Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
UM-BATAFSIL avatar
UM-BATAFSIL
UM-BATAFSIL avatar
UM-BATAFSIL
24.04.202507:42
Энди автомашинани исталган жойга "ГАИ" чақирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлади

Янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза йўллаш имконияти синов тартибида ишга туширилди. Бунда сайёр хизмат ҳам мавжуд.

Бугундан бошлаб my.gov.uz орқали янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза йўллаш имконияти синов тартибида ишга туширилди. Бу ҳақда портал Матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирча бу имконият Тошкент шаҳридаги "Файзобод" рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш (РЎ ва ИО) бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Тест муваффақиятли якунланса, тизим аввал Тошкент шаҳри бўйлаб, кейинчалик қолган ҳудудларда жорий этилиши режалаштирилган.

Талабгор аризани шакллантиришда хизматни қайси кўринишда олишини белгилайди:

1. Аризачи РЎ ва ИО бўлимига борган ҳолда рўйхатдан ўтказиш;

2. Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходимининг ўзи белгиланган манзилга келади (қўшимча тўлов асосида).

Хизмат кўрсатиш учун белгиланган тўловлар қуйидагича:

Рўйхатдан ўтказиш: ЯҲМнинг 6,84 баробари;
(Электромобил, мотоцикллар, тиркамалар — 1,5 баробар);
Давлат рақами: ЯҲМнинг 3,5 баробари;
Қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт): ЯҲМнинг 0,7 баробари;
Техник кўрик: ЯҲМнинг 0,1 баробари.

Сайёр хизмат учун (10 км.гача):
— 1 кунда келса: ЯҲМнинг 4 баробари;
— 3 кунда: ЯҲМнинг 3 баробари;
— 5 кунда: ЯҲМнинг 2 баробари.

10 км.дан ортиқ масофа учун ҳар км.га ЯҲМнинг 0,05 баробари қўшиб борилади.

Ариза my.gov.uz орқали юборилганида, талабгорга давлат рақам белгиси ва тўлов учун инвойс тақдим этилади.

Тўлов амалга оширилгач, “Файзобод” РЎ ва ИОга бориб, аризадаги давлат рақам белгисини айтилади, ЙҲХХ инспектори транспорт воситасини кўрикдан ўтказади ва давлат рақами ҳамда техпаспортни тақдим этади.

Манба: UzNews.uz

👉 @UnchaMuncha
04.04.202506:32
Ўзбекистон тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади

Шу йилнинг 2 июль санасидан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Қайд этилишича, бу борадаги тартиблар Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тегишли қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу қарорга кўра, тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни текшириш бўйича мустақил чоралар кўриши шарт:

жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт ошич учун мурожаат қилганда;
Электрон терминалдан (E-POS)) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
БҲМнинг 500 бараварига тенг (187,5 миллион сўм) ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда;
мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотлар тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.
11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги тўлиқ идентификацион маълумотлар илова қилиниши мажбурий:

Жисмоний шахслар учун: паспорт ёки ID-карта рақами, туғилган сана ва жой;
Юридик шахслар учун: ташкилот номи, STIR.
Шунингдек, ҳар бир операция учун таваккалчилик даражасига мос аниқлик даражаси белгиланади ва идентификация маълумотлари алоҳида тартибда юритилади.

Мазкур чоралар пул ювиш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида жорий этилмоқда.

👉 @UnchaMuncha
19.02.202513:57
💬 8-март учун байрам пулини эркак ходимлар учун ҳам берса бўладими?

✅ Ҳа, албатта мумкин. Бу корхона ички локал ҳужжатларига боғлиқ. Чунки, МК 67-моддасига кўра, жамоа шартномасининг мазмунини ва тузилишини унинг тарафлари белгилайди
.

Айтайлик, корхона жамоа шартномасида иш берувчи томонидан ходимларга белгиланган тартибда тасдиқланган сметаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасида назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш қўлланилади деб ёзилган бўлса, 9та байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан барча ходимлар учун (жинсидан қатъи назар) мукофотлаш қўлланилади.

❗️Меҳнат кодекси 34-моддасига кўра Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий принципларидан бири тарафлар томонидан мажбуриятларни ўз зиммасига олишнинг ихтиёрийлиги ҳамда тарафлар ўз зиммасига олаётган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги ва уларни бажаришнинг мажбурийлигидир.

