Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️ avatar

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади
📖 Ибратли Ҳикоялар
✍ Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар
Реклама: @Reklama24Bot
Админ: @buyukzade
•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateApr 18, 2025
Added to TGlist
Aug 21, 2024
Linked chat

Popular posts ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

07.04.202516:29
Истиғфор нақадар ажойиб!
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.

«Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ».

Самимият бор жойда сохталик бўлмайди. Шунинг учун ҳақиқий инсонлар самимийдирлар ва уларнинг улашган ҳар бир они ўзгачадир...


Тунингиз тинч осуда ўтсин, атрофингиз самимий инсонларга тўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌷

🔹Омонат дунёда  омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!

🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,  
🤲 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🤲 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.

🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

💦 Янада пастга тушсангиз тоза   булоқ бор дейишади,
🤲 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.

🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🤲 Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.!

- Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲

🌸Жума муборак🌸


Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
УЙИДА ЁНҒОҒИ БОР — ҲАММА БИЛИШИ ШАРТ! НИМА УЧУН ҚИЙМАТИ МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК СИРНИ БИЗДАН ЯШИРИШГАН ЭКАН-А⁉️

Уйимизда отамни отасидан қолган бир дона ёнғоқ бор эди. Қишга ўтин бўлар деб кесмоқчи бўлиб тургандим, эшикни очиб Россиялик хизматдошим келиб қолди. Шуни кесма 10 минг доллар бераман, эвазига ҳар йили баргини олиб Россияга жўнатиб турасан, деб қолди. Баргни нима қиласан десам, жахл билан шуни ҳам билмайсанми, дея ҳаммасини айтиб берди. Айтган рецептини бир кеча қўллаб, бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим. Тонг отиши билан берган пулини қўлига тутқазиб, ёнғоқни ҳеч қачон сотмаслигимни айтдим.

Дўстимни айтишича ёнғоқ барги халқ табобатида рак (саратон) касаллигини даволашда ишлатилар экан. Ёнғоқ барги таркибидаги моддалар рак ҳужайраларини йўқ қилади ва ракка нисбатан иммунитетни ривожлантиради.

Рак касаллигига қарши ёнғоқ барги тинктураси (спиртли настойка):

Керакли маҳсулотлар:
• Ёнғоқ барги — 2 қошиқ (майдаланган)
• 40%лик спирт ёки самогон — 200 мл

Тайёрлаш усули:
1. Баргларни шиша идишга солиб, устига спиртни қуйинг.
2. Қоронғу жойда 10-14 кун дамлансин, ҳар куни бир марта силкилансин.
3. Сўнгра сузиб олинг.

Қўллаш:
• 15-20 томчидан, кунига 2 марта, оз миқдорда сув билан аралаштириб истеъмол қилиш.

Ёнғоқ барги (грецкий орехнинг барглари) халқ табобатида қадимдан турли касалликларни даволашда ишлатиб келинади. У ўз таркибида фойдали моддалар — йод, C витамини, флавоноидлар, танинлар ва эфир мойларини сақлайди. Қуйида ёнғоқ баргининг халқ табобатида кенг тарқалган қўлланиш соҳалари келтирилган:

1. Ошқозон ва ичак касалликлари

Фойдаси:
Ёнғоқ баргидан тайёрланган дамлама (чай) ичакдаги яллиғланишни камайтиради, дизентерия ва ич кетиши (понос) каби ҳолатларда самарали.

Қўллаш:
• 1 қошиқ қуритилган ёнғоқ барги
• 1 стакан қайноқ сув
• 15 дақиқа дамлаб, кунига 2-3 марта ичилади.

2. Ташқи яра ва терини даволаш

Фойдаси:
Ёнғоқ баргининг антисептик (микробларга қарши) таъсири бор. У теридаги яра, экзема, дерматит, қичишиш, юздаги тошмалар, ювиниш ва компресс сифатида қўлланади.

Қўллаш:
• Барг дамламасида дока ёки пахта намланиб, зарарланган жойга 15-20 дақиқа қўйилади.

3. Оғиз бўшлиғидаги муаммолар (ангина, стоматит, милк қичиши)

Фойдаси:
Ёнғоқ барги чайқаш учун ишлатилса, оғиздаги яллиғланишни камайтиради, оғриқни енгиллаштиради.

Қўллаш:
• Барг дамламаси билан кунига 2-3 марта оғизни чайқаш.

4. Диабет ва қон айланиши

Фойдаси:
Ёнғоқ барги қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ёрдам беради ва қон томирларини тозалашга кўмаклашади.

