Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ИБРАТЛИ ДУНЁ avatar
ИБРАТЛИ ДУНЁ
ИБРАТЛИ ДУНЁ avatar
ИБРАТЛИ ДУНЁ
. УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
🌱 Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
🌱 Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
🌱 Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06.05.202509:06
📨 Диққат Савол 😳

Бир инсон 1868-йил Шанба куни туғилиб 1968-йил Пайшанба куни вафот етди. У 25 -ёшида вафот етди.

Қандай қилиб у 25-ёш бўлиши мумкин? 👀

Тўғри жавоб 👇
06.05.202504:31
Одоб - гапирганда тилини,
ёлғиз қолганда қалбини,
ташқарига чиққанда кўзини
тийиш деганидир.

Юнус Эмро


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202513:17
📝Қуш уясида кўрганини қилади.

Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.  
Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб:
Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради.
Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди.
Она:
Бу нима, – деди.
Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди.
Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Оилангиз билан ушбу 7–та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
•Ғийбатни
•Баҳслашишни
•Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
•Телефонга
•Интернетга
•Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
•Қуръон тиловатини
•Илмий суҳбатни
•Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
•Дуони
•Зикрни
•Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
•Кўп ейишни
•Кўп ухлашни
•Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
•Узр сўрашга
•Ҳурмат қилишга
•Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
•Фоиз
•Ҳаром ризқ
•Бировнинг ҳаққи.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06.05.202511:04
“Бўлган воқеъа”

---Амани исмли қизнинг ҳаёти---


😢Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди .
Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди ....😭
Унинг ўликларни ювиш ҳонасига ўтказдилар..
😱Ювувчи аёл кирганда хайратдан ёқа ушлади...
-Сўнгра шайхга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтира бошлади.
😳Шайҳ , бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас кўрмагунимча бунга ишонмайман деди....
-Келинг ўзингиз гувоҳи бўлинг деб айтишди сўнг эса.....

ДАВОМИ...👇👇👇
06.05.202507:33
Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам...

Аммо биргина орзу-хавас ва хотираларнигина охири бўлмас экан....

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06.05.202503:57
ҚУШ УЯСИ

Аксар тарбияли хонадонларда "ёмон йўлга юрма", "чекма, ичма" деган гаплар бўлмайди. Ва шундай хонадонларнинг фарзандлари чекмайди ва бошқаси ҳам бўлмайди. Ота-оналарининг кундалик ҳулқи ўрнак олиб тарбия топишларига кифоя қилади...

Сизнинг ҳам, бизнинг ҳам фарзандларимиз олдида бу таъқиқларни ишлатишга ҳожат бўлмасин...

------------

Болалигимда "бир одам ичиб олиб, маст бўлиб қолибди" деганимда гап эшитгандим. "Яхши одам ёмон одамнинг қилиғини гапирмайди, уйдаги аёллар бундай гапларни эшитишлари яхши эмас. Кўчанинг гапи кўчада, уйники уйда қолсин" дейишганди.

------------

Расмга тушсам ҳам ёлғиз тушаман. Ёшлик қилиб бошқалар билан тушган пайтим бўлган, энди номаҳрам эркак кишини расмини уйимизга киришини ҳоҳламайман. Тушсам ҳам, кўчада қолади, (ё ФБда)...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202523:47
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202511:36
.
Сиз жуфтингизга яқинлари ҳақида балки ҳеч ёмон гап айтмассиз... Лекин бу билан сизнинг номингиз яхши бўлиб қолмайди. Боиси, уйланган эркак учун аёл таянч нуқта, иқлим яратадиган манба бўлиб қоларкан. Аёл бамисли дирижёр -- қўлидаги чўпи қаёққа қимирласа, оиладаги куй шу ёққа ўзгараверади. Балки бу табиийдир, шундай бўлиши керакдир. Демак эрларимиз яқинларидан узоқлашиб, ғофил қолса биз аёллар айбдормиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202505:01
#Тафаккур
Ярашув муддатисиз шартта ажрашиб кетиш мумкин бўлган бу тезкор замонда аёл ҳам, эркак ҳам оиласини сақлаб қолиш учун ўз сабри ва тафаккурига суяниши лозим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06.05.202510:06
.
ИШОНГАНИМ, ЎЗИНГ
ЯГОНА АЛЛОХ...