❗️Иш берувчи жамоа шартномасида ихтиёрий равишда мажбуриятлар олганми, демак, олинган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаши ҳам шарт. Шунингдек, жамоа шартномаси, жамоа келишуви мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши тариқасида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

⚠️ Демак, хулоса қиладиган бўлсак, агар корхона ички локал ҳужжатларида Меҳнат кодексининг 208-моддасида назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш қўлланилади деб ёзилган бўлса, эркак ходимлар учун ҳам 8-март байрами муносабати билан мукофот берилиши керак.

👉 @UnchaMuncha
20.01.202518:54
Бойсундаги «оловли майдонлар»: вазирлик расмий баёнот билан чиқди

Тармоқда Бойсундаги газ конида оловли майдонлар ҳосил бўлгани тасвирлари тарқалди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида кичик ҳажмда тўпланган газни хавфсиз ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирликнинг таъкидлаб ўтишича, ҳудудда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

Бугунги кунда 2024 йил сентябрь ойида метан эмиссияси содир бўлган қудуқ ўрнида объектни консервация қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда ва бу ерда доимий мониторинг юритиляпти.

604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

Режалаштирилган консервация ва профилактика ишлари мазкур технологик жараённинг ўзига хос хусусиятларини тушунмайдиган одамлар бошқача талқин қилиши мумкин бўлган бир қатор операциялардан иборат. Бунга ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳа яхши мисол бўла олади, дея хулоса қилинади Энергетика вазирлиги баёнотида.

👉 @UnchaMuncha
15.11.202410:35
Ўзбекистонда ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 14 ноябрь куни президент томонидан имзоланди.

Қонун 2024 йил 31 майда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15 августда Сенат томонидан маъқулланганди. У 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари — ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилмоқда.

Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгиланмоқда.

Мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро ишлаш механизми ва масъулияти доираси кўзда тутилмоқда.

Хусусан, қонуннинг 13-моддасига кўра, Ички ишлар органлари болага нисбатан зўравонлик ва ғамхўрлик кўрсатмасликка йўл қўйган ота-оналар тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига юборади. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, уларни таҳлил қилади.

Бундан ташқари, ваколатли давлат органига боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда болани ота-онасидан (уларнинг биридан) олиб қўйишда кўмаклашади.

Болани ота-онасидан (уларнинг биридан) олиб қўйиш асоси 38-моддада белгиланган бўлиб, унга кўра, боланинг ҳаёти ёки соғлиғи бевосита хавф остида қолганда ваколатли давлат ортгани болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олиб қўйишга доир чоралар кўришга ҳақли. Бу фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.

Бола олиб қўйилганда ваколатли давлат органи зудлик билан прокурорга хабар бериши, боланинг вақтинча жойлаштирилишини таъминлаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болани олиб қўйиш ҳақида ҳужжат қабул қилинганидан кейин 7 кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида суга даъво билан мурожаат этиши шарт.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач, 2025 йил 15 май куни кучга киради.

Манба: Daryo.uz

👉 @UnchaMuncha
11.09.202406:31
«Хайр, бепул таълим!» – Россияда мигрантларнинг фарзандлари таълими учун тўлов жорий этилмоқда

Россия Давлат думаси меҳнат мигрантларининг фарзандлари ўқиши учун тўлов жорий этишга доир қонун лойиҳасини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ҳужжат лойиҳаси муаллифи Думанинг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов фикрича, россиялик болалар хорижлик ишчиларнинг фарзандлари кўплигидан азият чекмаслиги керак.

«Хорижликларнинг фарзандлари Россия бюджети, солиқ тўловчиларимиз ҳисобидан ўқишига доир хайрия эпопеясига хотима ясашни таклиф этмоқдамиз. Улар текин ўқиганлари етмагандек, ўз тартиб-қоидаларини ўрнатишади, бегона субмаданиятларини тиқиштиришади. Марҳамат, чет эллик ота-оналар истаса, фарзандларини таълим муассасаларимизга тижорий асосда жойлаштириши мумкин. Бемалол тижорий синфлар ташкил этишсин», – деган Я.Нилов.

Ҳозирда Россиядаги чет эл фуқаролари – мигрантлар боғча ва ўрта таълим мактабларида фарзандларини бепул ўқитиб келмоқда. Янги лойиҳада эса «Россия Федерациясининг таълим тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритиш ва улар учун таҳсилни пуллик қилиш таклиф этилмоқда.

Қонун ташаббускорлари фикрича, сўнгги йилларда Россиядаги боғча ва мактабларда МДҲ ва Ўрта Осиё мамлакатларидан келган муҳожирларнинг болалари сони кескин ошган.

«Россия болалар боғчалари ва мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони назоратсиз равишда ўсиб бораётгани жой етишмовчилигига олиб келмоқда. Айни вақтда Россия мактабларида қарийб 900 мингта жой етишмаяпти», – дейилади қонун лойиҳасига илова қилинган асосномада.

