Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
UzA | Расмий канал avatar
UzA | Расмий канал
News and Media
UzA | Расмий канал avatar
UzA | Расмий канал
News and Media
Кибержиноят содир этилишига йўл қўйган банклар рўйхати оммага эълон қилинади

Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716673

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Чигирткага қарши “Долзарб 20 кунлик” давом этяпти (+видео)

Ҳудудларда зарарли чигирткага қарши кураш тадбирларининг5 май кунги ҳолатига кўра республикамиз бўйича 237 минг 150 гектар майдонда ушбу ҳашарот тарқалгани аниқланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра бугунги кунда 209 минг 305 гектар майдонда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.

📽 https://youtu.be/I0vay-MYVqU

Батафсил: https://uza.uz/posts/716575

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Пойтахтимизда янги микромолия ташкилоти очилди

Тошкент шаҳрида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ташаббуси билан ташкил этилган янги микромолия ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716635

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон - зиёрат туризм ўчоғи

Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ислом дунёси харитасидаги энг муҳим нуқталардан бири саналади. Унинг қадимий шаҳарлари - Самарқанд, Бухоро, Термиз, асрлар давомида нафақат савдо ва илм-фан марказлари бўлиб хизмат қилган, балки мусулмон оламининг барча бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этган муқаддас масканларга айланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716497

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янги Тошкент: ҳудудда ижтимоий, ўқув ва маданият мажмуаларининг қурилиши жадал олиб борилмоқда

Тошкент вилоятида барпо этилаётган Янги Тошкент Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёт даражаси ва салоҳиятига ҳар томонлама мос бўлган йирик мегаполис, дунёдаги энг гўзал ва жозибадор шаҳарлардан бири бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716451

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хоразмнинг қадим шуҳратини намоён қилган туризм комплекси (+видео)

Урганчдан Хива шаҳрига кириб келяпмиз. Очиқ осмон остидаги музей шаҳар – “Ичан қалъа”га яқинлашаяпмиз. Шу паллада катта йўлнинг ўнг томонида яна бир янги улкан мажмуа – “Арда Хива” кўринади. Хаёлда бир фикр айланади – энди бу қадим кентнинг икки гавҳари бор.

🎥 https://youtu.be/3ccKTsKWEts

Батафсил: https://uza.uz/posts/716408

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарар қандай ундирилади?

Кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ягона ишлаш амалиётини йўлга қўйишни назарда тутувчи алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716668

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бойсундаги газ ёнғинида ҳолат қандай?

Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) газ конида яна водород сульфид отилиб чиқиши билан боғлиқ техноген ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716519

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Венада Ўзбекистоннинг ядровий инфратузилмаси бўйича халқаро маслаҳатлашув йиғилиши бошланди

Бугун Вена шаҳрининг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг ядровий инфратузилмасини ривожлантиришга оид Интеграциялашган иш режаси (IWP) доирасида маслаҳатлашув йиғилиши ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716583

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"Мустақиллик-25" конида хавфсизлик чоралари кўрилмоқда

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2025 йил 5 май куни тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда яна бир бор газ босими ортиши оқибатида кучли фонтанланиш содир бўлган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716475

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"Чилпиқ" археологик ёдгорлигига доир хабарларга Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда "Чилпиқ археология ёдгорлиги маданий мерос бошқармасига қанчалик қадрли? Қорақалпоғистон халқига-чи?" деган сарлавҳа остида билдирилган фикрлар юзасидан Маданий мерос агентлиги расмий изоҳ берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716449

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Google Play миллионлаб иловаларни олиб ташлади

TechCrunch нинг маълумотларига кўра, Google Playдаги иловалар сони 3,4 миллиондан 1,8 миллионгача камайган. Бу эса дўкондаги дастурлар каталоги деярли ярмига – 47 фоизга қисқарганини англатади.Шунга қарамай, мутахассислар бу ўзгаришлар мобил иловалар бозорига салбий таъсир қилмаслигини таъкидлашмоқда. Солиштириш учун, худди шу даврда Apple'нинг App Store платформасида иловалар сони бироз ошиб, 1,6 миллиондан 1,64 миллионга етган.


🎥 https://youtu.be/i35ZB2tBLiA

Батафсил: https://uza.uz/posts/716384

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенатор сўрови: бир вақтда иккита олий таълим муассасасида ўқиш нега мумкин эмас?

Батафсил: https://uza.uz/posts/716644

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
05.05.202515:00
Сирдарё вилоятида агросаноатни ривожлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716648

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мадина Абдураҳмонова: "Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинган" (+видео)

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ишончли фронт орти ҳудудга айланиб, бу ерга 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли, жумладан, 250 мингдан ортиқ болалар кўчириб келтирилди.

📽 https://youtu.be/3R4YUk1-5eI

Батафсил: https://uza.uz/posts/716606

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Яшил энергия билан ишлайдиган энг йирик электр-кема (+видео)

Австралияда дунёдаги энг йирик электр-кема муваффақиятли равишда сувга туширилди. Ушбу кема денгиз транспорти соҳасидаги инқилобий ютуқ сифатида тақдим этилмоқда. Кема «Mitsubishi Corporation» ва «Ceres» компанияларининг ҳамкорлиги билан яратилган ва тўлиқ электр энергиясидан фойдаланади, бу эса атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун муҳим қадам ҳисобланади.

🎥 https://youtu.be/WqZVa1vfMQ4

Батафсил: https://uza.uz/posts/716482

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
6 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716394

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Янги_қарор

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716662

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ЎзЛиДеП ва МТДП “Тараққиёт блоки”ни тузди (+видео)

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш юзасидан битим имзолади.

📽 https://youtu.be/036ehS1v1PA

Батафсил: https://uza.uz/posts/716579

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ЎзАда эълон қилинган материалга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Тошкент шаҳар Учтепа тумани 24-мавзе Ватанпарвар маҳалласи 21 ва 23-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар “Янги ҳаёт люкс” уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан норози бўлиб, мурожаат йўллаган эди.

Келиб тушган мурожаат асосида юқоридаги манзилда ЎзА мухбири ўрганиш ишларини олиб борди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/716527

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Самарқанддан Тель-Авивга илк бор тўғридан-тўғри рейс амалга оширилди

Бу ҳақда “Air Samarkand” авиакомпанияси ахборот хизмати маълум қилди. Унда ёзилишича, жорий йилнинг 4 май куни компания Самарқанддан Тель-Авивга биринчи халқаро тўғридан-тўғри парвозни муваффақиятли бажарди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716453

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кредит бўйича қарздорликни мол-мулкка қаратиш мумкинми?

2025 йил 22 апрелда “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди?

Батафсил: https://uza.uz/posts/716427

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ғамхўринг бўлгай у ҳар бир замонда”

“Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз Янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”.

Батафсил: https://uza.uz/posts/716289

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Shown 1 - 24 of 5 562
Log in to unlock more functionality.