10.05.202505:07
Нечун келдим дея маккор дунёга
Жизғанак бўлардим, оҳ чекиб тунлар,
Кўзим тўқнашмасди мазмун-маънога
Гоҳ муттасил ичиб, гоҳ чекиб тунлар.
Не-не қоғозларнинг етдим бошига
Алжирашларимни шеър деб атардим,
Дийдам тўлган чоғи соғинч ёшига
Шивирлаб, пичирлаб қўшиқ айтардим.
Гар худо бермаса қийин экан-да
Жовдираб, ҳар кимдан меҳр тиландим,
Билмасдим, қаддимни ғамлар эгганда
Сен суҳбат қурардинг кимлар биландир.
Сен келдингу мазмун кирди дунёга
У комил инсондай ростлади қомат,
Борлиқ тўлиб кетди бирдан навога
Сал бошин кўтарди дардманд муҳаббат.
Сенинг бир лаҳзалик ташрифинг учун
Кечирсам арзийди қаттол ҳаётни,
Икки ёрти охир бўлдику бутун
Сўнг, ниҳоят, излаб топдим исботни:
Тангрим яратмаган ҳеч нарсани тоқ
Шу дард толемизга ёпишган экан,
Интиқ руҳларимиз ўша пайтдаёқ -
Азал даргоҳида топишган экан…
Абдунаби Ҳамро
Жизғанак бўлардим, оҳ чекиб тунлар,
Кўзим тўқнашмасди мазмун-маънога
Гоҳ муттасил ичиб, гоҳ чекиб тунлар.
Не-не қоғозларнинг етдим бошига
Алжирашларимни шеър деб атардим,
Дийдам тўлган чоғи соғинч ёшига
Шивирлаб, пичирлаб қўшиқ айтардим.
Гар худо бермаса қийин экан-да
Жовдираб, ҳар кимдан меҳр тиландим,
Билмасдим, қаддимни ғамлар эгганда
Сен суҳбат қурардинг кимлар биландир.
Сен келдингу мазмун кирди дунёга
У комил инсондай ростлади қомат,
Борлиқ тўлиб кетди бирдан навога
Сал бошин кўтарди дардманд муҳаббат.
Сенинг бир лаҳзалик ташрифинг учун
Кечирсам арзийди қаттол ҳаётни,
Икки ёрти охир бўлдику бутун
Сўнг, ниҳоят, излаб топдим исботни:
Тангрим яратмаган ҳеч нарсани тоқ
Шу дард толемизга ёпишган экан,
Интиқ руҳларимиз ўша пайтдаёқ -
Азал даргоҳида топишган экан…
Абдунаби Ҳамро
09.05.202503:20
БУГУНГИ БАЙРАМ БАРЧАГА ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
Хотира жимирлаб ётар саробдай
Истасанг -шеърга сол, ҳоҳласанг -куйла,
Кетганлар кетдилар, ботиб офтобдай
Сен энди улардан қолганни ўйла.
Кимдан нима қолди: неклик, ёмонлик
Ажал тирик жонга бермас омонлик,
Қисматинг турфадир: ғариблик, хонлик
Сен не-не хонларни олганни ўйла.
Не марду майдонлар келиб-кетдилар
Эрк дея фидолик туғин тутдилар,
Бугун қай манзилга бориб етдилар?
Қон тўккан, от сурган, толганни ўйла.
Йўқни ёд айлагин, борни қадрла
Баъзан тиллашиб тур бориб қабр-ла,
Руҳингни чай дуо, шукур, сабр-ла
Ва шуларни дилга солганни ўйла...
ЎТГАНЛАРНИНГ РУҲЛАРИ ШОД, СЎНГГИ МАНЗИЛЛАРИ ОБОД БЎЛСИН! ТАНГРИ ТАОЛО БУГУН ҲАЁТ БЎЛГАН БАРЧА АЗИЗ ИНСОНЛАРНИНГ УМРЛАРИНИ УЗОҚ ҚИЛСИН!
Абдунаби Ҳамро
🌷🌷🌷🌷🌺🌺🌺🌺💐💐💐💐🌹🌹🌹🌹🤲🤲🤲🤲🌸🌸🌸🌸

07.05.202507:00
Бир китоб таассуротлари
ҚОҒОЗГА ЎРАЛГАН ХАНЖАР, “КУНГАБОҚАР” БИТИКЧИЛАР ЁХУД ТУҲМАТЧИНИ АЛҚАГАН ЗАМОН
Хоразмлик заҳматкаш комилжоншунос Эркин Олломовнинг “Буюк ҳофиз ёди” китобида зикр этилишича, бундан 62 йил олдин, яъни 1963 йилда “Муштум” журналининг 2-сонида машҳур ҳофиз Комилжон Отаниёзов ҳақидаги фельетон чо этилади. Унда эл суйган санъаткорнинг аёллар либоси кийдирилган ҳажвий сурати ҳам берилади. Ушбу битик муаллифлари С. Хўжаев (Саид Аҳмад) ва Тўлқин Алимовлар бўлган. Машаққатлар чекиб ўсган, ўзи тарбиялаган бир нечта ноқобил шогирдларининг ҳасадлари жабрини тортган (шундайлардан бири ҳатто бир йиғинда Комилжон устознинг юзига тарсаки ҳам урган, улуғ ҳофиз унга индамай бирпас қараб тургач, қиблага ўгирилиб, тескари дуо қилган экан), ўзининг қудратли овози билан миллионлар қалбини забт этган санъаткор бу ноҳақ танқидан сўнг инсультга йўлиқади...
Умрининг йигирма йилини дард билан олишиб ўтказган, тўрт марта жарроҳлик операциясини бошидан кечирган, ўт қопи олиб ташланиб, қанд касалига чалинган, шунда ҳам халқ иши учун мардона туриб берган ҳофиз бу туҳматдан сўнг қайта ўнгланмайди. Ҳаётининг қолган йилларини ҳам хасталиклар билан олишувда ўтказиб, 1975 йилда 58 ёшида ёруғ оламни тарк этади. Қоғоз шаклидаги ўша заҳарланган ханжар беназир ҳофизнинг кўнглию тафаккурига битмас жароҳат етказиб улгурган эди...
Ҳасад қачон пайдо бўлган? Унинг ўқ томири нимадан озиқланади? Одамзоднинг қони таркибда шайтоннинг сувидан бир неча томчи борлиги ростга ўхшайди...
Устозининг устидан бир неча бор чақув хатлари ёзган, унга қўл кўтарган ўша нокас шогирдлар, Худонинг қудрати билан, итдай хору зор бўлиб ўлиб кетишади...