Таҳлилчилар сўнгги вақтларда Россияда меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилаларига нисбатан тоқатсиз муносабат шаклланаётганига эътибор қаратмоқда.

Яқинда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ОАВ вакиллари билан учрашувда мигрантларнинг ўз оилаларини Россияга олиб келишини танқид қилган эди.

«Агар одам бизнинг мамлакатга мавсумий ишга келаётган бўлса, оиласини судраб келишига бало борми?!» – деган собиқ президент Д.Медведев.

Шунингдек, у мигрантларнинг болалари рус тилини билмаслигини ҳам номақбул ҳол деб баҳолаган.

Ўтган ҳафта Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳам мигрантларнинг оила аъзоларини Россияга олиб келиши «муаммоларни юзага келтираётгани»дан баҳс этганди.

«Давлат думасининг кўпчилик депутатлари позициясини билдириб ўтмоқчиман. (Россияга) ишлаш учун келадиган малакаси паст меҳнат муҳожирлари ҳақида гап кетганда, улар фақат меҳнат билангина машғул бўлишини инобатга олиб қарор қабул қилишимиз керак. (Мигрантларнинг) қариндошлари, оиласига келсак, улар ўз ватанида кутиши керак. Уларни бу ерга олиб келиш маъқул иш эмас», – деган Дума раиси.

Россиялик юқори мартабали расмийларнинг мигрантларга нисбатан танқидий мулоҳаза билдириши янгилик эмас.

Жорий йил июнь ойида РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин миграция сиёсатини янада қаттиқлаштириш кераклигини таъкидлаган, мамлакатдаги 13-14 миллион мигрантнинг манфаат келтиришини шубҳа остига олган эди. Бастрикин Россиядаги тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларни чет элликлар ўрнига маҳаллий аҳолини кўпроқ ишга жалб этишга чақирганди.

👉 @UnchaMuncha
22.04.202515:01
⚡️ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

Жорий йилнинг 23-24 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

🔹Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

🔹Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

🔹Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

🔹Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

🔹Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

🔹Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

👉 @UnchaMuncha
29.03.202505:27
Рухсатномасиз “тонировка” учун белгиланган жарима камайтирилиши мумкин

ИИВ “тонировка” учун жаримани БҲМнинг бир баравари — 375 минг сўм миқдорида белгилаш қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ўзбекистонда автомобил ойналарини қорайтириш қоидаларини бузганлик учун жаримани сезиларли даражада камайтириш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 27-март куни Ички ишлар вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, у 11-апрелга қадар давом этади.

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда, унда ҳозирда тонировка ўрнатишга рухсат берилмаганлиги ва автомобилнинг ёруғлик ўтказувчанлиги бўйича меъёрларни бузганлик учун жавобгарлик чегараланмаган. Биринчи ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 25 баравари (9,3 млн сўм), бир йил давомида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 40 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун лойиҳаси билан МЖтКнинг 126-моддасини “тонировка рухсатномасида белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик” (126−1) банди билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Маъмурий жазо БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида белгиланиши мумкин.

2022-йил 1-июлдан бошлаб автомобилларнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлди ва бунинг учун рухсатнома олиш йиғими бекор қилинди. Шунингдек, олд ойналарни қорайтириш учун рухсатнома тўлови кескин камайди: барча жисмоний шахслар учун бу тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 бараваридан 8 бараваригача туширилди.

2024-йил июлида Стратегик ислоҳотлар агентлиги автомобил ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш нархи 8 БҲМ (3 миллион сўм), бундай рухсатнома бўлмагани учун жарима эса 25 БҲМ (9,3 млн сўм) миқдорида оширишни таклиф қилди. Шу билан бирга, Қозоғистонда худди шундай қоидабузарлик учун маъмурий жазо 468 минг сўмни, Беларусда 138 минг сўмни, Россияда эса 60 минг сўмни ташкил этади.

Вазирликнинг таъкидлашича, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини бузганлик учун жарималар рухсатсиз ойналарни қорайтирганлик учун жарималардан кўра устувор аҳамиятга эга бўлиши керак.

Техник регламентни бузган ҳолда ёки кўриш майдонини чеклаган тарзда тонировка қилинган автомобиллар учун, рухсатномага эга бўлганлар бундан мустасно, биринчи марта 0,5 жарима балли, такрорий ҳуқуқбузарлик учун эса 1 балл берилади.

Аввалроқ Спот йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари қандай белгиланиши ҳақида ёзганди.

