Бир яқин ўртоғим МЮ мухлиси. Ҳусанов "Сити"га трансфер бўлганидан кейин ҳам позициясини ўзгартирмади. Доим жамоаси ҳақида нимадир ёзишимни сўрарди. Бугун яхши кайфиятда уйғониб, "қизил иблислар" охирги йилларда умид боғлаган баъзи номларни эслашга қарор қилдим.
1) Радамел Фалкао 29 ёшида "Манчестер Юнайтед"га трансфер бўлди ва "қисирлик даври"га қадам қўйди.
2) Маркос Рохо МЮ таркибига 1 ой аввал ЖЧ-2014 финалида 120 дақиқа ўйнаган ҳимоячи сифатида қўшилди. Оқибатда терма жамоадаги фаолиятини 30 ёшга етмай тугатди.
3) Ўша финални ютган Бастиан Швайнштайгер ҳам "бундестим"даги карьерасига Манчестердаги омадсизликлар фонида нуқта қўйди.
4) Янги Роналду бўлиши кутилган Депай "қизил иблислар" таркибида мос равишда еттита гол уришни уддалади.
5) Марсьялнинг трансфери учун 19 ёшида 60 миллион евро тўланган эди. 29 ёшга тўлмай Греция чемпионати даражасига тушиб кетди.
6) Терминатордан кучлироқ деб келинган Златаннинг хочсимон пайлари ҳам Манчестерга дош беролмади. Жароҳатлардан боши чиқмай қолган Ибра бошқа қитъага қочмаса, фаолиятини 42 ёшгача чўза олмасди.
7) Погбанинг Туриндаги кунлари элит даражада ўтди. Балки, МЮ ўз тарбияланувчиси учун 105 миллион евро тўламаса, ҳозир ҳам давом этаётган бўларди.
8) Рубен Диаш "Бенфика"да Линделёфнинг соясида эди. Улардан бири қизилларни, бошқаси мовий тарафни танлади. Ўртадаги фарқ тоғлар қадар.
9) Алексис Санчез "Арсенал"да рақиблар учун қўрқинчли тушдек эди. Манчестерга кўчган куни "ўлди".
10) МЮ Магуайрни футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди:)
11) Манчестерни қутқариши кутилган Гринвуд қамалиб чиқди, Антони эса қочиб қутулди.
12) Де Хеа қандай депрессияга тушиб қолган билмадим, 1 йил катта футболдан танаффус олди. Варан эса 30 ёшда бутсаларини михга илди.
13) Каземиро дунёнинг энг яхши таянч футболчиси сифатида келди. 1 йилдан кейин терма жамоа рўйхатидан тушиб қолди.
14) Клубдаги қийин кунлардан кейин Роналду динини ўзгартириши ҳақида гапирилди. Криштиану ҳозир фақат қитъасини алмаштириш билан чекланяпти.
15) Манчестер Юнайтед — 29 очко😂