Бугун бу ҳукмдорни, эртага унинг тахтига келган бошқа бировини улуғлайдиган “ёзувчи”нинг кунгабоқардан нима фарқи бор? Қуёш фалакдаги сайри давомида шарқдан ғарбга юрган сари, кунгабоқар ҳам сездирмай ўша тарафга ўгирилаверади. Инсон ўсимлик эмаску, ахир?!
Нафақат Комилжон устозга, балки бошқа кўплаб халқпарвар, донишманд ва дарёдил инсонларга туҳмат тошини отган битикчилар Ислом Каримов даврида Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони бўлишди. Президент Шавкат Мирзиёев эса 2017 йилда беназир санъаткор Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигини олам аро тантаналар билан ўтказилишига бош бўлди, устоз номи билан аталувчи ижод маркази ва музей яратилишига раҳномолик қилиб, адолатни қарор топдирди. Эрта-индин Президент фармони билан Хоразмда Санъат институти ташкил этилса ҳам ажаб эмас.
Комилжон отамиздан икки мингдан зиёд беназир қўшиқлар, у қурдирган мактаб ва боғчалар, ўнлаб етук шогирдлар, санаб адоғига етиб бўлмайдиган савобли амаллар ва яхши ном қолди. Ўша туҳматчилардан-чи? Ҳеч нарса қолмади! Давримизнинг аллома адиби, устозим Нурали Қобул кўп таъкидлайдилар: “Ёмон одамдан яхши ёзувчи чиқмайди!” Қўшимча қиламан: ўткинчи сиёсатга, ёлғон ва шафқатсиз мафкурага хизмат ўлароқ битилган асарлар, -ҳоҳ у ҳикоя бўлсин, ҳоҳ трилогия – вақт синовига бардош беролмайди. Бир кун келиб адолат қуёши унинг устидаги омонат кўрпани куйдириб ташлайди, тарих шамоли эса уни йўқлик қаърига учириб кетади...

18.04.202504:46
МУКАММАЛЛИК
Кўзинг – уммон, қирғоғида тошлар ётар
Кўзларингдан кўзларимда ёшлар ётар.
Юзинг гулзорида ғунча очилмишдир
Юзинг осмонида ҳилол қошлар ётар.
Бошинг ою қуёш бирла баробардир
Саодатким, оёғинда бошлар ётар.
Хаёлингдан хаёлимга тиним йўқдир
Кўнгил бедор эрур, гарчи лошлар ётар.
Икки чашминг – оқ кўкда жуфт қаро юлдуз
Вужудингда, не тонг, минг қуёшлар ётар.
Ҳусн мулкинг олур божу хирож элдан
Итоатда Бухорою Шошлар ётар.
Азал наққоши дарж этган камолотни
Чизолмай не мусаввир, наққошлар ётар.
Дилинг розин тилинг пинҳон тутар гарчи
Нигоҳингда вале фошу фошлар ётар...
Абдунаби Ҳамро
Кўзинг – уммон, қирғоғида тошлар ётар
Кўзларингдан кўзларимда ёшлар ётар.
Юзинг гулзорида ғунча очилмишдир
Юзинг осмонида ҳилол қошлар ётар.
Бошинг ою қуёш бирла баробардир
Саодатким, оёғинда бошлар ётар.
Хаёлингдан хаёлимга тиним йўқдир
Кўнгил бедор эрур, гарчи лошлар ётар.
Икки чашминг – оқ кўкда жуфт қаро юлдуз
Вужудингда, не тонг, минг қуёшлар ётар.
Ҳусн мулкинг олур божу хирож элдан
Итоатда Бухорою Шошлар ётар.
Азал наққоши дарж этган камолотни
Чизолмай не мусаввир, наққошлар ётар.
Дилинг розин тилинг пинҳон тутар гарчи
Нигоҳингда вале фошу фошлар ётар...
Абдунаби Ҳамро

17.04.202503:02
Агар маҳшаргача аҳли шуаро шеър битар бўлса,
Тилин тишлаб қолур бари, етиб навбат Навоийга.
Агар Аллоҳ қиёмат кун назм аҳлини жам этса,
Сухан мулкида олтин тахт тегар албат Навоийга!
Абдунаби Ҳамро
Тилин тишлаб қолур бари, етиб навбат Навоийга.
Агар Аллоҳ қиёмат кун назм аҳлини жам этса,
Сухан мулкида олтин тахт тегар албат Навоийга!
Абдунаби Ҳамро
15.04.202508:19
09.05.202513:52
АНДИША
Бир чолни билардим... Ҳозир у марҳум
Гарчи уруш кўрган, нишондор эди,
Оҳиста юрарди ерга боқиб, жим
Гарчи ҳақ талашса, ҳаққи бор эди.
Бир куни байрамда тиллашиб қолдик
Чол шу кун кўнглини ёрди аланглаб,
Рости, иккимиз ҳам сархушроқ эдик
Даврада куй янграр эди варанглаб.
“Битта ҳам немисни отмадим, болам
Отдим, аммо, бирон ўқим тегмади,
Андиша қилардим... Немис бўлса ҳам
Сен билан мен каби бир одам эди...”
Унинг гапларини кўп ўйлаб юрдим
Андиша ҳақида ўйладим кўпроқ,
Йиллар ўтган сари дунёни кўрдим:
Андишанинг номи эканку “қўрқоқ”!
Андишалилар жим яшаб юришар
Муҳтож бўлсалар ҳам, “беринг” демаслар,
Уларни ҳар томон судраб, суришар
Ўқлар тегмай қолган ўша “немис”лар.
Дунёнинг равиши ўзгадир бугун
Тиллолик даъвосин қилишар мислар,
Андишали зотлар яшар мисли гунг
Минбарларда ҳамон сайрар “немислар”.
Қайдаки кўрсангиз хокисор инсон
Ва тағин кўрсангиз учар бир олғир,
Бири –андишали чолдир бегумон
Биттаси шубҳасиз –ўша немисдир.
Бугун қаҳат бўлмиш оқибат, ҳаё
Ғорат бўлиб борар беғубор ҳислар,
Андишани ютиб юборди дунё
Кундан-кунга урчиб борар “немислар”.
Кўчалар “немис”га тўладир, ҳайҳот
“Немис”га эврилди минг йиллик қишлоқ,
“Немисча” гуриллар шаҳарда ҳаёт
Чоллар –қора энди ва “немислар” – оқ.
Нафақат бир ўлка, на-да даҳри дун
Балки кенг самовот икки томондир,
Андишалилар бир тарафда забун
Ва “немис”лар ҳамон соҳибфармондир.