Қарор лойиҳаси билан ҳайдовчиларга содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун 0,3 баллдан 2 баллгача жарима балларини ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Манба: spot.uz

👉 @UnchaMuncha
❗️“Навоий” чегара божхона пости очилди!

Божхона қўмитаси айни дақиқаларда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан буёнд этилган “Навоий” чегара божхона пости (“Зангиота” чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлаганини маълум қилади!

Замонавий қиёфадаги ушбу божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган.

Автотураргоҳда транспорт воситалари учун кутиш жойлари, фуқаролар учун тез тайёр бўлувчи тамаддихоналар, кафе ва бошқа маиший ва ижтимоий хизматлар, бундан ташқари халқаро йўналишдаги автотранспорт воситалари учун шаффоф электрон навбат тизими йўлга қўйилади.

👉 @UnchaMuncha
15.01.202507:07
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

⚡️Самарқандда сув омборида ёриқ пайдо бўлгани хақидаги хабарлар юзасидан Иштихон тумани хокимлиги расмий муносабат билдирди:

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги Оқдарё сув омборида дамба ёрилгани ҳамда сув сатҳи меъёрдан ошиб кетгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалгани кузатилмоқда.

Шу муносабат билан маълум қиламизки, Оқдарё сув омборида ҳеч қандай носозликлар ёки хавфли ҳолат юзага келмаган. Сув сатҳи меъёрий даражада бўлиб, дамба ва унга тегишли инфратузилмалар барқарор ҳолатда ишламоқда. Барча объектлар доимий равишда мутахассислар томонидан назорат қилинмоқда.

Оқдарё сув омбори стратегик аҳамиятга эга иншоот сифатида қонунчиликка мувофиқ равишда техник кўрикдан ўтказилиб, унинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

Ҳурматли фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни ҳамда расмий манбаларга таянишни сўраймиз. Ҳар қандай муҳим янгилик бўйича қўшимча ахборот тезкор равишда тақдим этилади.

👉 @UnchaMuncha
02.11.202405:48
Бразилияда чумоли катталигидаги қурбақа топилди

Бразилияда олимлар азалдан маълум бўлган энг кичик умуртқали жонзотлардан бири – чумоли жуссаси билан тенг бўлган қурбақани топди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Ушбу 6,95 миллиметр ўлчамдаги қурбақа баъзи чумоли турларидан кичикроқ ва бармоқ учига осонгина жойлашади. Кампинас университети герпетологи Луиш Фелипе Толедо ва унинг ҳамкасблари “PeerJ” журналида чоп этилган тадқиқотда қурбақани тасвирлаб, уни Brachycephalus dacnis деб номлади.

Толедо бундай қурбақа борлиги ҳақида биринчи марта ҳамкасби Бразилиянинг Атлантика ўрмонида йиғилган миниатюра қурбақаларининг аудиога ёзиб олинган қўнғироққа ўхшаш овозини унга эшиттирганда билган. Ёзувларни эшитган Толедо дарҳол янги нарса билан шуғулланаётганини англаб етган.

Бразилия ўрмонларида Brachycephalus турига мансуб кўплаб қурбақалар мавжуд, улар “эгар қурбақалари” деб ҳам аталади. Улар ўз ўлчамидан 30 марта каттароқ масофага сакрашга қодир, шунинг учун аҳоли уларни кўпинча “бурга қурбақалари” деб ҳам атайди.

Brachycephalus’нинг турлари жуда ўхшаш ва уларни фақат ташқи кўриниши билангина фарқлаб бўлмайди. Бироқ, олимлар ҳар бир турнинг урғочиларга тўғри эркакни танлашга ёрдам берадиган ўзига хос жуфтлаштириш ишларини йўлга қўйган.

Янги топилган қурбақанинг товушлари юмшоқ, қисқа ноталар ва қурбақага қараганда кўпроқ крикетга ўхшайди. ДНК тестлари ҳам Brachycephalus dacnis’нинг генетик жиҳатдан бошқа турлардан фарқ қилишини тасдиқлаган.

Толедо жамоаси бундай кичик ўлчам унинг тузилишига қандай таъсир қилишини ўрганиш учун қурбақани батафсил сканердан ўтказган. Масалан, унинг олд панжаларида атиги иккита ва орқа панжаларида учта бармоғи бор, баъзи ички органлар, хусусан, қулоғининг бир қисми йўқ.

Оддий қурбақалардан фарқли ўлароқ, Brachycephalus dacnis амфибиялар учун одатий метаморфоз босқичидан ўтмайди – у ҳар бир циклда фақат иккита тухум қўяди.

