Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Iqtisod4i avatar

Iqtisod4i

Баҳодир Абдуллаев.
Иқтисодчи-журналист
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаOct 12, 2018
Дадана ў TGlist
Nov 14, 2024
Прыкрепленая група

Рэкорды

29.03.202523:59
3KПадпісчыкаў
14.11.202423:59
100Індэкс цытавання
27.03.202516:17
7.7KАхоп 1 паста
19.02.202522:26
5.8KАхоп рэкламнага паста
31.03.202523:59
6.50%ER
27.03.202523:59
255.40%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Папулярныя публікацыі Iqtisod4i

07.04.202517:36
Трамп соғлом ақлга ва иқтисодиёт дарсликларига 100 фоизлик бож жорий қилибди (с).
27.03.202509:53
«Ўзбекистон 24» маълумотни қаердан оляпти?

Кеча президент матбуот хизмати йўл қурилиши лойиҳалари бўйича хабар берди.

Унда Тошкент - Самарқанд янги йўли ҳақида қуйидаги маълумот берилди:

«Унинг натижасида Тошкент билан Самарқанд ўртасида қатнов вақти 4,5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди».

Шунингдек, кеча «Ўзбекистон 24» ҳам худди шу йиғилиш ҳақида сюжет эфирга узатди. Унда шундай дейилади:

«Тошкент билан Самарқанд ўртасидаги қатнов вақти 7 соатдан 3 гача қисқаради. Айни пайтда пойтахтдан Самарқандгача одамлар 6-7 соат вақтини йўлда ўтказмоқда. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди».

Худди шу хабарларда Андижон ҳақидаги маълумотда ҳам фарқ бор. Президент матбуот хизмати:

«Тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради».

«Ўзбекистон 24»:

«Тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 6 соатдан 3 соатгача қисқаради».
15.04.202511:21
Биз ҳам бир кун миллий авиакомпания ва мамлакат ўртасида танлов қилишимиз, мамлакатни танлашимиз керак. Бир қанча аввал Ли Куан Ю Сингапурда қилгани каби.

https://t.me/the_bakiroo/9919
30.03.202503:13
Hayit muborak!
«Мақсадимиз — бутун инсоният бахти».
Эркин савдо ва тарифлар ҳақида

Бундан бир муддат олдин президент Рейган Сан-Францискода ўқиган нутқида тарифлар ҳақида гапирганди.

У айтгандики, тасаввур қилинг, биз уч киши бўлиб океанда бир қайиқда кетяпмиз. Бир шеригимиз қуролини олиб, қайиқнинг тубига ўқ узди. Бу вазиятда биз ҳам қуролимизни олиб, қайиқнинг тубида яна тешик очишимиз оқилона қарор бўладими? Бу жуда аҳмоқона фикр, шундай эмасми? Аммо шунга қарамай, бу ҳимоя ва қасос ғояси ҳисобланади.

Рейганнинг гаплари ҳақида Фридман шундай деганди:

Айтайлик, Япония ва Европа бизга нисбатан протекционистик тарифларни жорий қилди. Бу уларга ҳам, бизга ҳам зарар етказади. Агар биз ҳам уларга жаҳл қилиб, қарама-қарши протекционистик тарифларни жорий қилсак, биз ҳам ўзимизга ва уларга кўпроқ зарар етказамиз ҳолос. Биз ҳам қайиқнинг тагига ўқ узишимиздан маъно йўқ.

Дунёдаги энг яхши нарса барча мамлакатлар эркин савдо билан шуғулланиши, лекин бошқа давлатлар бундай қилмаган тақдирда ҳам, эркин савдо билан шуғулланишимиз оқилона қарор бўлади.
Бу мамлакатга барибир битта жаҳон чемпионати керак

5 йил олдин ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Ular»га берган интервьюсида агар Ўзбекистонда давлат бугундан бошлаб профессионал футболни молиялаштиришни тўхтатса нима бўлади деган саволга жавобан 5 йил футбол орқага кетади, кейин эса ҳаммаси тўғри йўлга тушиб кетади, деган мазмунда гапирганди.

Ўшанда биз профессионал футболни молиялаштиришни бирданига тўхтатиш эмас, балки 2030 йилгача клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш йўлидан юрдик.

Ўтган йили «Мифономика»да ҳам шу бўйича Диёр акадан фикрларини сўрагандим. У давлат профессионал футбол клубларига пул беришни тўхтатиши нормаль жараён эканини таъкидлаганди.

Шу маънода жаҳон чемпионатига чиқишимиз футболдаги ислоҳотларни тезлаштиради деган умидим бор. Атиги бир қадам қолди-ку, яна ўша ҳаммамиз чиқишни истайдиган мусобақага жуда яқинмиз.

Умид қиламанки, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан кейин мана ўша мусобақага чиқдик, энди ёндашувни соғлом томонга ўзгартиришимиз керак дейдиганларнинг овози эшитилади.
26.03.202506:55
Юзлаб марта эслайдиган фикримизни яна бир бор ёзиб кетай.

Давлат маъмурий йўл билан ниманинг нархини пасайтиришга уринмасин оқибати фақат ва фақат тақчиллик бўлган. Пул билан ҳам айнан шундай. Пулнинг нархини пасайтиришга уруниш ўша пулни ҳозирги каби бемалол топа олмаслигимиз билан якунланади. Ҳозир қиммат бўлса-да, топиш имконли. Нархга аралашишни бошласак аниқ арзон ва йўқ бўлади.

Ўзбекистонда пулнинг нархи қимматлиги эса чуқур ислоҳотларсиз ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо.
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.