Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿 avatar
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿 avatar
ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿
Адолатга асосланган хизмат – Пенсия жамғармасининг ҳалоллик намунаси

Сўнгги кунларда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган “Нафақага чиққан, аммо ҳақиқатдан маҳрум: Диляра Саидовнанинг адолат излаб чарчаган ҳаёти” сарлавҳали мақола кенг жамоатда жиддий таъсир қолдирди. Бу ҳолатга нисбатан Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан тезкор ва масъулиятли муносабат билдирилиб, мурожаатчи фуқаронинг муаммосини ҳал этиш учун амалий чоралар кўрилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Фарғона вилояти Пенсия жамғармаси бошқармаси раҳбари мурожаатни қоғозбозлик билан эмас, балки шахсан фуқаронинг уйига бориб, юзма-юз мулоқот қилиш орқали ҳал этишга ҳаракат қилди. Бу эса нафақат масъулиятлилик, балки инсон қадрига бўлган чуқур ҳурмат белгиси сифатида баҳоланади.

Ўрганишлар давомида Диляра Саидовнага пенсия 2009 йилда амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқ равишда тайинланганлигини маълум бўлди. Фуқарога аниқ, равшан тушунтиришлар берилди ва у ўзининг қониқишини расмий хат орқали ҳам тасдиқлади. Бу ҳолат давлат идораларининг халққа хизмат қилишда қандай юксак даражадаги очиқлик ва холисликка амал қилаётганини кўрсатди.

Шу билан бирга, фуқаро жамғарма ходимлари томонидан пенсия тайинлаш жараёнида ҳеч қандай ноқонуний талаб ёки тўлов ҳолати бўлмагани ҳам алоҳида таъкидла<strike>н</strike>ди. Бу эса мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш, шаффофлик ва адолат принципларининг амалий ифодаси сифатида кўрилади.

Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва ходимларининг бундай масъулиятли, ҳалол ва инсоний ёндашуви кенг жамоат томонидан ҳам катта эътирофга сазовор бўлмоқда. Улар ўз фаолиятлари орқали яна бир бор шунга ишонтирмоқдаларки – халқ манфаати ҳамиша биринчи ўринда.

Халқ хизматида бўлиш – шараф!

Бу каби мисоллар ҳар бир давлат ташкилотига намуна бўлиши лозим. Адолат ва шаффофлик устувор бўлган жамиятда ишонч мустаҳкамланади, халқ эса ўз давлатидан рози бўлиб яшайди.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Аҳоли ўртасида Сўровнома: 1 майдан коммунал тўловлар оширилишига қандай қарайсиз?

Жамоат Назорати
Лирик чекиниш.

Озода нурсаидова. (Кўнгли ярим)

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
УЙ-ЖОЙ БЎЛИМИДАГИ ВАЛЛОМАТЛАР ФОШ ЭТИЛМОҚДА: НОДИРБЕК — ҚУРБОН ЁХУД ҚИЛИНҒАН ҚАЛДИРҒОЧ?

Сўнгги пайтларда уй-жой масалаларида фуқароларнинг адолатли талаби аксинча, таъқибга учраётгани ҳақида кўплаб фактлар аён бўлмоқда. Шу каби ҳолатлардан бири Фарғона вилоятида қайд этилди.

Телеграм ижтимоий тармоғидаги Jamoat Nazorati саҳифасида эълон қилинган мурожаатда, уй-жой бўлимидаги айрим шахслар томонидан амалга оширилаётган қонунбузарликлар ва сохта айбловлар фош қилинди. Бу ишда айбланаётган шахс — Нодирбек, аслида яхши бола бўлиб, у фақат ўз ҳаққини талаб қилгани учун таҳдидлар ва босимларга учраётгани таъкидланган.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
06.05.202511:03
“Вазир эмас, фуқаро ҳимояси муҳим!” — Қўқонда мансабни суиистеъмол қилган раҳбар ҳақида фош этувчи воқеа

Қўқон шаҳридаги "Сув оқова" ташкилоти инспекторларининг хизмат бурчини адо этишда дуч келган ҳолати фуқароларни чуқур ўйлантириши керак. Инспектор шахар ҳудудида ноқонуний ҳолатни аниқлаб, қонуний тартибда далолатнома расмийлаштирган. Аммо далолатномадаги шахс “Вохитжон” исмли раҳбарнинг таниши экани сабабли, раҳбар ўз ваколатидан фойдаланиб инспекторни ҳақорат қилган, таҳдид қилган ва далолатномани бекор қилдирган.

Инспекторга нисбатан айтилган “Муроджонга атмасканиям қиволаман, кўтиниям ёрвораман” каби сўзлар нафақат хизматдошга, балки давлат тизимига таҳдиддир. Ушбу ҳолат нафақат ахлоқ меъёрларига, балки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Жиноят кодекси ва Мансабдор шахслар этикасига зиддир.

Қонун нимани дейди?