Европа, Осиё, Америкада
Бот-бот қулоққа ўқ саси чалинар,
Биламан, “немис”лар қолиб чеккада
Ҳавога ўқ отар андишалилар.
Ўша чолни эслаб қоламан баъзан
Гоҳ раҳмим, гоҳ қаҳрим келар ҳамиша,
Сўкмоқчи бўламан, аммо, дафъатан –
Тилимни тишлайман, қилиб андиша...
Абдунаби Ҳамро
Бир чолни билардим... Ҳозир у марҳум
Гарчи уруш кўрган, нишондор эди,
Оҳиста юрарди ерга боқиб, жим
Гарчи ҳақ талашса, ҳаққи бор эди.
Бир куни байрамда тиллашиб қолдик
Чол шу кун кўнглини ёрди аланглаб,
Рости, иккимиз ҳам сархушроқ эдик
Даврада куй янграр эди варанглаб.
“Битта ҳам немисни отмадим, болам
Отдим, аммо, бирон ўқим тегмади,
Андиша қилардим... Немис бўлса ҳам
Сен билан мен каби бир одам эди...”
Унинг гапларини кўп ўйлаб юрдим
Андиша ҳақида ўйладим кўпроқ,
Йиллар ўтган сари дунёни кўрдим:
Андишанинг номи эканку “қўрқоқ”!
Андишалилар жим яшаб юришар
Муҳтож бўлсалар ҳам, “беринг” демаслар,
Уларни ҳар томон судраб, суришар
Ўқлар тегмай қолган ўша “немис”лар.
Дунёнинг равиши ўзгадир бугун
Тиллолик даъвосин қилишар мислар,
Андишали зотлар яшар мисли гунг
Минбарларда ҳамон сайрар “немислар”.
Қайдаки кўрсангиз хокисор инсон
Ва тағин кўрсангиз учар бир олғир,
Бири –андишали чолдир бегумон
Биттаси шубҳасиз –ўша немисдир.
Бугун қаҳат бўлмиш оқибат, ҳаё
Ғорат бўлиб борар беғубор ҳислар,
Андишани ютиб юборди дунё
Кундан-кунга урчиб борар “немислар”.
Кўчалар “немис”га тўладир, ҳайҳот
“Немис”га эврилди минг йиллик қишлоқ,
“Немисча” гуриллар шаҳарда ҳаёт
Чоллар –қора энди ва “немислар” – оқ.
Нафақат бир ўлка, на-да даҳри дун
Балки кенг самовот икки томондир,
Андишалилар бир тарафда забун
Ва “немис”лар ҳамон соҳибфармондир.
Европа, Осиё, Америкада
Бот-бот қулоққа ўқ саси чалинар,
Биламан, “немис”лар қолиб чеккада
Ҳавога ўқ отар андишалилар.
Ўша чолни эслаб қоламан баъзан
Гоҳ раҳмим, гоҳ қаҳрим келар ҳамиша,
Сўкмоқчи бўламан, аммо, дафъатан –
Тилимни тишлайман, қилиб андиша...
Абдунаби Ҳамро
08.05.202506:07
ХАНДАДРОМ
(Барчаси Штирлиц ҳақида)
Гитлер қадрдон дўсти, Италия фашистлари раҳбари Бенитто Муссолини шарафига ўз кабинетида кичик зиёфат бераётганда эшик шарақлаб очилиб, Штирлиц кириб келди. У ҳеч кимга эътибор бермай, тўғри Гитлернинг сейфи олдига бориб, чўнтагидан бир шода калит чиқарди. Сўнг улардан бири ёрдамида сейфни очди-да, устига “Мутлоқо махфий!” деб ёзилган папкани қўлтиғига қистирганча индамай чиқиб кетди. Гитлер уф тортди. Муссолини сўради:
-Ким бу адабсиз?!
-Штандартанфюрер Штирлиц, аслида совет разведкачиси Максим Исаев...
-Ия, қамоққа олмайсизларми дарҳол?
-Фойдаси йўқ... –деди хўрсиниб Гитлер, - Бир неча марта қамаб кўрдик, ҳар гал ўзини оқлаб, қутулиб кетяпти. Менимча, икки томонлама агент бўлса керак...
-Унда, Москвага телефон қилинг, анови мўйловдор гуржи буни тартибга чақириб қўйсин,
-Тўғри айтасан, -деди Гитлер ва Сталинга қўнғироқ қилди.
-Ўртоқ Сталин эшитади, -деган овоз келди нарёқдан, - Шунақа денг.. Ҳмм... Бўпти,ўзим гаплашиб қўяман.
Сталин телефондан Штирлицнинг рақамини терди:
-Ўртоқ Штирлиц?
-Лаббай, ўртоқ Сталин!
-Ўртоқ Гитлернинг сейфидан махфий ҳужжатлар солинган папкани олганмишсиз. Ўшани дарҳол жойига обориб қўйинг. Ўртоқ Гитлер бироз хафа бўляпти.
-Хўп бўлади, ўртоқ Сталин!
-Нусха кўчириб олган бўлсангиз керак, албатта?
-Шундай ўртоқ Сталин.
-Баракалла... –деди доҳий ним табассум билан, -Обориб бераверинг энди. Дўстларимиз хафа бўлишмасин.
* * *
Штирлицга Москвадан махфий шифрограмма келди: “Сизга иккита хушхабар бор. Биринчиси шуки, сизга “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилди. Иккинчиси – хотинингиз ўғил кўрди.”
Штирлиц тамаки тутатганча хўрсинди:
-Эҳ, Максимбой... Хотининг ўғил туғибди! Шундай қувончли кунда унинг ёнида бўлмай, йигирма йилдан бери Германияда юрибсан-а...
* * *
Совет раҳбари Леонид Брежнев “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” сериалини яхши кўрарди. Бир куни у навбатдаги томошадан сўнг Сиёсий Бюро аъзоларидан сўради:
-Штирлицга Қаҳрамон унвони берилганми?
-Леонид Ильич, у тўқима образку!-деди Суслов.
-Асли исми нима бўлган? –яна сўради раҳбар.
-Полковник Максим Исаев.
-Унда ўшанга унвон беришимиз керак!
- У ҳам асли ҳаётда бўлмаган, ёзувчи ўйлаб топган қаҳрамон.
-Ундай бўлса, шу образни яратган актёрга унвон берамиз! –деди Брежнев. Уруш аллақачон тугаб, тинчлик замони бўлгани учун Штирлиц образини яратган Вячеслав Тихоновга “Совет Иттифоқи қаҳрамони” эмас, “СССР халқ артисти” унвони берилди.

