Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar avatar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar avatar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar
05.05.202515:25
Ҳиндистон ҳаво кучлари Покистон чегарасида жанговар шай ҳолатга келтирилди
Бугун, 5 май куни Ҳиндистон ҳаво кучлари Покистон билан чегарада юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда “Satya Hindi” телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, Ражастҳан ва Панжоб штатларидаги ҳаво базаларида жойлашган қирувчи самолёт экипажлари доимий учишга шай ҳолатда турибди. Зарурат туғилгудек бўлса, 300 километрдан ортиқ масофага учувчи SCALP қанотли ракеталар билан жиҳозланган Франциянинг Rafale самолётлари ҳам сафарбар этилиши мумкин.
“Бу чоралар 5 майга ўтар кечаси Покистон томонидан Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб саккизта сектор бўйича уюштирилган отишмалар билан боғлиқ”, дейилади хабарда.
Паҳалгамдаги теракт
22 апрель куни қуролланган шахслар Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатининг Паҳалгам туманида сайёҳларга қарата ўт очиб, 26 кишини ўлдирди. Бундан ташқари, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Ҳужум ортидан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Саудия Арабистонига расмий ташрифини тўхтатиб, Нью-Деҳлига қайтди. Пойтахтга келгач, Моди вазиятни баҳолаш учун юқори мартабали амалдорлар билан хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳиндистон ҳукумати ҳужумда Покистондан келган одамларни айблади.
Ҳиндистон Ҳинд сувлари шартномасини тўхтатди, Нью-Деҳлида жойлашган покистонлик маслаҳатчилардан бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни сўради ва Покистон фуқароларига берилган визани бекор қилди.
Покистон, ўз навбатида, айбловларни рад этди ва Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатик ходимлари сонини қисқартирди.
Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси ҳавзасидаги дарёлар оқимини тўхтатиш ёки бошқа йўналишга йўналтиришга бўлган ҳар қандай уриниши уруш ҳаракати сифатида баҳоланишини айтди. Шунингдек, мамлакат 
Ҳиндистон билан барча савдо-сотиқни тўхтатди ва ҳаво ҳудудини ёпди.
Покистон ҳукумати, шунингдек, Ҳиндистон фуқароларига бериладиган барча визалар тўхтатилганини эълон қилди.
Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан боғлиқ ҳар қандай товарларнинг импорти ва транзитига тўлиқ тақиқ жорий этди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202513:50
Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди
Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси пиёдани уриб юборди ва у шифохонада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:40 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган A.A. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 
Билдирилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Hyundai автомобили Kavaski русумли  мототранспорт воситаси билан тўқнашиб кетганди ва оқибатда Kavaski ҳайдовчиси вафот этган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202512:25
Исроил захирадаги ўн минглаб аскарни Ғазодаги урушга чақирди
Исроил Ғазо секторида ҲАМАС гуруҳига қарши операцияларни “кучайтириш ва кенгайтириш” учун ўн минглаб резервдаги аскарларни чақириш бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) кеча, 4 май куни маълум қилди.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, армия ер усти ва остидаги барча ҲАМАС инфратузилмасини йўқ қилиш учун янги ҳудудларда ҳаракат қилади. 
Исроил ва ҲАМАС халқаро воситачилик билан олиб борилган музокараларда янги сулҳ битимига ва қолган 59 исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга эриша олмади. Айни пайтда атиги 24 маҳбус тириклиги тахмин қилинмоқда. 
18 март куни ҲАМАС билан урушда икки ойлик сулҳ барбод бўлгач, Исроил Ғазо секторида жангларни қайта бошлаганидан бери бирорта ҳам гаровга олинган одам озод этилмаган. Ўшандан бери Ғазо секторининг катта қисми Исроил назорати остига ўтди, юз минглаб аҳоли яна кўчишга мажбур бўлди.
ЦАХАЛнинг янгиланган ҳужумлари фонида озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларнинг жиддий танқислиги ҳақида хабар берган ёрдам гуруҳлари Исроилнинг ҳаракатларини уруш жинояти бўлиши мумкин бўлган “очлик сиёсати” деб атади. Исроил айбловларни рад этди.