1. Жиноят кодекси 140-моддаси — Давлат хизматчисига таҳдид қилиш ёки ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

2. Жиноят кодекси 205-моддаси — Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш учун жавобгарлик белгилайди.

3. Фуқаролик хизматчилари этикаси тўғрисидаги низом — Ҳар бир мансабдор шахс ўзини одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ тутиши шартлигини талаб қилади.

Бу ҳолат нимага олиб келади?

Агар раҳбарлар қонунга бўйсунмасдан таниш-билишчилик асосида ҳаракат қилса, оддий фуқароларнинг ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва ишонч тизими путур етади. Фуқаролар давлат идораларидан адолат кута олмайдиган бўлса, жамиятда беқарорлик ва норозилик ортиб боради. Бундай хатти-ҳаракатлар президент томонидан илгари сурилаётган шаффофлик, коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ислоҳотларига тўғридан-тўғри хиёнатдир.

Нима қилиш керак?

Воқеа юзасидан Назорат органлари томонидан текширув ўтказилиши шарт.

Ҳақорат қилинган инспекторнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши лозим.

“Вохитжон” каби мансабдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва жамоатчиликка очиқ маълумот берилгани мақсадга мувофиқ.

Бу каби ҳолатлар фуқаролик жамияти учун хатарлидир. Жамият эса ҳақиқатни талаб қилади. Ҳақорат, таҳдид ва мансабни суиистеъмол қилиш – раҳбарлик эмас, балки ҳуқуқбузарликдир.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Ботга келган хабар.

Комбинат Пайпоқ ишлаб чиқариш цехида ТИНЧЛИКМИ
?

Марғилон шаҳар
Жамоат Назорати
"Ёшлар учун деб… манфаатдорлар учун! – Фарғонада ер талон-тарожи ва экологик жиноятлар ортида кимлар турибди?"

Сўнгги пайтларда Фарғона вилоятида давлатнинг умум фойдаланишдаги ер майдонлари атрофида шубҳали қарорлар, маҳаллий аҳолининг манфаатларига зид равишда ерлар тақсимоти ва ҳатто экологик бойликларни йўқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу воқеалар ортида ким турибди ва улар қонун олдида қандай жавобгар?

Ёшлар меҳнат гузари – ниқоб остидаги хусусий манфаатлар

Бир манбанинг таъкидлашича, айрим мансабдорлар ёшлар меҳнат гузари ташкил этиш номида давлат ерларига рухсат олиб, аслида у ерда ресторан (ошхона), ёқилғи қуйиш шохобчалари ва хусусий бизнес объектлари қурган. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (18-модда) ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунига (13-модда) зиддир. Чунки давлат ерларини аукционсиз, очиқ ва рақобатли савдоларсиз тақсимлаш ноқонуний ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги ерлари – бизнес майдонига айланмоқда

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар “Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси”нинг 79-моддасига кўра, фақат қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилиши керак. Аммо бу ерлар ҳам айрим манфаатдор шахслар томонидан ёқилғи қуйиш шохобчаси қуриш учун эгалланмоқда. Бу нафақат ер қонунчилигини, балки хавфсизлик талабларини ҳам бузиш демакдир.

Экологик жиноят: 50 йиллик чинорлар қирилиб кетди

Яна бир жиддий муаммо – болалар учун сайл қилишга мўлжалланган “Болажон” маскани орқасидаги 50 йиллик чинорлар кесилиши билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига кўра (28-модда), ҳар қандай дарахтни кесиш фақат махсус рухсатнома билан амалга оширилиши керак. Бу рухсатномалар атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш асосида берилади. Аммо маълумотларга кўра, маҳаллий Экология бошқармасига босим ўтказиб, бу дарахтлар кесилишига туртки берилган.

Прокуратура қаерга қарайди?

Юқоридаги ҳолатлар нафақат қонунбузарлик, балки жамоатчилик ишончига хиёнат сифатида баҳоланиши керак. Агар ушбу қарорлар прокуратура органлари кўмагида амалга оширилган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси – қонун устуворлиги ва холислик тамойилларига тўғридан-тўғри зид ҳолат юз берган.

Давлат манфаати ёки шахсий манфаат?

Агар "ёшлар учун", "ахолига хизмат" деган ниқоб остида ерлар хусусийлаштирилаётган, экологик бойликлар йўқ қилинаётган ва жамоатчилик четга сурилаётган бўлса – бу фақат бир шахс ёки гуруҳ манфаатларини ҳимоя қилиш демакдир. Бундай ҳолатларга жамоатчилик керакли муносабат билдириши, ОАВ эса ҳақиқатни очиқлашда фаол бўлиши зарур.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
МАРҒИЛОНДА ИЛМ ДАРГОХИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР!

