Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР avatar
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР avatar
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
Туркияда йўл жарималари кескин ошди

2024 йилнинг биринчи чорагида Туркияда йўл жарималари 59 фоизга ошди. Ички ишлар вазири Али Ерликаяга кўра, энг кўп жарималар тезликни ошириш ва электрон назорат тизими (EDS) орқали қайд этилган.

2025 йилда жарималар 44 фоизга оширилди. Энг кам жарима 993 лира, энг баланд жарима 47 842 лирага (тахминан 1 480 доллар) етди.

2025 йил учун давлат 68 миллиард лира даромад кутган эди, аммо йил охирида йўл жарималари 100 миллиард лирадан ошиб кетиши прогноз қилинмоқда.

Янги ислоҳотлар ҳам тайёрланмоқда: тезлик, қизил чироқ ва хатоли ўтиш каби қоидаларни бузишда жарималар янада оғирлаштирилиши мумкин.
28.04.202508:06
Истанбул аэропортлари(дан)га трансфер ва шаҳар бўйлаб саёҳат хизмати. (Turk shirkati)

🔹 Аэропортдан кутиб олиш, меҳмонхонага етказиш ва олиб кетиш хизмати.
🔹 Шаҳар бўйлаб трансфер ва сиз истаган жойларга етказиб қўйиш хизмати.
🔹 Туркиянинг таниқли жойларига турлар, жумладан Каппадокия, Бурса, Сапанжа каби.


Ушбу хизматларимизни хавфсиз ва қулай нархларда тақдим этамиз!

📱 Telegram да ёзиш
📱 Whatsapp да ёзиш
📞 +905389242449
🌐 Биз ҳаққимизда

®Реклама ҳуқуқлари асосида
27.04.202518:50
Нафақат Туркияда, алданган аёллар орасида Ўзбекистондан ҳам пул юборганлари бор экан.

"Асалим, жоним, сенга уйланмоқчиман" деб содда юртдошларимизни чет элликлар алдамоқда.

Азиз аёллар, илтимос, имкон борича бошқа аёлларга бу фирибгарлик ҳақида хабар беринг.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
24.04.202512:28
DIQQAT!

#Rasmiy_xabar

2025-yil 23-aprel kuni Istanbul shahrida yashagan yurtdoshimiz yurak yetishmovchiligi oqibatida vafot etdi. Dastlabki ma’lumotlarga ko‘ra, ushbu fojiaviy holat Istanbulda sodir bo‘lgan zilzila vaqtida yuqori qavatda turgan fuqaroning kuchli qo‘rquv holatiga tushishi natijasida yuz bergani aytilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh konsulxonasi marhumning jasadini Vatanimizga yuborish bo‘yicha zarur konsullik-huquqiy va tashkiliy choralarni ko‘rmoqda.

Marhumning oila a’zolari va yaqinlariga chuqur hamdardlik bildiramiz. Alloh rahmat qilsin.
Адананинг Караисали туманида табиат сайрига чиққан фуқаро сув ичидаги бир буюмни олишга уринган пайтда қўлини икки тош орасига қистириб олди.

Ҳолат қутқарув операцияси орқали ҳал этилди ва фуқаро шифохонага етказилди. Воқеа “127 соат” фильмини эсга солди.
24.04.202506:29
СNN Türk жонли эфири вақтида содир бўлган зилзилага бошловчининг муносабати дунёнинг йирик ОАВларида кўрсатилди.
28.04.202510:51
Силиври соҳиллари яқинида 3,6 баллик афтершок зилзила содир бўлди.
28.04.202507:00
The Economist:

"Америка кетмоқда. Россиядан келаётган таҳдид ортиб бормоқда. Украина мудофаада. Қўрқманг, европаликлар. Ражаб Тоййиб Эрдоған сизни ҳимоя қилади".
27.04.202518:35
Огоҳлантириш

Асосан Туркияда яшайдиган ўзбекистонлик аёлларга ижтимоий тармоқлар орқали "Мен мусулмон аёлга уйланмоқчиман, сен менга ёқиб қолдинг" деб алдаб, уларга хушомад қилиб, "Карго юбориб бердим, сенга" деб 400 доллардан 1000 долларгача пул сўраб юртдошларимизни алдаб кўймокда.

