04.05.202516:54
✅Муқаддам 2 бор фирибгарлик бўйича судланиб, қамалиб чиққан Учтепа тумани ҳокимининг ёрдамчиси 3-бор судланди.
У 5 кишининг номига 33 млн сўмлик кредит олиб, ўзлаштириб юборганликда айбли деб топилиб, 3 йил 6 ойга озодлиги чекланди.

03.05.202516:32
Маънавият – миллатнинг энг кучли қалқони
“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозарада жамиятдаги маънавий масалалар, айниқса ёшлар тарбияси ва уларнинг ташқи муҳитдаги хатти-ҳаракатлари муҳокама марказида бўлди.
Сўнгги пайтларда хорижда айрим ҳамюртимиз томонидан содир этилган ножўя ҳаракатлар жамоатчилик эътиборини тортаётгани таъкидланди. Лекин, ўзини номақбул тутаётганларнинг қилмиши ортида бутун миллатни айблаш – хато.
Миллат обрўси – унинг ҳар бир вакилининг юриш-туришида, одоб-ахлоқида намоён бўлади.
Тадбирда шунингдек, ўзбек халқининг бағрикенглиги, тантилари ва меҳмондўстлиги, шу заминда туғилиб, бутун дунёга танилган буюк алломаларнинг илмий мероси, ва бугунги ёшларимизнинг ютуқлари алоҳида қайд этилди.
Юрт номини юксалтириш ҳам, унга доғ тушириш ҳам ўз қўлимизда.

03.05.202514:27
"Да" эмас, "Ҳа"—жайдари қизнинг Администрациядаги фаолияти ҳақида
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг "Миссия" лойиҳаси 4-сони чиқди.
Унда Саида Шавкатовна “Президентимиз ислоҳотларининг — дадамнинг оқ сочлари натижаларини кўриб туриш мен учун бу — катта бахт, ғурур”, деди.

03.05.202509:12
“Ҳаж – 2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади
Ўзбекистонлик зиёратчилар 13 майдан 28 майгача ҳар куни Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри рейслар орқали жўнаб кетади. Улар Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус аэропортларидан Мадина шаҳрига учишади.

03.05.202505:43
Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд тагига ташлагани айтилмоқда
Зангиотада 30 апрель эрта тонгда бир аёл ўзини поезд тагига ташлади.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

02.05.202512:50
Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди
Украина пойтахти Киев шаҳрида 2018 йил февралдан 2024 йил январгача 11 кишини ўлдирган ва яна бир инсонни ўлдиришга уриниб, аммо режасини амалга ошира олмаган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

04.05.202516:36
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради
Республика халқ партияси раиси Ўзгур Ўзелга номаълум шахс ҳужум қилди. Президент Эрдўған унга қўнғироқ қилиб, содир бўлган воқеани қоралади.

03.05.202516:18
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

03.05.202513:52
Комил Алламжонов Президент администрациясида кўриниш берибди.

03.05.202507:18
🇺🇿🇺🇸 АҚШ элчихонасида Мустақиллик куни муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтди
Меҳмонлар орасида — Саида Мирзиёева.
Меҳмонлар орасида — Саида Мирзиёева.
03.05.202503:37
Жиззах вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фикрича, пиёдалар ўтиш жойини тўсиб-ёпиб қўйган панжаранинг тагидан ўтган киши «қўштирноқ ичидаги пиёда» экан
Видеодаги ЙПХ ходимининг сўзларига кўра, бу пиёдалар ўтиш жойи «автомобилларнинг равон ҳаракатини таъминлаш учун» бекор қилиниб, ёпилган экан. Аслида бу ерда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қўштирноқ ичида — улар пиёдаларнинг хавфсизлигини ҳеч қанақасига таъминламайди, таъминлашни хоҳламайди ҳам.
Қилинган ерости йўлидан имконияти чекланганлар, ногиронлиги бор одамлар қандай ўтади, деган саволни булар ҳеч қачон ўзига бериб кўрмаса керак. Пиёдаям одамми булар учун...

02.05.202512:31
Қонунчиликка кўра, Маданият вазирлиги ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, театрлар учун зарур мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва бошқа ашёлар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.

