Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
O"zJU Buxoro bo"limi avatar
O"zJU Buxoro bo"limi
O"zJU Buxoro bo"limi avatar
O"zJU Buxoro bo"limi
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
#Устозлар_ижодидан

Абдусаид Кўчимов,
ЎзА Бош директори, сенатор
    
        ТУРТКИ                                  
(публицистик мақола)

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
#Қутлов

Бугун устоз журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевнинг таваллуд куни

Аҳмаджон Мелибоев 1946 йил 23 март куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. 1974 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида бошлаган. “Ёш гвардия” нашриётида бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида сиёсий шарҳловчи, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифаларида самарали меҳнат қилган.

2018 йилдан ҳозирга қадар “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Аҳмаджон Мелибоевнинг “Бир заминда яшаймиз”, “Умидли дунё”, “Ёлғиз яшаб бўлмайди”, “Ҳуштакни ким чалади?”, “Умр учар юлдуз”, “Торнинг чўмичдан фарқи”, “Сувора соғинчи”, “Қирқ бешинчи бекат”, “Қабоҳат тўри”, “Ризқ дарахти”, “Ўзингни ўзинг бошла” номли публицистик тўпламлари, “Ўнғор эртаклари”, “Сафед Булон ҳикоялари” каби насрий асарлари нашр этилган.

Аҳмаджон Мелибоев 1997 йилда “Шуҳрат” медали, 2018 йилда “Дўстлик” ордени, 2021 йилда “Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. 2019 йилда “Олтин қалам” танлови ғолиби бўлган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
19.03.202517:12
#Shodiyona

KO‘HNA VA BOQIY BUXORODA NAVRO‘Z ETNOFESTIVALI O‘TKAZILDI

Navro‘z bayramini nishonlash ko‘p asrlik an'analarimizdan hisoblanadi. Yurtimizda bahor faslini xalq sayillari, san’atkorlar hamda dorbozlarning chiqishlari bilan qarshi olish urf bo‘lgan.

Bugun, 19-mart kuni Buxoro shahrining “Ko‘hna va boqiy Buxoro” majmuasida tantanali Navro‘z bayrami keng nishonlandi.

Tantananing ochilish marosimida viloyat hokimining o‘rinbosari Botirjon Shahriyorov so‘zga chiqib, viloyat hokimi Botir Zaripovning viloyatimiz aholisi va mehmonlariga yo‘llangan bayram tabrigini o‘qib eshittirdi.

Navro‘z ayyomini nishonlash uchun mahalliy aholi bilan birgalikda xorijiy sayyohlar ham faol ishtirok etishdi.

Bayram dasturlaridagi milliy o‘yinlari, folklor san’atining eng sara namunalari, o‘lan-laparlar, badiiy havaskorlik jamoalari, dorbozlar, sirk artistlarining chiqishlari turistlarga zavqu-shavq bag‘ishladi.

Buxoro viloyat hokimligi Axborot xizmati
18.03.202516:16
#Пресс_тур

🟢 Бугун вилоят Диагностика марказида Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

🏬Марказнинг шинам фоесида ташкил этилган матбуот анжуманида Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев иштирокчиларга сўнгги 3-4 ой мобайнида тизимда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.


👉Батафсил

https://t.me/Buxoro_jurnalistlar_uyushmasi
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
17.03.202514:35
#Қутлов

Бугун журналист Шаҳло Бақоева туғилган кун

Шаҳло Бақоева 1974 йил 17 март куни Ғиждувон туманида таваллуд топган. 1996 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Ш.Бақоева дастлаб Ғиждувон туман халқ таълими бўлимида иш юритувчи бўлиб ишлаган.

1997-1998 йилларда "Ғиждувон ҳаёти" газетасида мухбир вазифасида ишлади. 1998-2003 йилларда Когон шаҳар халқ таълими бўлимида методист сифатида фаолият кўрсатди.

Шундан сўнг 8 йил давомида "Адолат нури" газетаси мухбири, икки йил Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, беш йил "Бухоронома" вилоят газетаси мухбири, бир муддат партия матбуот котиби лавозимларида хизмат қилди.
2021 йилдан буён у "Бухоронома" газетаси таҳририятида катта мухбир лавозимида ишлаб келаётир.

💐Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими Ш.Бақоевани таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.

https://t.me/Buxoro_jurnalistlar_uyushmasi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқи

Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим.

Ассалому алайкум, муҳтарам ватандошлар, нуроний отахон ва онахонлар!

Қадрли меҳмонлар!

