Видеоселектор йиғилиши: бозорга чиқиш осонлашади, назорат кучаяди!
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир муҳим ташаббус билдирилди:
🛑 Хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.
📜 Мажбурий сертификатлаштириш анча қисқаради ва маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш орқали бозорга чиқиш соддалаштирилади. Бу орқали ортиқча қоғозбозлик йўқолади, вақт ва харажат тежалади.
🌍 Эндиликда хорижда тан олинган юқори сифат стандартлари бўйича импорт қилинган асбоб-ускуна ва хомашёлар учун қайта сертификат талаб қилинмайди.
🛠 Шу билан бирга, Президент:
“Маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштирамиз, лекин унинг реализациясида назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”, – деб таъкидлади.
📑 Бозор назоратини замонавийлаштириш мақсадида “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади. Сертификатлаш лабораторияларига хусусий секторни жалб этиш орқали рақобатни ошириш ва нархларни пасайтириш кўзда тутилмоқда.