма соййибан ҳании`ан», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi
22.04.202502:52
#muftiy_minbari

📹 МУСУЛМОН НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Islom_jome_masjidi
21.04.202504:28
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса,
(Рамазон ойи) рўзасини тутса, закотини берса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга салом ила кир, дейилур»
Имом Насоий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Имон икки қисмдан иборат. Унинг ярми сабрда, (қолган) ярми шукрдадир»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрадилар «Ё Расулуллоҳ, амалларнинг энг афзали қайси?» У зот ﷺ «Шаксиз иймон ......» дедилар.
Имом Насоий ривояти
(Абдуллох Хубший (р.а).дан)


@Islom_jome_masjidi
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Душанба
Ҳижрий-қамарий 1446 йил,
Шаввол ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил 21-апрель.
Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу кунни барча уммат учун, жумладан, бизлар учун ҳам хайрли, баракотли – муборак айла!..

@Islom_jome_masjidi
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ تَقْتُلْنَا بِغَضَبِكَ، وَلاَ تُهْلِكْنَا بِعَذَابِكَ، وَعَافِنَا قَبْلَ ذَلِكَ
        
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин».
 
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: «Аллоҳумма лаа тақтулнаа би ғозобик, ва лаа туҳликнаа би ъазаабик, ва ъаафинаа қобла заалик», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi
#kun_hikmati
⏳Қиёмат куни энг кўп ҳисоб қилинадиган кимса...

⚖️ Тобеъин Муовия ибн Қурра раҳимаҳуллоҳ: "Қиёмат куни энг кўп ҳисоб китоб қилиниб, сўроққа тутиладиган киши соғлом бўлатуриб бекорчи бўлган кимсадир", дедилар.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

    🍎 Исрофда яхшилик йўқдир...

    💭 Бировга фойданг тегмаса, зараринг ҳам тегмасин...

    🌴 Илмнинг эрта кечи йўқ...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Чоршанба
Ҳижрий-қамарий 1446 йил,
Шаввол ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил 16-апрель.
Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу кунни барча уммат учун, жумладан, бизлар учун ҳам хайрли, баракотли – муборак айла!..

@Islom_jome_masjidi
Shown 1 - 24 of 47
Log in to unlock more functionality.