Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jamoatchilik nazorati avatar
Jamoatchilik nazorati
Jamoatchilik nazorati avatar
Jamoatchilik nazorati
🏛 ҲОКИМИЯТДА ИШЛАШ — НАФАҚАТ ЛАВОЗИМ, БАЛКИ САБР ВА САДОҚАТ СИНОВИДИР

🧭 Ҳар ким ҳокимиятни танқид қилган. Аммо кам инсон борки, у ерда ишлашга журъат қилган бўлса.

🕰 Ҳокимиятда ишлаш — бу 09:0018:00 эмас.
Бу — ҳар лаҳза масъулият, ҳар қадам жавобгарлик. Кечаси телефон ўчмаслиги керак, ишдан кейин “дам” деган сўз бўлмаслиги мумкин.

⚖️ Бир қарор — минг одам тақдири.
Бир имзо — бутун ҳудуд учун оқибат.


🎯 Ишонч билан тайинланади. Танқид билан кутиб олинади. Аммо кўпинча жамоатчилик фақат хатоларни кўради. Қилинган минглаб яхши иш — бир хато билан йўққа чиқиши мумкин.

👥 Ижтимоий босим, юқори раҳбариятнинг талаблари, аҳолининг муаммоси, ваъда қилинган лойиҳалар... буларнинг барчаси ҳар куни елкага юк бўлиб тушади.

🤝 Давлат хизматчиси бўлиш — шараф. Лекин бу шарафни кўтариш — фақат ўз ишига садоқатли инсонлар қўлидан келади.

📌 Шунинг учун, танқиддан аввал тушуниш керак. Ҳокимиятда ишлаш осон эмас. Бу — юксак масъулият, сабр ва фидойилик мактаби.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

«Ishonch»га жавоб берибдилар

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» ХАТОСИНИ ТАН ОЛДИ
Орада бир фуқаронинг ойлаб сарсон-саргардон бўлгани қолди

«Ҳудудгазпойтахт» газ таъминоти филиали Муродхон Колонхоновга:
«...1.229.348 сўм қарздорлик аниқланган ва бу қарздорликни ундириш учун Сиз судга берилгансиз. Табиийки, суд бу қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарган...»

✍🏻 Жавоб хатидаги ушбу икки жумла гап коммунал соҳа ташкилоти ва судлардаги ҳолатни очиб берибди.

Гапни қаранг: Табиийки, суд бу қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Нега суд иккинчи томонни ҳам тинглаб, кейин қарор чиқармайди? Инсон қадри улуғланаётган юртда суд органлари инсон қадрини шундай улуғлаяптими?

©️ «Ishonch» газетаси.
✍🏻 Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ.

⚠️ Бир инсон шунча югуриб, матбуотда чиқишлар қилиб, шу натижага эришган бўлса, бошқаларнинг ҳоли нима кечаркин?

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

📰 СИРДАРЁДА ГАЗЕТАЛАРГА ЭЪТИБОР КУЧАЙМОҚДА, ЛЕКИН...

⚠️ .... Айни пайтда Сирдарёдаги аксарият муҳаррирларни Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримовнинг машҳур миниатюраси қаҳрамони Жўра Ҳамдамга менгзаш мумкин. Мусиқаси ҳам, сўзи ҳам, ижроси ҳам — ўзларидан.

💻 Шундай. Ҳатто аксарият газеталарнинг саҳифаловчиси йўқлиги боис, узоқ йўл босиб “Янги Сирдарё” газетаси таҳририятида саҳифалатишга навбат кутиб туришларига мажбур бўлмоқда, дейишди.

✍🏻 Яна денг, тажрибали журналистлар сирасида газета мақолаларини назардан ўтказиб берадиган норасмий “штат” ҳам пайдо бўляпти экан. Бундай журналистларнинг исм-фамилиялари газетанинг сўнгги саҳифасида бош муҳаррирдан кейин “Газета учун масъул Фалончиев Писмадончи” деб ёзиб қўйилаётганидан ҳам англаш мумкин.

⁉️ Қизиқ, “газета учун масъул” дегани қанақа лавозим ўзи? Унда бош муҳаррир нимага масъул?

©️«Hurriyat» газетаси.
✍🏻 Муҳаммадали АҲМАД.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#kitobxonlik_haftaligi

— Китоб ўқиладиган хонадонларда мутолаага меҳр қўйган болалар камолга етади...

