Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Neft va Gaz Ishi avatar
Neft va Gaz Ishi
Neft va Gaz Ishi avatar
Neft va Gaz Ishi
26.04.202506:18
Flare System Design for Oil and Gas Operations

IChemE томонидан тайёрланган ушбу 43 бетлик қўлланма нефть-газ объектларида ортиқча газларни хавфсиз йўқ қилиш учун мўлжалланган flare тизими (машъала тизими) ҳақида тушунарли ва аниқ маълумот беради. Унда тизимнинг вазифаси, асосий қисмлари (flare stack, knock-out drum, flare tip, ignition system, seal systems) ва унинг хавфсизликдаги ўрни ёритилган.

Муҳандислар ва техник мутахассислар учун фойдали китоб.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Таҳлил

Трамп Арктикага ҳам назар ташлаяптими?

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан чуқур денгиз конларидан фойдали қазилмаларни олиш бўйича имзоланган фармон жиддий сиёсий ва иқтисодий ҳужжат бўлиши мумкин. Сабаби, янги фармонга кўра, АҚШ ўзининг инфратузилмаси, мудофаа саноати ва энергия тизимлари учун муҳим бўлган қазилма бойликларини денгиз тубидан йиғиш ва қайта ишлаш бўйича салоҳиятини жадал оширади.

Бугун дунёда нафақат ердаги, балки сув остидаги ресурслар учун ҳам шиддатли кураш бошланмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, Трампнинг ушбу қадами Арктикага бўлган қизиқишнинг ҳам бир кўриниши бўлиши мумкин.

Чунки Арктика — бу оддий музлик эмас. У ерда улкан неъматлар ётибди. АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, Арктика шельфи дунёдаги қўлда тутилмаган нефть ва газ захираларининг катта қисмини ўз ичига олади: 13% нефть ва 30% газ. Бундан ташқари, у ерда литий, кобальт каби ноёб элементлар, олтин, платина ва бошқа стратегик металлар ҳам бор.

Арктикага ҳеч бир давлат тўлиқ эгалик қилмайди. Лекин Россия, АҚШ, Канада, Норвегия ва Дания унинг турли қисмига даъво қилаётгани боиси, бу ҳудуд халқаро рақобатнинг қизниш нуқтасига айланиши мумкин.

Шундай экан, Трамп фармони ортида нафақат денгиз тубига, балки Арктика каби стратегик ҳудудларга ҳам назар ташлаш бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бу – АҚШнинг нафақат иқтисодий, балки геосиёсий устунликка интилаётганини англатади.

Якуний хулоса шундаки: ким денгиз тубидаги ресурсларни биринчи бўлиб қўлга киритишни бошласа — эртанги технологиялар, энергия ва сиёсий таъсир устидан катта назоратга эга бўлади. Ҳозир давлатларнинг халқаро қонунларни назарга илмай қўйганини эътиборга олсак, Арктика тубидаги бойликлар учун кураш энди нафақат геологик, балки дипломатик ва ҳарбий ҳаракатларга ҳам айланишгача бориши ҳеч гап эмас.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
20.04.202516:07
Ҳали ўйин тугамади. Йигитларга ишонамиз.

Бироқ, 2 таймда жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб турса ҳам назарий жиҳатдан араблар ютиб кета олади. Чунки ҳакам яна 3 та қизил кўрсатса Ўзбекистонга техник мағлубият ёзилади ва буни шу ҳакамдан кутишимиз мумкин
13.04.202510:04
Ҳаво ёрдамида совутиш қурилмалари

АВО - Аппараты воздушного охлаждения

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Геология ходимлари куни

Геолог — Ер билимдони. Улар бўлмаса, биз табиий ресурслардан фойдалана олмасдик.

Геолог — доимо табиатнинг гўзал гўшаларида бўлади. Одамлар дам олиш учун ҳавас билан борувчи жойларда улар меҳнат қилади. Лекин...

Геолог — ёзнинг 50°С иссиғида ҳам, қишнинг -50°С совуғида ҳам, одам оёғи етмаган нуқталарда фидокорона меҳнат қилади.

Геолог — минглаб изланишлар олиб бориб, фақат бир неча нафари конга айланиш эҳтимоли бор эканини билиб туриб ҳам, тинимсиз изланишдан тўхтамайди.

Геолог — тоғда, чўлда, ноқулай шароитларда, ойлаб оиласидан йироқда яшаб, ўз касбига садоқат билан хизмат қилади.

Ҳар бир касбнинг ўзига хос машаққати бор. Аммо геолог касби — нафақат машаққатли, балки орзу қилинадиган, фидокорлик ва матонат талаб қиладиган касблардан биридир.