Яманда фаолият юритаётган ва Ғазо секторидаги ЦАХАЛ операциясини тўхтатмоқчи бўлган ҳусийлар гуруҳи 4 май куни Исроил аэропортларига янги ҳужумлар уюштириш орқали Исроилни “ҳаво блокадаси” билан таҳдид қилди. Ўша куни эрталаб ҳусийлар ракетаси Исроилнинг асосий Бен Гурион аэропортига келиб урилган эди. У асосий терминал яқинига тушди. Олти киши енгил жароҳат олган. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху унинг мамлакати жавоб чораларини кўришига ваъда берди.
Яманнинг катта қисмини назорат қилувчи ва баллистик ракеталар арсеналига эга бўлган ҳусийлар гуруҳи аввалроқ ҳам Исроилга бир неча бор ракета учирди. Одатда, бу ракеталар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан урир туширилади. Ҳусийлар, шунингдек, Араб кўрфази ва Қизил денгиздаги кемаларни Исроил ёки унинг иттифоқчиларига алоқадорликда гумон қилса, нишонга олади. Исроил, ўз навбатида, Ямандаги ҳусийлар нишонларига зарбалар берди, АҚШ ҳам шундай зарбалар берди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202510:25
Россиянинг яна бир қўшнисида Ғарб давлатлари ҳарбий машғулот ўтказмоқда
Жорий йилнинг 5-23 май кунлари Эстония мудофаа кучлари ва иттифоқчи кучларнинг энг йирик қўшма машғулотлари “Siil 2025” бўлиб ўтади. Манёврларда Буюк Британия, Франция, Германия, Польша, Португалия, Дания, Швеция, Финляндия, Латвия, АҚШ ва Канададан 16 мингдан ортиқ аскар, Япония, Исроил ва Украинадан кузатувчи ва инструкторлар иштирок этади. Бу ҳақда Эстония Мудофаа кучлари хабар берди.
“Машғулотларнинг асосий мақсади иттифоқчилар билан ҳамкорликда Эстония ва минтақавий мудофаа режаларининг асосий вазифаларини амалга оширишни машқ қилиш, шунингдек, Мудофаа кучлари ва иттифоқдош бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказишдан иборат. “Siil 2025” доирасида бу йил Эстонияга қўшимча иттифоқчи бўлинмаларни киритиш, шунингдек, ушбу бўлинмаларни Эстония дивизиясига қабул қилиш ва зудлик билан жанговар тайёргарлик билан бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади Эстония мудофаа кучлари баёнотида.
Идоранинг таъкидлашича, “Siil 2025”доирасидаги асосий жанговар тайёргарлик тадбирлари Эстониянинг шимолий-шарқий ва жануби-шарқий қисмларида, Мудофаа кучларининг бир нечта полигонларида ва уларнинг атрофида бўлиб ўтади. Машқлар камроқ даражада Эстониянинг ғарбий, шимолий ва марказий қисмларига таъсир қилади. Бирлашган иттифоқчи кучларнинг индивидуал тактик ҳаракатлари бутун мамлакат бўйлаб кузатилади.
Маълумот учун, Эстония Шимолий Европада Болтиқ денгизининг шарқий қирғоғида жойлашган, шарқда Россия, жанубда Латвия билан чегарадош. Шимолда Финляндия кўрфазида Финляндия билан денгиз чегараси мавжуд. Эстониянинг шимол ва ғарбдги қирғоқларини Болтиқ денгизи сувлари ювади.
Эстония 1991 йил 17 сентябрдан БМТ, 1993 йил 14 майдан Европа Кенгаши, 2004 йил 1 майдан Европа Иттифоқи ва 2004 йил 29 мартдан НАТО аъзоси.
Эслатиб ўтамиз,  Россиянинг яна бир қўшниси Литвада 3 майдан 23 майгача НАТОнинг “Griffin Lightning 2025” номли халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур машғулотлар учун Германия ҳарбий авиацияси Литвага кўчирилди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202508:50
Трамп шу ойда Путин билан учрашиши мумкин
АҚШ Президенти Дональд Трамп май ойи ўрталарида Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашиш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақла у кеча, 4 май куни Оқ уйнинг жанубий майсазорида журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Журналистлар давлат раҳбаридан режалаштирилган сафари давомида россиялик мавқедоши билан учрашиш нияти бор-йўқлиги ҳақида сўради.
“Билмайман, биз бу ҳақда ўйлашимиз керак, лекин мен бу ҳақда ўйламаганман. Тез орада Саудия Арабистонига борамиз”, деб жавоб берди АҚШ Президенти.
