Notcoin Community
Notcoin Community
Notcoin Community
Notcoin Community
Ma'rifat_un Nafs avatar

Ma'rifat_un Nafs

Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌
Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.
https://www.facebook.com/MuzDalifa777
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаFeb 07, 2025
Дадана ў TGlist
Sep 29, 2024
Прыкрепленая група

Статыстыка Тэлеграм-канала Ma'rifat_un Nafs

Падпісчыкаў

3 450

24 гадз.
3
0.1%Тыдзень
1
0%Месяц
70
-2%

Індэкс цытавання

0

Згадкі1Рэпостаў на каналах0Згадкі на каналах1

Сярэдняе ахоп 1 паста

137

12 гадз.300%24 гадз.1370%48 гадз.4620%

Узаемадзеянне (ER)

9.49%

Рэпостаў5Каментары0Рэакцыі8

Узаемадзеянне па ахопу (ERR)

3.97%

24 гадз.0%Тыдзень
1.27%
Месяц
0.4%

Ахоп 1 рэкламнага паста

107

1 гадз.7671.03%1 – 4 гадз.3128.97%4 - 24 гадз.225210.28%
Падключыце нашага бота да канала і даведайцеся пол аўдыторыі гэтага канала.
Усяго пастоў за 24 гадзіны
1
Дынаміка
2

Апошнія публікацыі ў групе "Ma'rifat_un Nafs"

Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ. Ҳозирча эса КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
#Ҳар гал гуноҳларимизни эслаб надомат қилаётганимизда нафақат ўзимизни, балки ўша гуноҳларни қилишимизга сабабчи бўлганларни ҳам ёмон кўришни бошлаймиз...Аслида ўзимиздан бошқасини айблашга ҳаққимиз йўқ!..
Аслида агар Аллоҳга тақво қилсак ва нафсимизга ҳоким бўла олсак, на инс ва на жин бизни йўлдан уролмайди...
Одамлар бор-йўғи ўзимиз берган имкониятдан фойдаланишади холос...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
#Ислом нима?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
📣    Тажвид дарслари 0 дан...   ☄️
📣  Тажвид дарслари 0 дан...   ☄️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини биламизми?

–Хар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ»денг.
–Ният қилсангиз «ИншаАллох»денг.
–Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ»денг.
–Мақтасангиз «Ма ша Аллоҳ»денг.
–Рахмат айтсангиз «Жазакаллох»денг.
–Афсуслансангиз«Астағфируллоҳ»денг.
–Кузатсангиз «Фий амааниллах» денг.
–Берсангиз «Фий сабиллах »денг.
–Ўлимни эшитсангиз «Инна лиллах »денг.
–Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
–Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ » денг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Выдалена25.04.202519:43
📋Tajvid guruhi uchun qabul
(0 dan boshlanadi)
Выдалена25.04.202519:43
➡️ Қуръонни ёзиб ёдлаймиз  ❤️
➡️ Қуръонни ёзиб ёдлаймиз 📖☄️
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшайсиз.

©Айман Ёғий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
ҲАР СОАТГА ҚАРАГАНИНГИЗДА НИМАНИ ЎЙЛАЁТГАН БЎЛАСИЗ❓

ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ИШИНГИЗНИ ВАҚТИНИ БЕЛГИЛАЙСИЗ,

ТУШЛИК ТАЁРЛАШИМ КЕРАК, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

МЕХМОН КЕЛИШИ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

БОЛАМНИ УХЛАТИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

ИШГА БОРИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЧРАШУВИМ БОР, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

ИМТИҲОНИМ БОР СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЛГУРУШИМ КЕРАК❗️
ШОШАШИЗ~ПИШАСИЗ,
ЮГУРАСИЗ~ЕЛАСИЗ,
ҚАЕРГА КЕТЯПСИЗ❓
ҲАЁТИНГИЗДА БИР МАРТТАГИНА  СОАТГА ҚАРАБ;
СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ,
МЕНГА ҚАНЧА СОАТ ҚОЛДИ ДЕБ ҚАРАНГ❗️
ҚАРАНГЧИ НЕЧЧИ БЎЛДИ ЭКАН❓
ЮРАГИНГИЗ ОРҚАГА ТОРТИБ КЕТАДИ
ВАҚТ ОЗ~ЖУДА  ОЗ ҚОЛАЁТГАНИНИ КЎРИБ НАФАС  БЎҒИЗГА ТИҚИЛАДИ.
ҚАНДАЙ КЕТАМАН❓
НИМА ОЛИБ КЕТАМАН❓
ТАЁР ЭМАСМАН❗️
СОАТГА ҚАРАНГ,
ЎЙНАБ КУЛИШЛАРДАН ТЎХТАБ ЎЙЛАБ КЎРИНГ 
ҲАЁТИНГИЗНИ НИМАЛАРГА САРФЛАБ ЮБОРДИНГИЗ❓
БУГУН,
ФАҚАТГИНА БУГУН ОҲИРАТ УЧУН НИМА ҚИЛА ОЛДИНГИЗ❓
АЛЛОҲНИ ДИНИГА НИМА ҲИЗМАТ ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ИНСОНЛАР УЧУН НИМА ЯХШИЛИК ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ҲЕЧ БЎЛМАСА ТАВБА ҚИЛА ОЛДИНГИЗМИ‼️
УНДА ШОШИНГ‼️
ТАВБАГА УЛГУРИНГ‼️

