25.04.202503:42
Open budget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.
Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.
Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.
Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

+7
24.04.202515:37
Навоий вилояти ҳудудларида зарарли чигирткага қарши кураш олиб борилмоқда ва зарарсизлантирилмоқда
Республикамизда чигирткаларнинг 200 га яқин турлари аниқланган бўлиб 8-10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлари ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказади. Чигиртка ўз вазнига нисбатан 300-400 баробар кўп миқдорда озиқланишини ҳисобга олсак катта майдонларга зарар етказиши ва озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий ҳавф солиши мумкин.
Навоий вилоятида ҳам ушбу хавфга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари ташкил қилинган. Зарарли чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ва ўз вақтида кимёвий кураш ишларини ўтказиш мақсадида вилоятда 4 та махсус отряд ташкил этилган.
Хизмат техникалари шай ҳолатга келтирилган бўлиб, Навоий вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йил мавсуми учун 3 дона (IZUSI- DMAX) махсус умо машиналари ва 2 дона IZUSI сув ташувчи машинаси, 5 дона (ОБХ-600) трактор пуркагичлари, 7 дона моторли осма қўл пуркагичлар мавсумга тайёр. Хизмат агрономлари ва мутахассислари томонидан ҳудудларда доимий кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга вилоят туманларининг қир-адир, яйловларида ва қўшни Қозоғистон билан чегара ҳудудларида алоҳида назорат ва доимий мониторинг ишлари йўлга қўйилган, шунингдек, зарарланиши башорат қилинаётган майдонлар алоҳида назоратга олинган.
Вилоятнинг зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси, фермерлари, чорвадорлари, маҳалла фаоллари диққатига!
Зарарли чигирткаларга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, чигиртка босқини ҳақидаги барча маълумотлар борасида тўғридан тўғри тезкор штабга мурожат қилишингиз мумкин. Шу ўринда аҳоли ваҳима ва саросимага тушмасликка чорланмоқда.
Шу билан бирга кенг жамоатчилик ва журналист ҳамда блогерлар ушбу офатларнинг олдини олишда ҳамкорликка чақирилмоқда.
Мурожаат келиб тушган дақиқадан бошлаб махсус гуруҳ ҳудудга бориб зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва сизга талафотларсиз зарарли чигирткалардан қутулишингизга ёрдам беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, шу вақтгача келиб тушган барча мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилган.
Мурожаат учун 94-282-26-27, 94-827-81-81 вилоят штаби телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

24.04.202508:33
Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Бугундан my.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилди.
Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.
Ариза беришда икки усулдан бири танланади:
➖ РЎ ва ИО бўлимига бориш орқали;
➖ Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходими уйингизга келади (қўшимча тўлов асосида).
➖ Тўловлар (БҲМ асосида):
➖ Рўйхатдан ўтказиш: 6.84 баробар;
➖ Давлат рақами: 3.5 баробар;
➖ Техпаспорт: 0.7 баробар;
➖ Техник кўрик: 0.1 баробар.
➖ Сайёр хизмат (10 км.гача):
1 кунда: 4 баробар;
3 кунда: 3 баробар;
5 кунда: 2 баробар;
Ариза бергандан сўнг, тўлов қилинса, Файзобод РЎ ва ИОга бориб, белгиланган рақамни айтасиз, кўрик ўтказилади ва сизга рақам ҳамда техпаспорт берилади.

10 км.дан ортиқ — ҳар км. учун 0.05 баробар қўшилади.
Ариза бергандан сўнг, тўлов қилинса, Файзобод РЎ ва ИОга бориб, белгиланган рақамни айтасиз, кўрик ўтказилади ва сизга рақам ҳамда техпаспорт берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

24.04.202505:46
Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин
Ўзбекистонга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш чоғида у ерда ёзилган гаплар рус тилида ҳам келтирилмаганини айтиб, норози бўлганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев ҳолатга муносабат билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистонга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш чоғида у ерда ёзилган гаплар рус тилида ҳам келтирилмаганини айтиб, норози бўлганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев ҳолатга муносабат билдирди.
«Ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлайди. Хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотади. Қолаверса, ҳурмат талаб қилинмайди — у сингади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

25.04.202516:19
“Чашма” икки қардош халқнинг умумий бойлиги
24 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида чегара масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда икки давлат ўртасидаги охирги тартибга солинмаган чегара участкасини белгилаш ва “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш шартлари муҳокама қилинди.
Томонлар “Чашма” булоғини икки халқнинг умумий бойлиги сифатида эътироф этиб, ўзбекистонлик фуқароларнинг булоқдан тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони учун учдан икки қисмдан фойдаланиш ва ҳар қандай таъсирни келишиб амалга оширишга келишиб олди.
Шунингдек, икки давлат дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида булоқдан фойдаланишга тўсқинлик қилмасликка ва тез фурсатда расмий битимни имзолашга келишди.