Таҳрирсиз Мурожаат

Ассалому алайкум. Марғилон шаҳар 15- мактаб ўқитувчиси Узакова Моҳидил мактаб устозлари номидан мурожаат қиляпман. Мактабдаги муаммо юзасидан ёрдам керак. Гап шундаки мактаб хожатхонаси марказий канализацияга уланган. Аммо 2024 йил ноябрь ойидан бери мактаб ҳовлисидан кўчага уланган канализация қувури тиқилиб қоляпти. Шу кунгача бир неча марта тиқилган канализация қувурини махсус (говнавоз) машина орқали тортириб тозаланди. Барча ишлар жамоа томонидан пул тўпланиб бажарилди.
Шу кунга келиб канализация қувури яна тиқилиб қолган. Мактаб ҳовлисидаги колодецдан оқава сув тошиб атрофга тарқаляпти. Муаммо юзасидан мактаб директори ҳокимятга, шаҳар сув оқава идорасига, шаҳар таълим бошқармаси раҳбариятига мурожаат қилган ва қилмоқда. Аммо афсуски амалий ёрдам йўқ. Марғилон шаҳар Сув таъминоти корхонасининг масъул ходимлари бизлар мактаб ҳовлисидаги канализация қувурига жавобгар эмасмиз. Марказий канализация учун жавобгармиз дейишдан бошқа гаплари йўқ. Улар мутахассис сифатида мактаб ҳовлисидами бошқами оқава сувларни марказий канализация қувурига тиқилмасдан етиб бориши учун ёрдам беришлари керак эмасми?
Шу кунларда шаҳар СЭС ташкилоти мактабдаги бошқа муаммо юзасидан келиб канализацияни тиқилиб тошиб ёткани учун мактаб хўжалик мудирасига маъмурий жарима қўллаб кетишди. Мактаб хўжалик мудираси оладиган икки миллион иш ҳақига рўзғорига сарфласинми ёки мактабдаги канализация муаммосини бартараф қилсинми?
Мактаб директори ҳам оладиган иш ҳақига мактабдаги канализация муаммосини бартараф қилсинми?
Тегишли ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кутиб қоламиз.
Зеро муаммодан қочиш, ёки уни кўтариб чиққан одамни ёмон кўриш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди.
Бутун мактаб жамоаси номидан Узакова Моҳидилхон. Телефон 902770178
Канал маъмурияти ушбу мурожаатимни эълон қилинг илтимос. Ажабмас тегишли ташкилотларга етиб бориб муаммо ҳал бўлса.
Расмларни илова қиламан.
Пс/ Марғилон шаҳар хокими, Прокурори, Ҳалқ таълими назоратга олади деган умиддамиз.

Жамоат назорати
КО‘ЗЛАР ЁПИЛГАН, ҚОНУН ЭСА ЕРГА КЎМИЛГАН...

Фарғона шаҳрида Нефтчилар ва Қурувчилар кўчалари кесишмасида ноқонуний қурилиш ишлари тўхтамоқчи эмас. Бу ҳақда аввал ҳам бир неча бор ёритилган, фуқароларнинг шикоятлари ва жамоатчилик босими ортидан вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров шахсан назоратга олиб, қурилишни тўхтатиш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтаришга буйруғини берган эди.

Аммо бу – фақат қоғозда қолган вада бўлиб чиқди. Ҳақиқатда эса, қурилиш ҳафтанинг ҳар шанба-якшанба кунлари бемалол давом этмоқда. Қонун талабларига зид ҳолда умумфойдаланишдаги ер майдони ўзлаштирилиб, маҳаллий аҳоли эътирозлари инобатга олинмаяпти. Бунинг ортида кимлар турибди? Балки, баъзи мансабдорларнинг кўзи пул билан ёпилгандир?

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Ер тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига кўра, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш қонунбузарлик ҳисобланади ва маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка олиб келади. Шу билан бирга, “Давлат органлари ва фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, жамоатчилик талаблари давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Фарғона шаҳридаги “Ёшлар кўли” ҳодисаси ҳамон халқ хотирасида. Энди эса Қиргулидаги яшил ҳудудлар бузиб ташланмоқда. Қонун устуворлиги қаерда? Ҳокимнинг топшириғи нега ижро қилинмаяпти? Ушбу қурилиш фақат “оғзи ёғланганлар” ҳимоясида эканлиги ростми?

Фарғона вилоят Давлат хавфсизлик бошқармаси ҳамда Бош прокуратура бу масалага жиддий эътибор қаратиши лозим. Чунки бу ҳолат фақат битта қурилиш эмас — бу жамият ишончини емираётган коррупция учоғидир!

Маҳаллий аҳоли ва фаоллар бу жараённи мунтазам кузатиб, жамоатчилик назоратини кучайтиришлари зарур. Қонун ҳамма учун бир хил ишлаши керак — қурувчига ҳам, ҳокимиятга ҳам!

@JAMOAT_NAZORATI канали билан биргаликда ҳақиқатни талаб қилишда давом этамиз.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Кадастр Агентлигидаги шубҳали ҳаракатлар: Янгиобод маҳалласида “уйин” ким фойдасига ўтмоқда?