Илгари энг кичик умуртқали ҳайвонларнинг рекорд узунлиги 7 миллиметр бўлган Янги Гвинея қурбақасига тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг шимоли-шарқидаги боғдан оғирлиги 2,7 килограммга яқин бўлган қурбақа топилганди. “Тоadzilla” номини олган қурбақа “Конвей” миллий боғида парк ходимлари томонидан топилган. Урғочи қурбақа катталиги бўйича ҳозиргача аниқланган қурбақалар орасида энг йириги бўлмоқда. Ўша пайтгача энг катта қурбақа оғирлиги 2,65 килограмм бўлган Швециядаги Принсен номли қурбақа бўлиб, 1991 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига кирганди.

Манба: Qalampir.uz

👉 @UnchaMuncha
10.09.202404:33
Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари ва унинг қизи қамалди

5 сентябрь куни ЖИБ Мирзо Улуғбек тумани суди Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Тураев, унинг қизи Анаис Тураева ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази собиқ ҳисобчиси Мансур Қўзибековга нисбатан ҳукм чиқарган.

2021 йил сентябрда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбари (буюртмачи) Алишер Тураевнинг ўғлига тегишли бўлган De Nova Agro компанияси 1 миллион дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик тендерда ғолиб бўлгани хабар қилинган.

Ўша пайтда компания директори унинг қизи Анаис Тураева эди.
Иш материалларига кўра, Алишер Тураев тендер комиссиясини «ўзига содиқ одамлар»дан тузган, улар комиссия йиғилиши баённомасини имзолаган, лекин аслида у ўтказилмаган.

Манфаатлар тўқнашувига қарамай, собиқ вазир ўринбосари ўз ўғли Бекжон Тўраев таъсисчи бўлган De Nova Agro компаниясининг тендер савдоларида ғалаба қозонган.

2021 йил 30 август куни корхона билан in-vitro усулида 1 миллион дона узум кўчати етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик шартнома тузилган. Ва амалда бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган бўлса-да, маҳсулот қабул қилингани ҳақида бир нечта сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, «талон-торож қилинган» маблағлар ўтказиб берилган.

Суд Алишер Тураевни 6 йилга, унинг қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинлади.

👉 @UnchaMuncha
18.04.202507:54
“Ўзгидромет” 8 та вилоятда сел хавфи бўлишидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 19—22 апрель кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Маълум қилинишича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Манба: Daryo.Uz

👉 @UnchaMuncha
03.03.202504:18
⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланди.

Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл — 35 балл.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

⏺тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
⏺тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
⏺илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
⏺жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

👉 @UnchaMuncha
23.01.202517:49
Тошкентдаги мактабларда сил касаллиги тарқалгани айтилмоқда

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 59-, 82- ва 115-мактаб ўқувчилари орасида сил касаллиги тарқалган бўлиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан мурожаатлар келиб тушди.

Айтилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бу ҳолатдан хабари бор ва аллақачон мактабда дезинфекция ишларини олиб борилган. Аммо вазирлик бу ҳақдаги расмий ахборотларни яширмоқда.

“Шайхонтоҳур туманидаги 59-мактабда учта болам ўқийди. Лекин бизнинг бу мактаб вақтинчалик таъмир туфайли ҳозирда ёпилган. Сентябрь ойидан бери 59-мактабда ҳеч ким ўқимаяпти. Юқори синф ўқувчиларини 82-мактабга, бошланғич синфларни эса 115-мактабга олиб ўтишди. Янги йилдан кейин 82-мактаб ўқувчиларига бирданига ниқоб тақтиришди. “Ниқоб тақинглар, ниқоб тақинглар” деб қаттиқ тайинлаш бошланди. Агар ниқоб тақилмаса, бирданига жарима қилинар экан, деб қизим келди. Нимага бирданига ниқоб тақиляпти, деб ҳайрон қолдим. Кейин билсак, туберкулёз чиқибди мактабимиздан”, деди ота-оналардан бири.

Унинг сўзлаб беришича, ота-оналардан жамоат диспансерига бориш, фарзандларини бепул кўрикдан ўтказиш талаб қилинган.

“59-мактабданмиз, десак, тезда қабул қилишар экан. Мен болаларни мактабга юбормайман дедим. Мактаб бу ҳақида бизга умуман маълумот бермади. Кейин сиртдан диспансерга бордим. Учта болани кўрикдан ўтказишга борсам, шифокорлар мактабдан туберкулёз аниқланганини тасдиқлади.

Барча ташкилотларга хабар берилган экан, лекин мактаб маъмурияти бу масалада бефарқлик билан қараётган экан. Бош врачнинг айтишича, улар бу масалада мактаблар раҳбариятидан чора-тадбирлар кўришни сўраган. Лекин улар масъулиятсизлик билан одамлар ҳаёти ҳақида етарли даражада ғамхўрлик кўрсатмаган”, дея маълум қилди мурожаатчи.