Аксарият оилаларда вазият тахминан бундай бўлади: она кун бўйи уй-рўзғор ишлари билан банд, ортган вақтини қўшни аёллар, дугоналар, танишлар билан ҳасратлашишга сарфлайди. Телевизор, сериал кўриш, тўй-маъракаларда қатнашиш ва бошқаларга ажратилган вақт китоб ўқишга сира етмайди.

Ота эса ишдан кечқурун келиб, овқатланадию бир оз телевизор кўргандек бўлиб, сўнгра ухлашга кириб кетади.

⚠️ Ўқилган китобларни муҳокама қилиш, қандай китобларни ўқиш бўйича маслаҳатлар бериш, афсуски, бугунги оилаларда жуда кам учрайдиган ҳолат.


📚 Мана шу реал вазиятни англаш учун ҳам, айниқса, ёш оилалар мана шундай китобхонлик тадбирларида, китоб тақдимотларида қатнашиши шарт.

©️ «Янги Ўзбекистон» газетаси.
✍🏻 Шаҳобиддин Луқмон, журналист.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

Болаларимиз ҳаёти хавф остида...
Пул учун вояга етмаганларга машина беряпмиз!


⚠️ “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг янги сонида чоп этилган “ПУЛГА СОТИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЖИА... ёхуд ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?” сарлавҳали мақола кенг жамоатчилик орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва долзарб муаммога "огоҳлик сигнали" бермоқда.

‼️ Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, ҳатто ҳали вояга етмаган ўсмирларга пул эвазига автомобиль ижарага бериш — нафақат қонунга зид ҳаракат, балки ёшлар ҳаётига, жамият осойишталигига бевосита хавф туғдираётган жиддий муаммодир.

❕ Мақолада ана шундай қўштирноқ ичидаги “тадбиркорлар”нинг фаолияти ва бу ҳолатга бепарво жамоатчиликнинг фожиали оқибатларга сабаб бўлаётгани очиб берилган.

⚠️ Фарзандининг ҳаёти ва саломатлигига, жамият барқарорлигига бефарқ бўлмаган ҳаммага “Адолат” газетасидаги мақоладан тегишли хулоса чиқаришни тавсия этамиз!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

⚠️ Ҳаммамизнинг бугунги аксимиз

❕ Бир қарашда оддий, аммо жуда кўп нарса ҳақида гапираётган манзара. Бу ёшлар бир жамоа бўлиб қаердандир келишди ва ниманидир кутишяпти...😄 Улар гўёки бирга, лекин бир бирларидан жудаям "йироқдааа"...

‼️ Афсуски, биз ёнимиздаги одамлар билан бирга бўлгандан кўра, онлайн бўлиш муҳимроқ бўлган замонда яшаяпмиз
.

⚠️ Бу олган суратим аслида ҳаммамизнинг бугунги аксимиз... Муҳокама қилмоқчи эмасман. Кўпинча дўст ва яқинлар билан кўришганда ҳаммамиз телефонга қараб ўтиришга одатланиб қолдик...

‼️ Балки бир лаҳзага бошни кўтариб, ёнимиздаги одамлар билан бирга бўлишга ҳаракат қилиб кўрармиз?..😢

©️Журналист Лайло Рустамованинг фейсбукдаги саҳифасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#salomatlik

Зинапоядан кўтарилиш инсон умрини узайтиради


Шунингдек, зинапоядан мунтазам фойдаланган одамлар гуруҳида юрак хуружи, юрак етишмовчилиги ва инсульт камроқ учраган.

Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#kitobxonlik_haftaligi

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер ҚОДИРОВ:

– Агар тўқлик, қадрият, яъники, инсон табиатидаги тафаккурни қадрсизлаш ҳисобига пайдо бўлса, инсонни қўлга ўргатилган ҳайвондан қандай фарқи қолади? Баҳайбат ҳайвонни бир бурда қанд билан ўйнатганидек, миллионлаб аҳоли гаровда, давлатлар тақдири эса савдога мол сифатида юборилмаяптими?

⁉️ Нега шундай бир пайтда Давлат раҳбари ўзимиздан бошқа ҳеч кимга ишонолмаймиз, деб бонг уряпти?

⁉️ Нега бугун Ўзбекистонда китобхонлик кенг тарғиб қилинмоқда?

©️ «Milliy tiklanish» газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

⚠️ Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта жаримага тортилади


✅ Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

✅ Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#kitobxonlik_haftaligi

Худо хайрингизни берсин,
Яна умрингизни берсин.
Уйингизга офтоб олинг —
Биттагина китоб олинг.


Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
18.04.202507:12
#iqtibos

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат МИРЗИЁЕВ:

– Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистоннинг етакчи ННТлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация аъзолари «Eurocontinent» таҳлил маркази директори Пьер-Эммануэль Томанн билан учрашув ўтказибдилар.

🤝 Учрашув жудаям самарали бўлибди.

🌳 Лекин, мени кўпроқ офис жойлашган маскандаги яшиллик ўзига ром этди. 🌱 Қаранг, жудаям гўзал а!? 🌱

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

“Путболинггаям, кубогинггаям”, деб қолмайлик...

Сўнгги кунларда юртимиздаги энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири – бу, албатта, футбол.

Наҳотки, бу мен яшаётган Ўзбекистон эришаётган ютуқлар бўлса....

Хўўп, ғурурланиб бўлдикми?... Бардавом бўлсин!

Энди танганинг бошқа томонига ҳам бир қарайлик...

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
23.04.202512:50
#jamoatchilik_nazorati

❓ БУХОРОДА МАТБУОТ ЎГАЙМИ?

“Газетани яхшиласангиз, тираж ўз-ўзидан кўтарилади”, дейдиган мутасаддилар ҳам етарлича топилади. Шу гап билан масала ечилиб қоладими энди? Албатта, йўқ. Бу борада айбни фақатгина таҳририятлар зиммасига юклаб қўймоқ хато. Ахир изланиш ва ижод ҳам маблағ талаб этади.

Яқинда бир гапни эшитиб, хафа бўлдим. Бир амалдор ўз нашри ҳақида: “Фалон газетани ёпиш учун нима қилса бўлади? Битта хат билан битадими шу иш?” деган эмиш.

... газета тирик бўлиши учун фақат қоғозда эмас, қалбларда ҳам яшаши керак. Бунинг учун эса, аввало, муассис — масъул раҳбарлар ўз нашрини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши лозим.

©️«Hurriyat» газетаси.
✍🏻 Ҳамзабек ТУРДИЕВ.


‼️ Аслида бу муаммо бутун матбуотимиз учун бегона эмас. Аксарият муассислар ўз вазифасини «қойиллатмоқда». Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда улар ишлаётган идора муассислигидаги нашрлар ҳолати ҳам инобатга олиниши зарур, деб ўйлаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#kun_tarixi

22 апрель – Халқаро Ер куни


БМТ резолюциясига кўра, 1971 йилдан буён ҳар йили 22 апрель - Халқаро ерни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланиб келинади.


✅ Доно халқимизда «Ерга эътибор қилсанг, ер сени боқади» деган ҳикмат бор.

✅ Шунингдек, «Ҳар қанча юксакка кўтарилсанг ҳам, оёғинг ердан узилмасин» деган сўз ҳам бежиз эмас. 😊

✍🏻 Бу ҳикмат мавзуга оид бўлмасаям, маънавиятга оид экан. Шу учун бир эслаб қўяқолдим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

🇺🇿 Хайрли ишни Ватанимиздан бошлайлик!

🔰 Ислом динида ҳам “Яхшиликни аввал яқинларингга қил”
деган гап бор. Энди савол туғилади, нима учун ўз маблағимизни ўзга юртнинг обод бўлиши, бегона одамларнинг қулай шароитда яшашига сарфлашимиз керак?

🌱 Дарахт экиш эзгу амал, бунга ҳеч бир эътироз йўқ. Аммо шу ишни ватанимизда, ота-онамиз, яқинларимиз, қолаверса, келажак авлодларимизга нафи тегадиган жойда қилиш тўғри эмасми?! ⚠️ Энг ёмони, бундай пайтда фирибгарлар ҳам “отини қамчилайди”.

🔰 Шундай экан, хайрли ва савобли ишларимизни ўз юртимизда қилайлик. Зеро, эртага бу ерда сизу бизнинг фарзандларимиз, келажак авлодларимиз яшайди.

✍🏻 Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
.

©️“Jadid” газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#kayfiyat

📆 Ходимлар 💵 премия кутяпти.
🤵🏻‍♂️ Раҳбардан эса премия ўрнини босувчи мақтов!


❕ Буям бир мастер класс-да! 😊

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
16.04.202506:22
#Jamoatchilik_nazorati

Кўпчиликни қийнаётган муаммолар туркумидан


⁉️ ЖУРНАЛИСТ МУРОДХОН КАЛОНХОНОВ НИМАДАН НОРОЗИ?

