Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилгпн тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс томонидан ижара асосида олинган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у нафақат қалбаки дори-восититаларни ишлаб чиқариш, балки унинг ноқонуний савдоси билан ҳам шуғулангани аниқланди. Дори воситаларини тайёрлашга мўлжалланган яширин цехда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хавфсизлиги кафолатланмаган 49 номдаги 594 127 дона “Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа дори воситалари топилди. Таъкидлаш лозимки, бу дорилар 50 та асбоб-ускуналар, ҳусусан станок ва қолиплар ёрдамида қўлбола усулда тайёрлаб келинган. Шунингдек, бу ерда сифат талабларига жавоб бермайдиган 168 кг дори воситаларининг ҳомашёлари, этикетлари, йўриқномалар, қоғоз қутилар, бўш идишлар ҳамда капсулалар ашёвий далил сифатида олинди. Ушбу шахснинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 2 турдаги 28 640 дона тиббиёт дори воситалари, 2 турдаги 75 дона ампула, 2 турдаги 46 дона идишда суюқлик, 3 номдаги 26 та турли дори воситаларининг этикеткалари, номсиз 18 280 дона суппозиторийлар ва уларнинг маркалари, 1 номдаги 40 дона капсула, шу билан бирга, турли хил номдаги дори воситаларининг бўш қутилари ҳамда 3 дона темир қолиплар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Терговга қадар текширув давомида, яширин цех ташкилотчиси дори воситаларини тайёрлаш учун керакли хомашёларни интернет тармоғи орқали номаълум шахслардан буюртма орқали сотиб олгани аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, қўлбола усулда ишлаб чиқарилган дори воситалари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган бўлиб, давом эттирилган фаол тадбирлар натижасида мазкур дори воситаларининг савдосига чек қўйилди. Ҳозирда цех ташкилотчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда эса, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ва унинг шериги, пойтахтдаги банклардан бирининг 1996 й.т. ходими ўзаро келишган ҳолда Хитой давлатидан олиб келинган 798 та қутидаги 574 560 дона инфузион система тиббий буюмларини 55 минг 700 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Тегишли хулосага кўра, умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилган мазкур тиббий буюмлар фойдаланишга яроқсиз ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Туман ММТБ, ФВБ, Экология бўлими бошлиқлари ва божхона инспектори пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтимиздаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи умумий ўрта таълим мактабида тарих фанидан сабоқ берувчи ўқитувчини мазкур тумандаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлаш эвазига ўз хизмат хонасида 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Янгийўл” ТИФ божхона пости инспектори хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда, Қозоғистон Республикасидан буғдой олиб келиб, қайта ишлаш билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан қўшни давлатдан темир йўл орқали олиб кирилаётган буғдой маҳсулотлари ортилган вагонларни божхона кўриги ҳамда расмийлаштирувидан муоммосиз ўтказиб бериш эвазига учинчи шахс орқали 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилояти Жомбой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1988 й.т. фуқарога яшаш хонадонида хусусий мактабгача таълим муассасаси очиши учун унинг турар-жойини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига таъмагирлик йўли билан 200 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга туманда каръер фаолиятини амалга ошириши учун экологик хулоса бериш, Қарнаб қишлоғидаги “Наквойсой” ҳудудидан тош-шағал қазиб олишига рухсат бериш ҳамда келгусида МЧЖ фаолиятига раҳнамолик қилиш учун 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ: Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳокимлиги масъул ходими боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 15 гектар ер майдонини 3 йил муддатга ижарага бериш учун 360 млн. сўм талаб қилиб, шунингдек, ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, мазкур ер майдонининг тоифасини коврак ўсимлигини экишга ўзгартириш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишишади. Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро ўзининг 1989 й.т. синглиси билан келишган ҳолда, туман ҳокимлиги захирасидаги 2500 м2 экин ер майдонини кадастр идораларидаги мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 66 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 45 минг АҚШ доллари ва 130 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Хоразм вилояти Янгибозор тумани инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “Е-аукцион” савдоларига қўйилган 1 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога олиб бериш эвазига 300 млн. сўм талаб қилиб, шундан 243 млн. сўм ҳамда 4300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс Хўжаобод тумани ҳокимлиги томонидан 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 30 йил муддатга ижара асосида ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини 1987 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар шериги билан келишган ҳолда, 27 минг АҚШ долларига сотишини, шунингдек, мансабдор танишлари орқали ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, келгусида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиб бериш эвазига 11600 АҚШ доллари талаб қилиб, жами, 38600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс сохта ҳужжатлар асосида ўзлаштириб олган, туман ҳокимлиги захирасидаги боғдорчиликка ихтисослашган 26 сотих ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали турар-жой тоифасига ўзгартириб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 26 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ерости туннели аниқланган эди. Ва у орқали, товар-моддий бойликларни мамлакатимизга олиб кириш ва олиб чиқиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди! Дастлаб 1986 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга умумий баҳоси 5 млрд 954 млн. сўмлик 812 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, мамлакатимиздан эса қиймати 1 млрд. 558 млн. сўмга тенг бўлган 1 кг. 734 гр. ностандарт қуйма олтин буюмларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи, 1971, 1979 ва 1980 йилларда туғилган 3 нафар шеригига тегишли манзилларда мазкур ерости йўлаги орқали олиб ўтилган 2 млрд. 839 млн. сўмлик жами 1380 дона мобил телефон аппаратлари, 32 дона қулоқчинлар, 920 дона адаптерлар, 338 дона USB-С кабеллар, 40 дона қувватлагичлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ер ости туннели 18-20 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг кенглиги 60-70 см.ни, баландлиги 170-180 см.ни, узунлиги эса 300-350 метрни ташкил қилади. Олиб борилган тергов жараёнларида ушбу уюшган жиноий гуруҳга 1983 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси раҳбарлик қилганлиги аниқланиб, у томонидан гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган. Ҳозирда унга нисбатан ҳам алоҳида жинояти иши олиб борилмоқда. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 1986 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси Жиноят Кодекснинг 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Суд ҳукмига мувофиқ, улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадон ундаги “ер ости туннели” кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинди.
Бундан ташқари, 1984 й.т. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙдаги хонадонида аниқланган иккинчи ерости туннели ҳам суд ҳукмига мувофиқ, тегишли тартибда йўқ қилиниб, мазкур уй ҳамда ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Қонунбузарга нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тергов жараёнида, ушбу ерости туннеллари орқали Қирғиз Республикасидан олиб ўтилган турли русумдаги мобил телефон аппаратлари Андижон ва Тошкент шаҳарларидаги савдо марказларида сотувга чиқарилганлиги аниқланиб, ҳозирда мазкур йўналишда тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келгусида ҳам бу каби жиноятчиларга қарши муросасиз курашиш давом эттирилади.
Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган 1 кг. 524 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган - Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидаги номаълум шахслардан қабул қилиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг 1980 й.т. шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 гр. “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 гр. “опий” ва 12 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 гр. “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1962 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Фуқароларни “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига ноқонуний равишда юбораётган шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ҳам тезкор тадбир ўтказилди. Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи, 1968 й.т., муқаддам судланган шахс ҳаж зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмасада, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, 8 минг АҚШ доллари эвазига унинг ота-онасини жорий йилда “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
Бу каби қонунбузилиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам қайд этилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ёзёвон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи, 1987 й.т., туристик фирма раҳбари 4 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юбориш эвазига 4200 АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Оқолтин туманида яшовчи, 1974 й.т. шахс ўзини гўёки сайёҳлик фирмаси вакили сифатида таништириб, 3 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш эвазига жами 3450 АҚШ доллари талаб қилади. Ушбу шахс олдиндан 1100 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 290 минг сўм олган вақтида ушланди.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи хусусий авиакасса рахбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини “Умра” сафарига юборишини айтиб, бунинг эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади. Унинг кўрсатмаси билан авиакасса ходими олдиндан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1990 й.т. шахс Навоий шаҳрида яшовчи фуқарони “Туркия-Европа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хизматнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 2000 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни Қўшма Штатларга юбориш ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кузатилган ҳолатда эса, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс маҳаллий фуқарони Туркия-Испания-Мексика йўналиши орқали Америкага ишлаш мақсадида юбориш учун мансабдор танишлари орқали виза расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари ва 26 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хизматнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш ҳамда виза ва бошқа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 52 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳурматли фуқаролар хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ шубҳали таклифлар билдираётган фирибгарларнинг сўзларига алданиб, ўз ҳаётингизни хавф остига қўйманг, огоҳ бўлинг!