"Ҳозиргина Шайхонтоҳур туман СЭС’нинг бош шифокори билан гаплашдим туберкулёз масаласида. Икки ҳолат аниқланган экан: бири ўқитувчилардан ва бири бошқа киши. Ҳозирги ҳолатда улар алоҳида ажратилиб, кузатувга олинганини айтишди. Барча ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиши керак экан, лекин ўқувчилар тўлиқ тиббий текширувдан ўтишга дуч келмаган. Мактабни тўхтатиш эса уларнинг низомида бундай ҳолатда назарда тутилмаган, балки оммавий ҳолатлар аниқланганда мумкин экан. Иссиқ кийинтириб, болаларнинг иммунитетини кўтариш орқали уларни ҳимоялаш кераклигини таъкидлаб, касалликка қарши курашни давом эттиришни айтишди”, деган бошқа бир ота.

Аммо ота-оналарга айтилган касалланганлар сони кўп ўтмай яна ошган. Энг сўнгги маълумотларга кўра, иккита ўқитувчи ва тўртта ўқувчида сил касаллиги аниқланган. Ўқитувчилар ўзларининг касалланганини билмасдан 82-мактабда ҳам, 115-мактабда ҳам дарс ўтишда давом этгани айтилмоқда. Ота-оналар гуруҳидаги ёзишмалардан сўнггина бу ҳақдаги эътирозлар юзага чиқа бошлаган.

Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи Дилфуза Ҳикматовага хат билан чиқдим, шикоят хати билан Telegram'да уларга ёздим. Агар душанба куни ёзган бўлсам, душанба одам жўнатди, сешанба дезинфекция қилишди. Ҳозирда менинг болаларим шанба кунидан бери уйда, дарсга бормаяпти. Кейин сешанба куни карантинга ёпинглар, инфекцияни яхшилаб тозаланглар, кейин болалар боради десам, “йўқ” дейишди. Бу бир пасда бизнинг қўлимизда эмас, таълим вазирлиги рухсат бермаяпти, ҳеч қандай асос йўқ дейишади. Олтита одамга юққани асос эмасми, дедим. Ҳа, олтита одам умумий ахир. Ўша ерда мажлис қилишибди, бир кунлик дезинфекция қилишди, лекин кўнглим яна тўлмади”, деди ўқувчилардан бирининг онаси.

QALAMPIR.UZ ихтиёрида Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи Дилфуза Ҳикматованинг ҳақиқатдан ҳам ота-оналар билан мазкур мавзу бўйича гаплашгани, мактабларни дезинфекция қилдиргани акс этган ёзишмалар бор.

Бундан ташқари, ота-оналар Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам ҳолат бўйича хабар беришган. Аммо улар ҳам бу ишни назоратга олишларини айтган-у ҳеч қандай амалий ишларни бажармаган.
23.12.202410:09
Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди

Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўловлар ставкалари ўзгартирилди.

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:
— Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;
— Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

👉 @UnchaMuncha
26.09.202415:33
#қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади


“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🗓 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:

🔹фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

🔹тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

🔹“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

🔹шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

🔹2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

👉 @UnchaMuncha
14.04.202508:01
Наманганда келин ойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Суд Поп туманида яшовчи фуқарони ўта шафқатсизлик билан уч нафар қариндошини, жумладан, икки нафар вояга етмаган болани ўлдиришда айбдор деб топди - уларнинг ҳар бирига ўнлаб пичоқ зарбалари берилган
.

Жорий йилнинг 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандлари билан айбланган М.А.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи М.А. ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда, яъни иккидан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жиноятини қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда содир этган.

Жумладан, судланувчи М.А.нинг отаси И.А. ўзининг укаси И.М. билан аввалдан уй-жой ва маиший низолар туфайли мунтазам жанжаллашиб келганлар ва оқибатда ҳар иккала оила аъзоларининг бир-бирларига нафрати ошиб борган.
Шу боис, И.М. Россияга ишлаш учун кетган бўлишига қарамасдан, унинг оила аъзолари ўзлари яшаб келаётган хонадон орқали электр ва газ тармоғига уланган М.А. яшаб келаётган хонадонни, хонадон эгаларини огоҳлантирмаган ҳолда мунтазам газ ва электр тармоғидан ўзбошимчалик билан узиб қўйиб келганлар.