Фарғона вилояти, Янгиобод маҳалласида содир бўлган тортишув жамоатчилик эътиборидан четда қолмаяпти.

Фуқароларнинг фикрича, Кадастр агентлиги ходимларидан бири — вилоят кадастр бўлимида фаолият юритувчи ҳуқуқшунос Рахмонбердиев Муҳаммаджон жавобгарликдан четлашишга муваффақ бўлган. Мурожаатчига кўра, мазкур ходим ҳужжатларни сохталаштириб, мулкни бошқа шахсга ўтказишда иштирок этган.

Мурожаатда таъкидланишича, Фарғона вилояти, Янгиобод маҳалласи, Қиртаги 12-тор кўча, 9-уй мулкдорларидан бири Этиборхон Аловиддинова ҳисобланади. Аммо айни манзилдаги уй Кадастр агентлиги томонидан Кулдашев Жура номига расмийлаштириб берилган. Бу ҳолатни мурожаатчи “кадастр ўйини” деб баҳолайди.

Шу билан бирга, вилоят кадастр бошлиғи жавоб хатларидан бирида ушбу манзил Аловиддиновага тегишли эканини тасдиқлаган. Шу билан бирга, ходим Р. Муҳаммаджоннинг хатога йўл қўйгани қайд этилган. Бироқ, фуқаро таъкидлаганидек, ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилмаган ва тергов ҳам юритилмаган — сабаби, гуёки терговга ёлғон маълумот тақдим этилган.

Савол туғилади: агар кадастр ходими хатога йўл қўйгани расман тан олинган бўлса, нега у жавобгарликка тортилмаяпти?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ёлғон маълумот бериш ёки ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатлари жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Қонун устувор бўлган жамиятда бундай ҳолатлар жазосиз қолмаслиги керак.

Фуқароларнинг ишончи йўқолмаслиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар — прокуратура ва суд тизими бу ҳолатга расмий баҳо бериши шарт. Агар воқеа ростдан ҳам мурожаатчи таърифлаганидек бўлса, Рахмонбердиев Муҳаммаджонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ва судда кўриб чиқилиши керак.

Фуқаролар адолат кутиб турибди.

Мурожаатчилар Жамоат назорати, ОАВ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳуқуқий ёрдам сўрашмоқда. Улар “катта ходимлар” хатоси оддий одамнинг бошига муаммо бўлиб тушмаслигини хоҳлашяпти.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Тошлоқ туманида нима янгиликлар деганлар учун....

Жамоат Назорати
🚙💨Farg'onada  “toza havo” tadbiri o‘tkazilmoqda

Ayni paytda “Toza havo” oyligi doirasida Farg'ona viloyatining barcha hududlarida Farg'ona viloyat Ekologiya boshqarmasining Furqat hamda O'zbekiston tuman bo'limlari davlat inspektorlari  va Furqat tuman IIB Yo‘l harakati xavfsizligi boshqarmasi xodimlari bilan birgalikda ko‘chma ekologik postlar tashkil yetilib, barcha turdagi avtotransport vositalari texnik ko‘rikdan o‘tkazib, ulardan chiquvchi "is” gazi va tutun miqdorlarini o‘lchash ishlari amalga oshirilmoqda.

Bugun Furqat tuman hududlaridan o‘tuvchi  ichki va tashqi yo‘l bo‘ylarida “Toza havo” oyligi doirasida nazorat tadbiri amalga oshirildi.

🚔Mazkur tadbirlar doirasida harakatdagi avtotransport vositalari texnik ko‘rikdan o‘tkazilib, ulardan chiquvchi "is” gazi va tutun miqdorlarini o‘lchash ishlari amalga oshirish bilan bir qatorda haydovchilarga tavsiya va tushunchalar berib o‘tilmoqda.

Farg'ona viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati
Мансаблар ортидаги сирлар: Бобуржон Мўминов олийлари нега ҳануз роҳатда?

Ҳонимлар ва жаноблар, қарши олинг — Бобуржон Мўминов жаноби олийлари! Ҳар қандай танқиддан сўнг ҳам мансаб тепаликларини забт этишда давом этаётган бу шахс атрофидаги воқеалар жамоатчиликнинг нафрати ва ҳайратини уйғотишда давом этмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича собиқ биринчи ўринбосари, иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган Мўминов Бобурбек Холмамаджон ўғлининг иш фаолияти Фарғонадаги бир нечта манбаларга кўра жамоатчиликда жиддий норозиликка сабаб бўлган. Унинг раҳбарлиги даврида шаффофлик, самарадорлик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилинмагани ҳақида жамоада кўплаб шикоятлар юзага келган.