Аввалроқ Давлат департаменти матбуот котиби Тэмми Брюс Украина инқирозини ҳал қилишда Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида мулоқот зарурлигини айтган эди.
Путин ва Трамп 18 март куни телефон орқали мулоқот ўтказган, унда улар Украина можаросида 30 кунлик оташкесим, кескинлашувнинг олдини олиш шартлари ва бир қатор халқаро масалаларни муҳокама қилган.
Россия етакчиси Трампнинг Украинадаги можаро томонларига энергетика инфратузилмаси объектларига зарба беришдан ўзаро тийилиш ҳақидаги таклифига рози бўлган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров CBS телеканалига берган интервьюсида Путин ва Трамп учрашувининг мумкин бўлган санаси ва жойи ҳақидаги саволга жавоб берар экан, давлат раҳбарлари “ўз режаси ва жадвалининг устаси” эканини таъкидлади.
Трамп аввалроқ Россия раҳбари билан 13-16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва БААга қиладиган Яқин Шарқ сафари ортидан учрашишни таклиф қилган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202506:50
Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олади?
Ўзбекистонликлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 3 кун дам олади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202514:50
Бухородаги уйдан 2 метрлик илон чиқди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйдан 2 метрлик илон чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлик хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ФВБга Ғиждувон тумани Юсуф Ҳамадоний кўчасида жойлашган уйларнинг бири ошхонасида илон кириб олгани ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, Ғиждувон тумани ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва илонни махсус идишга солиб, Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомникига топширган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирига 1 метрлик илон кириб олган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб, хат қолдириб кетди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Лойиш маҳалласида аёл фарзандини бир адёл ва 2-3 та кийимлари билан ташлаб кетгани, боланинг чўнтагидан “Исми Одилбек, 7 ойлик, илтимос, асраб олинг, мен чет элга кетяпман”, мазмунидаги хат чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди. 
Унинг маълум қилишича, аёл 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятнинг Пастдарғом туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширингани аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Қайд этилишича, бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилиб, унга ҳозирда зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда. Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир ...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202511:50
ЕИ Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи
Европа Иттифоқи 2027 йил охиригача Россия гази, жумладан, суюлтирилган газ импортини тўхтатиш бўйича чоралар тайёрламоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи учун асосий муаммо Россиядан суюлтирилган газ етказиб беришнинг кўпайиши бўлган, бу эса “Газпром”нинг қувурлар орқали етказиб бериш қисқаришини қоплаган.
“Жорий йилнинг июнь ойида комиссия янги битимлар ва спот шартномаларини тақиқлашни таклиф қилади – улар 2027 йилгача бекор қилиниши керак”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, импортнинг катта қисмини қоплайдиган узоқ муддатли келишувлар “ол ёки тўла” шартлари туфайли мураккаб масала бўлиб қолмоқда. Агар Европа Иттифоқи АҚШ, Қатар ва Африкадан муқобил етказиб беришни таъминласа, Россия газларини 2027 йилгача бекор қилиш режалаштирилган.
Манбаларга кўра, Россия газидан воз кечиш глобал суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларининг ўсиши туфайли нархларга кескин таъсир кўрсатмаслиги керак.
Нашрга кўра, якуний қарор расман эълон қилинишидан олдин ўзгартирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Украина урушини тўхтатишга интилиш белгиларини кўрсатмаётган Кремлга нисбатан янги иқтисодий чораларни ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди.  Вашингтон томонидан тайёрланган санкциялар “Газпром”, табиий ресурслар билан ишловчи айрим йирик компаниялар ҳамда банк соҳасидаги фирмаларни қамраб олади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202509:50
Трент “Реал” футболчисига айланди – Романо
Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби қанот ҳимоячиси Трент Александр Арнольд Мадриднинг “Реал” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, Трент “Ливерпуль” билан шартномани узайтирмаслиика ва жамоани тарк этишга қарор қилди. Футболчи “Реал Мадрид” сафига келиб қўшилади. Қайд этилишича, икки томон ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланади. 
Маълумот ўрнида, Трент “Ливерпуль” сафига 2016 йилнинг ёзида келиб қўшилган. Клуб таркибида 256 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлди. У “Ливерпуль” билан Англия Преьер-лигаси, Чемпионлар лигаси каби турнирларда зафар қучган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202508:00
Трамп Мексикага АҚШ қўшинларини юбормоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 4 май куни мексикалик мавқедоши Клаудия Шейнбаумга гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ёрдам бериш учун Мексикага Америка қўшинларини юборишни таклиф қилганини тасдиқлади. Трамп бу ҳақда Флоридадан Вашингтонга учаётган самолёт бортида матбуот билан суҳбатда маълум қилди.
