Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bandlik vaziri matbuot kotibi avatar

Bandlik vaziri matbuot kotibi

Kambag’allikni qisqartirish va bandlik vazirining axborot siyosati masalalari bo’yicha maslahatchisi – matbuot kotibining rasmiy kanali
Bog'lanish uchun @BV_press_bot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
Размяшчэнне
МоваІншая
Дата стварэння каналаБер 18, 2025
Дадана ў TGlist
Квіт 11, 2025

Рэкорды

28.04.202523:59
252Падпісчыкаў
26.04.202514:32
600Індэкс цытавання
28.04.202512:49
5KАхоп 1 паста
20.04.202505:47
596Ахоп рэкламнага паста
27.04.202512:49
78.02%ER
15.04.202523:59
1817.43%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі Bandlik vaziri matbuot kotibi

24.04.202512:18
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

🌐 Сана муносабати билан Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги роли” мавзусида семинар ташкил этилди.

▪️Унда 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари, қурилиш компаниялари ва ташкилотларнинг 314 нафар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари ва касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди.

👉Батафсил

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
21.04.202508:06
#пресс_тур

▶️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган пресс-тур давом этмоқда.

Унда ОАВ вакиллари камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар, шунингдек, кичик саноат зоналари фаолияти, аҳоли учун янги иш ўринлари ва яратилаётган имкониятлар билан яқиндан танишмоқда.

📍Илк манзил - водийда ягона бўлган Андижон мебель маркази.

16 гектар майдонни эгаллаган ушбу марказни барпо этишга 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, лойиҳа натижасида 1000 га яқин янги иш ўрни яратилган.

Бу ерда 100 та ишлаб чиқариш объекти, 236 та савдо нуқтаси ва шоурумлардан ташқари замонавий логистика маркази ҳамда дизайнерлик мактаби фаолият юритмоқда.

Марказда йилига 160 минг дона мебель ишлаб чиқарилиб маҳаллий ва хорижий бозорларга йўналтирилади.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
24.04.202508:50
📍Айни дамда Гулистон шаҳар Касбий кўникмалар марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Унда 150 дан ортиқ корхона ўзларида мавжуд 1100 та бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Ярмаркада асосий эътибор "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
09.04.202517:19
Юқоридаги ҳолат бўйича ўрганиш натижаларига кўра, қўшимча маълумотлар қуйидагича:

Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилаётганлиги тасвирланган хабар юзасидан вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан назоратга олинди. Айни пайтда тегишли тартибда суриштирувлар олиб борилмоқда.

Суриштирув ишлари якунига кўра, ҳолатга батафсил изоҳ берилади.
11.04.202514:19
🔴LIVE

🔹Матбуот котиби фаолияти самарадорлигини баҳолаш
🔹Фото-видео контент тайёрлаш ва мобилография

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
17.04.202513:06
📣 Эълон

Водийнинг уч вилояти ва айниқса унинг юраги бўлмиш Андижон ҳозирда ростдан ишлаб чиқариш, инновация, деҳқончилик ва бошқа бир қанча соҳаларда жуда илғор.

Жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати айнан Андижон вилоятига пресс тур ташкил қилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, водий жозибаси фонида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш.

🎬Пресс тур объектларидан репортажлар тайёрлашни истаган ва умуман вазирлик ахборот хизмати пулида бўлишни хохлаган ОАВ вакилларини ҳамкорликка таклиф этамиз.
Рўйхатдан ўтиш учун @BV_press_bot орқали маълумотларингизни ёзиб қолдиринг
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
 
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган "Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат назоратга олинганини маълум қилади. Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан корхонада текшириш ишлари олиб борилмоқда.
 
Шу пайтга қадар бўлган шикоятлар асосида ҳам ушбу корхоналарда текширишлар ўтказилиб, меҳнат қонунчилиги бузилишлари юзасидан корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий  чоралар қўлланилган.

Текширишлар давомида жами 39,1 млрд иш ҳақлари ундириб берилиб, 16,6 млрд сўм иш ҳақлари ундирилиши юзасидан кўрсатма берилган.
21.04.202503:10
📣 Пресс-турга марҳамат!

21–22 апрель кунлари Андижон вилоятида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилмоқда.

Кун тартибидаги долзарб мавзулар:

✍️ Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш йўлидаги илғор ислоҳотлар;
📈 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадини ошириш бўйича самарали лойиҳалар;
💼 Янги иш ўринлари, кичик саноат зоналари ва янги имкониятлар;
🚜 Томорқаларга сув чиқариш ишлари ва инновацион трактор ихтироси билан танишинг;
🎙 Эксклюзив: Ёш муҳандис билан интервью;
🌱 “Узумчилар” маҳалласининг бугунги ютуқлари ва иссиқхона бизнесидаги муваффақиятли тажрибалар;
➡️ Камбағалликдан фаровонлик сари — дадил қадамлар ва ҳаётий мисоллар

Ташкилотчи: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔴LIVE

🔹Ахборот хизматида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар учун медиаконтентлар яратиш

🔹Ташкилот медиа имижини мустаҳкамлаш технологиялари

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
10.04.202511:41
🔴LIVE

🔹Интервью бериш маҳорати ва маълумот тақдим этиш кўникмалари

🔹Кундалик фаолиятда сунъий интеллектдан фойдаланиш.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
28.04.202512:06
#No_comment

Куннинг иккинчи ярми– конференциянинг илмий-амалий қисми билан давом этди. Унда Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Белорусиялик экспертлар, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳалари мутасаддилари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

🛜Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича замонавий технологиялар, жумладан, виртуал реаллик (VR) воситаларини қўллаган ҳолда инновацион ўқув усуллари тақдимот қилинди.

Айниқса, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик доирасида меҳнат муҳофазасига кадрларни ўқитиш, замонавий ўқув методикалари ва технологияларини жорий қилиш, шунингдек, хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқилиётгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

🌳Айни шу пайтда, конференциянинг биринчи қисми иштирокчилари меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилинмагани туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисалар қурбонлари хотирасига Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтаётган дарахт экиш маросимида иштирок этишмоқда.
07.04.202510:33
#OAВ_биз_ҳақимизда

Асаларичилик, иссиқхоначилик ва гулчилик
билан шуғулланиб, яхшигина даромад топаётган сурхондарёлик хотин-қизлар фаолиятидан репортаж.
—————
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг ўтган ҳафта давомидаги фаолиятининг ОАВдаги талқини қуйидаги ҳаволаларда

👉Деновда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
👉"Келажакка қадам" битирувчилар учун янги имкониятлар

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
10.04.202507:05
PRда замонавий тенденциялар ва коммуникацияга сунъий интеллектнинг жорий қилиниши

Айни дамда ушбу мавзуда вазирлик тизимидаги ахборот хизмати ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
11.04.202510:14
🔴LIVE

🔹Инқирозли вазиятларда PR. Спиндокторинг.
🔹Копирайтинг қоидалари. Конкретика нима?

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.