Хўш, туман прокуратураси 1.839.189 сўм қарздорликни қаердан олди? «Ҳудудгазпойтахт» газ таъминоти филиали 1.229.348 сўм қарздорлик ҳисоблаган. Ажаб­ланарлиси, уларнинг хонадони нотураржойга айлантирилган кундан, яъни 2011 йилдан буён газдан узилган. Демак, бу хонадонда ҳисоб­лагич бўлиши мумкинми? Мутасаддилар муаммони «ўрнатилган тартибда» ҳал қилиши оқибатида эса бир фуқаро ҳамон сарсон-саргардон...

Қорнимизга эмас, қадримизга йиғлаймиз....

©️ «Ishonch» газетаси.
✍🏻 Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ.

Битта мақолада газ таъминоти корхонасининг истеъмолчилар билан муносабатларидаги муаммо, прокуратура органидаги мурожаатлар билан ишлаш ва судларда фуқаролар ҳуқуқлари муҳофазаси билан боғлиқ ҳолатлар очиб берилган. МИБни айблаш қийинроқ, улар фақат ижрони таъминлайди.

⁉️ Бунақа муаммолар қанча одамларни қийнаётган бўлса...?

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

ТУЗОҚ, АЛДОВ ВА ЖАЗО
ЁХУД ФИРИБГАРЛИК ОРТИДАГИ “ЎЙИН”ЛАР


.. ҳар куни турли телеграмм каналларида “Фалон шаҳарда 30 ва ҳатто 40 миллион сўмлик маош эгаси бўлишни хоҳлайсизми?” қабилидаги эълонларга кўзингиз тушади.

Улар билан боғлансангиз сиздан тегишли маълумотларни сўрашдан олдин “айрим ҳужжатларни расмийлаштириш учун фалон сўм тўлов қилишингиз кераклиги” эслатилади. Тўлови ҳам оз эмас. Ойига оладиган маоши миқдорининг ярмича пули чиқишига аксар фуқаролар рози бўлиб, пул ўтказиб ҳам беришади ва кейин... кўрасиз-ки, пул ҳам йўқ, ўша катта маошли иш ҳам.

Ҳаёт эса ўз йўлида давом этмоқда, вақт ҳам кутиб
ўтирмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам огоҳ бўлмоғимиз
шарт.


✍🏻 Рўзимбой ҲАСАН.
©️
“XXI asr” газетаси.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#kitobxonlik_haftaligi

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер ҚОДИРОВ:

– Тирик жон борки, манфаат ва мақсад билан яшайди. Бир бурда қушча ҳам тонг чоғи ўз инидан бир ушоқ илинжида учиб кетади. Маҳлуқот ичида инсоннинг мукаррамлиги унинг манфаатларига эришиш имкониятида эмас, авваламбор, тўғри манфаат ва мақсадни белгилай олиш имкониятини берадиган тафаккуридадир.

©️
«Renessans TV».

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#kitobxonlik_haftaligi

Худо хайрингизни берсин,
Яна умрингизни берсин.
Уйингизга офтоб олинг —
Биттагина китоб олинг.


Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

Сенат: қурилиш лойиҳаларида сифат стандартларига мос келмайдиган ҳолатлар кўп кузатилмоқда

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисида қурилиш лойиҳаларида сифат стандартларига мос келмайдиган ҳолатлар кўп кузатилаётганига эътибор қаратилди.

Батафсил

©️ «Uza.uz»дан.
📸
«Ishonch.uz»дан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
18.04.202505:44
📢 Мутолаа ва китоб ихлосмандлари диққатига!

📕 Жорий йилнинг 21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида V Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади.

📚 Ҳафталикнинг очилиш маросими 21 апрель, соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтади.

✅ Шунингдек, 25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги «Dream Park» (аввалги Ғофур Ғулом номидаги) истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида «Ноширдан китобхонга» тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
15.04.202511:42
#Jamoatchilik_nazorati
#tabrik

🎭 15 апрель — Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни

🎥 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

‼️ Шу саналар билан боғлиқ бир савол бор-да.

❓ Маданият ва санъат бошқа-бошқами? Маданият соҳаси ходимлари куни деса хато бўладими?

❓Ёки матбуот ва оммавий ахборот воситалари бошқа-бошқа нарсами? МатбуотОАВнинг бир тури эмасми?

💐💐💐💐💐💐💐💐💐

🔰 Маданият соҳасида меҳнат қилаётган барча инсонларни касб байрамлари билан мурокабод, йўғеее, муборакбод этамиз! 💐💐💐

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
Паказана 1 - 24 з 120
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.