Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_2
16-қисм
Ўғли жажжи қўлчалари билан онасини ёқасини ушлаб олганча, оғзидан онасини кўкраги чиқиб кетган бўлса ҳам, ҳудди эмаётгандек лабчасини қимирлатар, ора-орада оғзи қулоғига етиб тиржайиб ҳам қўярди.
Айни шу сабаб, болани онасидан айирмади. Айтишларича бола она қорнида, онасининг юрак уришини эшитиб ётгани учун, уни танир экан.
Саид ҳам ҳаммадан кўп онасини қучоғида хотиржам бўлишини Садр кўриб турибди. Уларни айириш ўғлига ёмон таъсир этади.
Ҳуллас, орадан йиллар ўтиб Саид ҳам тўрт ёш бўлди. Энди онасидан ўзгани дейиши қийин савдо. Қолаверса, ўзининг беозор феъли туфайли оила аъзолари ҳам беткачопар шаҳарлик келиндан кўра уни аъло билишарди. Ҳамма ишни ғинг демай бажарадиган, тайёр чўри кимга ёқмайди.
Онаси ҳам
- Гулбека билан ҳам, боласи билан ҳам ишинг бўлмасин. Ундан кўра таннозингга айт туғсин,- деди,- ёки ўзингни олмай Гулбекани хотин ўрнида кўр. Нима қилган бўлса хам, ўтди -кетди. Шу пайтгача яна иккита туққан бўларди. Агар ойимтиллангдан қўрқиб, хонангни алоҳида қилиб юрмаганингда! Тўрт йил ўтди ахир.
Она бошида Гулбекани аҳволи билан қизиқмаганди. Ўғли хонасини алоҳида қилиб олган. Қолган тақдирида хам Гулбекани хонасида қолмайди. Агар шаҳарлик келини туққанида иши йўқ эди. Аммо Сарварни оиласи хам узоқда экани учун, набиралари ҳовлисида ўйнаб юришини истаган аёлни бор умиди Гулбека бўлиб қолганди.
- Ёки туғиб берсин, хотинингга,- деди гапини охирида.
Садр жим. Унга онасини гаплари оғир ботарди. Аммо шу билан бирга ҳақ эканини ҳам ҳис қиларди.
Кирларини ёяётган Гулбекага бир қараб, ўғлини машинаси томон кўтариб кетди.