Бугун — Геологлар куни!

Бу байрам геологлар, геофизиклар, геокимёгарлар ва шу йўналишда фаолият олиб бораётган барча мутахассисларга тааллуқли. У анъанавий равишда апрель ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.

Ҳурматли геологлар, сизларни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этаман! Сизларга мустаҳкам соғлик, янги ютуқлар ва ҳар доимо изланишларингизда муваффақиятли натижа тилайман. Олиб бораётган фидокорона ва матонатли меҳнатларингиз таҳсинга сазовор!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#UzbekistanGTL #GTL

Айни вақтда сайёрамиз экологик тоза ҳаво транспортига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож ва GTL керосини авиалиниялар операторларига атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтиришнинг хавфсиз ва даромадли усулини таклиф этади.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, GTL керосинидан фойдаланиш атмосферага чиқадиган зарарли чиқиндиларни 86% дан ортиқроқ камайтиришга ва реактив двигателнинг самарадорлигини 53% га оширишга ёрдам беради.

GTL дизель, авиакеросин, нафта ва LPG ёқилғи маҳсулотлари бир қатор афзалликларга эга:

•Двигател қувватининг 9% гача ошиши

GTL ёқилғисининг юқори сетан сони ёниш жараёнини оптималлаштиради, бу двигател қувватини 9% гача ошириб, транспорт воситасининг динамикасини яхшилайди.

•Совуқ стартни яхшиланиши

GTL ёқилғиси паст ҳароратларда барқарор ёнади, бу совуқ об-ҳавода ҳам двигателнинг тез ва ишончли ишлашини таъминлайди.

•Шовқин ва тебранишнинг сезиларли даражада камайиши

GTL ёқилғисининг тоза ёниши шовқин ва тебранишни сезиларли даражада пасайтиради. Бу қулайлик ва техник қисмларнинг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлайди.

•Двигателнинг термал барқарорлигини яхшилаш

GTL маҳсулотлари юқори термал барқарорликка эга бўлиб, двигателнинг қизиб кетишини олдини олади ҳамда узоқ муддат узлуксиз ишлашини таъминлайди.

•Экологик тозалиги, узоқ муддат ва хавфсиз сақлаш

GTL ёқилғилари деярли олтунгугуртсиз бўлиб, бу чиқинди газларни камайтиради ҳамда уни узоқ вақт давомида хавфсиз ва сифатли сақланишини таъминлайди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 94 млн долларлик газ экспорт қилиб, 38 млн долларлик импортни амалга оширди

Экспорт:

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 94 млн долларлик газ сотган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга кўп. Бундан ташқари, 109 млн долларлик нефт ва нефт маҳсулотлари (-15,7 фоиз), 49 млн долларлик электр токи (+12,6 фоиз) экспорти ҳам амалга оширилган.

Импорт:

Газ импорти кескин қисқарган. Биринчи чоракда 38 млн долларлик газ сотиб олинган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичнинг 11,7 фоизини ташкил этади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Газ ва электр энергиясини олдиндан тўланг — кўтарилган нархлардан тежаб қолинг! 💡

1-майдан бошлаб Ўзбекистонда газ ва электр энергияси тарифлари оширилади. Аммо камроқ тўлашнинг йўли бор!

Коммунал тўловларни апрел ойи охиригача тўланг ва тарифлар яна икки ой давомида бир хил бўлиб қолади, бу эса ортиқча харажатларнинг олдини олиш учун имкониятидир.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
20.04.202515:50
Ўзбекистон U17 терма жамоасини ютиш учун ҳакамлар ёрдам беролмаса бошқаси ёрдам бера олмасди
#Вакансия

"БРИГ" Қурилиш-Ишлаб чиқариш Компанияси ишга таклиф этади

Мурожаат учун,

Телеграм: @hrpskbrig
Телефон: 909000533

Кўрсатилган рақамга соат 09:00 дан 18:00 гача мурожаат қилишларингиз сўралади

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
05.04.202511:57
Кимёвий технологиянинг назарий асослари

Қ. Ғафуров

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
01.04.202509:54
Газларни фракцияларга ажратиш қурилмалари

Youtube

Нефть ва газ иши: @ngi_uz
#Ўзкимёсаноат

"Ўзкимёсаноат" ва Италия: инновацион ҳамкорлик сари қадам

2025 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Италиянинг “Acquaflex S.r.l.” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Имзолаш маросимида “Acquaflex” компанияси вакили Жоржио Веронези, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси Одил Темиров, унинг ўринбосари Акбар Қурбонов ҳамда Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев иштирок этди.

