Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Pressuzb avatar
Pressuzb
Pressuzb avatar
Pressuzb
04.05.202509:04
Кармана туманида икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида вафот этди, бир нафар ходим шифохонага ётқизилди

Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

@pressuzb
Тошкент шаҳрида синов тариқасида 86 та йўл бўйи пуллик автотураргоҳлар ишга туширилди. Ушбу турдаги автотураргоҳлар махсус белги — тўқ сариқ фонда “P” ҳарфи билан тасвирланган. Нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун эса жарима кўзда тутилган.

@pressuzb
01.05.202511:55
Олий таълим муассасаси очиш учун лицензия бериш тартиби тўлиқ қайта кўриб чиқилади — вазир

@pressuzb
1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради.

@pressuzb
29.04.202507:23
❗️Президент фармони билан прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.

Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

@pressuzb
28.04.202510:55
Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?

Pinkod.uz давлат қарзлари олинган ташкилотлар ва маблағларнинг қайси йўналишларга сарфланганини ўрганди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан $5,27 млрдга ошиб, $40,19 млрдни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми $33,72 млрдга етди. Ички қарз эса йил давомида $1,19 млрдга ортиб, $6,47 млрдни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?

Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг $19,1 млрд қисми халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинган. Асосий кредиторлар қуйидагилар:

⁃ Жаҳон банки – $7,64 млрд
⁃ Осиё тараққиёт банки – $7,41 млрд
⁃ Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB) – $1,65 млрд
⁃ Ислом тараққиёт банки – $0,9 млрд
⁃ Халқаро валюта жамғармаси (IMF) – $0,7 млрд
⁃ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) – $0,3 млрд

Ташқи қарзнинг $10,44 млрди хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари орқали жалб этилган. Жумладан:

⁃ Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – $3,76 млрд
⁃ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JISA) – $2,88 млрд
⁃ Франция тараққиёт агентлиги – $977 млн
⁃ Корея Эксимбанки ва Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси – $740 млн
⁃ Германия давлат банки (KfW) – $415 млн
⁃ Саудия тараққиёт жамғармаси – $139 млн
⁃ Испания давлат банки – $66 млн
⁃ Бошқа манбалар – $1,45 млрд

Ўзбекистон давлат қарзининг тақсимоти қуйидагича:

⁃ $15,29 млрд (45%) — Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш
⁃ $5,74 млрд (17%) — Ёқилғи-энергетика саноати
⁃ $2,91 млрд (9%)— Қишлоқ ва сув хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Уй-жой коммунал хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Транспорт ва транспорт инфратузилмаси
⁃ $2,4 млрд (7%) — Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари
⁃ $841 млн (2%) — Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш
⁃ $764 мллн (2%) — Кимё саноати

@pressuzb
03.05.202516:17
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

@pressuzb
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди

30 апрель куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал қарз бозорига муваффақиятли қайтиб, 5 йиллик 144А/RegS форматидаги катта номиналли облигациялар чиқарди.

Ушбу аҳамиятли битим компаниянинг стратегик ривожланиш йўлидаги навбатдаги муҳим босқич бўлиб, халқаро инвесторлар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барқарор кредит рейтинги ва мамлакат молиявий бозорига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.

Облигациялар чиқарилиши Буюк Британия, АҚШ, Европа, Швейцария, Осиё давлатларининг Fund Managers, Banks & Private Banks, Pension & Insurance каби юқори рейтингли, йирик халқаро компаниялар инвесторлари томонидан катта қизиқиш билан қарши олиниб, 1,9 миллиард АҚШ долларига тенг буюртмалар жалб этилди. Бу эса компанияга облигациялар нархини 37,5–50 базис пунктигача камайтириш ва эмиссия ҳажмини аввалги режадан ошиб, 850 миллион долларгача ошириш имконини берди.

Битим J.P.Morgan, Abu Dhabi Commercial Bank, Deutsche Bank, MUFG ва Standard Chartered Bank каби етакчи молиявий институтлар (Bookrunner сифатида) ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг (Co-Manager сифатида) ҳамкорлигида амалга оширилди.

@pressuzb
Шуҳрат Абдужалилович Боймурадов Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига тайинланди.

@pressuzb
Deleted01.05.202513:16
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси кўмагида фаолият юритадиган “Хочу жить” лойиҳаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини эълон қилди.

@pressuzb
28.04.202514:58
Бандлик вазирлиги “Enter Engineering Pte.Ltd” корхонасини текширмоқда

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан корхонада текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, шу пайтга қадар бўлган шикоятлар асосида ҳам ушбу корхоналарда текширишлар ўтказилиб, меҳнат қонунчилиги бузилишлари юзасидан корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган. Бироқ вазирлик хабарида бу айнан қандай чоралар эканига аниқлик киритилмаган.

Аввалги текширишлар давомида жами 39,1 млрд иш ҳақлари ундириб берилиб, 16,6 млрд сўм иш ҳақлари ундирилиши юзасидан кўрсатма берилган.

Ҳозирги ҳолат бўйича эса ўрганишлар якунлангач яна қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

@pressuzb
Пойтахтда гуллар фестивали ўтказилиши муносабати билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёшлар ижод саройи, Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Тошкент зарбхонаси олдидаги айрим йўллар (расмда) 29 апрелдан 3 майгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов АҚШ мустақиллигининг 249 йиллигига бағишланган Америка элчихонаси қабул маросимида иштирок этди.

@pressuzb
01.05.202517:30
Franklin Templeton Ўзбекистоннинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини рўйхатга олади

АҚШнинг глобал инвестиция компанияси — Franklin Templeton бир йил ичида Ўзбекистоннинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини халқаро бозорларга чиқаради.

