Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Xayrulla HAMIDOV ijodi /official avatar
Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
Xayrulla HAMIDOV ijodi /official avatar
Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
02.05.202508:26
ЙИҒИ

Йиғиларга боқаман кулмай,
Ўйнар гўё пойга йиғилар.
Ингранади юрагимда най:
Бу йиғилар қайга йиғилар?

Оғир ондир. Ёғилар хатар,
Кўкни тутар зулм бўрони.
Тоғлар шартта титилиб кетар
Йиғиларнинг уйғонар они.

Ҳа, унутиб бўлмайди асло
Кимга зулм мерос жойи бор.
Бу кўз ёшлар ерга оқмайди,
Кўз ёшларнинг оқар сойи бор!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
16.04.202508:43
Сабоқ

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
10.04.202505:10
1894. 10 АПРЕЛЬ.

Қодирийнинг туғилган куни
Нур эврилар асрий очунга.
Такрор-такрор айланаверар
Ўткан кунлар бугунги кунга;

Қодирийнинг туғилган куни
Узилади илоҳий юмуш.
Самоларга тутунлар тўлар --
Марғилонга қайтади Кумуш.

Қодирийнинг туғилган куни
Ҳақсеварлар айлар тантана.
Миллат деган Юсуфхожининг
Сочида оқ кўпаяр яна...

Қодирийнинг туғилган куни
Моҳиятга эврилар маъно.
Боғ қалбида соҳир дид ила
Яна енгар Анварни Раъно.

Қодирийнинг туғилган куни
Шош устида осмон туш кўрар.
Кир-чирланган нурли ўтмишим
Келажакни тан олмай турар.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
05.03.202511:15
Шеърнинг видео варианти…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
25.04.202519:58
Бугун Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни (1954 йил).
Шоирнинг ижодига монанд шеъримизни илинамиз.


МУҲАММАД ЮСУФга

Нима қилган бўлсанг, қайтади,
Ҳатто ўлим қололмас тўсиб.
Тушларимда эртак айтади
Дилга таниш Муҳаммад Юсуф.

Қарайман. У майса ахтарар,
Орзулари гуллаган тўкин.
Осмон уни кўкка кўтарар,
Тупроқ унга шеър ўқир бугун.

Кўзларига қарайман уни,
Ёниб турар жуда чиройли.
Хаёлларга эврилган куни
Юр, дейди у, қирга борайлик.

Қирлар бизни кутиб олади,
Ахир, бу энг узун сайр-ку.
Тоғ қадарлик кўнглим ҳолати,
Улар сўрар: "Ўша шоир-ку!"

Қиқирлайди қирда қизғалдоқ:
"Марҳабо, эй Муҳаммад Юсуф!"
Таниб қолар чўлдаги янтоқ:
"Келдингизми бизга шеър ёзиб?!"

Дейди: "Иним, бу дорулбақо,
Қуёш бунда шарққа ботадур --
Одамлардан қайтмади вафо...
Мени шулар алқаб ётадур".

Уйғонаман илк бора ўзим,
Атрофимда вафоси йўқлар.
Жайронларга айланар кўзим,
Йўқласа шу қизғалдоқ йўқлар.

Эй Хайрулло, унинг ҳокин ўп,
Бир одамда икки феъл жамдир --
Шоир бўлиб туғилганлар кўп,
Шоир бўлиб ўлганлар камдир.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
НИМА БЎЛДИ...

Нима бўлган жиддий сўзларга,
Қайга қочиб кетдилар улар.
Кулгуларга қолдим бу кеча,
Хажвиялар устимдан кулар.

Нима бўлди қисматга ўзи,
Яна ўша эски шикоят -
Пешонамга қайғуни ёзиб,
Садоқатдан айлар ҳикоят.

Нима бўлди олам аҳлига,
Менинг куюк бағрим сезалар,
Ҳеч не бўлмагандек сўнгидан
Ўқийдилар ғўр мавъизалар.

Нима бўлди ўзимга, асли,
Қадамларим йўқолган, шахдам.
Бир оёғим орзу устида,
Бир оёғим узилган бахтдан!