Бир нечта юртдошларимиз аллақачон пул юбориб, алданиб қолган ва дарди ичида ўтирибди. Улар менга мурожаат қилиб, бошқаларни ҳам огоҳлантириб қўйишни сўрашди. Ижтимоий тармоқлар орқали танишган одамга пул юбориш мутлақо бемаъниликдир, эҳтиёт бўлинг!

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
Ризелик бобонинг ясаган зилзила хонаси ижтимоий тармоқларда вирусдай тарқалди!
ТУРКИЯГА ТАЛАБА ВИЗА БИЛАН КEЛИНГ ВА "ÖTURMA IZIN" ОЛИНГ.

Талаба бўлиш орқали сиз:
▪️4 йиллик талаба "öturma izin" (йиллик узайтирасиз);
▪️Халқаро диплом;
▪️Агар сиз ДEПОРТ бўлсангиз, ушбу виза орқали депортингизни қолдириш эҳтимоли юқори бўлади ва бошқа кенг имкониятлар сизни кутмоқда.

❤️ Бундай имкониятни сизга, Туркия Университетлар расмий ҳамкори - SMART EDU тақдим этади.

📞 +905010310005
✍ @smartedu4k_admin05

®реклама
Тунни Фотиҳ жомеъ масжидида ўтказган истунбулликлар
28.04.202509:56
Эрзинжанда чўпонлар йўл пули, овқат, турар жой ва 100 минг лира (тахминан 3 100 доллар) маошга қарамай ишлашни истамаётгани айтилмоқда.
28.04.202504:56
Истанбул ҳокимияти огоҳлантирди: душанба куни тушда кучли шамол бошланади

Истанбул маъмурияти ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали аҳолини яқинлашиб келаётган бўрон ҳақида огоҳлантирди. Хабарга кўра, душанба куни тушлик пайтида кучли шамол бошланади ва сейшанба кечасигача давом этади.

Туркия Бош метеорология бошқармаси маълумотига кўра, душанба куни тушдан кейин шимол ва шимол-шарқдан 6–8 баллик (соатига 50–75 км) шамол кутилмоқда, баъзи жойларда шамол шиддати 75–80 км/соатгача етиши мумкин. Буран таъсири 2025 йил 29 апрель, сейшанба куни кечаси пасайиши кутилмоқда.

Айниқса, вазни 55 килограммдан кам бўлганларга алоҳида эҳтиёт бўлиш тавсия этилади: шамол уларни тебратиши мумкин! Шунингдек, дарахтлар ва томлар остида туришдан сақланиш лозим.
Соғлиқни сақлаш ходимлари зилзила пайтида чақалоқларни ёлғиз қолдирмади

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Истанбулда содир бўлган зилзилада даволанаётган чақалоқларни ташлаб кетмаган тиббиёт ходимларининг тасвирларини эълон қилди.
24.04.202511:19
Дунё мамлакатлари аҳолисининг ўртача IQ даражаси бўйича рейтинг

Рўйхатнинг юқори поғоналарида Хитой (107.19), Жанубий Корея (106.43) ва Япония (106.40) жойлашган.

Туркия 46-ўринда. Мамлакат аҳолисининг ўртача интеллект коэффициенти — 99.42. Бу кўрсаткич Туркияни ўртача глобал IQ даражасига яқин давлатлар қаторидан жой олдирган. Туркияда таълим тизимидаги ислоҳотлар, фан ва технологияларга бўлган қизиқиш IQ даражасининг ушбу даражада сақланишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон эса 69-ўринни эгаллади. Ўртача IQ — 96.98. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан сезиларли ўсиш ҳисобланади. Мамлакатда таълим ва ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқлар аҳоли интеллектуал салоҳиятининг ортишига хизмат қилган.
Аясофя масжидида зилзила вақтидаги ҳолат
24.04.202505:50
Истанбул губернаторлиги ижтимоий тармоқларда “Яна кучли зилзилалар кутилмоқда” деб ёзганлар устидан жиноий иш очади.
28.04.202509:17
Ўзбекистонда доллар курси
28.04.202504:04
Самсуннинг Каник туманида бензин станциясининг автоювиш шохобчасида турган машина устига кўчки тушди.