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Agar allah istamasa, siz uni hidoyat qila olmaysiz, magaram allah kimni istasa unga oʻzi hidoyat beradi.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Выдалена23.04.202517:55
📖 Тажвид дарслари 0 дан...
📖 Тажвид дарслари 0 дан...
☝️​​​​ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.

Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

✅❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Выдалена19.04.202513:28
Инсон нега йиғлашини биласизми💕
Выдалена19.04.202513:28
🥹 Ҳой бенамоз! Тингла! 😢

Рэкорды

04.03.202517:26
3.7KПадпісчыкаў
05.04.202523:59
2800Індэкс цытавання
31.12.202423:59
1.3KАхоп 1 паста
15.01.202520:03
707Ахоп рэкламнага паста
19.02.202523:59
60.00%ER
31.12.202423:59
37.14%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Папулярныя публікацыі Ma'rifat_un Nafs

04.04.202502:34
ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ  ФАЗИЛАТЛАРИ!

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.”
(Абу Нуайм)

▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)

▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)

▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.”
(Хараит)

▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.”
(И.Аҳмад)

▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)

▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)

▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)

▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.”
(Дайламий)

▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)

▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.”
(Табароний)

▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.”
(Ширъа)

▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.”
(Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.”
(Тазкиратул Қуртубий)

▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.”
(Ширъа)

▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.)

▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)

▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.”
(Муслим)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
09.04.202507:47
​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...

#Албатта_ўқинг

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг.  Ва ўзингиз ҳар бирига амал  қилинг !

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини биламизми?

–Хар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ»денг.
–Ният қилсангиз «ИншаАллох»денг.
–Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ»денг.
–Мақтасангиз «Ма ша Аллоҳ»денг.
–Рахмат айтсангиз «Жазакаллох»денг.
–Афсуслансангиз«Астағфируллоҳ»денг.
–Кузатсангиз «Фий амааниллах» денг.
–Берсангиз «Фий сабиллах »денг.
–Ўлимни эшитсангиз «Инна лиллах »денг.
–Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
–Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ » денг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
18.04.202516:19
САВОБ ДАРАЖАСИ БЕҲИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Росулуллоҳ ﷺ:  “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

Ибни Можа ривоят қилган

📌Маъноси:  «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
14.04.202500:45
​​ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо
намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир. 

Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар. Сўнг шаҳар мусулмонларга таслим бўлди. Уларга очиқ фатҳ насиб этди. Шу билан бирга, мусулмонлар эришган энг машаққатли фатҳ бўлди. У холда нима учун Анас ибн Молик оқибати мана шундай ижобий якунланган Тустар воқеасини эслаганда йиғлар эдилар? Чунки мусулмонлар Тустар қалъаси дарвозасини бомдод намози киришидан бироз муддат олдин очишга муваффақ бўлдилар. Мусулмонлар қалъа ичкарисига ёпирилиб бошладилар. Ўттиз минг кишилик мусулмонлар ва бир кира юз эллик минг кишилик форслар ўртасида даҳшатли жанг бошланди.

Бу тарихдаги ўта шафқатсиз курашлардан бирига айланди. Ушбу жангнинг ҳар бир лаҳзасида ўлим етиш эҳтимоли ва ҳар бир лаҳзада мусулмонлар қўшини учун хатар вужудга келиши мумкин эди. Машаққатнинг охирги чегараси, тангликнинг юқори чўққиси. Лекин охирида Аллоҳнинг фазли билан мўминларга ғалаба насиб этди. Душман устидан зафар қучдилар. Бу ғалаба қуёш чиққанидан бир неча дақиқалар ўтиб қўлга киритилган эди. Ушбу даҳшатли жангдан сўнг мусулмонларга бомдоднинг вақти ўтиб кетгани маълум бўлди. Мусулмонлар ушбу ҳалокатли танглик ва бўйинлари атрофида қилич ўйнатилаётган вақтда намозни ўз вақтида ўқишга имкон топа олмадилар!