Трампнинг айтишича, у бу таклифни наркотик картеллари минглаб одамларнинг ўлимига жавобгар бўлган “даҳшатли одамлардан” ташкил топгани учун қилган.
“Агар Мексика картелларга қарши курашда ёрдамга муҳтож бўлса, мен у ерга бориб, АҚШ кучларини ёрдамга юборишни шараф деб биламан”, деди у.
Шейнбаум таклифни рад этганидан ҳафсаласи пир бўлганми деган саволга Трамп шундай деди:
“Менимча, у ажойиб аёл. Мексика Президенти ажойиб аёл, лекин у картеллардан шунчалик қўрқадики, ҳатто тўғри ўйлай олмайди”.
3 май куни Шейнбаум АҚШ таклифини рад этганини, чунки “суверенитет сотилмаслиги”ни айтганди. У “The Wall Street Journal” газетасида Трамп Мексикага АҚШ ҳарбийларини наркотик картелларига қарши курашда фаолроқ иштирок этишига рухсат бериш учун босим ўтказаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Шейнбаумнинг таъкидлашича, икки давлат ҳамкорлик қилиши мумкин, бироқ Мексика “ҳеч қачон ўз ҳудудида Америка қўшинларининг бўлишига рози бўлмайди”.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши расмийси 3 май куни “Reuters” агентлигига берган интервьюсида Трамп Мексиканинг наркотик тўдалари ва картелларига қарши курашда кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини ва Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Америка етакчисининг айтишича, агар Мексика наркотик картелларини йўқ қилмаса, Қўшма Штатлар бир томонлама ҳарбий чора кўради.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202506:25
Путин Украинада ядро қуролидан фойдаланиш “керак бўлмаслигига” умид билдирди
Россия Президенти Владимир Путин Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россияда ядро қуролидан фойдаланишга “эҳтиёж йўқлигини” айтди ва келажакда бунга эҳтиёж қолмаслигига умид билдирди. Бу ҳақда Путин 4 май оқшомида эфирга узатиладиган “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” фильмига берган интервюсида айтиб ўтди.
“Улар бизни ғазаблантирмоқчи бўлишди, бизни хато қилишимизни хоҳлашди. Хўш, сиз айтиб ўтган [ядровий] қуроллардан фойдаланишнинг ҳожати йўқ эди – ва умид қиламанки, керак бўлмайди. 2022 йилда бошланган ишни Россияга керакли натижа билан мантиқий якунига етказиш учун бизда етарлича куч ва ресурслар бор”, деди Путин.
Қайд этиш жоиз, Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Москва маълум шароитларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини бир неча бор тан олди.
Шунингдек, Россия ядровий доктринасини қайта кўриб чиқди ва Беларусь ҳудудида жанговар каллакларни жойлаштирди. Ғарб ва Украина Россияни “ядровий шантажда” айблади.
Маълумот учун, 2024 йилда Американинг йирик оммавий ахборот воситалари урушнинг биринчи йилида АҚШ расмийлари Россиянинг Украинага ядровий зарба бериш хавфини жиддий кўриб чиққани ва жавоб режасини ишлаб чиққани ҳақида ёзган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” фильмида ҳар доим ворис ҳақида ўйлашини, аммо якуний танловни россияликлар қилиши кераклигини айтганди. 


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202514:25
Роналду бир шарт эвазига “Ал-Наср”ни тарк этмаслиги мумкин
Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия клуби жорий мавсум ОЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолса жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Ал-Шарқ” нашри хабар берди. 
 
Манбага кўра, “Ал-Аҳли” Элит лигани ютганидан сўнг, Саудия чемпионатида 3-ўринни олган жамоа учун мусобақа эшиклари ёпилди. Энди фақатгина Саудия Арабистони Про -лигасида чемпион ва вице-чемпион Элит лига йўлланмасига эга чиқади.
Қайд этиш керак, “Ал-Наср” жорий мавсум Саудия чемпионати 30-турига қадар 60 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд этмоқда. Риёдликлардан бир поғона юқорида “Ал-Ҳилол” 62 очко билан бормоқда.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202513:00
Аҳоли дам оладиган ерларда уй қуриш тақиқланди
Давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди. Бу бугун, 5 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.
