Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi avatar
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi avatar
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
17.04.202516:56
Yangi rukn

STAJYORNING BIR KUNI

Safarov Diyorbek Sadridin o‘g‘li

✍️Zarafshon ITHB matbuot xizmati
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

5
Юқоричирчиқ гидроузели
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

4
Юқоричирчиқ сув иншоотлари бошқармасига қарашли автогараж
10.04.202508:00
“Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядан лавҳа
07.04.202513:20
Biz suv resurslarini tejash maqsadida irrigatsiya tizimlarini betonlashtiryapmiz.

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti
“Чиноз олмос агро” фермер хўжалиги раҳбари М. Акромов РЛ6(113) каналини тозалаш учун стреласи узун экскаватор ажратишни сўраган эди. Экскаватор ҳали етиб келмабди.

Канал бўйида мурожаатчи фермер билан учрашиб, ДМ раҳбарининг шу куннинг ўзида экскаваторни олиб келиш ва тўрт кунда каналнинг тегишли қисмини тозалаб бериш ҳақидаги ваъдасини олдик.

“Арслонбоев Абдумажид” фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Арслонов “Амир Темур” каналининг 400 метр ва “Эски Тошкент” каналининг 800 метр қисмини бетонлашда амалий ёрдам сўраган эди. Аслида ДМ балансида бўлган бу каналларни бир қисмини бетонлаш мурожаатдан олдинроқ бошланган экан.

Чиноз тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Мадиёр Тожибаев бу икки каналнинг фермер сўраган қисми сентябрь ойида бетон қилинишини таъкидлади.

Хуллас, видеомулоқотда фермерлардан тушган мурожаатларнинг барчаси қандай ижро бўлаётгани ДМ раҳбари ва масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Топшириқ ижроси назоратда эканлиги уларга тушунтирилди.

Ахборот хизмати
14.04.202511:22
Бухоро вилояти

Сув хўжалиги вазири Вобкент туманида ўтказган оммавий сайёр қабул тафсилотлари маҳаллий телеканалда ёритилди.
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

2
“Катта Келес” магистрал канали
10.04.202512:58
“СИРДАРЁ” ҲАВЗАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАСИ СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗДИ

“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан Юқоричирчиқ сув иншоотлари бошқармасига тегишли гидроучасткаларда семинар ўтказилди.

Семинарни “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи О.Холхўжаев очиб берди.

Унда гидротехник иншоотларнинг суғориш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматларининг юритилиши, участкаларда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар ва ободонлаштириш ишлари муҳокама қилинди.

Тадбирларда бирлашманинг тизим ташкилотлари бўлган Норин-Қорадарё сув иншоотлари бошқармаси, Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси, шунингдек “Чорвоқ” сув омбори бошқармасининг раҳбари ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда гидроучастка масъуллари иштирок этди.

Батафсил


Batafsil
10.04.202506:52
Соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, ҳудудлардан янгиликлар, жойларда ўтаётган семинарлар ҳақидаги ахборотлар билан телеграм тармоғидаги “Suv xo'jaligi vazirligi” расмий каналида лотин ёзувида танишиб боринг.
Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/suvchivazirlik
07.04.202511:33
Сурхондарё вилояти

ВОҲАДАГИ ЙИРИК КАНАЛНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

«Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги «Шеробод» магистрал каналининг умумий узунлиги 68,7 километрни ташкил этиб, воҳанинг Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ ва Шеробод туманларидаги 86 минг гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

Каналнинг ПК-84+30 қисмида жойлашган дюкерда «Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан каналга хизмат кўрсатувчи барча мутахассислар, шунингдек, сув истеъмолчилари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда каналнинг бош иншооти, сув берувчи иншоотлар ҳамда гидропостларнинг техник ҳолатини доимий назорат қилиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Батафсил

Batafsil
ТОПШИРИҚНИНГ СЎРОВИ БОР

Ахборот хизмати Сув хўжалиги вазири 2025 йил 28 март куни Чиноз туманидаги сув истеъмолчилари билан ўтказган видеомулоқот чоғида берилган топшириқлар қай даражада ижро этилаётганини ўрганди.

Видеомулоқотда GTG агро кластер корхонаси вакили Қозоғистон Республикаси орқали оқиб кирадиган Шимолий Тошкент Р-27 каналида вегетация даврида сувни кўпайтириб беришни сўраган эди.