Ҳужжат сувни тозалаш, технологик кимёвий моддалар ҳамда озиқ-овқат ва ичимликлар саноатида инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги иқтисодий алоқалар мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Техник перлит чиқиндиси ҳақида

Ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўладиган техник перлит чиқиндисини қайта ишлаш орқали турли соҳаларда фойдали маҳсулотларга айлантириш мумкин. Бу нафақат чиқинди ҳажмини камайтиради, балки иқтисодий самара ҳам беради.

1. Қурилиш соҳасида:

• Енгил бетонлар: техник перлит енгиллик беради, иссиқлик ва овоз изоляциясини яхшилайди.
• Гипс ва цемент аралашмалари: мустаҳкамликни оширади, тарқаб кетишга ва ёрилишга чидамли қилади.
• Иссиқлик изоляцияси материаллари: ёнмайдиган плита ва панеллар ишлаб чиқаришда асосий хомашё.

2. Нефт ва газ саноатида:

• Қувур ва резервуарлар изоляцияси: юқори ҳарорат ва босимга чидамли перлит моддаси самарали изоляцияни таъминлайди.
• Ёнғин хавфини камайтириш: ёнмайдиган хоссага эга бўлгани боис хавфли ҳудудларда қўлланилади.
• Катализатор ташувчи: айрим технологик жараёнларда кимёвий реакциялар учун асос вазифасини ўтайди.

3. Саноатда:

• Филтр материаллари: тоза сув ва кимёвий моддаларни ажратишда техник перлит самарали фильтр сифатида ишлатилади.
• Абразив маҳсулотлар: тозалаш пасталари, порошок ва қуритиш воситаларида.
• Ёнғиндан ҳимоя пардалари: перлитдан тайёрланган плита ва ёнғинга чидамли бетон блоклар.

4. Экологик қўлланиш:

• Нефт маҳсулотларини тозалаш: юқори сўрувчанликка эга бўлиб, тўкмаларни тезда ютади.
• Ифлосланган саноат ерларини қайта тиклаш: табиий фильтр ва ҳавони софлаштирувчи модда сифатида ишлатилади.

Қайта ишлаш жараёни:

Перлит чиқиндисини самарали қўллаш учун уни тозалаш лозим. Бу жараён юқори инвестиция талаб қилмасдан иқтисодий фойда келтиради.

Муҳим:

Перлитнинг физик ва химик хоссалари унинг қаерда ва қандай қўлланилишини белгилайди. Ҳар бир соҳа учун махсус стандартга мос перлит танланиши керак.

Фойдаланиб бўлинган техник перлит – чиқинди эмас, ресурс!

Маълумот учун:

Перлит - вулқон лавасининг совиб, қотиб қолган шаклидан олинган ва кукун шаклига келтирилган маҳсулот.

Сизга ҳамёнбоп нархда техник перлит чиқиндисини қаердан топиш қизиқми?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2025-йилнинг 1-чорагида Республика бўйича жами 10 117 та объектга умумий қуввати 197,9 МВтга тенг бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилган.

Хусусан:

🔹1 455 та ижтимоий соҳа обекти томонидан 25,9 МВт;

🔹2 052 та тадбиркорлик субекти томонидан 113 МВт;

🔹6 428 та аҳоли хонадонига 56,3 МВт;

🔹182 та кўп қаватли уйга 2,79 МВт ўрнатилган.

Ушбу панеллар орқали 60,082 млн кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқарилган бўлиб, бунинг натижасида 15 млн метр куб табиий газ тежалишига ва 17 минг тонна зарарли газларнинг атмосферага чиқиши олди олинган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
10.04.202507:54
Газнинг қазиб чиқарилишидан токи истеъмолчиларга етиб боргунча асл нархи 1м3 учун 1997 сўмга айланади. Лекин, истеъмолчилар томонидан қишда 500 кубгача ишлатилаётган газнинг ҳар бир куби учун 650 сўм тўланади. Қолган 1347 сўми давлат ҳисобидан қопланади. Агарда 500 кубдан ортиқ ишлатилганда ҳам ортиқча ҳар бир куб учун 1500 сўм тўланади, қолган 497 сўмини давлат ўз зиммасига олади.

Шунда аҳоли газ учун қиммат тўлаётган бўладими ёки арзон?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
05.04.202508:50
Пиёда ҳам одамми!?