Мазкур шикоятлар туфайли, маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан у лавозимидан бўшатилган. Аммо ҳайратланарлиси шундаки — ушбу шахс маълум муддат яширинча шаҳар ҳокимлигида фаолият юритишда давом этган. Яъни, Президент фармойишига қарши равишда маҳаллий мутасаддилар унинг қайтиб ишга жалб этилишини сир тутиб, жамоатчиликдан яширишган.

Энг қизиғи, ҳозирда Мўминов жаноблари яна муҳим бир лавозим — Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бу тайинлов на фуқаролар фикри, на давлат раҳбарининг олдинги қарорини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилганга ўхшайди.

Нима учун жавобгарликка тортилиши керак бўлган шахс қайтадан давлат хизматларига қайтмоқда?
Бу савол фақат Фарғонада эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб жамоатчилик орасида адолат ва масъулият тамойилларига бўлган ишончни синовга қўймоқда.

Мансаб шахсий мулк эмас. Ишончни оқламаган, танқидларга учраган ва Президентнинг ишдан бўшатиш қароридан сўнг яна лавозимга қайтган шахснинг тайинланиши — бу тизимда шаффофлик, ҳисобдорлик ва жавобгарликка нисбатан муаммолар борлигини кўрсатади. Жамоатчилик бунга бефарқ бўлиши мумкин эмас — чунки ҳақиқий ислоҳотлар аввал амалий ишонч ва ҳалолликдан бошланади.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Фарғонада “Меросми ёки мансаббоп ҳадя?” — Оммавий Ахборот воситалари Антикоррупция фошларидан

Сўнгги кунларда Фарғона шаҳрида жамоатчилик орасида турли шубҳали мулк ҳаракатлари ва мансабдор шахслар фаолияти билан боғлиқ маълумотлар кенг муҳокама этилмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда тарқалган баъзи хабарлар жуда жиддий асосларга эга бўлиб, улар оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши фаол назорати зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Фарғона шаҳар Лев Толстой кўчаси 49-уй, 16-хонадонда жойлашган кўчмас мулк, вилоят ҳокимлигидаги юқори лавозимдаги мулозимлардан бирига “мерос” тариқасида ўтган бўлиши мумкин. Аммо, оммавий тарзда кўрилган ҳужжатлар ва маҳаллий фуқаролар фикрига кўра, бу мулк айнан мансабга боғлиқ ҳолда берилгани эҳтимоли бор.

Бундан ташқари, яна бир мансабдор шахс ўз хонадонини таъмирлаш мақсадида Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасидаги 116 “Б” уй, 19-хонадонни тортиқ сифатида қабул қилгани ҳақида гап-сўзлар мавжуд. Агар бу ҳолатлар ўз тасдиғини топса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 211-моддаси (пора бериш) талаблари асосида ҳуқуқий баҳо берилмоғи даркор.

Шунингдек, кўркам бир ташкилотдаги ўринбосар шахснинг шахсий харажатлари 30 миллион сўмни ташкил этгани, маблағнинг манбаи ва сарф турлари шаффоф эмаслиги яна бир масалани кўтармоқда. Бу ҳолат “Давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисида”ги Қонун (2022 йил 4 январида қабул қилинган) талаблари билан мос келмаслиги мумкин.

Ўз навбатида, Фарғона вилояти Давлат хавфсизлик бошқармаси мазкур маълумотлар юзасидан чуқур текширув ўтказиши кутилмоқда. Бу билан нафақат фактлар аниқланади, балки жамоатчилик ишончини тиклаш учун ҳам муҳим қадам қўйилади.

Жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситаларининг ушбу фаолияти Ўзбекистонда шффофлик, холислик ва адолат сари интилишнинг муҳим бир қисми бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай фошлар юртимизнинг равнақига хизмат қилиш йўлидаги муҳим ҳиссадир.

Муаллиф: Карл тоға

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Адолат барибир ғалаба қилди: фуқаронинг пенсия масаласига ойдинлик киритилди

Жорий йилнинг 5 май куни «Нафақага чиққан, аммо ҳақиқатдан маҳрум: Диляра Саидовнанинг адолат излаб чарчаган ҳаёти» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолатга тезкор муносабат билдирган Пенсия жамғармаси раҳбарияти фуқаронинг муаммосини ўрганиш мақсадида амалий қадамлар ташлади.

Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи фуқаронинг яшаш манзилига шахсан бориб, ҳолатни ҳар томонлама ўрганди. Урганиш натижаларига кўра, фуқарога тайинланган пенсия амалдаги қонунчилик асосида тўғри белгиланганлиги аниқланди. Махсус тушунтиришлар берилганидан сўнг, фуқаро ҳам бу ҳолатдан кўнгли тўлиб, буни расмий тушунтириш хати орқали тасдиқлади.

Шунингдек, Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан пенсия тайинлаш жараёнида ҳеч қандай пул талаб қилинмаганлиги ҳам алоҳида таъкидланди. Бу ҳолат нафақат ошкоралик, балки ташкилотнинг инсонларга юксак масъулият ва ҳурмат билан ёндашувини ҳам намоён қилди.