07.05.202502:27
Бугун -шеърлари қўшиққа, номи афсонага айланиб кетган шоир Ошиқ Эркин туғилган кун
Эркин буванинг шеърларини илк бор ўтган асрнинг 70-йилларида чоп этилган “Ёшлик баёзи” тўпламида ўқиганман. Ўктам, шиддаткор овози бор эди. Анча йиллардан сўнг Ошиқ Эркиннинг айнан Эркин Мадраҳимов эканлигини билиб қолдим. Кимки Ошиқ Эркинни фақат қўшиқчи шоир деса, янглишади. У чинакам шоир эди! “Ошиқ” сўзи қалбида ишқи бор одамларга нисбатан ишлатилади. Озарбайжонлар эса бахшини “ашуг”дейишади. “Шоҳсанам ва Ғариб” достонини улар ўзлариники санашади, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” деган фильм ҳам ишлашган. Эркин бува чинакам ошиқ, гўзалликнинг, муҳаббатнинг, ҳаётнинг ошиғи эди. Шунинг учун ҳам унинг умри узун бўлди. Ҳали янада узун бўлади, чунки у ёзган ҳар бир қўшиқда шоирнинг номи янграб туради. У Хоразм қўшиқчилик санъатига беқиёс ҳисса қўшди, хонандаларнинг бутун бошли авлоди унинг шеърларини қўшиқ қилиб, элга танилди, обрў ва унвонлар олди. Замон ҳали Ошиқ Эркин меҳнатларига муносиб баҳо бера олгани йўқ. Ўйлайманки, келажак бу камчиликларини тузатади. Жойлари жаннатда бўлсин!
ЯРАДОР ҚЎШИҚ
(Ошиқ Эркин хотирасига)
Навога ўқ тегди, қанотларидан –
Қонталаш сўзлари тўкилди ерга,
Руҳ олиб Навоий абётларидан
Ошиқнинг қалбида айланди шеърга.
Сўзлар шифо бўлгач яраларига
Наво Аршга сари айлади парвоз,
Эркин булутларнинг ораларидан
“Ошиғим келди!” деб янгради овоз...

18.04.202503:57
ТИЙИҚСИЗ ЧАШМА ВА ЎТКИР ҚОЗИҚ
(Кўҳна ривоят)
Жаннат каби эди бу қишлоқ
Тўрт ёғидан оқарди ариқ,
Ҳар ҳовлида бор эди булоқ
Мўл-кўл эди буғдою тариқ.
Хуллас, ҳаёт эди фаровон
Топилмасди на оч, на ташна,
Бир кун йўл четида ногаҳон
Кўзин очди янги бир чашма.
Узоқ йиллар тўплаб заҳира
Отилганди фаввора мисол,
Шахдига йўқ эди чегара
Шаддод эди, гўзал, бетимол.
Саросимада ичида қишлоқ:
Ахир, сувдан йўқ эди камлик,
Ҳар ҳовлида бор битта булоқ
Кимга керак ортиқча намлик?
Чашма эса оқар ҳайқириб
Кўчаларда – хас-чўп, оқизиқ,
Охир кимдир турди-да, бориб
Қоқиб қўйди кўзига қозиқ.
Қозиқ кесди сувнинг қувватин
Чашма бир ой сукутда ётди,
Ва бир куни жамлаб қудратин
Қозиқни ҳам қўпориб отди.
Яна такрор олдинги ҳолат:
Бўтана сув, уй-жойлар бузуқ,
Тағин ўша бетийиқ шиддат
Жондан тўйган йигит ва... қозиқ.
Биродар, шу қиссадан ҳисса
Кимки бино қўйса ўзига,
Кимни тангрим ақлдан қисса
Қозиқ қоқишади кўзига...
Абдунаби Ҳамро
(Кўҳна ривоят)
Жаннат каби эди бу қишлоқ
Тўрт ёғидан оқарди ариқ,
Ҳар ҳовлида бор эди булоқ
Мўл-кўл эди буғдою тариқ.
Хуллас, ҳаёт эди фаровон
Топилмасди на оч, на ташна,
Бир кун йўл четида ногаҳон
Кўзин очди янги бир чашма.
Узоқ йиллар тўплаб заҳира
Отилганди фаввора мисол,
Шахдига йўқ эди чегара
Шаддод эди, гўзал, бетимол.
Саросимада ичида қишлоқ:
Ахир, сувдан йўқ эди камлик,
Ҳар ҳовлида бор битта булоқ
Кимга керак ортиқча намлик?
Чашма эса оқар ҳайқириб
Кўчаларда – хас-чўп, оқизиқ,
Охир кимдир турди-да, бориб
Қоқиб қўйди кўзига қозиқ.
Қозиқ кесди сувнинг қувватин
Чашма бир ой сукутда ётди,
Ва бир куни жамлаб қудратин
Қозиқни ҳам қўпориб отди.
Яна такрор олдинги ҳолат:
Бўтана сув, уй-жойлар бузуқ,
Тағин ўша бетийиқ шиддат
Жондан тўйган йигит ва... қозиқ.
Биродар, шу қиссадан ҳисса
Кимки бино қўйса ўзига,
Кимни тангрим ақлдан қисса
Қозиқ қоқишади кўзига...
Абдунаби Ҳамро
16.04.202506:29
БАХШИЁНА
Амир Олимхон Бухоро тахтига келган куннинг эртасига Арки олийда машварат ўтказди. Маддоҳлар ҳукмдорни мақтовларга кўмиб ташладилар. Бир чеккада мум тишлагандай ўтирган Қорабахши мерганга навбат тегди.
-Агар олампоноҳ Амиримиз бир қошиқ қонимдан кечсаларгина шеър ўқийман... –деди у.
-Кечдим, ўқи! –буюрди Амир. Мерган созини қўлига олиб, жисму жонини ўтли бир илҳом кўмиб, куйлай бошлади.
Бир боқсам, дунё уйи
Гулзор бўлиб кўринди.
Янграб булбуллар куйи
Баҳор бўлиб кўринди.
Бир боқсам –ҳар дилда қиш
Бошдан ошмоқда ташвиш.
Нон сўраб, тақиллар тиш
Ночор бўлиб кўринди.
Ҳар ёнда алдам-қалдам,
Хокдай беқадр одам,
Ёлғонга тўлиқ ҳар дам
Айёр бўлиб кўринди.
Севишганлар фироқда
Висол анча йироқда,
Ишқ баҳоси – тупроқда
Зор-зор бўлиб кўринди.