Анас ибн Молик розияллоху анху мана шу жанг сабаб ҳаётида бир маротаба бомдод намозини қазо қилиб қўйганлари учун йиғлар эдилар. У киши узрли бўлган ҳолларида ҳам бу учун йиғлар эдилар. Мусулмонлар шарафли вазифа устида эдилар. Аммо йўқотилгани ҳам буюк нарса эди. Анас ибн Молик айтади:

«Тустарнинг нима қизиғи бор!? Мендан бомдод намози зое бўлди, мана шу намознинг эвазига бутун дунёга эга бўлишни ҳам истамас эдим!». Мана шу нуқтада аввалгиларнинг муваффақияти калити нимада эканини англаймиз!

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур»
(Муҳаммад сураси, 7-оят).

Бу омил муваффақият сабабларидан бири бўлгач, Аллоҳ хаққи, менга айтингчи, Аллоҳ азза ва жалла бомдод намозини тарк қилган қавмга қандай қилиб муваффақият берсин!? Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди... Агар мусулмонлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу каби асосли узр сабабли қазо бўлган бир намоз ҳақида бутун умр ўзини тергайдиган инсонлар бўлсалар, ана ўшандагина барча соҳаларда муваффақият ва ғалабаларга эришадилар.

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир» (Ҳаж сураси, 40-оят).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
НИМА УЧУН ДУНЁДАН ВОЗ КЕЧДИНГ?

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати

🟠 Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасига Шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти, 1164-ҳадис). Шу ҳадиси шарифга биноан, Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннат ҳисобланади.

⚫️Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлган киши ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутиши мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар.

🟧Бу олти кунни Шаввол ойи давомида тутса бўлаверади. Уни кетма-кет тутиш шарт эмас.

◾️Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол ойи тугаб колиши эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси фақат Шавволда тутилади ва уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади. Валлоҳу аълам.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
03.04.202502:57
Кимки таҳажжуд (қиёмуллайл) ўқишни истаса, қуйидагиларга амал қилсин:

1️⃣Кундузи гуноҳлардан эҳтиёт бўлсин,
⚫️Чунки гуноҳлар қалбни қотиради ва инсонни Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради.

2️⃣Жисмини оғир ишлар билан чарчатмасин,
⚫️Чунки қаттиқ чарчоқ таҳажжудга туришни қийинлаштиради.

3️⃣Қайлулани (пешиндан кейин дам олишни) одат қилсин,
⚫️Бу кечаси уйғонишни енгиллаштиради.

4️⃣Таом ва ичимликни камайтирсин,
🟠Агар рўзадор бўлса, ифторда кам ейишга ҳаракат қилсин.
🟠Агар саҳарлик қилиш нияти бўлса, саҳарда зарур миқдорда еб-ичиб олсин.
⚫️Агар рўза нияти бўлмаса, бомдоддан кейин таомланса ҳам бўлади.

📖(Ибн Жавзий, “Қиёмуллайл” 102-бет)

Аллоҳ таоло бизларни кечалари туриб, ихлос ва хушуъ билан намоз ўқийдиган бандаларидан қилсин!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Жаннатни истайсизми❤️
Жаннат сўраш дуоси: Робби ибни Ли ъинака байтан Фил жаннах!

Маъноси: Эй Роббим Ўзинг мен учун Ҳузурингда Жаннатда бир уй бино қилгин!

Эй Аллоҳим! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт, жаҳаннам азобидан асра!

@ulimni_eslang 🤍

💎 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
#Кун_ҳикмати

Қиёмат куни сизни энг кўп хафа қиладиган ҳолат:

Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз...

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
30.03.202510:16
🔴

Erkaklarga yetkazing!

БАЙРАМГА ОИЛА БОШЛИҚЛАРИГА МУҲИМ ЭСЛАТМА.

— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.

💠 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари).
(📚Бухорий ва Муслим)

— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.

— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик булан кун санаб кутишади.

🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
☝️​​​​ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.

Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

✅❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
#Ислом нима?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ. Ҳозирча эса КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
14.04.202506:53
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8.  Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

"Мусулмон учун 30 ваъз".

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.
Cookie

Мы выкарыстоўваем файлы cookie для паляпшэння вашага досведу прагляду. Націснуўшы «Прыняць усё», вы згаджаецеся на выкарыстанне файлаў cookie.