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди. Тадбир очилишида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари мулоқоти минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшма ёндашувлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди.
Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.
Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.
Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками Управления Службы государственной безопасности по городу Ташкенту совместно с Департаментом при Генеральной прокуратуре, начальник одного из районных отделов школьного и дошкольного образования столицы был задержан с поличным при получении в своем служебном кабинете 3 тысяч долларов США от учителя истории средней общеобразовательной школы, за оказание содействия в назначении директором одной из школ данного района.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками СГБ и Департамента по борьбе с экономическими преступлениями в Ташкентской области, при получении через третьего лица 2700 долларов США был задержан инспектор таможенного поста внешнеэкономической деятельности “Янгиюль”, который, злоупотребляя своими должностными полномочиями, пообещал ООО, занимающемуся импортом пшеницы из Казахстана и ее переработкой, пропустить без таможенного осмотра и оформления вагоны, загруженные пшеницей, которые завозились из соседней страны.
Аналогичные случаи нарушения закона были зафиксированы и в Самаркандской области. Так, начальник отдела по чрезвычайным ситуациям Джамбайского района, злоупотребляя своими должностными полномочиями, вымогал у гражданина 1988 г.р., планировавшего открыть в своем доме частное дошкольное образовательное учреждение, 200 долларов США за вынесение заключения о том, что жилое помещение отвечает требованиям пожарной безопасности, а также дальнейшее покровительство. Он был задержан сотрудниками СГБ и Департамента при Генеральной прокуратуре при получении запрошенной суммы.
В другом случае начальник отдела экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Пахтачинского района был задержан при получении 2 тысяч долларов США за вынесение экологического заключения для осуществления работ на карьере местным ООО, а также разрешения на добычу гравия на территории “Наквойсой” в селе Карнаб.
В настоящее время в отношении вышеуказанных лиц возбуждены уголовные дела по статье 210 Уголовного Кодекса и приняты меры пресечения в виде заключения под стражу. Ведутся следственные действия.
В Ташкенте состоялась первая Встреча руководителей спецслужб государств Центральной Азии
В столице Узбекистана г. Ташкенте состоялась первая Встреча глав спецслужб государств Центральной Азии. Данное мероприятие проводилось в рамках председательствования Республики Узбекистан в VII Консультативной встрече глав государств Центральной Азии.На открытии мероприятия было озвучено послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам. В нем, в частности, было указано, что диалог руководителей специальных служб государств Центральной Азии послужит выработке совместных подходов и действенных механизмов обеспечения региональной безопасности.
В ходе встречи основное внимание было уделено выработке единых подходов к оценке современных угроз и вызовов безопасности стран региона и повышению эффективности взаимодействия спецслужб по их нейтрализации.
Стороны обсудили актуальные вопросы региональной безопасности, совместного противодействия терроризму, экстремизму, незаконному обороту наркотиков и оружия, транснациональной преступности, обеспечения информационной и кибербезопасности, а также другие направления сотрудничества, представляющие взаимный интерес. Мероприятие стало важной вехой в развитии сотрудничества между странами Центральной Азии в сфере безопасности и положило начало регулярным встречам глав спецслужб в целях дальнейшего укрепления мира и стабильности в нашем регионе.
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Ўзэнергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб ўтказилган рейд тадбирларида жами 2776 та ҳолатлар аниқланиб, шундан электр энергиясидан 1807 та, табиий газдан 969 та ҳолатда жами 19,5 млрдсўмлик зарар етказилганлик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилди. Шунингдек, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6,8 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди. Республика бўйича аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу даврда 39 та жиноят иши қўзғатилди ва 263 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Мазкур йўналишда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддиновичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Избосаров Агзам Фахриддинович техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларига эга. У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.