Меҳр йўқ қариндошда
Мингта ташвиш ҳар бошда,
Заҳар яширин ошда
Абгор бўлиб кўринди.
Қай амалдор порахўр
Қай мансабдор муштумзўр,
Фуқароси кар ва кўр
Бемор бўлиб кўринди.
Сотилгай сийлов, нишон
Савдоланар ҳар унвон,
Баҳоланар шуҳрат-шон
Бозор бўлиб кўринди.
Ота алдар ўғилни
Маъқул дер номаъқулни,
Эшаклар ейди гулни
Эл хор бўлиб кўринди.
Деҳқон ишлар йил бўйи
Тўрт бўлмас икки қўйи,
Қарз билан ўтар тўйи
Ёр-ёр бўлиб кўринди.
Ҳукм битар қозилар
Қичқирар норозилар,
Акиллайди тозилар
Беор бўлиб кўринди.
Йигитларда ҳиммат йўқ
Сулувларда уят йўқ,
Бирор яхши ният йўқ
Маккор бўлиб кўринди.
Кўпайди масхарабоз
Кўпайди жўжахўроз,
Қарғалар кўп, бургут оз
Ит нор бўлиб кўринди.
Йўлинг сал-пал бурилар
Дарров “ишинг” кўрилар,
Қўйларга оч бўрилар -
Сардор бўлиб кўринди.
Ташир, не тушса қўлга
Аланглаб ўнгу сўлга,
Жасорат ўлган ўлка
Мозор бўлиб кўринди.
Кундададир бўйинлар
Пуч ёнғоқли қўйинлар,
Тахт талашар ўйинлар
Ошкор бўлиб кўринди.
Тиғ кўтарар ахтачи
Тобут ясар тахтачи,
Бугун ҳамма “пахтачи”
Дастёр бўлиб кўринди.
Шоир, сен ҳам алдамчи
Жонинг – қилдай арғамчи,
Бошинг узра ё қамчи
Ё дор бўлиб кўринди...
Сарой аҳли – вазиру вузаролар, амиру умаролар ғазаб қиличини суғурдилар. Бироқ, ҳукмдор уларни тўхтатди.
-Биз сўзимизда турамиз... –деди у хўрсиниб, - Бор, кетавер. Аммо, сенга тортиқ йўқ. Мукофотинг – омон қолган жонингдир!
Қорабахши мерган шунгаям шукур қилиб, саройдан чиқдию, Юлдузкўз отига сакраб миниб, кўздан ғойиб бўлди...
Абдунаби Ҳамро
2013 йил

15.04.202507:54
09.05.202508:55
Хотира уйғонса гўзалдир...
ОНАМГА МАКТУБЛАР
(Туркум)
1.
Қаҳратон қаҳр этдими, қорлар ёғди бошимга
Хазон бўлган баҳорим, ассалому алайкум,
Қалбимдаги қизил ранг қўшилди кўз ёшимга
Бўғзимдаги оҳ-зорим, ассалому алайкум.
Мана, бир уюм тупроқ… Кўмилибди қировга
Бир оғриқ чап кўксимни солаётир буровга,
Заррадай оғирлигин туширмаган бировга
Ғарибам, хокисорим, ассалому алайкум.
Она, энди дил уйим макон бўлди дард, ғамга
Қўшиқ ўрнин бўшатди, сиз кетган сўнг мотамга,
Борсангиз, жаннатларда салом айтинг отамга
Ногоҳ узилган торим, ассалому алайкум.
Келдим, қабрингиз узра турибман, бошим эгик
Тангри ҳукмин билолмай юрагим тўла ҳадик,
Сиз бор пайтда баримиз алплардай мағрур эдик
Соғинтирган дийдорим, ассалому алайкум.
Сизни бағрига олиб, она, тўйдими замин
Аллоҳ ўзи ер экан ҳар бир банданинг ғамин,
Тўлдирай дедингизми ёлғон дунёнинг камин
Энди ёдингиз ёрим, ассалому алайкум…
2.
Она, бу кунларга ном қўйинг энди
Йиғлайман гоҳ ошкор, гоҳи пинҳона,
Кеча бу кун номи Келажак эди
Ҳали Ўтмиш бўлар бу онлар, она.
Дуч келиб ғам каби қаро тунларга
Кўникдингиз охир фарёд, унларга,
Сизсиз бефайз бўлиб қолган кунларга
Ном қўёлмай, бўлдим ҳайронлар, она.
Кимдандир орқада, олдинда кимдан
Умр – бамисоли бир пойга экан,
Ким ҳам садо кутар узилган симдан…
Ўтаверар экан давронлар, она.
Армонлар яқиндир, орзулар йироқ
Аммо, юрак ҳар тонг умидга муштоқ,
Хайру баракага очгандай қучоқ
Қалдирғочга тўлди айвонлар, она.
«Бир ўғлим шоир» деб фахр этардингиз
Мен телба нени ҳам дўндирдим, эссиз,
Ҳақиқий шоир ҳам, онажон, сизсиз
Бугун бунча пастдир осмонлар, она?
Отамнинг бўйига ўлчасам бўйим
Кўп майда кўринди фикриму ўйим,
Ўғлим бўйга етди… Кечикди тўйим
Мени ухлатмайди армонлар, она.
Соғинч бировга дўст, бировга ғаним
Шу оппоқ оташда куймоқда таним,
Сизсиз ёзган шеърим – менинг душманим
Сабил қолсин барча достонлар, она…
3.
Она, қаранг, яна баҳор забт айлади борлиқни
Яна қушлар чарх уради, булбул гулга парвона,
Бобоқуёш забун этди қароликни, қорликни
Оламда ранг бисёр бугун, фақат йўқсиз сиз, она.
Қаранг, музлар тош юракдай эриб боради аста
Бир қўзғолон, бир исён бор ҳар гиёҳу ҳар хасда,
Атроф бугун янги тушган келин каби ораста
Суйган кўнгил мисол яшнаб борар дала-туз, она.
Аммо, она, рўйи замин ҳали эмас мукаммал
Оламнинг ҳар бурчида бор минг талотўп, юз ишкал,
Она Ер ҳам гўё милён йиллик бедаво касал
Кимга тору кимга кенгдир бугун ризқу рўз, она.
Юрагимга ўрмалайди номсиз, шаклсиз ҳадик
Клонлаша бошладик биз, темирлаша бошладик,
Наҳот она заминни ҳам тубсиз жарга ташладик?
Бугун камёб бўлиб қолди ёш тўкмаган кўз, она.