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/120627
21.03.202516:31
Устозларни хотирлаб...

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси в.б. Шамшод Очилов бошчилигида бир гуруҳ журналистлар Наврўз умумхалқ байрами арафасида устоз журналистлар хонадонларида бўлиб, уларни хотирлашди.
Журналистика – инсоннинг ҳаётига ва жамиятга катта таъсир кўрсатувчи мураккаб ва масъулиятли соҳа. Шу сабабли, ҳар бир соҳада бўлгани каби, журналистикада ҳам устозларнинг ўрни беқиёс. Устоз журналистлар ўз иши билан жамиятни янгилашга, ўзгаришлар қилишга, ҳаётдаги ҳақиқатни очишга интилишган. Улар нафақат мақолалар ёзишган, балки ёшларга яхши тарбия беришган, ижодий фаолиятга йўналтирганлар.
Устоз журналистлар, ўз ижодлари орқали нафақат кундалик ҳаётни ёритган, балки уларнинг ижодий мероси жамиятга таъсир кўрсатган. Улар ҳақиқатни, ижтимоий адолатни, инсон ҳуқуқларини юқори қўйган ва шулар асосида журналистик фаолиятни намоён этганлар. Ушбу инсонлар энг аввало халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйган. Ғулом Шомурод ва Сафар Аҳмедовлар ана шундай устозлардан эди.
Ғулом Шомурод қирқ йил радио соҳасида сидқидилдан меҳнат қилган, Сафар Аҳмад эса узоқ йиллар матбуот йўналишида фаолият кўрсатди. Улардан кўплаб бадиий китоблар ва муносиб шогирдлар қолди.
Йўқлов давомида устозларни хотирлаб, улар билан боғлиқ хотиралар эсга олинди.
– Отамни хотирлаб Уюшманинг вилоят бўлими раиси в.б. Ш. Очилов хонадонимизга келганидан хурсанд бўлдим, – дейди Сафар Ахмедовнинг фарзандни – Анвар Ахмедов. – Наврўз байрами арафасида бундай савобли ишларни қилиш анъанаси шаклланиши қандай яхши.
Журналистикада устозларнинг хизмати ўз замоналарининг ижодий мероси ва ҳаётий тажрибаси билан ўлчанади. Улар ёшларнинг руҳини шакллантириш, уларга ижодий усулларини ўргатиш орқали журналистикадаги янги авлодни шакллантирдилар.

https://t.me/Buxoro_jurnalistlar_uyushmasi
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
🎙 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан тайёрлаб келинаётган "Устозлар нима дейди?.." кўрсатуви бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
Шахснинг розилигисиз уни тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

Эндиликда, умумий қоида тариқасида, ҳар қандай кишини фото ёки видео тасвирга олиш ёки ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/120052

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/120052

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
🗣️Ertaga, 26-mart kuni Birlashgan millatlar tashkilotining oziq-ovqat va qishloq xo'jaligi tashkiloti, Respublika Oila va xotin-qizlar qo'mitasi hamda Buxoro viloyati hokimligi hamkorligida “Bir million yashil oila” umummilliy harakati ijrosiga qaratilgan “Xotin-qizlar ekologik faollik sari” mavzusidagi ilmiy-amaliy anjumani bo'lib o'tadi.

📍Manzil: Buxoro tumanidagi “Buxoro-Varnet” ekobog’i;
🔝Boshlanish vaqti: 9.00 da.
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
#Қутлов

🌸 НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
🔖 “Ҳаққонийлик, холислик, адолат, фикрлар хилма-хиллиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат Ўзбекистон журналистлари фаолиятининг асосий қоидаси ҳисобланади.

Журналист ўзининг сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти жамият олдидаги бурчи экани ва унинг материаллари жамият манфаатларига хизмат қилиши кераклигини тўлиқ англайди.”


🔺 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
17.03.202518:04
УСТОЗЛАРНИ ХОТИРЛАБ...