Ҳодисада 4 кишидан иборат оила кўчки остида қолди. Она яраланган ҳолда қутқарилди, аммо ота ва 2 нафар фарзанд ҳалок бўлди...
Истанбул аэропортлари(дан)га трансфер ва шаҳар бўйлаб саёҳат хизмати. (Turk shirkati)

🔹 Аэропортдан кутиб олиш, меҳмонхонага етказиш ва олиб кетиш хизмати.
🔹 Шаҳар бўйлаб трансфер ва сиз истаган жойларга етказиб қўйиш хизмати.
🔹 Туркиянинг таниқли жойларига турлар, жумладан Каппадокия, Бурса, Сапанжа каби.


Ушбу хизматларимизни хавфсиз ва қулай нархларда тақдим этамиз!

📱 Telegram да ёзиш
📱 Whatsapp да ёзиш
📞 +905389242449
🌐 Биз ҳаққимизда

®Реклама ҳуқуқлари асосида
24.04.202510:18
Ўзбекистон қизиман, ёрдам беринглар, илтимос!

Азиз обуначилар, хабарларингиз бор. Мен қариб бир йилдан бери Туркияда эмасман. Шунинг учун ёрдам сўраб мурожаат қилганларга рад жавоби беришга мажбур бўляпман. Рад жавоби берганимда ҳам, ёрдам беришим мумкин бўлган одамларга йўналтириб қўяман. Аммо ҳар бир кишининг ўзига хос ташвиши бор, танаси бошқа дард билмас.

Бу опа менга 2 ҳафта олдин мурожаат қилган эди. Мен опани консулхонага йўналтирганман, жамиятларга ҳам хабар берганман. Консулхона ҳам, жамиятлар ҳам имкониятлари даражасида ёрдам қилмокда. Лекин кўриниб турибки, опага кўпроқ ёрдам керак. Унинг ёнида туриб ёрдам берадиган бир киши зарур. У тирикчилик мақсадида Туркияга бориб, ойна артиш вақтида иккинчи қаватдан тушиб кетган ва шу ҳолга келиб қолган.

Айни пайтда опа Истанбулдаги қайсидир масжидда эканлар. Видеода уларнинг телефон рақамлари бор (05343383000 ёки 05397175374). Мен опа билан Инстаграм саҳифам орқали ёзишмоқдаман. Опани Инстаграм саҳифаси.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
AFAD: Зилзила натижасида ерда 15 км ли узилиш содир бўлди

AFAD томонидан кеча тушлик вақтида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила бўйича расмий таҳлил эълон қилинди.
Маълум қилинишича, зилзила вақтида ер қобиғида 15 км узунликда ва 9,5 км кенгликдаги узилиш содир бўлган. Зилзиланинг юзага яқин, тахминан 7 км чуқурликда рўй бергани ва 13 сония давом этгани қайд этилган.

Бош зилзила 300 км радиусда жойлашган ҳудудларда аниқ ҳис этилган. AFAD маълумотларига кўра, ҳозиргача жами 184 та афтершок қайд этилган, шундан 7 таси — 4 балл ва ундан юқори магнитудада бўлган.

AFAD: “Афтершоклар яқин кунларда бир муддат давом этиши мумкин”, — дея огоҳлантирди.
24.04.202505:41
Мурожаат

Бизни ҳозирча иккита авиакассамиз бор, Истанбулда ва Тошкентда. Иккита авиакассада биттадан телефон рақам бор. Видеода кўрсатилгандан бошқа ҳеч қандай ҳамкор, шерик ёки телефон рақам йўқ авиакасса мавзусида.

🇹🇷Истанбул офис
✍️ t.me/raxmatov_beknazar
📞 +905383120777

🇺🇿Тошкент офис
✍️ t.me/beknazar_toshkent
📞+998771587717
Shown 1 - 24 of 1 014
Log in to unlock more functionality.