Қўллаш:
• Дамлама тарзида ичимлик сифатида 2 марта овқатдан олдин.

5. Ёнғоқ барги дамламаси — терлашни камайтириш учун

Керакли маҳсулотлар:
• Қуритилган ёнғоқ барги – 1 ош қошиқ
• Қайноқ сув – 1 стакан (200 мл)

Тайёрлаш усули:
1. Ёнғоқ баргини қайноқ сувга солинг.
2. Устини ёпиб, 20 дақиқа дамлансин.
3. Сўнгра сузиб олинг.

Қўллаш усули:
• Бу дамлама билан қўл-қўлтиқ, оёқ, танада тер кўп чиқадиган жойларни кунiga 2-3 марта ювиш ёки арттириш тавсия этилади.
• Хоҳласангиз, дамламани спрей идишига солиб, танага сепиш ҳам мумкин.

Ванна учун рецепт (бутун бадан терлашида):
• 3-4 ош қошиқ ёнғоқ баргини 1 литр сувда 15 дақиқа қайнатинг.
• Сузиб олиб, ванна сувига қўшинг.
• 15–20 дақиқа ванна қабул қилинг.

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
🌐ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 💐

🌹 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲

✨🌷
Яхшилик эшикларини,
✨🌷 Омонлик эшикларини,
✨🌷 Соғлик эшикларини,
✨🌷 Неъмат эшикларини,

🌟💐 Барака эшикларини,
🌟💐 Куч-қувват эшикларини,
🌟💐 Дўстлик эшикларини,
🌟💐 Раҳмат эшикларини,

✨🌷 Ризқ эшикларини,
✨🌷 Илм эшикларини,
✨🌷 Мағфират эшикларини,
✨🌷 Муҳаббат эшикларини.

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
08.04.202516:25
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН

🌹🌙Сукунат чўмган махал қандай гўзал оқшом азизим!Юлдузлар маржон шодасидек терилган тунни ҳикояси нималарни сўйламайди!

🌹🌙Хайрли тун!🤗
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз туннинг суруридан бахра олсин!

✨🌙Азиз инсоним Хар доим хаётингиз омадли ва қувончли кунларга тўлсин яхши дам олинг!😴😴

Дўстларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
19.04.202512:29
📝​​КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН "ЎЗИМ" ГА МАКТУБ.....

Азизам, қариганингда..


1. Хаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми..

2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.

3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.

4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар булмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Мехр тилаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.

5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сузларни асло қуллама.

6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил.

7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган.

8. Набирали булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил.

9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.

10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
08.04.202515:56
📝Эрим муҳандис. Унинг хотиржам, мулойим табиатини севганим учун у билан турмуш қургандим. Бу хушфеъл эркакнинг кўксига бош қўйиб қалбим оташда ёнарди. Неажабки, икки йиллик ошиқ-маъшуқлик ва беш йиллик турмушдан кейин эримнинг мулойим феъли менга ёқмай қолса денг!

Эримнинг – бир пайтлари мен қаттиқ яхши кўрган- бу хусусияти энди ғашимга тегаётганди. Жуда эҳтиросли, ҳиссиётга берилувчан, романтикага ўч аёлман. Шу сабабли ҳам эримнинг “ичимдагини топ” феъли, севгисини изҳор қилмаслиги ва турмушимизда романтиканинг йўқлиги мени муҳаббатдан узоқлаштириб, эримдан кўнглим совуб кетди. Охири унга қароримни очиқладим: мен узил-кесил ажрашишга аҳд қилгандим. Эримнинг ҳайратдан кўзлари хонасидан чиқиб кетди:

-Нега?!- деб сўради.
-Бундоқ олганда аниқ бир сабаб йўқ,- дедим ўзимни бепарво тутиб.- Шунчаки бу ишқсиз турмушдан чарчадим.
Тун бўйи бир сўз демади. Ўйлаётганди. Бу ҳоли ҳам тушкунлигимни ортиради. Ҳис-туйғусини, ғам-ташвишларини билинтиришни ожизлик деб тушунадиган одам билан яшардим. Шу пайтгача бирор марта ҳис-туйғусини очиқ ифодаламаган одамдан нима ҳам кутардим-ки!?
Ниҳоят тилга кирди:

-Фикрингдан қайтишинг учун нима қилишим керак?
Ҳа, инсоннинг феъли ҳеч қачон ўзгармайди, деганлари рост экан. Сўнги илинж-истакларим ҳам сўниб бораётганди.
Саволингизнинг жавобини ўзингиз топиб, кўнглимни ишонтиролсангиз қароримдан воз кечаман. Биласизми, севгингизни исботлаш учун нима қилишингизни истайман? Тоғдаги жарлик тубида бир гўзал гул ўсади. Ҳаётингизни хавфга қўйиб бўлса-да ўша гулни мен учун узиб олиб кела оласизми?