25.04.202510:25
Андижонда ИИБ бошлиғи ўринбосари катта миқдордаги пора билан қўлга олингани айтилмоқда!
Манбаларга кўра, кеча, 24 апрель куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Қ икки нафар фуқарони ИИБ тизимига ишга олиб кириб қўйиш учун 10 000 АҚШ доллари олаётганда ушланиб, қўлига кишан солинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Манбаларга кўра, кеча, 24 апрель куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Қ икки нафар фуқарони ИИБ тизимига ишга олиб кириб қўйиш учун 10 000 АҚШ доллари олаётганда ушланиб, қўлига кишан солинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.202514:29
Қонун кучи етмаётган — "қонунсизлар"!
Хабарингиз бор, EFFECT.UZ расмий YouTube саҳифаси орқали Пискент туманида амалга оширилган ижро ҳаракатлари юзасидан суриштирув эълон қилган эдик. 2 кун давомида видеонинг кўришлар сони 100 мингдан ортди.
Бу сафар ушбу суриштирувнинг кейинги тафсилотлатларини баҳам кўрмоқчимиз. Ўрта Чирчиқ МИБнинг талабномааси асосида «REAL AGRO COTTON»га 12 000 тонна техник чигит ва 1200 тонна тола сақлаш мажбурияти юклатинганди ҳамда ижро ҳаракати 10 кун муддатга қолдирилганди. Аммо ушбу мажбурият билан танишган «REAL AGRO COTTON» ходимлари мажбуриятдан бўйин товлаб, маҳсулотни сотиб юбормоқда. МИБнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, қонунда белгиланган жазодан ҳам қўрқаётгани йўқ.
👉 https://effect.uz/6396
👉 Тўлиқ видео
👉 Биринчи видео

24.04.202508:05
"Биз улар (Россия)нинг колонияси эмасмиз!" – Шерзодхон Қудратхўжа
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўяётганида “нега бу ерда ўзбекча ва инглизча ёзув бор-у, русчаси йўқ”, деб сўрабди.
Профессор Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг ушбу сўровига муносабат билдирди.
– Проф. Шерзодхон Қудратхўжа.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўяётганида “нега бу ерда ўзбекча ва инглизча ёзув бор-у, русчаси йўқ”, деб сўрабди.
Профессор Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг ушбу сўровига муносабат билдирди.
– Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!
Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли.
Хусусан, нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини паймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?
Сергей Лавров келиб, бизга "она тимсоли — муқаддас" эканлигини тушунтирмоқчи экан, оддий бир ёзувни бор-йўқлигига диққат қаратаркан, биз ҳам унга "инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас" эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.
Лавров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги тўғрисида ҳам гапирибди. Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди. Бу давлатимизнинг ташқи сиёсати кўп векторлик эканлигини кўрсатади,
– Проф. Шерзодхон Қудратхўжа.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.202505:16
Андижонда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходими боғча директоридан пора олаётганда ушланди
Андижон вилояти Андижон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходими боғча директоридан 400 доллар пора олаётганда қўлга олинди.
Ходим тумандаги давлат боғчасида текширув ўтказган ва камчиликларни далолатномада кўрсатмаслик эвазига боғча директоридан 400 доллар талаб қилган.
Шу каби Андижон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг хўжалик мудири Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалига ҳамшира лавозимига ишга олиб кириб қўйиш эвазига 700 доллар сўраган ва пулнинг бир қисмини олаётганда ушланган.

25.04.202515:50
Янги боғ ва узумзорлар барпо этувчиларга 18% ставкада 7 йиллик кредит берилади, шундан 3 йили имтиёзли
Кредит босқичма-босқич: ер тайёрлаш (10%), кўчат ва экиш (40%), суғориш тизими (30%) ва парвариш (20%) учун ажратилади. 1 гектарга энг кўпи билан БҲМнинг 500 бараварича кредит берилади.
Низом 2025 йил 23 апрелда тасдиқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Кредит босқичма-босқич: ер тайёрлаш (10%), кўчат ва экиш (40%), суғориш тизими (30%) ва парвариш (20%) учун ажратилади. 1 гектарга энг кўпи билан БҲМнинг 500 бараварича кредит берилади.
Низом 2025 йил 23 апрелда тасдиқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

