Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online avatar
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online avatar
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#хушхабар

⚡️1 майдан хотин-қизларга тавсиянома берилади

◾️Қонунчиликка кўра, 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумоти йўқ хотин-қизла рдавлат ОТМларига тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Бунинг учун Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси керак.

Тавсиянома учун қуйидаги манзилга кирилади:
1️⃣ https://xotin-qizlar.uz/
2️⃣ Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари
Қандай ҳужжатлар керак?

Бунда стаж бўйича my.mehnat.uz 
YMMT да ҳамда ўрта махсус дипломини diplom.edo.uz
сайти орқали текширтириб олиши керак.

‼️ Эслатма: тавсиянома олганлар ҳам кириш имтиҳонида қатнашади, фақат улар алоҳида 500 та квота учун курашади.

@haqiqatonline_24
26.04.202503:00
#кун_тарихи
#архив

❗️Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф 71 ёшда!

Мухаммад Юсуф 1954 йил 26 апрель куни Андижон вилояти Мархамат туманидаги Қовунчи қишлоғида туғилган.


Халқнинг қалбидан чуқур жой олган шоир 2001 йил 29 июль куни 47 ёшида вафот этган.

@haqiqatonline_24
25.04.202511:55
#диққат

❗️ҲАҚИҚИЙ ЁЗ ҲАВОСИ: ҳафта охирида ҳарорат +39 даражагача кўтарилади


Синоптиклар Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳавони маълум қилди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади.
Ҳаво ҳарорати якшанба кунига келиб +32...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса +36...+39 даражагача исийди.

Тошкентда 25-27 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Эртага, шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +32...+34 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +15...+18 даража бўлади.

@haqiqatonline_24
25.04.202503:59
#фойдали

❓Сизда ҳам ўтириб турганингиздан сўнг бошингиз айланиб, кўз олдингиз қоронғулашиб кетганми? Сабабини биласизми
?

Яқинларга юбориб қўямиз!

@haqiqatonline_24
24.04.202505:03
❗️Тошкент вилоятида 8 ёшли фарзандини қийнаб, бармоқларини куйдирган она 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аёл болани ширинликларни рухсатсиз егани учун жазолаш мақсадида бармоқлари орасига пахта тиқиб, ёқиб юборган. Болада 1 ва 2-даражали куйиш аниқланган.

@haqiqatonline_24
#мулоҳаза

Қандай яхши экан болалик,
Ёдга олсам босар ҳаяжон,
Минг соғиниб ёдга олсам ҳам,
Ёшлик қайтмас экан онажон..?!

@haqiqatonline_24
26.04.202509:04
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2025 йил 12 апрелдаги 24-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

УШБУ СОНДА:

👉Тадбиркрлар учун имкониятлар майдони

👉Қадриятлар "локацияси"

👉Саноати ривожланаётган Янгийўл

👉Сунъий интеллект: фойдалими ёки хавфли?

👉 Ҳаёт учун ўта хавфли

👉порадан парокандаликкача бир қадам

👉ХОТИНЛАР “ХИТ-ПАРАДИ”
Ёхуд икки актриса иштирокидаги икки қисмли интер(вью)медия

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +33 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 26 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
25.04.202510:21
#кун_сурати

❗️Дарвоза олдига машина қўйманг! Жарима – "Лобовой"га лопатка билан зарба...


Ажойиб услуб эканми:)

@haqiqatonline_24
25.04.202502:59
#кун_тарихи

⚡️25 апрель - Халқаро қизлар куни

Қиз йўқ уйда сарин сабо эсмайди,
Қиз йўқ уйда жамбил райҳон ўсмайди.
Ўғилларнинг ота билан иши йўқ,
Қиз отасин ҳар қадамда эслайди.

Кўзларига сургай юрган изингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз?

@haqiqatonline_24
#тавсия

⚡️Қалампирнинг фойдалари

✔️Қонни тозалаш хусусиятига эга

✔️Ичак микрофлорасини нормаллаштиради

✔️ Қабзиятга қарши таъсир кўрсатади, ичак паразитларини ўлдиради

✔️ Қон айланишини яхшилайди, қон қуйқаларини йўқ қилади;

✔️Тер безларини тозалайди. C витаминига жуда бой, диафоретик таъсирга эга:

✔️Совуққа чидамлиликни оширади

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️Энди Ўзбекистонда нарх наво асоссиз ошмайди

Ўзбекистон ҳукумати ички бозорни муҳофаза қилиш, контрабанданинг олдини олиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, ягона божхона тўлови жорий этилди ва аниқ меъёрлар белгиланди.

Божсиз олиб кириш меъёрлари:

➖ Ҳаво транспорти — $1000
➖ Темирйўл ва дарё транспорти — $500
➖ Авто ва пиёда ўтиш пунктлари — $300
➖ Курьерлик жўнатмалари — $200
Бу меъёр кам деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас. Европа Иттифоқи давлатларида бу лимит — $330–480 атрофида, Туркияда — $480 (жўнатма: $79), Хитойда $722 (жўнатма: $288) миқдорида белгиланган.