“Биз 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ Ўзбекистон давлат банклари ва бошқа компаниялар, жумладан, Uzbekistan Airways’нинг миноритар улушини Тошкентда ва хорижда жойлаштиришни мақсад қилганмиз,” - деди компания вакили.

@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов Хитойнинг Урумчи шаҳрида.

@pressuzb
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди ва унга 40 млрд сўм ажратилади

Президент йиғилишида маълум қилинишича, кўп жойларда кўчмас мулкнинг кадастр қиймати билан ҳақиқий бозор баҳоси ўртасида катта фарқ бор. Бу ҳуқуқий муносабатларда ва савдоларда номутаносибликни келтириб чиқаряпти.

Шу боис, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилади.

Оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланиб, кейинги йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда қолган ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.

@pressuzb
28.04.202514:15
AloqaBank томонидан ёш тадбиркорлар ўз лойиҳаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлдилар

2025 йил 28 апрель куни Андижонда AloqaBank ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Инвесторлар куни” ташкил этилди. Тадбирда 1500 дан ортиқ иштирокчи — талабалар, стартаперлар ва инвесторлар — ўз бизнес ғояларини тақдим этиш ва ҳамкорлик ўрнатиш учун йиғилдилар.

Тадбир доирасида стартапларнинг питч-сессиялари, бизнес экспертлари билан учрашувлар, Aloqa Ventures ва "Startup Garage" томонидан тақдим этилган ёш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари тақдимоти ўтказилди. Энг яхши лойиҳалар инвестицияларни, фаол ёшлар эса таълим грантларини қўлга киритдилар.

Маълумот учун, AloqaBank томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида Андижон ёшлари учун 22,4 млрд сўм кредит ажратилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-62-сонли Қарори доирасида амалга оширилди.

Мамлакатдаги энг йирик ёшлар стартап платформаси бўлган "Startup Garage"нинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа вакиллари "Стартап йўли" номли амалий қўлланмани тақдим этдилар. Китобда стартап ғоясидан муваффақиятли бизнесга айлантириш жараёни босқичма-босқич тавсифланиб, ёш тадбиркорларга ўз ғояларини амалиётга татбиқ этишда ёрдам бериш мақсадида аниқ ва амалий маслаҳатлар берилган.

@pressuzb
28.04.202509:42
Президент қарори билан ташкил этилган “Иссиқликтаъминоти” АЖ бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди.

Султонов Шерзод Рахимбекович — бошқарув раисининг муҳандислик ва инновацияларни жорий қилиш бўйича биринчи ўринбосари;

Хикматов Алижон Хамидуллаевич — бошқарув раисининг молия-иқтисод, рақамли ривожлантириш ва корпоратив алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Аввалроқ ҳукумат қарори билан Тураев Илҳом Ҳабибуллаевич жамият бошқарув раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.

@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этишди.

@pressuzb
❗️ОАВ ва Telegram каналлар админларига Оммавий коммуникациялар
масалалари бўйича марказ номидан сохта хабарномалар юборилмоқда

Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифи эълон қилингани ҳақидаги хабарни тарқатган ОАВ ва Telegram каналлар админлари Оммавий коммуникациялар
масалалари бўйича марказ номидан постни 24 соат ичида ўчириб ташлаш талаби қўйилган сохта огоҳлантириш хабарномасини ола бошладилар.

Хабарнома ичида келтирилган QR-код ишламайди. Сохта хабарномада ҳеч қандай ID рақам мавжуд эмас. ID рақам бўлса, уни марказнинг Telegram боти орқали текшириш мумкин.

Хабарнома юборилган аккаунтлар текширилганда, уларнинг сохта профил экани маълум бўлди.

Шунингдек, марказ масъуллари билан боғланилганда, бу борада марказ томонидан ҳеч қандай хабарнома юборилмагани аниқланди.

@pressuzb
30.04.202517:25
🏦 Туронбанк ташаббуси билан ўтказилган “Лимон Гули Сайли”дан видеорепортаж

26 апрель куни Туронбанк томонидан Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги "Боғибустон" маҳалласида баҳорнинг энг ёрқин тадбирларидан бири "Лимон Гули Сайли" ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари лимончиликдаги инновацион ёндашувлар, иссиқхоналар, лимон боғлари ҳамда лимонни экспортга йўналтириш учун тажриба ва ғоялар алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Видеорепортажни Youtube'da кўриш:
https://youtu.be/jGthqzOITVE?si=E4QDqZkPb5DnIl1H
29.04.202513:38
Рақобат қўмитаси рекламаларда нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш мумкин эмаслигини эслатиб, реклама билан ишловчиларни расман огоҳлантирди

Қўмита хабарига кўра, охирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.


Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@pressuzb
Содиқ Сафоев Рим папасининг дафн маросимида иштирок этди

26 апрель куни Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонида Рим папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.

Дафн маросимида жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари раҳбарлари, қироллик оилаларининг аъзолари ва таниқли дин арбоблари иштирок этди.

Маълумот учун, Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида Ватикандаги қароргоҳида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев Рим-католик черкови Камерленгоси Кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллаган эди.

@pressuzb
Айрим фейк Telegram каналлар гўёки БАА ўзбекистонликларни мамлакатга киришини тақиқлагани ҳақида ёлғон ахборот тарқатди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бунга расмий муносабат билдириб, тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейк эканини маълум қилди.

“Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган”, деб ёзди ТИВ вакили.

Мазкур ёлғон хабарни тарқатган Telegram каналлардан бири — “The Wall Street Журнал” номи билан фаолият юритади. Бироқ ушбу каналнинг Ню-Йоркдаги Американинг бизнесга йўналтирилган халқаро кундалик газетасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Таги ҳам фейк канал.

@pressuzb
Shown 1 - 24 of 241
Log in to unlock more functionality.