🎙Сардор Рахмхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06.05.202506:53
Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди.

Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.

Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.
Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.
Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.
Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдиригзига битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хоксорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.

Аллоҳ ҳар лаҳзангизни саодатга тўлдирсин!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кимнинг хулқи ёмон бўлса,
ризқи тораяди.


"Унвонул баён" китобидан.


🤲Роббим, яралишимизни гўзал қилганинг каби ҳулқимизни ҳам гўзал қилки, ризқимизга барака қўшилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202515:59
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202511:09
Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05.05.202504:59
🇺🇿⚡️Кахрамон табиб
Тавсияси

К,абзияти Яхшиледи
- Терини ёшартириш, доглар билан курашиш
Конда темир моддасининг паст даражаси
- Танадаги умумий витамин етишмовчилиги
- Тананинг умумий заифлиги
- Иммунитетнинг пасайиши
- Юрак етишмовчилиги
- Наркоздан су‌нг тикланиш

📑Халкаро сертификатларга эга
🍃Таббий геёхладан таёрланган натижасига сифатига жавоб берамиз

Ку‌лланилиши;
Катталар 2 махал ош кошикдан, болалар чой кошикдан истемол килинади

🎁бугун чегирма нархда

☎️
+998-90-046-43-43
☎️
+998-90-046-43-43
👩🏻‍💻
@khallillaa
Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз
06.05.202509:16
УСТА ВА КУМУШ БЎЛАГИ

Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...

📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва хаётий воқеалар
06.05.202506:52
📱 Yangi Redmi A5 allaqachon O'zbekistonda!🇺🇿

Hamyonbop narxda zamonaviy va ishonchli smartfon izlayotganlar uchun mukammal tanlov:

👜Yupqa va yengil korpus — qo'lingizda ushlab, o'zingiz bilan olib yurish qulay.

🎞120 Gts yangilanish tezligiga ega 6,88 dyuymli katta ekran — video tomosha qilish va o‘yin o‘ynashda silliq tasvirlardan bahramand bo‘ling.

📸AI va tungi rejimga ega 32 megapikselli asosiy kamera — past yorug'lik sharoitida ham yorqin va tiniq suratga oling.

🔋5200 mA/soat batareya — bir zaryadda 20 soatgacha video yoki 9 soat o'yin.

☝️Tez blokdan chiqarish — yuz yoki barmoq izi orqali.

💥Narxi 1 185 000 so'mdan boshlab

📍Xiaomi Store, CA Store, Idea, Texnomart, Joybox, Uzum Market va boshqa do‘konlarda xarid qiling.

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:

📱 Facebook | 📱 Telegram |
📱 Instagram | 📱 YouTubeр
Дунёда бир илон бор, унинг танаси секундига 0,5 см гача ўсади. У ҳар 200 сонияда 1 метргача ўсиши мумкин, лекин боши танасининг бирон жойига тегиши билан у ўлади.

Савол:
Бу қандай илон?👇🏼
ҚАРИГАНДА БИЛАСАН, БОЛАМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Теша тегмаган савол..⁉️

👩‍🦯КАР, КЎР ВА СОҚОВ ЧЎЛДА КЕТАЁТГАН ЭДИ. КАР ЎЛИБ ҚОЛДИ ВА СОҚОВ БУНИ КЎРГА ҚАНДАЙ ТУШУНТИРАДИ?

Жавобини билсангиз мийянгизда мажлис бошланиши тайин 👇😅
05.05.202504:20
​​Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймон бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!.. Бор, рафиқангни никоҳлаб ол.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Паказана 1 - 24 з 2 160
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.