Фуқаролар мурожаатларига нисбатан шундай масъулият билан ёндашган Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва ходимларига миннатдорчилик билдирамиз. Бу ҳолат яна бир бор мамлакатимизда шаффофлик ва адолат тамойиллари устувор эканлигини кўрсатмоқда.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Фарғона вилояти тез ёрдам марказидаги муаммолар: соҳа раҳбариятини ўзгартириш вақти келмадими?

Фарғона вилояти тез тиббий ёрдам марказидаги мавжуд ҳолатлар сўнгги пайтларда нафақат тиббиёт ходимлари, балки оддий фуқароларнинг ҳам жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Жамоатчиликдаги норозилик кун сайин ортиб, тиббий хизматлар сифатининг пасайиши, кадрларга нисбатан муносабатдаги беэътиборлик ва бошқарувдаги самарасизлик асосий шикоятларга айланмоқда.

Ишчилар эътирози ортида нима бор?

Тез ёрдам маркази ходимларининг маълум қилишича, уларнинг меҳнат шароитлари қониқарсиз, иш вақтидаги юклама ортиқча ва моддий рағбатлантириш деярли мавжуд эмас. Бу ҳолат, албатта, "Меҳнат кодекси"нинг 6-моддасида белгиланган адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитига бўлган ҳуқуқни бузади. Шу билан бирга, тез ёрдам хизмати аҳоли учун стратегик аҳамиятга эга бўлган тиббий йўналишлардан бири ҳисобланади ва унинг самарали фаолияти ҳар бир фуқаронинг Конституцияда кафолатланган ҳаёт ва соғлиқни сақлаш ҳуқуқи (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 39-модда) билан бевосита боғлиқдир.

Фуқаролар норозилиги: кечиккан ёрдам ва мурожаатларга эътиборсизлик

Аҳолидан келиб тушаётган шикоятлар асосида тез ёрдам машинасининг кечикиши, диспетчерлик хизматидаги муаммолар ва ходимлар томонидан муомала маданиятининг пастлиги каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Бу ҳолатлар “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун (11-модда) талабларига зид бўлиб, тиббий хизмат кўрсатишда фуқароларнинг ўз вақтида ва сифатли ёрдам олиш ҳуқуқи бузилаётганини англатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан адолатли ечимлар кутилмоқда

Фуқароларнинг умиди Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровга боғланган. Марказ раҳбариятидаги самарасиз бошқарувни тўхтатиш, тизимга салоҳиятли ва масъулиятли кадрларни жалб қилиш вақти келди. Бу нафақат ишчи-ходимларнинг ҳуқуқларини тиклаш, балки бутун Фарғона вилояти аҳолисига муносиб тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади.

Фарғона вилояти тез ёрдам хизматидаги мавжуд муаммоларни ечиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини тизимли равишда кўриб чиқиш ва муассаса раҳбарияти фаолиятини танқидий баҳолаш зарур. Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббус кўрсатиб, ҳақиқий ислоҳотларни амалга ошириши кутилмоқда.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Фақат жаримами?

ЖАМОАТ НАЗОРАТИ
06.05.202514:03
ФАРҒОНАЛИК ОСМОНДАГИ БОЛАЛАР

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фарғоналик иккита ўсмир масофадан бошқариладиган самолёт ясагани тўғрисидаги шов-шув ёш ихтирочилар билан бизларни учрашишга ундади. Билолиддин Исмоилов ва Асилбек Мовлоновлар Фарғона шаҳар 9- ва 11-мактабларнинг юқори синф ўқувчилари экан.

Қаҳрамонларимиз робототехника, ахборот технологиялари ва мехатроника йўналишларида халқаро танловларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Ёш ихтирочиларнинг ниятлари катта: бириси ўзбекнинг мукаммал роботи ва самолётини ясамоқчи, иккинчиси ҳақиқий ўзбек машинасини ихтиро қилиб, ишлаб чиқаришга йўналтирмоқчи.

Ёш ихтирочилар ясаган учоқлари билан бирга хаёлларида осмонда парвоз қилиб юришибди. Ҳа, ҳаммаси шундан бошланади.
Осмондаги болаларга олам-олам омадлар тилаймиз!

👉 Тўлиқ видео YOUTUBE'да

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
06.05.202512:24
Ҳурмат, меҳнат ва ҳақ: Инсон қадрини унутманг

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти — бу унинг меҳнати, вақти ва оилалари билан боғлиқ масʼулияти. Ким учундир ишлаш, бошқалар мушкулини енгил қилиш ёки хизмат кўрсатиш — бу мажбурият эмас, балки танловдир. Ва ҳар бир танлов ортида қиймат, унутилмас заҳмат ва кўпинча эътирофсиз меҳнат ётади.