Қонун билан ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди. 
Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202511:25
“Реал” “Арсенал” етакчисини нишонга олди
“Реал Мадрид” клуби “Арсенал” ҳимоячиси Уильям Салибани сотиб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди. 
Манбага кўра, 24 ёшли марказий ҳимоячи “қироллик клуби”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади ва ёзги трансферлар ойнаси вақтида ёки 2026/27 йилги мавсумга қадар француз ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олшига ҳаракат қилади. 
Қайд этиш жоиз, Салибанинг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Лондон клуби унга янги шартнома таклиф қилган, аммо футболчи клубда қолишга шошилмаяпти. Сабаби у кўпроқ соврин ютишни истамоқда. Шу боис у клубини алмаштиришга қарши эмас.
Маълумот ўрнида, Салиба жорий мавсум АПЛ доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. “Transfermarkt” портали Салибанинг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202509:25
Ким майдонга тушиши муҳим эмас, энг асосийси жамоанинг ғалабаси – Шомуродов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг  “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Довбик билан тандемда ўйнаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда у “Фиорентина”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди. 
“Биз ҳар доим агрессив ўйнаймиз ва бу жиҳат менга ёқади. Ким майдонга тушиши муҳим эмас, энг асосийси жамоанинг ғалабаси. Мен Довбик билан кўп гаплашаман. Менимча, биз жуфтликда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Умуман олганда мен ким билан бирга ўйнашимдан қатъий назар доим ғалаба учун ҳаракат қиламан”, дейди ҳужумчи.
Шунингдек, футболчи мураббий Клаудио Раньери ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Унинг мендан нимани кутаётганини яхши тушунаман ва ҳар доим кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қиламан”, дейди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов кеча, 4 май куни бўлиб ўтган “Фиорентина”га қарши баҳсда ассист амалга оширди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202507:50
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кашмирдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилмоқда
Покистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига Жамму ва Кашмирдаги вазиятнинг кескинлашуви ва Ҳиндистон билан зиддиятнинг кучайиши муносабати билан фавқулодда ёпиқ мажлис ўтказиш бўйича расмий сўров юборди. Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.
Покистон миссияси мавжуд вазиятнинг минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид солаётганини билдирди.
“Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликнинг кучайиши ҳамда Жамму ва Кашмирдаги вазият минтақада ва ундан ташқарида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмоқда”, дейилади баёнотда.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бугун, 5 май куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 га белгиланган. Йиғилишдан сўнг Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад брифинг ўтказиши кутилмоқда.
Паҳалгамдаги теракт
22 апрель куни қуролланган шахслар Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатининг Паҳалгам туманида сайёҳларга қарата ўт очиб, 26 кишини ўлдирди. Бундан ташқари, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Ҳужум ортидан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Саудия Арабистонига расмий ташрифини тўхтатиб, Нью-Деҳлига қайтди. Пойтахтга келгач, Моди вазиятни баҳолаш учун юқори мартабали амалдорлар билан хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳиндистон ҳукумати ҳужумда Покистондан келган одамларни айблади.
Ҳиндистон Ҳинд сувлари шартномасини тўхтатди, Нью-Деҳлида жойлашган покистонлик маслаҳатчилардан бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни сўради ва Покистон фуқароларига берилган визани бекор қилди.
Покистон, ўз навбатида, айбловларни рад этди ва Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатик ходимлари сонини қисқартирди.
Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси ҳавзасидаги дарёлар оқимини тўхтатиш ёки бошқа йўналишга йўналтиришга бўлган ҳар қандай уриниши уруш ҳаракати сифатида баҳоланишини айтди. Шунингдек, мамлакат Ҳиндистон билан барча савдо-сотиқни тўхтатди ва ҳаво ҳудудини ёпди.
Покистон ҳукумати, шунингдек, Ҳиндистон фуқароларига бериладиган барча визалар тўхтатилганини эълон қилди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202505:50
Россиянинг Украинадаги йўқотишлари миллион кишига яқинлашди – разведка
Украинада жанг қилаётган Россия армиясининг йўқотишлари 950 минг нафарга (ҳалок бўлган ва яраланганлар) етди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкаси хабар берди.
Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия армияси тахминан 160 минг кишини йўқотган.