2024 йил 9 август куни соат 20:00 атрофида ўзи яшаб келаётган хонадонига келган М.А. хонадони амакиси И.М.нинг турмуш ўртоғи М.Р. томонидан электр тармоғидан узиб қўйилганидан хабар топиб, бунинг учун ўч олиш мақсадида М.Р. ва вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришни режалаштирган.
Режага кўра, шу куни ўзи яшаб келаётган хонадонда рўзғор учун фойдаланиладиган пичоқни олиб, соат 20:30 атрофида қуролланган ҳолда амакиси И.М.нинг хонадонига кириб, дастлаб хонадон ҳовлисида томорқа томонига ҳаракатланиб кетаётган, И.М.нинг 2011 йилда туғилган 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган М.М.ни орқасидан югуриб етиб олиб, уни ожиз аҳволда эканлигини била туриб, қўлидаги пичоқ билан ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бўйин қисмига сўнгра қорин ва кўкрак қисмларига, ўта шафқатсизлик билан кўп маротаба санчиб, кесилган жами 29 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яшаш хонаси эшигидан уни ҳаракатларини кузатиб турган, сўнг жон сақлаш учун қочаётган М.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида ортидан ётоқхонасига қадар қувиб етиб олиб, қўлидаги пичоқ ёрдамида М.Р.нинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган бўйин ва кўкрак қисмиларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 42 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.
М.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, унинг бу ҳаракатларидан қўрқиб, хонадон ошхонасига кириб яшириниб олган М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида, қўлидаги пичоқ ёрдамида ичкаридан қулфланган ошхона эшигини очаётганида пичоқ синганлиги учун эшикни тепиб очган ва шу хонада стол устида турган ошхона пичоғини қўлига олиб, М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги пичоқ ёрдамида, ўта шафқатсизлик билан қорин ва кўкрак қисмларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 39 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, М.А. жиноят изларини йўқотиш мақсадида М.Р.нинг “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ва шу хонадон ошхонасидан олган ошхона пичоғини томорқа томонига отиб юбориб, ўзи билан олиб келган синган пичоқни чўнтагига солиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан фавқулодда жазо чораси - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Манба: UzNews.uz

👉 @UnchaMuncha
20.02.202517:51
Шаҳрихон туманида содир бўлган ходиса юзасидан Расмий муносабат

Жорий йилнинг 20-феврал куни соат 18:02да Шаҳрихон тумани Янги Найнаво МФЙ ҳудудида жойлашган Автомобилларга газ қуйиш шахобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 18:13да воқеа жойига ЁҚEлари етиб борган.

Ходиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Олинган бирламчи маълумотга кўра ҳаво-газ аралашмаси чақнаши натижасида Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жарохати олган, ҳозирда фуқароларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган.

Ходиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижон вилояти ФВБ

👉 @UnchaMuncha
23.01.202517:49
“Менга эпидемиология маркази ходимлари мактабни ёпа олмаслигини айтишди. Уларнинг айтишича, бунга асосий сабаб ўқитувчиларнинг маошсиз қолишидир. Уларнинг ҳеч бири буни бўйнига олгиси келмаяпти. Шунинг учун мактаб ёпилмайди ва ўз вақтида ишлашда давом этишини айтишди менга. Ўқитувчиларни ойлигини менга ҳавола қилдилар. Бу умуман ақлга тўғри келмайдиган нарса. Ўқитувчилар умуман болаларга ва ота-оналарга огоҳлантирмасдан, фақат директор ўқитувчиларни кўрикдан ўтказиш ҳақида масалаларни кўриб чиқмоқда. Лекин ташқаридан билмаганмиз, мана бошқа ота-оналарга ўхшаб кўпчилик ёзмоқда. Менга ростдан шундай эканми, нима эканлигини билишмайди. Кўп ота-оналар билмайди, шунинг учун мактаб юз фоиз текширувдан ўтмаган, ёпиб турилиши керак”, демоқда ота-оналар.

Яна бир ўқувчининг онаси эса ўзи ҳам шифохонада ҳамшира бўлиб ишлашини маълум қилиб, Тошкент бўйича барча шифохоналарда ҳозир шу муаммо муҳокама этилаётганини айтди. Шайхонтоҳур туманидаги 59-, 82-, 115-мактаб ўқувчиларнинг ота-оналари мактабларда жиддий текширув олиб борилиши, бордию касаллик авж олгани аниқланса, масъуллардан тезкор чоралар кўришни талаб қилмоқда. QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат юзасидан тегишли давлат ташкилотлардан муносабат кутиб қолади.