Аммо афсуски, баъзи инсонлар бу ҳақиқатни унутишади. Улар хизматни талаб қилишади, аммо хизмат ҳаққини тўлашни эътиборсиз қолдирадилар. Улар қарз сўраб келишади, аммо қайта беришни хаёлига ҳам келтиришмайди. Гўёки ҳар ким, ҳар доим улар учун ишлашга мажбурдек, гўёки бировнинг вақти, урушган тиними, соғлиғи – беқадр.

Ҳақиқат шуки: ҳеч ким, ҳеч кимнинг қарздори эмас. Ҳеч ким кимгадир хизмат кўрсатишга ёки оғирини енгил қилишга мажбур эмас. Агар сиз бировнинг билими, вақтини, маҳорат ёки хизматидан фойдаланмоқчи бўлсангиз – аввал унинг ҳаққини тўланг. Бу нафақат одоб, балки инсонийлик, адолат ва қадрият масаласидир.

Ҳар бир тўланмаган хизмат ҳақи – бу бир боланинг ойлиги кечиккан кийими, бир онанинг ёниб турган гази, бир меҳнаткорнинг узоқ йиллик орзусидан кечиши бўлиши мумкин.

Шу боис, унда-бунда хизмат кутманг. Агар кимнидир меҳнати керак бўлса – аввал унинг қадрини билинг. Чунки ҳаққи тўланмаган меҳнат – бу зулм. Бировнинг бағрида оғирлик қолдирган ҳар бир қарз – бу номуқаддас тўсиқдир.

Ҳурмат – ҳақни тўлашдан бошланади.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида шаффофлик қани?

Фуқароларнинг мурожаатларини адолатли кўриб чиқиш, давлат органлари фаолиятида ошкоралик ва холисликни таъминлаш — Янги Ўзбекистон тамал тошларидан биридир. Бироқ, амалда айрим ҳудудларда бу тамойилларга ҳануз амал қилинмаётгани кишини афсусга солади.

Шу кунларда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг хусусий тиббиётни лицензиялаш бўлимидаги айрим ходимлар ўз хизмат вазифаларини суистеъмол қилиб, қариндошлик муносабатларини иш фаолиятига аралаштираётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, И.М.М. ва бошқа фуқаролар томонидан ёзилган мурожаатлар етарлича асосли бўлишига қарамай, улар кўриб чиқилмаётгани, ҳатто баъзи ҳолларда яширилаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Мазкур идорада айрим шахсларнинг қариндошига тегишли тиббиёт муассасаси фаолиятини асоссиз равишда оқлаш, уни қўллаб-қувватлаш уринишлари адолат ва қонун устуворлигига соя солади. Бу ҳолат “Давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (хизмат манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш) ҳамда “Мурожаатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддаси (мурожаатларни белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқиш) бузилишини кўрсатади.

Фуқароларнинг ишончини қозонишни хоҳлаган ҳар қандай давлат идораси, аввало, ички муҳитини ислоҳ қилиши шарт. Шу муносабат билан биз, мурожаатчилар, Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Б.Пиримқуловдан қуйидагиларни талаб қиламиз:

1. Бошқармадаги кадрлар сиёсати қайта кўриб чиқилсин;

2. Шаффофлик ва холисликка путур етказаётган шахслар ишдан бўшатилсин;

3. Қонун бузилиши аломатлари мавжуд шахслар фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимнома киритилиб, жиноий иш қўзғатилиши таъминлансин.

Бу фақатгина бир муаммонинг ифодаси эмас. Бу мурожаат – Янги Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила олишини, адолат ва қонун устувор эканини амалда кўришини истаган овоздир.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
06.05.202510:33
Масъулларимиз қаерга қараяпти? Ёки халқ овозини эшитишга қулоқ йўқми?

Яқинда гувоҳ бўлган бир ҳолат менга Ўзбекистон халқ арбоби Юсуфжон Қизиқ Шакаржоновнинг латифалари ва кутилмаган ижодий ҳазилларини эслатди. Афсуски, бу сафарги воқеа кулгили эмас — балки оғриқли, аламли ва фуқароларнинг кундан-кунга ортиб бораётган норозилик кайфиятининг яққол аксидир.

Фуқароларнинг давлат идораларига, маҳаллий ҳокимиятларга, турли тизим масъулларига нисбатан ишончи тобора сўниб бораётгани сир эмас. Қабул кунлари — халқ ўз дардини етказиш учун юбориладиган ягона расмий майдон — одамлар учун умид эмас, балки руҳий чарчоқ ва беҳурматлик манбаига айланмоқда.

Нега халқ норози?

Аввало, халқ ўз дардини очиқ айта олмаяпти. Чунки эшитадиган, тинглайдиган ва энг муҳими — чора кўрадиган мутасадди топиш қийин. Қабулга келган фуқаронинг кўнглидаги оғриқ “шу ерда ўзгариш бўлади” деган умид билан керак бўлса кунлаб навбат кутиб турган бўлади. Лекин жавоб кўпинча: “Аризангизни ёзиб қолдиринг”, холос.

