#GUNOH
#No_135
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
-Далер сени орзуйинг нима?
Катта холам опичлаб олгандек бемалол кетиб борардим.
-бир инсонни учратгунча орзуйим бўлмаган,ҳозир эса орзуларим шу қадар кўпки ҳаммасини амалга ошира олармикинман деб ўйлаб қоламан!
-зўрку,кимни учратдинг ёки кимнидир севиб қолдингми? Вой писмиғэй!
-жирафа!-деди Далер кулиб мени бир силкитиб оларкан.
-мени эса кунига орзуйим ўзгаради,буларни бари ҳомҳаёллигини биламан аммо орзулар инсонга сал бўлса ҳам яшашга иштиёқ берадида..масалан бой йигит топиб эрга тегсам уни пулини мазза қилиб совуриб юрардим!
-қандай ёвузлик!-деди Далер кулиб йўлда давом этаркан-бечора эрингга раҳмим келяпти!
-ҳа нима? Агар кимнидир севиб қолсам майли ҳамма ўғил бола ўртоқларим билан алоқани узаман..
-наҳотки?
-энди уни ҳоҳишларини ҳам инобатга олиш керак,бой йигит топиш осонми ҳозир сенга? Ҳаммасини севган қизчаси бор жин урсин!
Далер берилиб кулди.
-мени туширақол ҳансираб қолдинг!
-инсоф кирдими?
-шунчаки ҳозир йиқилиб кетадигандек юрябсан..
-Ясмин..сенга раҳмат бугунги кун учун..
Ясмин майин жилмайди
-лекин рақибни ер тишлатганингда мазза қилдим!