Помидор экканда тухум қўшиб экинг. Сабабини билсангиз, бу йил тухум қўшиб экишингизга мен қафил‼️
Германияга ишлагани борганимда, парникда ишладим. Помидор экиш бошланганда, кўчатларга қўшиб бир мошина тухум олиб келишди. Ишбошқарувчига: “Кўчатга қўшиб тухум ҳам экамиз эканда-а?” — деб хазил қилсам, “Ростан шундай” деса бўладими. “Ҳазиллашманг!” — десам жиддий турганча сабабини тушунтирди. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим. Бир йил ўтиб уйга келсам, маҳаллада тухум қимматлаб кетибди. 😅
Ишбошқарувчининг айтишича,
2-жахон уришидан қолган бу сирли усул ҳақиқий мўжизани ўзи экан. Уруш сабаб Европани кўп давлатлари хонавайрон бўлди. Лекин шу биргина усул Европани харобадан дехқончилик шахрига ва соғлик қитасига айланишига сабабчилардан бири бўлди.
Бизда бўлса хонаки помидорлардан тортиб доим истеьмол қилиб турган полиз эканларимизгача химикатларга тўлиб кетти. Энди ундай бўлмайди…
Помидор экаётганда тупроққа тухум кўмишнинг бир нечта фойдали жиҳатлари бор:
1. Озуқавий моддалар манбаи – Тухум чириганида тупроққа кальций, фосфор ва бошқа минераллар чиқаради, бу эса помидорнинг яхши ўсишига ёрдам беради.
2. Кальций танқислигининг олдини олади – Помидорлар кальций етишмовчилигидан азият чекиши мумкин, бу эса “блоссом энд рот” (мева охирининг чириши) касаллигига олиб келади. Тухум кальций манбаи бўлиб, бу муаммони бартараф қилади.
3. Микроорганизмлар фаолиятини кучайтиради – Чирийдиган тухум тупроқда фойдали бактерияларнинг фаоллашишига сабаб бўлади, бу эса ўсимликларнинг озуқа сингдириш жараёнини яхшилайди.
4. Ернинг тузилмасини яхшилайди – Чириш жараёнида тухум тупроқнинг ҳосилдорлигини оширади ва уни юмшатиб, ҳаво ўтишига ёрдам беради.
5. Табиий ўғит вазифасини бажаради – Ҳар қандай кимёвий ўғитларнинг ўрнига, тухум табиий равишда помидор учун озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади.
Қандай қилиб тухумдан фойдаланиш мумкин?
• Помидор экаётганда ҳар бир кўчатнинг остига 1-2 дона тухумни бутунлай кўмиш мумкин.
• Айрим боғбонлар тухум пўстлоғидан ҳам фойдаланиб, уни майдалаб, тупроққа қўшишади.
Помидор ҳосилдорлигини ошириш сирлари
1. Тупроқ сифати ва озиқлантириш
• Серҳосил тупроқ – помидор учун энг муҳим омил.
• Органик ўғитлар (чириндили тупроқ, гумус) ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш зарур.
• Тухум қўшиш (кальций манбаи), банан пўсти (калий манбаи), ва ёғоч куллари (фосфор манбаи) яхши самара беради.
2. Тўғри суғориш
• Суғориш эрталаб ёки кечқурун қилинади.
• Ҳар доим илдиз қисмига сув бериш керак, баргларга сув тегса, замбуруғли касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
• Помидорни ҳар 5-7 кунда, лекин чуқур суғориш тавсия этилади.
3. Мавсум давомида озиқлантириш
• Ҳосилни кўпайтириш учун азот, фосфор ва калий мос равишда берилган бўлиши керак.
• Ҳосил пайдо бўлганидан сўнг азот миқдорини камайтириш ва калий-фосфорли ўғитлар бериш керак.
4. Чимдалаш (Мульчирование)
• Тупроқнинг намлигини сақлаш ва уни тозаликда ушлаш учун помидор атрофига коғоз, сомон ёки қуритилган ўт ёйиш мумкин.
• Бу усул тупроқни қизиб кетишдан ва ҳашаротлардан ҳимоя қилади.
5. Ўсимликларни ҳимоя қилиш
• Помидорларга ҳашаротлар ва касалликлар тез юқади, шунинг учун уларни вақтида текшириб туриш керак.
• Табиий ҳимоя учун саримсоқ суви, тузли эритма ёки сут-ёғоч кукуни аралашмасидан фойдаланиш мумкин.
7. Ўсимликни тўғри шакллантириш (Пасынкование)
• Ҳар 10-14 кунда янги пайдо бўлган майда шохчаларни олиб ташлаш керак.
• Бу усул кучли ва йирик мева ҳосил бўлишига ёрдам беради.
6. Дўст ўсимликлар билан экиш (Компаньон посадка)
• Базилик, петрушка, саримсоқ, настурция каби ўсимликлар помидор ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради ва ҳашаротлардан ҳимоя қилади.
Маълумотларимиз фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг😊
✅ @Ayollar_Saxifasi - каналига aъзо бўлинг!