“Агар бу суръат сақланиб қолса, 2025 йил шахсий таркибдаги йўқотишлар бўйича Россия учун урушдаги энг оғир йил бўлади”, дейилади Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Британия ҳарбийларининг таъкидлашича, юқори даражадаги ҳар кунлик йўқотишларга қарамай, Россия бу йил Украина ҳудудларининг муҳим қисмларини эгаллашга эриша олмаган. Украина Бош штабининг маълумотларига таяниб, вазирлик апрель ойида Россия қуролли кучлари ўртача кунига 1200 кишидан ортиқ ҳалок бўлган ва яраланганини, мартда эса бу кўрсаткич 1300 киши бўлганини маълум қилди.
Бунгача Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) Россия армиясининг уруш бошидан буён йўқотишларини 800 минг кишига баҳолаган эди. АҚШнинг Европадаги қўмондонлик кучлари раҳбари Кристофер Каволининг сўзларига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 30 минг янги ҳарбий чақирувчини сафга қўшмоқда. Унинг ҳисобича, ҳозирда Украинадаги Россия ҳарбий гуруҳининг сони камида 600 минг нафар аскарни ташкил этади.
“Forbes” нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги ҳужум суръати ва йўқотишлар сақланиб қолса, Россия армиясига ҳали эгалланмаган 490 минг квадрат километр (Украинанинг 81 фоизи) ҳудудни забт этиш учун 230 йил керак бўлади. Бу жараёнда эса тахминан 101 миллион нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 2022 йилда Украинага бошланган тўлиқ ҳажмдаги босқинидан буён Россия армияси ўлдирилган ва яраланганларни қўшиб ҳисоблаганда қарийб 900 000 кишини йўқотган бўлиши мумкинлига ҳақида хабар берган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202514:00
Малдив Президенти рекорд ўрнатди
Жорий йилнинг 2 май куни Мальдив Республикаси Президенти Муҳаммад Муиззу дунё тарихидаги энг узоқ давом этган матбуот анжуманини ўтказиб, бу борадаги аввалги рекордларни янгилади. Бу ҳақда “The Daily Guardian” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 46 ёшли давлат раҳбари 2 май куни соат 10:00 да бошланган матбуот анжуманини деярли ярим тунга қадар давом эттириб, журналистларнинг саволларига 14 соат 54 дақиқа давомида жавоб берган. Президент офиси ушбу тадбирни Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ташкил этилганини ва бу ҳолат дунё рекорди сифатида қайд этилганини билдирган. Муиззу саволларга қисқа намоз танаффуслари билан жавоб берган.
Маълумот учун, 2019 йил октябрь ойида Украина Миллий рекордлар агентлиги Президент Владимир Зеленский 14 соатлик матбуот анжумани ўтказиб, беларуслик Александр Лукашенконинг тахминан 7 соатлик аввалги рекордини ортда қолдирганини билдирган.
Қизиқарли жиҳати шундаки, Муиззунинг аввалги ўринбосари, собиқ президент Муҳаммад Нашид 2009 йилда дунёдаги илк сувости ҳукумат йиғилишини ўтказган. У акваланг кийимида ўтказилган ушбу йиғилиш орқали денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли сув остида қолиш хавфи остида бўлган Малдив оролларига эътибор қаратмоқчи бўлган. Малдив 1192 та экватор бўйлаб тарқалган майда ороллардан иборат мамлакат ҳисобланади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202512:50
“Манчестер Сити” янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи
“Манчестер Сити” “Ноттингем Форест” клуби ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романонинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” 25 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнасида жамоага қўшиб олиш устида фаол иш олиб бормоқда. У “Сити”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири саналади.

Қайд этилишича, шартнома борасида муаммолар бўлмаслиги мумкин, аммо “ўрмончилар” вакиллари ва “шаҳарликлар” ўртасидаги музокаралар қийин кечмоқда. Сабаби клуб ўзининг етакчиларидан бирини қўйиб юборишни истамаяпти. Аммо “Сити” томон ортга чекинмоқчи эмас, чунки ушбу футболчини жамоага келишини мураббий Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Морган Гиббс-Уайт клуб таркибида 34 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. “Transfermarkt” портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “ўрмончилар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202510:50
Ким Чен Ин танкларини янгиламоқчи
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси қисқа вақт ичида зирҳли техникалар паркини янгилаши кераклигини айтди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари ҳарбий техникалар билан танишиш чоғида танксозликдаги ютуқларни қайд этиб, ишлаб чиқаришда иккинчи тўнтаришни амалга оширишга чақирган.