Юзимга диққат билан тикилди ва:
-Бунинг жавобини сенга эртага айтаман,- деди.
Охирги жумлалари сўнги йилтиллаб турган умидларимни-да ўлдирди. Эртаси куни тонгда уйғонганимда, эрим уйда йўқ экан. Сутдан бўшаган шиша идишни ошхонадаги овқатланиш столига қўйиб, олдига бир хат қолдирибди.

“ Севгилим- дея бошланарди нома,-
Сен хоҳлаган гулни сен учун узиб келардим, аммо юрагим бунга йўл қўймади. Чунки ҳар доимгидек компьютерни остин-устун қилиб, бузиб қўйганингдан кейин монитор олдида йиғлаб ўтирганингда уни тузатиб бериш учун қўлларим керак бўлади. Калитларни уйда унутиб қолдирганингни билиб, кўчада кутиб қолишингдан хавотир олиб сендан аввал уйга келиш учун оёқларим керак бўлади. Машина ҳайдашни яхши кўрасан, аммо нуқул шаҳарда йўлдан адашиб юрасан. Сенга йўлларни кўрсатишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Уйда ўтиришни яхши кўрасан. Зерикмаслигинг, бекорчи нарсаларга ўралашиб қолмаслигинг учун ҳикоялар айтиб беришим керак. Бунинг учун эса оғзим керак бўлади. Эртадан кечгача компьютерга қарайверганингдан кўзларинг чарчаса, нури хиралашса кексайганимизда тирноқларингни олишим, сочларингдаги кўринишини истамаганим оқ толаларни бўяшим, тепадан пастган тушаётганингда қўлларингда тута олишим, гулларнинг рангини ёшлигингда сенинг юзинг рангидек эканини айта олишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Аммо сени мендан ортиқ севадиган одам бўлса, ўша сен айтган жарликдаги гулни сен учун узиб келаман, ягонам...

- Мактубни ўқир эканман кўз ёшларимни тўхтатолмасдим. Ўқишда давом этдим.
- Буларни ўқиганингдан сўнг, кўнглинг менга ишонса, илтимос, эшикни оч, жоним. Сен яхши кўрадиган кунжутли нон ва янги соғилган сут билан эшик ортида кутяпман...”

Ҳаяжон билан эшикни очдим. Эрим хавотир ва хижолатли алпозда кунжутли нон ва сут солинган халтани маҳкам тутганча эшик ортида турганди.
Энди ишончим комил эди: мени эримдан бошқа ҳеч ким бу қадар кучли муҳаббат ва ҳаяжон билан севмасди. Жарлик тубидаги танҳо гулни ўз жойида қолдиришга қарор қилдим. У севгисини исботлашга уринган бошқа ошиқларга керак бўлар. Мен эса чин муҳаббат шаробидан масту масъудман...

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
10.04.202514:04
Учрашувга чиққанда эҳтиёт бўлинглар.

Энди қайтиб қизлар билан учрашувга чиқмайдиган бўлди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
15.04.202516:34
Дунёда 4 та нарса инсонга ҳеч қачон дўст бўлмас экан
1) Пул - бугун менда эртага бошқаларда.
2) Мансаб - бугун мен ўтираман эртага бировлар
3) Жазман - бугун мен билан эртага бошқаси билан
4) Тобут - бугун мени оборса эртага бировни олиб боради.

ХАЙРЛИ ТУН, ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ

Дўстларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD9V5FhuMDoO8jCd5w
03.04.202515:54
📝Аёлларга мурожаат

Эй аёллар жамоаси, тилла-тақинчоқ, зебу-зийнат, турли модадаги либосларни кўпайтиришни бас қилиб, ҳақиқий эркакларни етиштиришни кўпайтиринглар! Бу уммат ем бериб, семиртириб боқиладиган ҳайвонларга эмас, балки иймонли қалб соҳиби бўлган бақувват эркакларга муҳтож. Сизларни вужудингизда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ўхшаган зотлар шаклланиши керак.