04.05.202509:53
Зарурий мудофаа
Зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахси ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида қилинган ҳаракат, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.
Тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёхуд тажовуздан ўзга йўсинда қутулиш имконияти бор-йўқлигидан қатъи назар, зарурий мудофаа ҳуқуқи шахсга тегишлидир.
Зарар етказиш мақсадида қасддан ҳужум қилиш истагини қўзғатиш зарурий мудофаа деб топилмайди.
Жиноят кодекси 37-моддаси

03.05.202515:43
💸Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг салкам 60 яшар давлат солиқ бош инспектори 15 минг доллар пора олгани учун 7 йилга қамалди❗️
У тергов бўйича тайинланган тафтишда аниқланган солиқ камомадини яширганликда ҳамда пора олганликда —Жиноят кодекси 208-моддаси, 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 8 йилга қамалган.
Юқори инстанция суди эса қайта малакалаб, жазони 1 йилга камайтирган.

03.05.202513:31
2025 йилги Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
Зиёратчилар 13 майдан 28 майга қадар Саудия Арабистонига жўнатилади.

03.05.202507:02
Тошкент ҳокимлиги рухсатсиз ўрнатилган реклама шитлари, баннерлар ва пешлавҳалар олиб ташланишидан огоҳлантирди
Ҳокимлик тадбиркорлардан конструкцияларининг расмий рухсатномаси борлигига ишонч ҳосил қилишни сўради.

02.05.202517:42
⚠️ Яқинда Мотоцикл иштирокида юз берган авария оқибатида "ЎЛИМ" билан якунланган воқеа яна такрорланди
Бугун яна ҳудди шу жойда ва ЯНА МОТОЦИКЛ иштирокида ЙТҲ содир бўлибди.

02.05.202512:26
📌 “ГАИ ходимини аёллар калтаклашди” — сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат аслида қандай бўлган эди?
Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

03.05.202518:53
⚡️Тошкент шаҳрида кучайтирилган тунги рейд бошланди
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан пойтахтимизнинг бир нечта ҳудудларида тунги рейдлар бошланди.
Ҳайдовчиларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

03.05.202514:42
Одамларнинг 65 фоизи телефон қўнғироқларидан қўрқиши аниқланди
«Face for Business» компанияси томонидан ўтказилган сўровномага кўра, иштирокчиларнинг 65 фоизи телефонларига қўнғироқ келганда қўрқув ва безовталик ҳиссини бошдан кечирадилар.
Бу ҳис, айниқса, 18-34 ёш орасидаги инсонларда кўпроқ учраётганлиги таъкидланмоқда.
03.05.202510:09
Бугун АҚШда яшаш имконини берувчи Green Card дастури натижалари эълон қилинади
3 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да АҚШнинг Хилма-хиллик дастури – кўплаб мамлакатлар фуқароларига ушбу давлатга кўчиб бориш имконини берувчи Green Card (DV-2026) натижалари чиқади. Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди.
Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.
АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган Green Card дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга Қўшма Штатларга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Green Card одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.

03.05.202506:32
3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Сўз эркинлиги – инсон ҳуқуқлари ва демократик жамиятнинг ажралмас қисми. 3-май куни бутун дунёда матбуот ва журналистлар фаолиятига бўлган ҳурмат рамзи сифатида нишонланади.
Эркин ахборот – жамият тараққиёти ва фуқароларнинг тўлақонли маълумот олиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Журналистлар эса ҳақиқатни ёритиш, жамиятни огоҳлантириш ва адолатни таъминлашда ҳал қилувчи ўрин тутади.
Effect.uz сўз эркинлигини қадрлайди ва ҳаққоний ахборот тарқатишни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб билади.

02.05.202516:54
⚠️ Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган поезд йўли пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болакайни тез юрар "Афросиёб" поезди уриб кетишига сал қолди
Поезд келиш олдидан огоҳлантирилиши ва бунга масъул ходимлар назорат қилиши керак эмасмиди?

02.05.202512:11
Damas даври тугайдими? Хоразмда янги 7 ўриндиқли машина ишлаб чиқариш бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи давомида Тупроққалъадаги «Damas» заводида 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилди.
Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади. Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, 2026 йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.

Shown 1 - 24 of 225
Log in to unlock more functionality.