Не бўлса ҳам, ҳали менинг қўшиғим кўп, онажон
Сўйлаб турсам, куйлаб турсам, бир кун пок бўлар жаҳон,
Шоир – хаста дунё учун берилган сўнгги имкон
СЎЗ яратган бу дунёни қутқаради СЎЗ, она!
4.
Она, биласиз, мен бироз нўноқман
Эмасман саранжом-саришталардан,
Қисқаси, хатимни булутга ёзиб
Бериб юборяпман фаришталардан.
Онажон, жаннатда ҳамма ёқ тинчми
Ёғиб турибдими аршдан хайру қут,
Отам эл дарди деб ҳамон нотинчми
Омонми устозим Самандар Воҳид?
Отамга «Ўғлингиз шоир бўлди» денг
Бўлмасин армондан кўнгли вайрона,
Агар устозимни кўрсангиз, айтинг:
Мен ҳам уни қаттиқ соғиндим, она.
Малоикаларнинг даврасида шод
Ойдин қўшиқларни куйлаяпсизми,
Ё ўша ерда ҳам болам деб фарёд –
Чекиб, ҳамон мени ўйлаяпсизми?
Она, мен тузукман, бола-чақам соғ
Ҳамон сизга лойиқ сўз излаяпман,
Баъзан юрагимни забт этганда доғ
Дардни шеър қатига жим гизлаяпман.
Она, ишонаман, ҳурлар, ғилмонлар
Бугун бошингизда тинмай парвона,
Келар дийдор насиб этар замонлар
Ўша кунларгача хуш қолинг, она.
Энди ким сўраса, айтгайман мағрур:
Ана, ота-онам жаннатга чирой,
Иккисига мангу ҳамроҳ икки нур:
Отам билан –Офтоб, онам билан –Ой!

08.05.202505:26
УРУШ БЎЛМАГАН ЖОЙЛАР
(Ҳотира ва қадрлаш куни олдидан)
Бу ерларда жанг бўлмаган, кезмаган аччиқ тутун
Далаларда қолгани йўқ сон-саноқсиз жасадлар,
Снарядлар портламаган, уйлар ҳам қолган бутун
Бутун қолган боғу роғлар, бутун қолган сарҳадлар.
Бари бутун қолган… Аммо, қани, ким айта олур:
Бу ерларда бутун қолган биронта дил қолганми?
Ўқ тегмаган бирон орзу, дарз кетмаган бир ният
Ёш тўкмаган биронта кўз, бедард кўнгил қолганми?
…Шумқадам, тунд бир саҳарда кампир ўтди оламдан
Кутмаганда жон берди у, бир газ ерни тўлдирди,
Аммо, шўрлик ўлгани йўқ йўқчиликдан ё ғамдан
Мен биламан, уни асли душман ўқи ўлдирди!
Сулув келин эсдан оғиб қолди ногоҳ, алҳазар
Сочин ёзиб чопар тунлар, қичқиради «Йўқ-йўқ-йўқ!»,
«Қорахат»ни силкитганча қишлоқ кезар дарбадар
Мен биламан, келинчакнинг миясига теккан ўқ!
Ўн бир яшар бола ўлди, қучоқлаб кетмонини
Юзларида –ажин тўри, бармоқлар тилка-тилка,
Фақат заҳмат сўргани йўқ тандаги дармонини
Болакайнинг юрагини юлиб кетган осколка!
Тўрт йил қора қузғунлардай ўлжа излаб, шайланиб
«Қорахат»лар қанот қоқди бу қишлоқлар устида,
Тўрт йил ёвнинг ўқи учди «қорахат»га айланиб
Ўғиллари жангга кетган оналарнинг қасдида.
Бу ерларда жанг бўлмаган...

06.05.202504:37
БАРЧАСИ ИЖОД ҲАҚИДА
Тақлиддан қўрқманг, бу ўткинчи жараён. Дунёда янги мавзунинг ўзи йўқ, фақат бир умр тақлидчи бўлиб қолиш хавфини ўз вақтида англаб етсангиз бас. Ҳар бир бошловчи ижодкор кимгадир ҳавас қилиб, эргашиб, адабиёт майдонига кириб келади. Бироқ, ўз йўли, тили ва услубини яратиш узоқ йиллик машаққатли меҳнатни талаб этади.
* * *
Агар ўз асарингиздаги қайсидир бир қаҳрамонни худди тирик инсондек тасаввур этиб, баъзан у билан хаёлан суҳбатлашиб турсангиз, демак бу образ муваффақиятли чиқибди. “Ўлик” қаҳрамонларни муаллиф ҳам, ўқувчи ҳам тез унутади.
* * *
Назм – ҳиссиётнинг, наср эса ақлнинг мевасидир.
* * *
Агар шеър (ҳикоя, қисса,роман)ингиз сиз истаган йўналишда эмас, ўз йўлидан кета бошласа, билингки, у ўз умрини яшай бошлабди. Чинакам илҳом билан ёзилаётган асар муаллифга бўйсунмайди. “Жиловлаб” турилган асар қаҳрамонлари тирик инсонларга эмас, жонсиз ҳайкалларга ўхшайди.
* * *
Яхши шоир ҳамиша хаёл кўзгусида ҳазрат Навоийнинг синчков назарини ҳис қилиб туради.

Reposted from:
Yunus Rajabiy nomidagi O‘zMMSI

17.04.202515:07
#Madaniyat_va_san'at_xodimlari_kuni
🎥 Ayni damda Andijon viloyatining Yangi O‘zbekiston bog‘ida 15-aprel — “Madaniyat va san'at xodimlari kuni” munosabati bilan bayram tadbiri bo‘lib o‘tmoqda.
✅ Mazkur tadbirda Yunus Rajabiy nomidagi O‘zbek milliy musiqa san’ati instituti rektori v.b. Eldor Shermanov “Madaniyat va san’at fidokori” ko‘krak nishoni bilan, O‘zMMSI professori, O‘zbekiston xalq artisti, O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati a’zosi, Munojat Yo‘lchiyeva Andijon viloyat hokimi Shuhrat Abdurahmonov tomonidan “Yangi Andijon” shahridan 3 xonali uy, “Maqom xonandaligi” kafedrasi dotsenti, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Mohichehra Shomurodova esa Xalqaro turk madaniyat tashkiloti (TURKSOY)ning “Turksoy Sharaf” medali bilan munosib taqdirlanishdi.
💐 Yunus Rajabiy nomidagi O‘zbek milliy musiqa san’ati instituti jamoasi nomidan professor-o‘qituvchilarimizni kelgusi faoliyatlarida ulkan zafarlar tilaymiz.