    Инсон умри япроққа қиёс. Шунданми, ҳаётнинг моҳиятини англаб етганлар қисқа умри давомида ортидан эзгу амаллар қолдиришади. Шогирдпарвар журналист Бахтиёр Асадов ана шундайлардан эди. У ўнлаб истеъдодли ёшларнинг бошини силаган. Бахтиёр ака узоқ йил телевидение соҳасида фаолият кўрсатди. “Бухоро спорти” газетаси таъсисчиси, айниқса, футбол шарҳловчиси сифатида халқнинг назарига тушди.
Бухорода уни танимаган одам деярли йўқ эди. Ўз даврида давраларнинг гули бўлди. Бир оилада етти нафар журналист бўлиши ҳам ҳайратланарли ҳодиса. Аммо бугун оиланинг устуни йўқ. Кўнгилнинг бир чети ярим. Орзигул опа ҳар куни турмуш ўртоғини эслайди...
Спорт журналисти сифатида танилган Бахтиёр Асадов хонадонида, муборак ойда рўзадор ва Қуръони карим тиловат қилаётган Орзигул опа бизни қаршилади. Уйга кираверишда бодом қийғос гуллаган.
“Ана шу гулга кўмилган бодом қаршисида суратга тушганмиз”

, – деди онахон, суйган ёри билан ўтган бахтли дамларини хотирлаб. Кейин Бахтиёр Асадов билан боғлиқ қалбдаги хотиралар китобини бирма-бир варақладик.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими жамоаси навбатдаги манзил – журналист, шоир ва ёзувчи Юсуф Толиб хонадонига йўл олиш учун тараддудлана бошлаганида Орзигул опа байрамолди уни йўқлаб келишганидан хурсанд эканлигини яширмади.
    Дарвоқе, бу оилада устознинг вафотидан кейин орадан бир ҳафта ўтиб, кичкина Бахтиёр Асадов дунёга келди...
                         ***
   Юсуф Толиб – ростгўй, сўз қўллашда инжиқ, моҳир журналист эди. Жондор туманидаги ёш ижодкорларнинг кўпи уни устоз деб билади. Шоирдан “Армон салтанати”, “Ўқ илдиз”, “Юлдузларга етмайди қўлим” сингари кўплаб бадиий китоблар қолди. У охирги пайтлар насрга мурожаат қилиб, иккита романни нашр қилишга ҳам улгурган эди.
    Юсуф Толибнинг ўғиллари отаси ва онаси қабрини обод қилиш учун қабристонга кетишган экан. Уюшма жамоаси сўроқлаб келганини эшитиб, қушдек учиб келишди.
     Марҳумнинг ҳақига Қуръон оятларидан тиловат қилинди. Ёзувчи билан боғлиқ кўпчиликка ўрнак бўладиган воқеалар ёдга олинди. Ўз даврида Юсуф Толибнинг хонадонига бир қоп пул келтиришгани аммо у
“Бунақа закасной, ёлғон мақола ёзмайман”,

деб “ёғлиққина” таклифни рад қилгани каби кўплаб хотиралар журналист ва унинг аъмоли қандай бўлиши борасидаги фикр алмашишларга сабаб бўлди.
Шу кун кичкина Юсуф Толибни кўрдик. У ҳозирдан қўлига қалам олса, деворларга тинмай чизар экан.
“Қаламни ўғлимнинг қўлидан қайтариб олиш қийин, – дейди журналистнинг кенжаси, Ҳусан ака. – Фарзандимда отамнинг жасорати, мардлигини кўргандай бўламан”...

                                

https://t.me/Buxoro_jurnalistlar_uyushmasi
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
17.03.202510:59
Ўзбекистон-Франция муносабатларида мутлақо янги даврни бошлаб, икки томонлама алоқалар солномасида олтин ҳарфлар билан битиладиган тарихий ташриф.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
#Қутлов

Бугун “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг таваллуд куни


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳмат ўзининг қутлуғ 77 ёшини қарши олди.
Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.

Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.

Серқирра ижодкор Ўткир Раҳматнинг “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Эй, умри азиз...”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби қатор китоблари нашр этилган. Устоз журналистика соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиш билан биргаликда кўплаб шогирдлар тайёрлаб келмоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Ўткир Раҳматни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
#Диққат_эълон

📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 2025 йил 25 март куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли адиб Маматқул Ҳазратқуловнинг “Қирғоқсиз дарёлар” ва “Варақсиз дафтар” китоблари тақдимоти ўтказилади.

📍Манзил: Навоий кўчаси, 16-уй.

🕐 Бошланиш вақти: соат 11:00.

✔️ Тадбирга барча журналистлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Байрам_табриги

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз бухороликлар!

Сиз азизларни миллий қадриятларимиз тимсоли, эзгулик ва янгиланиш байрами – Наврўз муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Наврўз – халқимизнинг маънавий уйғониши, табиат ва инсон уйғунлигини англатувчи қутлуғ айёмдир. Бу файзли кунларда биродарлик, меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик тамойиллари янада мустаҳкамланади.