Эй аёллар жамоаси, фарзандларингизга бомдод ва бошқа намозларни масжидда адо этиш лозимлигини, уйда фақат аёллар намоз ўқишини ўргатинглар. «Анфол» ва «Муҳаммад» каби суралар минглаб рижолларни етиштириш учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинганини тушунтиринглар. Ўзини ўйлаб яшайдиган инсонда яхшилик йўқ эканини англатинглар. Шунингдек, нафсининг хоҳиш-истакларига қул бўлиб яшайдиганларда ҳам яхшилик йўқлигини ўргатинглар.

Эй аёллар жамоаси, аввало Аллоҳнинг иродаси, сўнгра Умму Айман розияллоҳу анҳо бўлмаганларида Усома розияллоҳу анҳу ҳам бўлмас эди. Хўш бу Усома ким? Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан катта бир қўшинга қўмондон этиб тайинланган пахлавон йигит. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб ётганларида «Усоманинг юришини амалга оширинглар!» дедилар. Бу қўшин ичида Умар ибн Хаттоб, Абу Убайда, Саъд ибн Абу Ваққос, Абул Аъвар Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ва бошқа аввалги муҳожирлардан бирор киши қолмай, ҳамма бор эди. Ансорийлардан ҳам кўпчилик бор эди. Жумладан, Қатода ибн Нўъмон, Салама ибн Аслам ибн Ҳурайш ва бошқалар. Ана шундай пахлавон ўғлонни Умму Айман исмли она тарбия қилган эди.

Аввало, Аллоҳ таолонинг иродаси, сўнгра Асмо розияллоҳу анҳо бўлмаганларида Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бўлмасдилар.

Эй аёллар жамоаси, сизлар бу уммат ичидаги оналарсиз. Аллоҳнинг изни ила фарзандларни яхши тарбиялаш орқали жамиятга жуда катта хизмат қила оласизлар. Қуръони Каримдаги бир сура бежизга «Нисо» сураси деб номланмади. Аёлларнинг шаъни улуғлиги, пешқадам умматни етиштиришда хизмат қилиш масъулияти катталиги учун шундай номланди. Бу уммат қўшиқчи эркаклар, раққослар, аёл табиат кимсалардан ҳазар қилади. Шундай экан, бизга Бухорийдек имомларни, Берунийдек қомусий олимларни, Ибн Синодек тиббиёт олимларини, Ал Хоразмийдек аниқ фан олимларини, Навоийдек мутафаккирларни, Нақшбандийдек руҳий тарбия устозларини, Амир Темурдек буюк қўмондонни, сизу биз билан замондош бўлган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдек алломаларни етиштиринглар.

Сизлардан илтимос, ҳимматни баланд, ниятни олий қилиб, бизга ҳақиқий рижоллар етиштириб беринглар.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Муҳаррир Хуршид Маъруф


📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
25.04.202515:18
📝Асраб олинган қизча...