😁 O‘zMMSI matbuot xizmati:
🌐 uzmmsi.uz | 📚 ARM EK | ✈️ Telegram | 📒 Facebook | 📷Instagram | 🖤 YouTube

15.04.202513:44
15.04.202501:36
ХАЙРЛИ ТОНГ
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё
Ҳар қадаминг савобга тўлсин,
Кун нуридан ёришар само
Янги кунинг муборак бўлсин!
Хайрли тонг, яхши одамлар
Қутлуғ бўлсин янги қадамлар,
Эзгу ният тўлсин дилларга
Файзга тўлсин ҳар ўтган дамлар.
Хайрли тонг, ўктам йигитлар
Кўкда учган озод бургутлар,
Парвозингиз бехатар бўлсин
Дуч келмасин қора булутлар.
Хайрли тонг, сулув санамлар
Кўзи шаҳло, қоши қаламлар,
Муҳаббатга тўлсин қалбингиз
Йироқ кетсин қайғу-аламлар.
Хайрли тонг, жажжи болакай
Катта йўлга чиқибсан атай,
Қадамларинг муборак бўлсин
Саломат бўл, дарду ғам кўрмай.
Хайрли тонг, кекса донолар
Фаришталар, пари момолар,
Асраб турсин бемор дунёни
Сиз ҳар тонгда қилган дуолар.
Хайрли тонг, эй порахўрлар
Ғофиллару дил кўзи кўрлар,
Тангрим инсоф берсин сизларга
Ўзин худо санаган зўрлар.
Хайрли тонг, мансабпарастлар
Иши ғийбат, нияти пастлар,
Бир кун пеша қилинг савобни
Халқ қарғишин олган нокаслар.
Хайрли тонг, ғариб-ғурабо
Кун кўрай деб юрган фуқаро,
Умид билан боқинг бу тонгга
Тилагингиз бергайдир худо.
Хайрли тонг, эй бани башар
Дерлар: қимирлаган қир ошар,
Тонгда эзгу ният қилса ким
Кун бўйи чин инсондай яшар!
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё...
Абдунаби Ҳамро
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё
Ҳар қадаминг савобга тўлсин,
Кун нуридан ёришар само
Янги кунинг муборак бўлсин!
Хайрли тонг, яхши одамлар
Қутлуғ бўлсин янги қадамлар,
Эзгу ният тўлсин дилларга
Файзга тўлсин ҳар ўтган дамлар.
Хайрли тонг, ўктам йигитлар
Кўкда учган озод бургутлар,
Парвозингиз бехатар бўлсин
Дуч келмасин қора булутлар.
Хайрли тонг, сулув санамлар
Кўзи шаҳло, қоши қаламлар,
Муҳаббатга тўлсин қалбингиз
Йироқ кетсин қайғу-аламлар.
Хайрли тонг, жажжи болакай
Катта йўлга чиқибсан атай,
Қадамларинг муборак бўлсин
Саломат бўл, дарду ғам кўрмай.
Хайрли тонг, кекса донолар
Фаришталар, пари момолар,
Асраб турсин бемор дунёни
Сиз ҳар тонгда қилган дуолар.
Хайрли тонг, эй порахўрлар
Ғофиллару дил кўзи кўрлар,
Тангрим инсоф берсин сизларга
Ўзин худо санаган зўрлар.
Хайрли тонг, мансабпарастлар
Иши ғийбат, нияти пастлар,
Бир кун пеша қилинг савобни
Халқ қарғишин олган нокаслар.
Хайрли тонг, ғариб-ғурабо
Кун кўрай деб юрган фуқаро,
Умид билан боқинг бу тонгга
Тилагингиз бергайдир худо.
Хайрли тонг, эй бани башар
Дерлар: қимирлаган қир ошар,
Тонгда эзгу ният қилса ким
Кун бўйи чин инсондай яшар!
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё...
Абдунаби Ҳамро
09.05.202503:50
9-Май ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
М Е Ҳ Р....
✍ Абдунаби ҲАМРО
🎙Ибодуллаева Озода
🌿🌼🌼
✨°•┈•••ৡ❀ৡ•••┈•°✨
М Е Ҳ Р....
✍ Абдунаби ҲАМРО
🎙Ибодуллаева Озода
🌿🌼🌼
✨°•┈•••ৡ❀ৡ•••┈•°✨
07.05.202511:41
ОДДИЙ ОДАМ
Сен ҳеч кимни ёзғирмайсан, биров билан ишинг йўқ
Ўз ўзани, оқар йўли бўлгайдир ҳар дарёнинг,
Баъзан руҳинг ёлғизланар, дард айтгали кишинг йўқ
Ўз ташвиши етарлидир сенсиз ҳам бу дунёнинг.
Сўнг коинот босиб кирар шуурингга баногоҳ
Курашлари тўхтамайди зулмат билан зиёнинг,
Ўйлайсан: бу синоатни қандоқ яратмиш Аллоҳ
Ибтидою интиҳоси бормикан бу дунёнинг?
Баъзан зўрлар янчиб ўтар ожизларни бешафқат
Қабоҳатдай кўринади гоҳида тўрт томонинг,
Дил тубида тўпланади саволларинг қатма-қат:
Тарозуси бузуқмикан бу мўйсафид дунёнинг?
Баъзан ёлғон рост ниқобин кийиб олар уялмай
Икки пуллик қадри қолмас мазмун билан маънонинг,
Ва зарбалар ёғилади бошгинангга пайдар-пай
Дод соласан, фарёд дейсан – парвоси йўқ дунёнинг.
Заранг ерни ёриб чиқиб, ниш уради бир майса
Лол қоласан мўъжизасин кўриб қодир худонинг,
Ҳар бир кунинг – юрагингга санчилган ўтли найза
Айланади кўҳна чархи тегирмончи дунёнинг.
Шоир қалбинг жунжикади аждаҳодай самумдан
Чегараси кенгаяда руҳингдаги саҳронинг,
Ёшинг томса, шамшир унар оёқ остингда қумдан
Қалқонини синдирмоққа яроқбардор дунёнинг.
Ўт билан сув орасида ўтиб боради умринг
Қирқ жойидан қирқилгандир бугун бийрон забонинг,
Баъзан тунлар пичирлайсан, бўғзингга қадалиб мунг:
“Уйи куйсин, шўри қурсин масхарабоз дунёнинг...”

27.04.202514:40
ТЎРТЛИКЛАР
Соғ бўл, сенга қилсинлар ҳавас
Омонларнинг омонроғи бўл,
Ёмонларнинг яхшироғимас
Яхшиларнинг ёмонроғи бўл.