Сиз, азиз журналистлар, жамиятга ҳаққоний ва аниқ ахборот етказишда, халқимизнинг маънавий камолотига ҳисса қўшишда муҳим ўрин тутасиз. Сизларнинг сермазмун ижодий фаолиятингиз ҳар доим юксак баҳоланади.

Шу ўринда, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ижодий муваффақиятлар ва юртимиз равнақи йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Наврўз байрами қутлуғ бўлсин!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими

https://t.me/Buxoro_jurnalistlar_uyushmasi
19.03.202507:46
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2025 йил 19 март кунги 55 (1381)-сонида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси,Уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси Ҳамзабек Турдиевнинг "Бу аёл оддий аёл эмас" номли мақоласи эълон қилинди.
Reposted from:
Jurnalistlar.uz avatar
Jurnalistlar.uz
17.03.202514:35
#Яшил_макон

✔️ Нодавлат нотижорат ташкилотлари боғи яратишга киришилди

🔹 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги агентлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида “ННТлар боғи” яратишга киришилди.

Унда 50 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари қарийб 2 гектар майдонга 2 мингдан ортиқ иқлимга мос манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экдилар. Жумладан, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ходимлари ҳам ўзлари учун алоҳида ажратилган ҳудудга кўчатлар экишди.

— “Нодавлат нотижорат ташкилотлари боғи” ижтимоий лойиҳаси республикамизда экотизимни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилади, — деди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Зикрулло Маҳмудов. — Ҳар бир ташкилот ўзига ажратилган ҳудудда экилган кўчатлар парваришини доимий назорат қилади. Бугун бошланган бу эзгу ташаббус республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
Ахборот хизмати


✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
15.03.202504:25
*Сумалак сайли

АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ ТАРАННУМИ

Юртимизда баҳор сепини ёйди. Борлиқ яшил либосини кийиб, дов-дарахтлар гулга бурканмоқда. Жойларда Наврўз айёмига қизғин тайёргарликлар давом этмоқда. Одамлар баҳор таомларидан тайёрлаб, бир-бирларини йўқламоқдалар.

Кеча 14 март куни эрта тонгдан Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми байрамона безатилди. Устозу талабалар  -  барча миллий либосларда ҳозир бўлдилар. Шу куни Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми, “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ҳамкорлигида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида сумалак сайли тадбири ўтказилди.

Тадбирда муассаса ўқитувчилари ва талабалари, партия фаоллари, вилоятдаги миллий маданий марказлар,  кенг жамоатчилик ва ОАВ ходимлари  иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар  яшариш ва янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи бўлган баҳор айёми билан йиғилганларни самимий қутлаб, Наврўз уч минг йиллик тарихга эга қадимий байрам эканлиги, у асрлар давомида инсонларга эзгулик улашиб келганлиги, мустабид тузум даврида таъқибга учраган бўлса-да, истиқлол йилларида ўз мавқеини қайта тиклагани ҳақида гапирдилар.
 
Сайл давомида тинчликни,  ватанни ва баҳорни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Миллий маданий марказлар вакилларининг байрамона чиқишлари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
Шодиёна баҳона байрам қатнашчилари фикрлари билан қизиқдик.

- Наврўз байрами ҳақида улуғ аждодимиз Беруний ўз асарларида қимматли маълумотларни келтириб ўтган. Бу эзгулик байрами бизгача асрлар довонидан ошиб, етиб келган экан, бизнинг вазифамиз уни ўзимиздан кейинги авлодларга бешикаст етказишдир. Ўйлайманки, бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар ўз мевасини, албатта, беради,  -  дейди Бухоро туризм ва маданий мерос техникумининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари  Гулбаҳор Раҳмонова.

-Ўзбек ва турк азалдан дини, қадриятлари бир бўлган халқдир. Мана, йигирма йилдан ошибдики, турк маданий марказида фаолият юритар эканман, икки қардош миллатнинг байрамларда, турли шодиёналарда бирдам бўлаётганлигидан, бу жараёнларда менинг ҳам ҳиссам қўшилаётганлигидан хурсандман,-дейди Ўзбекистон турк миллий маданий маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Жума Шукуров.


Тадбир ташкилотчилари анъаналарга содиқ ҳолда кўклам таоми  -  сумалак тайёрлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Қўлларини дуога очиб, юртимизга тинчлик, хонадонларга қут-барака тиладилар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими
Shown 1 - 24 of 49
Log in to unlock more functionality.