Нима бўлди Сенга, азизам,
Наҳот қалбинг барига кўнди?
Ер устида яшай билмаган
Мен шўрликни нетасан энди?!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
10.04.202504:02
Хоҳлаган донингни экишинг мумкин,
Истаган сонингча ерга экарсан.
Аммо ҳосилини кўтарар чоғинг,
Униб чиқмагайдир истаган нарсанг.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
28.02.202515:36
Китоблар рамзий жамоаси!

Сиз ҳам вариантингизни ўйлаб кўринг ва “Ҳилолнашр”нинг кўрсатуви остида изоҳ тариқасида қолдиринг⬇️

📹 https://youtu.be/0zo_wrKCo1o?si=Nuo9yKgaqfRvQbNm
Дунё, тезлигингни эшитган эдим,
Ўткинчилигингни сўйларди ҳамма.
Шунда ҳам исёнкор бандалармиз-да:
Йил тез ўтмайди деб ўйларди ҳамма.

Анови ўйинчоқ… болалик хонам,
Куни кеча бўлган, ўйлаб қарасам.
Тўрт мучанг соғ бўлсин дердилар онам,
Тўрт мучал ўтибди ўйнаб қарасам…

Ўша ўйинчоқ-ла овунгандекман,
Ғаму қувончлари тундек гап экан.
“Беш кунлик дунё”ни тушунгандекман:
Мучал ҳам аслида кундек гап экан.

Топилмас Ҳаётдан чиройли жумбоқ,
Жиловла дейманда энди нафсингни.
Бир кунинг қолгандек атрофингга боқ,
У энди ҳал қилар умр баҳсингни!

📱 @Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Ювдилар изиллаб ёмғир изингиз,
Йўлларни бурдилар соҳир изингиз.
Пойингиз суртгандим кўзларим билан,
Кўзга ўхшаб қолди охир изингиз.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
01.04.202514:08
ХАТО

Одам хато қилар ҳаётда сероб,
Бу феълдан имконсиз бўлмаклик жудо.
Қимматга тушади баъзан жуда ҳам
Содир этилган бир, биргина хато...

Эшигим остидан келмиш овоза,
Кўзни қоғозчамдан ҳеч узмагандим.
Эшик таққилатган Бахт экану, мен
Намунча шовқин, деб киргизмагандим...

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
17.04.202515:37
Бир шеър тарихи…

📹ТЎЛИҚ ВИДЕО

📱 @Xayrulla_Hamidov_adabiyot
12.04.202505:12
САМОГА САФАР

Ўн иккинчи апрель. Эврилиш.
Башар аҳли қозонди зафар:
Ўн тўрт аср ўтиб самога
Журъат қилиб айлади сафар.

Ўтмишдаги сафар бўлакди --
Ерни обод этмак бенуқсон.
Бугун эса, кўҳна ер барбод,
Ундан қочмоқ истайди инсон.

Аниқ, иқрор соати келди,
Гарчи кўкдан суғорилганмиз,
Биз самомас, заминимизни
Гуллатмоққа юборилганмиз.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
27.03.202516:04
МАҲЗУНЛИК

Кетмоқда жимгина буюк рамазон,
Унинг кўзларига тикилмоқ қийин.
Кимдир пичирлайди жудаям арзон:
"Қайтади барибир бир йилдан кейин..."

Ҳа, олғир ҳаётнинг қоидалари
Ютиб юборади яна бизларни.
Овчидек эргашиб юрганимиз сари,
У секин йўқотиб борар изларин...

Гўё дил юртидан қувилган сургун
Ичга тўкажакмиз кўз ёшларимиз,
У бизни қучоқлаб олади бир кун --
Тугаб битганида бардошларимиз...

Ҳа, шунда топамиз армуғон кучин:
"Эй юрак, оч қолсанг, ғамингни ейман!"
Тириклик шарафин сақламоқ учун
Рамазон бир йиллик қувватми, дейман.

Алвидо сўзидан ясамам таскин,
Ахир, қайлардадир мангудир баҳор --
Рамазон тақвимдан кетиши мумкин,
Аммо юракларда қолмоғи ҳам бор.

Ул юрак юртида дарё бесоҳил,
Рисолат чашмаси тутқазар пайғом --
Шарафли зотларнинг уйида бир йил
Айём давом этар, илоҳий айём!!!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Shown 1 - 14 of 14
Log in to unlock more functionality.