* * *
Гул бадан, шаҳло кўз, сумбул соч бўлса
Нигоҳлар жонўртар ва қийғоч бўлса,
Бир аёлга бундан ортиқ не керак
Икки қош мисоли қалдирғоч бўлса?
* * *
Яхшининг қисматин сен кож айладинг
Ёмоннинг ишини ривож айладинг,
Тангрим, ёр деганни айладинг Машраб
Ҳақ деганни Мансур Халлож айладинг.
* * *
Шундайлар бор, йўқни йўндирадилар
Ҳар қандай мушкулни дўндирадилар,
Сени кафангадо қилиб бир кунда
Тағин шу қисматга кўндирадилар.
* * *
Яна қайтиб келсам дунёга бир бор
Шоир, ҳофиз эмас, ҳаммол бўлардим,
Ёки майхонада бўлардим дастёр
Ё кўза ясовчи кулол бўлардим.
Абдунаби Ҳамро
Соғ бўл, сенга қилсинлар ҳавас
Омонларнинг омонроғи бўл,
Ёмонларнинг яхшироғимас
Яхшиларнинг ёмонроғи бўл.
* * *
Гул бадан, шаҳло кўз, сумбул соч бўлса
Нигоҳлар жонўртар ва қийғоч бўлса,
Бир аёлга бундан ортиқ не керак
Икки қош мисоли қалдирғоч бўлса?
* * *
Яхшининг қисматин сен кож айладинг
Ёмоннинг ишини ривож айладинг,
Тангрим, ёр деганни айладинг Машраб
Ҳақ деганни Мансур Халлож айладинг.
* * *
Шундайлар бор, йўқни йўндирадилар
Ҳар қандай мушкулни дўндирадилар,
Сени кафангадо қилиб бир кунда
Тағин шу қисматга кўндирадилар.
* * *
Яна қайтиб келсам дунёга бир бор
Шоир, ҳофиз эмас, ҳаммол бўлардим,
Ёки майхонада бўлардим дастёр
Ё кўза ясовчи кулол бўлардим.
Абдунаби Ҳамро
17.04.202505:54
САРБАДОРЛАР ҚЎШИҒИ
... Ассалому алейкум, дорнинг оғочи!
("Кунтуғмиш" достонидан)
Ўзим келганим йўқ мен, сўзим келтирди
Кимни қизиқтирар халқнинг тўқ, очи?
Мудом кундай бедор кўзим келтирди
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Эски танишмиз, дўст, бормисан омон
Мансурдан сўнг ўтди не турфа замон,
Сўроқ белгисидай маъюссан ҳамон
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келмайинми, ахир, ҳақ сўз бўғилса
Ҳар сўз ҳамду сано билан йўғрилса,
Бир ўғри осилса, минги туғилса
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Ҳали юртда каззоб, қаллоб камми, айт
Ростгўйларнинг кўзи ҳамон намми, айт,
Ҳақ деб жон бермоққа қулай дамми, айт?
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келаман-да, юртни тарк этса меҳр
Элни босиб кетгач жоду ва сеҳр,
Келдим, қиличимда нафрату қаҳр
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Салтанатлар келиб-кетар, сен борсан
Наҳот ҳар даврга зарур, даркорсан,
Айт, қачон қолгайсан ишсиз, бекор сан?
Ассалом алайкум, дорнинг оғочи.
Ўзинг кўҳнасану сиртмоғинг янги
"Ундов"лар "сўроқ"қа емишдир мангу,
Аммо, тугамайдир адолат жанги
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Алвидо, биродар, битди шеъру байт
Шудир умримдаги энг Чин ва Рост пайт,
Биздан сўнгиларги албат салом айт
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи!
Абдунаби Ҳамро
2014 йил
... Ассалому алейкум, дорнинг оғочи!
("Кунтуғмиш" достонидан)
Ўзим келганим йўқ мен, сўзим келтирди
Кимни қизиқтирар халқнинг тўқ, очи?
Мудом кундай бедор кўзим келтирди
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Эски танишмиз, дўст, бормисан омон
Мансурдан сўнг ўтди не турфа замон,
Сўроқ белгисидай маъюссан ҳамон
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келмайинми, ахир, ҳақ сўз бўғилса
Ҳар сўз ҳамду сано билан йўғрилса,
Бир ўғри осилса, минги туғилса
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Ҳали юртда каззоб, қаллоб камми, айт
Ростгўйларнинг кўзи ҳамон намми, айт,
Ҳақ деб жон бермоққа қулай дамми, айт?
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келаман-да, юртни тарк этса меҳр
Элни босиб кетгач жоду ва сеҳр,
Келдим, қиличимда нафрату қаҳр
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Салтанатлар келиб-кетар, сен борсан
Наҳот ҳар даврга зарур, даркорсан,
Айт, қачон қолгайсан ишсиз, бекор сан?
Ассалом алайкум, дорнинг оғочи.
Ўзинг кўҳнасану сиртмоғинг янги
"Ундов"лар "сўроқ"қа емишдир мангу,
Аммо, тугамайдир адолат жанги
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Алвидо, биродар, битди шеъру байт
Шудир умримдаги энг Чин ва Рост пайт,
Биздан сўнгиларги албат салом айт
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи!
Абдунаби Ҳамро
2014 йил
15.04.202508:54

14.04.202505:07
Аё дўстим, бу дунёда сенинг ҳам ўз йўлинг бўлсин
Бу йўлни бехато танлаб оларга пок дилинг бўлсин.
Умр ўрмонида сенга келарлар дуч неча сўқмоқ
Бирин танла, агар ўнгинг ва ёки гоҳ сўлинг бўлсин.
Бу ўрмонда хатар кўпдир: гаҳи аждар, гаҳи йўлбарс
Қилични тутгучи маҳкам забардаст бир қўлинг бўлсин.
Умр – пойга, ёмонларнинг тўзонида қолиб кетма
Ғиротдай, Бойчибордай бир қанотинг – дулдулинг бўлсин.
Муҳаббатсиз ҳаёт – зулмат, кўкингда борми моҳтобинг
Умр гулзорида сенга ифор сочган гулинг бўлсин.
Дилинг ишқдан очилганда, мисоли настарин хушбўй
Фақат сен деб қўшиқ айтган навосоз булбулинг бўлсин.
Бу оламдан кетарда ҳам сени ёд айласин кимдир
Ёзиб соч, йиғлаган бир қиз ва тобуткаш улинг бўлсин.
Онангдай бир Ватан бўлсин, ётурсан тинчу хотиржам
Сени бағрига олгувчи замин - тоғу чўлинг бўлсин.

Shown 1 - 24 of 47
Log in to unlock more functionality.