“Ким Чен Ин ўтган асрдаги қуруқликдаги қўшинларимиз зирҳли техникасини энг янги танклар ва зирҳли машиналарга алмаштириш қуролли кучларни қуриш ва қуруқликдаги қўшинларни модернизация қилишда энг муҳим масала эканини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Ким Чен Иннинг қўшимча қилишича, техника ишлаб чиқаришда “танкларнинг замонавий урушдаги вазифаси ва ролини аниқ ифодалаш ва билиб олиш” керак. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг субъектив ва объектив шартлари ўзгарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ўз тарихида энг катта кемага айланиши мумкин бўлган ҳарбий кемани қураётгани ҳақида хабар берилган эди. Сунъий йўлдошлар томонидан олинган суратларга кўра, ушбу кема Шимолий Кореянинг ғарбий соҳилида, Пхеньяндан тахминан 60 километр жануби-ғарбда жойлашган Нампо кемасозлик заводида қурилмоқда.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202509:00
Самарқандда икки нуроний 10 метрлик жарликдаги чангалзорга тушиб кетди
Кеча, 4 май куни Самарқанд вилоятида икки фуқаро 10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 4 май куни соат 23:15 да Самарқанд вилояти ФВБга “112” тизими орқали Самарқанд шаҳар “Ипак йўли” МФЙ ҳудудида 10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга 2 нафар фуқаролар тушиб кетгани ва уларга амалий ёрдам зарурлиги бўйича хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан қутқарувчилар етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаро соғ-саломат қутқариб олинган.
Маълум бўлишича, фуқаролар ёши улуғ инсонлар бўлиб, дастлаб 1 нафари жарликка тушиб кетган, сўнг шеригини қутқариш мақсадида иккинчи фуқаро ҳам тушиб қайтиб чиқмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирига 1 метрлик илон кириб олган эди. Қутқарувчилар томонидан уйнинг ичига кириб олган илон махсус идишга солиниб, ҳайвонот боғи масъулларига топширилган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202507:25
APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE – FAIR энергетика суғуртаси ва хавфларни бошқариш бўйича халқаро форуми ташкилотчилари
APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE компаниялари 2025 йилнинг 5-6 май кунлари Тошкентда ўтказилаётган FAIR Energy Insurance and Risk Management Forum ташкилотчилари ва асосий ҳомийлари сифатида қатнашмоқда.
Мазкур форум 20 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд етакчи суғурта, қайта суғурталаш ва брокерлик компаниялари вакилларини бир жойга тўплайди. 50 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг иштирок этиши, тадбирнинг юқори нуфузини ва оламшумул аҳамиятини яққол намоён этади.
Форумнинг мақсади – энергетика соҳасидаги мураккаб ва катта маблағ талаб этадиган таваккалчиликларни суғурталашга оид самарали ёндашувларни илгари суриш, тажриба алмашиш ҳамда мазмунли мулоқот учун платформа яратишдан иборат. Форум энергетикадаги суғурта амалиётининг асосий жиҳатларига бағишланган пленар мажлислар, панель муҳокамалар, соҳавий шарҳлар ва эксперт сессиялари форматида ўтказилмоқда.
Ўз иштирокини тасдиқлаганлар қаторида Al Ain Ahlia (БАА), Samsung Reinsurance (Корея Республикаси), Misr Insurance (Миср), Active Re (Барбадос), BMI (АҚШ), Trust Re (Баҳрайн), Milli Re (Туркия), Acwa Power (Саудия Арабистони) каби компанияларнинг топ менежерлари, шунингдек, AON, Marsh, Howden ва бошқа етакчи брокерлик компаниялари вакиллари мавжуд. Бундай юқори даражадаги иштирокчилар таркиби, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ва энергетика соҳаси учун барқарор суғурта ечимларини биргаликда излашга ёрдам берадиган ноёб экспертлик муҳитини яратади.
“Энергетика сектори глобал иқтисодий ривожланишнинг таянч устуни бўлиб қолмоқда, бироқ айни пайтда иқлим офатларидан тортиб нархларнинг беқарорлигига ва техноген хавфларгача бўлган кўплаб жиддий таваккалчиликларга дуч келмоқда. Бундай шароитда суғурта – соҳанинг барқарорлиги ва узоқ муддатли молиявий ҳимоясининг пойдевори сифатида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда”, дея таъкидлади FAIR президенти Холид Ал-Бадий.
“Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур форум қайта суғурталаш соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусдир. Бундай нуфузли тадбирнинг ташкилотчиси ва стратегик ҳамкори сифатида қатнашиш, биз учун улкан шараф. APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE иштирокидан кўзланган мақсад – суғурта соҳасини янада ривожлантириш, очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаш, амалий ечимларни таклиф этиш, инновацияларни қўллаш ва халқаро стандартлар билан уйғунликка интилишимизни намоён этишдир”, дея таъкидлади APEX INSURANCE Кузатув кенгаши аъзоси Умид Халиков.
“Форум Ўзбекистон суғурта компаниялари учун халқаро даражага чиқиш, энг яхши тажрибалардан фойдаланиш ва глобал бозорнинг етакчи иштирокчилари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим платформа ҳисобланади. Бундай ташаббуслар мутахассислар салоҳиятини оширишга, шунингдек, суғурта бозоримизни халқаро қайта суғурталаш ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашади”, деб таъкидлади Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси Раиси Ойбек Халилов.
FAIR Energy Insurance and Risk Management Forum Ўзбекистонда суғурта соҳасида ўтказиладиган бундай кўламдаги биринчи халқаро тадбир ҳисобланади. Ушбу Форумнинг мамлакатда ташкил этилиши, нафақат минтақанинг жаҳон суғурта бозорида  ортиб бораётган муҳим ўрнини, балки тадбир ташаббускорлари ва ҳамкорлари бўлган суғурта бозорининг етакчилари – APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE компанияларининг фаол позициясининг ҳам ёрқин далилидир.
FAIR ҳақида: Federation of Afro-Asian Insurers and Reinsurers (FAIR ) – Осиё ва Африка мамлакатларининг суғурталовчилари ва қайта суғурталовчиларини бирлаштирувчи халқаро ноҳукумат ташкилотидир. 1964 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 50 дан ортиқ давлатдан 250 дан зиёд компанияни ўз ичига олади. FAIR’нинг асосий вазифаси, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва суғурта бозорларини кенгайтиришга кўмаклашишдан иборат.
Реклама ҳуқуқи асосида


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
05.05.202505:25
Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очишни буюрди
АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 5 майга ўтар кечаси Калифорниядаги 1963 йилда ёпилган “Алкатраз” (“Қоя” номи билан ҳам машҳур) қамоқхонасини қайта очишга буйруқ берди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
“Биз энди кўчаларимизга ёвузлик, қон тўкиш ва тартибсизликни сочаётган бу сериали жиноятчиларга тоқат қилмаймиз. Шунинг учун бугун мен Қамоқхоналар бюросига Адлия вазирлиги, Федерал қидирув бюроси ва Ички хавфсизлик департаменти билан биргаликда Американинг энг шафқатсиз ва зўравон жиноятчиларини жойлаштириш учун кенгайган ва қайта қурилган “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очишга йўл бераман. “Алкатраз”нинг қайта очилиши қонун, тартиб ва ​​адолат рамзи бўлади”, деб ёзди Оқ уй раҳбари.
Собиқ федерал максимал хавфсизлик қамоқхонаси “Алкатраз” Сан-Франциско кўрфазидаги оролда жойлашган. У 1912 йилда эски қалъа ўрнида қурилган ва дастлаб ҳарбий қамоқхона сифатида фойдаланилган, аммо 1936 йилда Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилган, қайта тикланган ва янада хавфсиз ҳолатга келтирилган.
Маълум бўлишича, энг хавфли жиноятчилар “Қоя”га юборилган: хусусан, бу ерда машҳур гангстер Ал Капоне ҳам сақланган.
“Алкатраз” Қўшма Штатлардаги энг қаттиқ қамоқхона ҳисобланган ва собиқ маҳбуслар қамоқхона қўриқчиларининг шафқатсизлиги ва улардаги ғайриинсоний шароитлар ҳақида бир неча бор хабар беришган.
Қамоқхона ишлаган йиллар давомида “Қоя”дан қочишга 14 марта уриниш бўлган ва ҳеч бири муваффақиятли бўлмаган. 1963 йилда қамоқхона ёпилди. Ўшандан бери у сайёҳлар орасида машҳур бўлган музейга эга.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Shown 1 - 24 of 2 131
Log in to unlock more functionality.