Чиноз тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Мадиёр Тожибаевнинг айтишича, экскаватор ажратилиб, каналнинг чегара ҳудудидаги 500 метр ва қўшни давлат ҳудудидаги 700 метр қисмини лойқадан тозалаган. Гапининг исботи сифатида фотосуратларни тақдим этган ДМ раҳбарининг сўзларига кўра, тозаланган каналда сув равон оқиши ҳисобига вегетация даврида муаммолар бўлмайди. Бу билан бир мурожаат ижобий ечим топди.
ИЦМ экспозициясида қадимги сув иншоотларининг нусхаси ёки макети эмас, ҳақиқийси жойлаштирилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида тузилган илмий-инновацион лойиҳалар доирасида қадимги сув иншоотларини замонавий услубда намойиш этиш ишлари бошлаб юборилди. Экспозицияда тарих, бугун ва келажак уйғунлигига эътибор қаратилмоқда, ҳар бир лойиҳа эса музейлаштиришга инновацион ёндашув асосида шакллантирилмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

1
“Паркент” каналининг бош иншооти
ИЛМИЙ-АХБОРОТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ҚЎМИТА РАИСЛИГИГА САЙЛАНДИ

2025 йил 7-8 апрель кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТ Европа Иқтисодий Комиссиясининг Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциясини (трансчегаравий сувлар бўйича Конвенция) амалга ошириш қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тўққиз нафар мустақил экспертдан иборат қўмита сув билан боғлиқ можораларни ҳал этиш учун қарама-қаршиликларсиз, шаффоф ва ҳамкорликда, Конвенция асосида иш олиб боради.

Бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиё минтақасида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази директори Динара Зиганшина 2025-2027 йилларда қўмитанинг раиси этиб сайланди.

Қўмитанинг янги таркиби Конвенциянинг глобал характерига мос бўлиб, унинг аъзолари Африка, Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси вакилларидир.

Батафсил - https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/45088

Batafsil - https://gov.uz/oz/suvchi/news/view/45088
09.04.202512:08
Миллий тадқиқот университетидаги тадбирдан лавҳа
Пераслаў з:
QR Suw xojalig'i ministrligi avatar
QR Suw xojalig'i ministrligi
07.04.202509:17
Қорақалпоғистон:
ОҒИР ҲУДУДЛАРНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Қораўзак туманида ҳам “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида амалга оширилаётган лойиҳалар якунига етказилмоқда.
Ушбу лавҳада мазкур тумандаги сув таъминоти энг оғир бўлган “Қойбақ” ОФЙ ҳудудидаги таморқа майдонларига сув етказишга қаратилган навбатдаги лойиҳа ишга тушгани акс эттирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати
06.04.202515:04
Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишидан лавҳа.
10.04.202516:17
ҲУРЛИКДАН ҲАЛОВАТ ТОПГАН БУ ЮРАК

"Токи хотиржамлик неъмат аталса,
Токи қадрласа уни дун, башар.
Тиллардан умрбод тинчлик таралса,
Бу Ватан яна минг, миллион йил яшар".


Шеър муаллифи: Ўткир Раҳмат
Ижрочи: Латофат Юсупова

Ушбу роликни тайёрлаган Хоразм вилояти телевидениеси жамоасига миннатдорлик билдирамиз!
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

3
“Зах” канали
10.04.202511:30
“Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси

Конференция доирасида Сув хўжалиги вазири хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди.
08.04.202513:01
Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги сув истеъмолчилари билан ўтказилган видеомулоқотдан лавҳа.
07.04.202503:53
СУВ ОМБОРЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ ГЕОАХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА РАҚАМЛАШТИРИШ

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент Гидрометеорология техникумида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Техникум гидрометеоролгия йўналишида Марказий Осиёда ягона таълим муассаси ҳисобланади. Семинар сув омборларида юз берадиган ўзгаришларни мониторинг қилиб боришни рақамлаштиришга бағишланди.

Унда сув омборлари иш режими ва лойқа босишини геоахборот технологиялари орқали бошқариш моделини ишлаб чиқиш, дарё оқимини бошқаришда ўзан ва қуйилма сув омборларининг аҳамияти, сув омборлари иншоотлари хавфсизлиги, тўғонлар деформациясини моделлаштириш мавзусида маърузалар тингланди.

Ахборот хизмати
06.04.202515:02
АМУДАРЁ” ВА “СИРДАРЁ” ҲАВЗАЛАРИДА 2025 ЙИЛ ВЕГЕТАЦИЯ МАВСУМИДА ДАВЛАТЛАРНИНГ СУВ ОЛИШ ЛИМИТЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

2025 йил 5 апрель куни Самарқанд шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 89-йиғилиши ўтказилди.

Тадбир Самарқанд иқлим конференцияси доирасида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Д.Генджиев, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари, комиссиянинг ижро этувчи органлари ҳисобланган “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари, Илмий-ахборот маркази ва котибият раҳбарлари иштирок этди.


Батафсил – https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/44079

Batafsil – https://gov.uz/oz/suvchi/news/view/44079
Паказана 1 - 24 з 83
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.