Онаси вафот этганида кизчасига атига икки ёш тулганди. Отаси аллакачон оиласини унутиб, уларни ташлаб бошка хотинга уйланиб дом дараксиз йук булиб кетганди. Бутун кишлок кизчага рахми келиб, нима килишга, ким бокиб олиши хакидаги уйлар билан  боши котган эди. Кишлок хаёти, хар бир оилада узининг фарзандлари етарли эди. На илож...болалар уйига беришмокчи булиб туришганда, беш фарзанднинг онаси Зарина хола, уша икки яшар кизчани хам бокиб олиш таклифини киритди.
   — Биз яъни турмуш уртогим билан уни кизларимиз сафига кушиб узимиз бокиб олмокчимиз!- деди.
  — Нималар деяпсизлар? Уз болаларингизни бокиб катта килсаларингиз хам катта гапку, кийналиб колмайсизларми?- дейишди кишлок оксоколари.
  — Йук...бештаси утирган столга олтинчиси хам сигади. - дея кизчани узи билан уйига олиб кетди.
   Орадан йиллар гизиллаб утиб кетди. Хаёт кийинчиликларига карамасдан Зарина хола болаларини беками куст катта килиб, тарбиялади. Лобар(бокиб олинган кизча) хам жуда аклли ва гузал киз булди. У янги онаси учун хеч кандай ташвиш тугдирмади. Хаттоки бирор марта хам касал булмади. Уни доим Аллох юборган фаришталари химоя килиб юрди.
  Хаттоки шундай бузгунчи , гийбатчи инсонлар топилдики, унга доим угайлигини, бу оила бегоналигини эслатиб турадиган. Буни билган Лобар хеч хам хафа булмади. Аксинча, у янаям купрок ота онасига якин булиб, мехр курсатишга харакат килди. Доим онасини кучиб, эркалаб:
  — Сиз барибир мени хакикий онамсиз!-дер эди шивирлаган овозда.
   Оилада барча фарзандлар катта булишиб, турмушга чикишиб, киз бола палахмон тоши деганларидек хар томонга таркалиб кетишди. Ота онаси билан ун турт ёшли Лобар кизи колди. Чарос кузли чиройли, аклли ва босик  кизчага айланганди. Уй ишларини деярли хаммасини узи бажарарди. Хеч хам нолимасди. Буларни куриб турган баъзи бир гийбатчилар Зарина холага хасад килишарди.
   Кишлокни чеккасида уйлари жойлашган булиб, унчалик узок булмаган масофада кичикрок дарё окиб утарди. Уша йили каттик киш булди. Кор хам куп ёгди, дарёнинг устки кисми калин муз билан копланганди. Урталари унчалик калин булмаса хам, киргокдаги музлар одамни кутарадиган даражада калин булганди.  Киш охирлаб бахор кириш арафаси эди ушанда. Кунлардан бир куни Зарина хола дарёга ювган кирларини чайгани борди. Ювилган кирларини тогорага солиб, киргокда туриб чайишни бошлаган хам эдики, дарё уртасидан музнинг карсиллаб ёрилиши эшитилди. Сув яккол куриниб колганди.
  — Муз кетди, каранглар муз окиб кета бошлади!- дея бакира бошлади узокрокда киргокда турган болалар.
   Музга томоша килиш учун купчилик кишлок ахолиси чикиб келишди. Бу куркинчли манзарага Зарина хола хам  кирлар колиб томоша кила бошлади. Бир пайт узи чикиб турган муз булаги хам ёрилиб, дарёнинг уртасига караб суза бошлади. Киргокка якинрок булган муз устига сакраши мумкин эди, лекин узини йукотиб куйган Зарина хола икки муз орасидаги масофа узоклашганидан куркинч билан бакириб юборди. Саросима бошланди, кимдир кайикни олиб келишни айтса, яна кимдир сирпаниб бориш керак дерди. Лекин муз секин аста киргокдан узоклашиб борарди. Бир пайт бу овозларни эшитиб колган Лобар, онасини куткариш учун киргок буйлаб югурарди. Тухтамасдан киргокка якин музга сакради. Шу аснода бир муздан иккинчисига, кейин навбатдагисига сакраб онасига якинлашиб олди. Онаси кизини куриб:
  — Лобар кизим, кайт изингга, биз иккаламиз хам нобуд буламиз!- дея бакирарди.
  Лекин кизи бу гапларга ахамият хам бермасдан онасини куткаришга харакат киларди. Ва тез тез харакати билан онаси окиб бораётган муз устида пайдо булди ва онасини кулидан ушлаб:
    — Онажон узингизни кулга олинг, куркманг бизни Аллохни узи асрайди!- дея онасини тинчлантирди.
  Музларни окимини кузатиб туриб, узлари турган муз олдига якинлашган катта муз булаги якинлашгач , бирданига :
  — Онажон, кани биргаликда сакрадик!- дея бакирди.

Туққан Она эмас боққан Она!

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
09.04.202515:54
📝ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
09.04.202510:51
"Бу менинг эримдир, бу менинг эрим" енги қушиқ зўри

Кайфият учун улашиб қўямиз


Яқинларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Бугунги тонгингиз муборак бўлсин!

Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчамиз учун файзли, баракотли ва даромадли бўлсин!

Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Ҳамиша кайфиятингиз аъло даражада бўлиб юрсин!

Яқинларингизга ҳам табрик йўллашни унутманг!



Яқинларингиз ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
20.04.202501:44
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Бир донишманд кишидан:
«Дунёда мўъжизалар борми?» деб сўралганда, у шундай жавоб берди:

«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир».

Янги тонгга саломатликда етказган Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

Илоҳим, танимиз соғ, жисмимиз бут бўлсин, дастурҳонимизда барокат, томирларимизда ҳаракат тўҳтамасин...

Юрагимиз зикрини ўқисин, тилимиз шукрини айтсин, фарзандларимиз кўз олдимизда улғайиб, роҳатини роҳатларда кўрсатсин!

Аллоҳ таоло ушбу кунда барчамизни ҳайрли ишларга камарбаста этсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг
!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Log in to unlock more functionality.