25.04.202503:23
Рим папасининг дафн маросимида 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх иштирок этиши кутилмоқда
Бу ҳақда Ватикан маъмурияти хабар бермоқда.
Умуман олганда, 26 апрел куни Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, дафн маросимида АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Володимир Зеленский, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Аргентина етакчиси Хавьер Милей, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уилям, Испания қироли Филлип VI, Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа етакчилар қатнашади.
АFP агентлиги маълумотларига кўра, дунё етакчилари ташрифидан аввал Рим ва Ватикан ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган — Италия пойтахти узра 24 соатлик учиш тақиқланган зона жорий этилган, шунингдек, Муқаддас Пётр майдонига олиб борувчи Виа делла Кончилиационе кўчаси бўйлаб бинолар томларида снайпер бўлинмалари жойлаштирилган.
"Биз ўта юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида турибмиз. Олдимиздаги бир неча кун жуда мураккаб ва масъулиятли бўлади", — деди Ватикандаги хавфсизлик учун масъул Швейцария гвардиясининг ҳарбий хизматчиларидан бири агентликка.
Эслатиб ўтамиз папа Франциск 2025 йил 21 апрел куни, 88 ёшда вафот этган эди.

24.04.202511:59
«Танзиландия» боғчаси лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади
19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди. Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди. 23 апрель куни Тошкент шаҳар судида жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.
Очиқ маълумотларга кўра, «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчасининг 66 фоиз улуши Мақсуда Кудбиевага тегишли.

24.04.202506:53
Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган Швейцариядаги маблағлардан 95 млн доллари Ўзбекистонга қайтарилди
Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.
Хабарлар берилишича, Швейцария ҳукумати томонидан мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ҳозиргача Ўзбекистонга қайтарилган 87 млн доллар маблағ соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан).

24.04.202504:33

25.04.202511:05
Андижонда 15 суткали қамоқ отанинг «ақли«ни киритиб қўйди
Суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздор А.Х.дан ундирувчи Д.Х.нинг фойдасига 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмагани сабаб, қарздорлик 42 млн. сўмдан ортиб кетган.
Шунга кўра, қарздор А.Х.га жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 05.11.2024 йилда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, ундирувчи фойдасига 42,4 млн. сўм ундирилиши белгиланган.
Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота ундирувчи Д.Х. фойдасига тўланмаган 42,4 млн. сўм алимент қарзини тўлиқ тўлаб берган.

25.04.202505:22
Самарқандда ҳайдовчи бир гуруҳ пиёдаларни уриб юборди
Жорий йил 11 апрель куни соат 20:00да 1997 й.т. шахс бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

24.04.202515:59
Ўзбекистонда 9 та дарахт халқаро ноёб дарахтлар рўйхатига киритилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан яна 9 та ноёб дарахт «MonumentalTress.com» халқаро рўйхатига номзод этиб киритилди.
Улар орасида Қорақалпоғистондаги 100 йилдан ошган 5 та қайрағоч, Жиззах шаҳридаги 200 йилдан ошган тут, Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Паяриқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтлари бор.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди. Бундан аввалроқ Россия ва Озарбайжон ҳам бу рўйхатга кирган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1500 ёшли шарқ биотаси дарахти ҳам «MonumentalTress.com» рўйхатига киритилган.

24.04.202509:35
Ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган фуқаро жамият ва давлатга 263 миллион сўм зарар етказди
Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.
👉 https://effect.uz/6397
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.
👉 https://effect.uz/6397
Telegram I Facebook I YouTube I Live

+2
24.04.202504:33
Ўзбекистонда илк бор сунъий ёмғир ёғдириш технологиясидан фойдаланилмоқда
Хабар берилишича, Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.
Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рузиев ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.
Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади. Бу технология Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади – қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.
Қозоғистоннинг International centre of climate change technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу инновацион лойиҳа "Янгиқазғон" МФЙ ҳудудида татбиқ этилди. Бу технология атмосферада булут ҳосил қилиб, ёмғир ёғдириш имконини беради ва қурғоқчилик ҳамда сув танқислигига қарши самарали ечим сифатида қаралмоқда.
Сўнгги йилларда ёмғир миқдорининг камайиши, ерларнинг қуриши ва сув ресурсларининг танқислиги фермерлар ва аҳоли учун жиддий муаммога айланган эди. Сунъий ёмғир эса бу муаммоларга амалий ечим бўлиши мумкинлиги таҳмин қилиняпти.
Агар тажриба муваффақиятли чиқса, бу технологияни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Паказана 1 - 24 з 1857
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.