Иккинчидан, масъуллар орасида жиддий ҳисобот ва масъулият туйғуси йўқолиб бораётганга ўхшайди. Халқ олдида чиқиш қилган раҳбарлар чиройли сўзлар, ваъдалар билан чиқади, аммо ҳаётда натижа кўринмайди. Бу – ишончни синади.

Қонун бор, амалиёт йўқ

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонуни, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мутасаддиларни мурожаатларга ўз вақтида, асосли ва самарали жавоб беришга мажбур қилади. Лекин амалиётда бу қонунлар қоғозда қолиб кетмоқда.

Жамоатчилик назорати қаерда?

Фуқароларнинг ижтимоий кайфияти уларнинг давлатга бўлган ишончи билан чамбарчас боғлиқ. Агар халқ оғриғини давлат эшитмаса, халқ ўз йўлини излайди. Бу эса норозилик, ижтимоий портлаш, ноқонуний йўлларга мурожаат қилишгача олиб бориши мумкин. Шу боис жамоатчилик назоратини кучайтириш, ОАВ, блогерлар ва фаоллар орқали фуқароларнинг дардини юқорига етказиш механизми яратилиши шарт.

Юсуфжон Шакаржонов ҳаёти давомида халқ дардини ҳазилда айтган, лекин у ҳазил остида чуқур маънолар бор эди. Бугун эса халқ дардини на ҳазилда, на жиддийда етказа оляпти. Масъуллар бундан уйғониши, фақат қоғозбозлик эмас, амалий ислоҳотларга ўтиши шарт. Акс ҳолда, фуқароларнинг норозилик кайфияти эртага кўзга кўринадиган жиддий ижтимоий муаммога айланиши мумкин.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Қурилишда қонунлар тўпланган, лекин амалда эмас: Фарғонада ноқонуний қурилишлар қачон тўхтайди?

Фарғона шаҳри ва унинг атроф туманларида охирги вақтларда ноқонуний қурилиш ишлари авж олмоқда. Қонунчиликда белгиланган талаблар ҳам, шаҳарсозлик нормалари ҳам амалда деярли инобатга олинмаяпти. Бу жараёнда эса энг афсусли жиҳати – назорат органларининг сукут сақлаши ва айрим ҳолларда ҳатто бу ҳаракатларга кўз юмиши.

Қонунлар бор, лекин уларга риоя қилувчи борми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 майдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ, аҳоли турар жойларига яқин қурилишлар фақатгина маълум масофа – камида 11 метр муҳофаза ҳудуди сақланган ҳолда амалга оширилиши керак.

Аммо Фарғонадаги айрим объектлар бу нормаларни мутлақо инкор қилган ҳолда қурилмоқда.

Кўп қаватли уйлар ёнига жуда яқин жойда, ҳатто ертўласи мавжуд бинолар қўшни бўлиб турган ҳолда янги қурилишлар олиб бориляпти. Бундай қурилишлар нафақат меъёрларга зид, балки одамлар ҳаёти учун ҳам хавфлидир. Ёнидаги бинонинг мустаҳкамлигига шубҳа туғилиши, ён атрофда истиқомат қилаётган фуқароларнинг хавфсизлиги таҳдид остига тушиши мумкин.

Назорат органлари қаерда?

Қурилиш соҳасидаги назорат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш инспекцияси, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган. Аммо амалда кўпинча “таниш-билишчилик” ва манфаатлар тўқнашуви бу органларнинг қонун устуворлигини таъминлашдаги салоҳиятини йўққа чиқармоқда.

Аҳоли томонидан юборилган шикоятлар, мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги, ёки қоғозбозлик билан чекланиши фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини пасайтиради.

Лойиҳачилар ва қурилишчилар қачон жавобгарликка тортилади?

Меъёрий ҳужжатларга риоя қилмасдан амалга оширилган қурилиш ишлари учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 99-моддасига мувофиқ, қурилиш ва лойиҳалаштиришда меъёрий талабларга амал қилмаган шахслар жаримага тортилади ёки фаолияти тўхтатилиши мумкин. Аммо муаммо шундаки, амалда бу қоидалар ҳам "Бенжамин Франклин"нинг сойаси остида қолмоқда.

Қонун устуворлиги – гапда эмас, амалда бўлсин

Фарғонадаги вазият умумий тизим муаммосини яққол намоён этмоқда. Қонунийлик, жамоат хавфсизлиги ва давлат ташкилотларига ишонч фақат қонунларга амал қилиш орқали таъминланади. Назорат органлари “уйқудан уйғониб”, ҳақиқий назоратни таъминлаши, жинояткорона қурилишлар ва уларнинг ортида турган манфаатдор шахсларга қарши қатъий чора кўриши зарур.

Акс ҳолда, бугун битта бино қуласа, эртага бутун тизим емирилиши мумкин.

Элёрбек Мадаминович

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Shown 1 - 24 of 1 865
Log in to unlock more functionality.