"Дунёда мен борман..."
Одатда, фотоаппарат билан кимнидир суратга олмоқчи бўлсанг, кўпчилик инсонлар дарров юзини қўллари билан беркитиб қолади. Шарт эмас деган қисқа жавобни беради. "Дунёда мен борман," - деб нега айтмайсизлар дегимиз келган дамларимиз кўп бўлган.
Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан сўнг мустақиллик йилларигача неча-неча сувлар оқди. Ёши катталаримиз Совет давридаги хотиралари билан бўлишганида, эшитган ҳикояларимнинг ичида моддий етишмовчилик (дефицит) бўлганлигини кўп-кўп айтишганининг гувоҳи бўлганмиз.
Нон, шакар, қанд, шоколад, оқ ёғ, кирсовун (атир совунни айтмаса ҳам бўлади), сиёҳ қалам, ҳозирги турмушимизда оддий кўринган зарурий буюмлар бозор ва дўконларда деярли йўқ эди. Одамлар қатор навбатларга туриб, биз учун қўлнинг учи билан кўрсатадиган юқорида санаб ўтилган нарсаларни Совет даври турмуши қадрлаган. Ҳозирги ёшларга орамиздаги инсонларга тарих саҳифасини очишимизнинг асосий сабаби, унутган манзараларни эслатмоқчи бўлдик.
"Узун арқон, кенг тушов" деганидек, Совет давридаги иқтисодий турмуш турмушимизни қоғозларда бўрттириб кўрсатгани шунчалик, тинчлик ва бахт-саодат фақат ОАВда сўз юритилгани бор гап.
Ҳар бир даврнинг ўзига яраша қийинчилиги ва завқи бор, биз тарихни фожиа усулида очиб бермоқчи эмасмиз. Фақат иқтисодий жиҳатдан олиб қараганда ишсизлик шунчалик кўпайдики, одамлар чет элга оилани боқиш учун кетар эди. Ҳатто буни одатга айлантирди десак ҳам бўлади.
Баҳор бошланиши билан поездда, автобусларда юртдошларимиз Қозоғистон, Россияга ишлашга кетиб, кузда овулга қайтар эди.
Чет элда топган маблағини қиши билан озиқлантириб, баҳор келса ола хуржунини орқалаб сафарга отланар эди. Баҳор ойи мардикор ойи бўлиб бошланар, кимни кўрсанг кетиб бораётган, кимдан сўрама, уйда кимдир иш қилишга кетган бўлади. Ўқитувчилар жамоаси орасидан ҳам ишларини ташлаб, савдо, умуман чет элда ишчи бўлиб кетганлигини биз биламиз.
Оқ кўйлакли муаллима аёл-қизларнинг неча бири бўйинларига олди ёпқичнинг ипини илиб, турмуш бозорида савдогар, олиб-сотар бўлиб кетди.
Халқимизда гап бор, "Куёвимнинг яхшилигини қизим билади" деганидек, турмушимизни ҳам ўзимиз билар эдик. ОАВда эса пахтанинг бир граммини ҳам исроф қилмай териб олиш бўйича репортажлар тайёрланар эди.
Йиллар ўтди. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев Халқ мурожаатлари билан ишлаш (Халқ қабулхонаси) сиёсатини жорий этди. Неча йиллар яширган, ОАВ кўзидан йироқда бўлган "бахтли турмуш" одамлари неча минглаб (статистикасини айтишга, ёзишга юрагим бетламади) мурожаатлар сув бетига қалқиб чиқди.
Йиртиқ кўрпачани ямаган билан тозармайди. Эскини ямоқли дардларимизни янгилай олмадик.
Мурожаатлар шунчалик кўплигидан Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги фуқароларнинг мурожаатларин тинглаб, улар билан мулоқотлар олиб борди. Одамлар бахтнинг нималигини тушунгандек бўлди.
Мурожаатларни таҳлил қилганимизда ишсизлик масаласи устун келганининг гувоҳи бўлдик.
Бу масала бўйича Ҳурматли Президентимиз томонидан фуқароларнинг бандлигини таъминлашда субсидиялар, банк томонидан имтиёзли кредитлар берилиб, тадбиркорларга қулай шароитлар туфайли янги тадбиркорлик ўринларининг очилишига эришилди.
Ишсизлик масаласи аста-секинлик билан ижобий томонга бурилиши, ҳар йили хорижга чиқиб кетаётганлар энди кичик тадбиркорликлар йўлга қўйиб бўлса-да, уйларида ўзини ўзи банд қилиш орқали даромадли бўлмоқда.
Уларнинг суҳбатига қулоқ солсак, "узоқдан аравалаганча, яқиндан халтала" деган сўзларни эшитамиз. Етказганига шукур деймиз.
- Масалан, шаҳримиздаги "Боз аўыл," "Қос булақ," "Көк өзек," "Гүзар," "Тунғыш қоныс" ва "Қутлы мәкан" маҳаллаларида қўзиқорин экишни бошлаб юборди ва ўз ҳосилини бера бошлаган маҳаллаларда уйларида даромад олаётган аёлларимиз сони кўпаймоқда. 2025 йил бошидан хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашда хонадонидаги уй бекалари "Сайхунобод тажрибаси" билан 2385 нафар хотин-қизларни ўқитишда гулчилик, паррандачилик, асаларичилик ва қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди,-дейди шаҳар ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Д.Қутлимуратова.