Маълумот учун, туберкулёз яъни содда қилиб айтганда сил – mycobacterium tuberculosis бактерияси томонидан чақириладиган, кенг тарқалган ва ҳар йили миллиондан ортиқ одамни дунёдан олиб кетувчи касаллик. Ҳаво-томчидаги бактерия нафас йўллари орқали организмга киради. Сўнг бронхлар шиллиқ қавати ва алвеолаларга ўтади ҳамда қон орқали бутун танага тарқалади. Силнинг ўпка ва ўпкадан ташқари турлари мавжуд. Ўпкадан ташқари кечувчи туберкулёз буйрак, суяк, тери ёки нерв тизими фаолиятига шикаст етказиши мумкин. Касаллик одатда иммунитети паст, сурункали хасталиклар билан оғрийдиган, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилувчи ва кўп вақт стрессда бўладиган одамларга осон юқади. Туберкулёз билан оғриган беморларда йўтал, иситма, қонли йўтал, кўкрак қафасидаги оғриқ, қаттиқ терлаш ва заифлик симптомлари кузатилади. Касаллик айниқса болаларда фаолроқ кечади ва лимфа тугунларининг катталашиб оғриши, терининг оқариши, уйқу бузилиши, фикр тарқоқлиги, кайфиятнинг кескин ўзгариб туриши каби белгиларни намоён қилади. Тадқиқотларга кўра, микроб билан зарарлангани заҳоти беморда симптомлар пайдо бўлмасдан касаллик яширин тарзда кечиши мумкин. Зарарланишдан кейин организмда иммунитет ҳолатига қараб касаллик белгилари 2-3 ойдан бир йилгача муддатда ўзини намоён қилиши мумкин. Жиддий симптомларига қарамасдан, замонавий тиббиёт туберкулёзни бутунлай даволай олади. Шундай бўлса-да, одамлар имкон қадар ўзларини муҳофаза қилишлари, касалланганлар билан масофа сақлаши ва гигиена қоидаларига амал қилиши лозим.


Манба: Qalampir.uz

👉 @UnchaMuncha
27.11.202413:56
Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ph.l.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @UnchaMuncha
11.09.202419:51
Тошкентдаги ресторанлардан бирида оммавий заҳарланиш юз берди.

Тошкентдаги “Muhteshem Doner” ресторанида оммавий заҳарланиш юз бергани айтилмоқда. 23 нафар жабрланувчилар шифохонага ётқизилган.

Kun.uz’га мурожаат қилган жабрланувчилардан бири бу ҳодиса 5 сентябр куни содир бўлганини айтди. Улар овқатдан заҳарланиш белгилари билан 6 сентябр куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ётқизилган.

“Ишхонамиз шу атрофда бўлгани учун 5 сентябр куни тушлик қилгани “Muhteshem Doner” ресторанига 6 нафар ҳамкасбим билан бирга чиқдик. Ўша куни кечга бориб бирин-кетин ҳаммамизнинг аҳволимиз ёмонлаша бошлади. Ҳолсизланиш, кўнгил айниши билан бошланиб, қоринда кучли оғриқ пайдо бўлди. Кетма-кет қайт қила бошладим ва 41 даража иситма ҳолатида шифохонага келдим. 6 кишидан 5 нафаримиз ҳозир касалхонадамиз. Бир нафар ҳамроҳимиз биз истеъмол қилган соусдан емаган эди. Унда бу ҳолат кузатилмади”, деди Kun.uz мухбири билан суҳбатда бўлган беморлардан бири.

Вазият юзасидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков шундай изоҳ берди:

“Жорий йилнинг 5-6-7 сентябр кунлари овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар шахслар, шулардан 22 нафари Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра уларнинг барчаси 2024 йилнинг 5 сентябр куни МЧЖ “MUHTESHEM DONER” кафесида бир неча турдаги таомларни истеъмол қилганликлари маълум бўлди. Олиб борилган даволаш муолажалари натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланган ва 11 сентябр 18:00 ҳолатига уларнинг 11 нафарига уйларига рухсат берилган. Қолган беморлар даволаш муолажаларини олишмоқда ва касаллик динамикасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда ҳамда бир-икки кун ичида қолган беморларга ҳам уйларига рухсат бериш режалаштирилмоқда. Жабрланганлар орасида кафе ходимлари ҳам бор.

Бугунги кунга келиб “MUHTESHEM DONER” кафеси фаолияти вақтинча тўхтатилган, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилмоқда

Бирламчи эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра заҳарланишга кафеда тайёрланган соус (беморларнинг барчаси истеъмол қилган маҳсулот) сабаб бўлган бўлиши мумкин деган хулосага келинмоқда”, деди у.

Айни пайтда ресторан фаолияти тўхтатилган. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

👉 @UnchaMuncha
Паказана 1 - 24 з 30
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.