Энг асосийси, бундан қандай натижа кутилмоқда?

👉 Миллий ишлаб чиқарувчи рақобатбардош бўлади;
👉 Сифатсиз ва арзон импорт товарлар оқими чекланади;
👉 Нарх-наво барқарорлиги таъминланади;
👉 Иқтисодий хавф-хатарларга қарши ҳимоя ошади.

@haqiqatonline_24
26.04.202507:03
#диққат

❗️Тошкент вилоятида 305 млн. сўмлик “iPhone”лар ушлаб қолинди


“Навоий” чегара постида жами 29 дона смартфонни ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Улардан 20 таси фуқаронинг танасига скотч билан ўралган ҳолда, яна 9 таси эса қўл юкида яширилган бўлган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#муносабат

❗️Мурожаатимизга Вазирлик муносабат билдирди

Инстаграм саҳифамизда Самарқандда малака синовларида қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида турганлиги ҳақида видео жойланган эди.

Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Хабарга кўра ушбу ҳолатда интерактив панелда интернет алоқаси узилган ва натижада эски, яъни узилишдан олдинги кадрлар экранга чиққан.

Илова қилинган расмдан кўриниб турибдики, ушбу номзод 52 балл тўплаб аттестациядан ўта олмаган. Шунингдек, номзоднинг тест жараёнида олинган расмлари ва у синовдан кетгандан кейинги ҳолатни кўришингиз мумкин, дейилади хабарда.

Келтирилишича, бугунги кунга қадар республика бўйича алоқа қурилмаларидан ёки бошқа воситалардан фойдаланган жами 24 нафар номзод тест синовларидан четлаштирилган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ўзбекистонликлар учун Дубайга визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Бунга Дубай шаҳрида ўзбекистонликлар ўртасида содир бўлган пичоқвбзлик сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

⚠️Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.


@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#кайфият

Пародия
😅

Хой хотин айт нега
Қовоғинг солинган?
Шунча пул сенга
Беряпман етмаяптими?


Яқинларга  ҳам  улашиб, уларнинг кайфиятини кўтаринг!

@haqiqatonline_24
#тезкор
#Бу_нимаси

❓Аттестацияда ҳам таниш-билишчиликми?

Ижтиомий тармоқларда айни пайтда мактаб ўқитувчилари малака тоифалари учун ўтказилаётган аттестация жараёнида турли қинғирликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича расмий муносабат берилгани йўқ!

@haqiqatonline_24
#Матбуот
#Пресс_анонс


“ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ 28-СОНИДА:

👉 Ердан унаётган "миллионлар"

👉Сайловга тайёрмисиз, маҳалладошлар?

👉Муҳаммад Юсуф деган базавол шеърият бор...

👉"У кунларни эсламоқ оғир..."

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@haqiqatonline_24
25.04.202514:16
#диққат
#муҳокама_учун_мавзу

❗️Аттестациялар адолатсиз ўтяптими?

Айтишларича, 95 фоизгача устозлар мактаб ўқитувчиларининг малака тоифа учун аттестация синовларидан "йиқитилиб", саводсизга чиқарилмоқда экан.

Бундан норози педагоглар мутасаддининг ўзи ҳам жамоатчилик олдида тест топширишини талаб қилишибди.

Ҳақли талаб, нима дедингиз?

@haqiqatonline_24
#диққат
#хушхабар

Агарда бетон ёки электр "столба"га ўрнатилган радардан сизга жарима келса, уни умуман тўламанг

Бетон "столба"лардаги Радарлар қайд этган жарималар судда бекор қилинади.

Бунга унинг бетон “столба”га ўрнатилгани сабаб бўлади. Наманганда шу боис кўплаб ноқонуний радарлар таг-туги билан олиб ташланмоқда экан. Бунга Наманган шаҳар ҳокими сабабчи.

Радар, техник талабларга кўра, 6 метрдан кам бўлмаган баландликда алоҳида металл устунга (!) ўрнатилиши талаб этилади. Бошқалари ноқонуний ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолатда радар бетон симёғочга ўрнатилган. Бу эса уни ўрнатиш бўйича белгиланган техник талабларга мос эмас. Шу боис ҳайдовчи судда ютди ва жарима бекор қилинди.

Барча ҳайдовчиларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинг!

@haqiqatonline_24
24.04.202514:29
#мулоҳаза

💥Даҳшатли сюрприз...

Сиз нима қилган бўлардингиз?


@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 24 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#долзарб

Интернет дўконлар орқали харид қилинган товарлар халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилганида божсиз олиб кириш нормаси қўлланиладими?

➖Албатта, белгиланган 200 АҚШ доллари миқдоридаги божсиз олиб кириш нормаси барча халқаро курьерлик жўнатмалари учун, шу жумладан, интернет дўконлар орқали харид қилинган товарларга нисбатан ҳам қўлланилади.


@haqiqatonline_24
Shown 1 - 24 of 134
Log in to unlock more functionality.