Қашқадарёда пиёдалар учун қандай ноқулайликлар яратиш мумкинлиги бўйича тажриба ўтказилмаяптими? Яқинда Торговкадаги курантни тагига пешеход ва севетофор қўйиб, ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларинг ҳам норозилигидан сўнг олиб ташлашган эди. Бу сафар 4000 нафардан ортиқ талабалар таълим оладиган Қаршидаги Нефть ва Газ факултети олдидаги пиёдалар йўлакчасини чорроҳага, кўчирганда ҳам разворот бор жойга кўчириб қўйибди. Пиёдалар барибир ўша эски пешеход ўрнидан ўтишяпти, бу пиёдалар учун ҳам, ҳайдовчилар учун хавфли ва катта ноқулайлик. Ноқулайлик яратиш бўйича навбатдаги тажриба ҳам ўзини оқлади деб, пешеходни жойига қайтариб қўйсанглар ҳам бўлади ҳурматлилар. Ёки, Худо кўрсатмасин, неччидир киши қурбон бўлиши шартми!?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Азиз Юртдошлар!

Ийд Ал-Фитр Сизга ва оила аъзоларингизга муборак бўлсин! Тинч ва осуда юртимизга кўз тегмасин, барчангизга доимо яхшиликлар ва эзгуликлар ҳамроҳ бўлсин.

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
25.04.202507:53
#OGU2025

🔥 27-я Международная Выставка и Конференция «Нефть и Газ Узбекистана - OGU 2025» 🔥

🗓️ 13 - 15 мая 🗓️

📍 НОВАЯ ПЛОЩАДКА 📍

🏢 CAEx Узбекистан / Ташкент 🇺🇿

🖥️ Получите онлайн-бейдж уже сейчас: https://bit.ly/OGU_ru_reg

___

27- Xalqaro «O’zbekiston neft va gazi – OGU 2025» ko’rgazmasi va anjumani

🗓️ 13 - 15 may 🗓️

📍 YANGI MAYDON 📍

🏢 CAEx Uzbekistan / Toshkent 🇺🇿

🖥️ Onlayn-beydjingizni bugun oling: https://bit.ly/OGU_uz_reg
20.04.202517:10
Ғалабааааааааааааа🏆

Табриклайман барчани, матонат кўрсатишди йигитлар. Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, ҳакамингга ҳам, стадионингга ҳам деб голлар уриб ташлади.

Мураббий Ислом Исмоиловни ҳам алоҳида эътироф этиш керак, кучли жамоа шакллантирибди.

Тўғри, кимдир айтганидек муҳлислик қилганимиз учун биров бир сўм бермайди, лекин Ватанамизнинг, Юртдошларимизнинг ҳар қандай ютуғи шахсан мени, балки, ҳар бир Ватандошимизни фахрлантиради, рости ҳисларни сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Ростини айтинг, яқин ора бундай ҳаяжонламаган эдингизми, ғалабадан ич-ичингиздан бир нима қайнаб, бўғзингизга нимадир тиқилдими!?

Ғалаба муборак, чемпионлик муборак!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Танлов #Эълон

😎 “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти келажакдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Электр таъминоти цехи электромонтер штатига кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ўтказиладиган танловда иштирок этинг.

✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар:

✅ Электротехник мутахассислик бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши.
✅ Шу соҳада иш тажрибаси мавжуд бўлиши. (Олий маълумот, иш тажрибаси ва малакаси устунлик беради)
✅ Компьютер саводхонлигига эга бўлиши (MS Office, AutoCAD ва бошқа график, техник дастурий таъминотларнинг тажрибали фойдаланувчиси).
✅ Инглиз ва рус тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат мавжудлиги устунлик беради.


✅Билиши керак

✅ Электротехника ва электроника асосларини;
✅ Реле ҳимояси асосларини;
✅ Электрмашинаси асосларини;
✅ Электр жиҳозларини синовдан ўтказиш қоидалари ва меъёрларини;
✅ Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларини;
✅ Истеъмолчилар электр қурилмалари техник эксплуатация қилиш қоидалари талабларини;
✅ Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини;
✅ Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокоргача биричи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома талабларини;
✅ Аккумулятор батареяларига хизмат кўрсатиш бўйича талаблар ва ишчи ҳолатини таъминлаш талабларини;
✅ Электр ҳимоя воситалари, ўлчов асбобларининг номланиши, фойдаланиш қоидалари ва синов муддатларини;
✅ Принципиал электрик схемаларни ўқий олиш. Схема турларини билиш, схемага кўра уланишларни асбоб ускуналар ёрдамида йиға олиш.

📅 Танлов учун резюме топшириш муддати:

2025 йил 15 апрелдан 2025 йил 18 апрелгача давом этади. Резюмени ушбу sgcc.rezyume ҳаволаси (https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLScJvvKgZtfQaDP8DYu0pBDiShjHZ6h0JofwS8IHUZWOYqVXeA/viewform) орқали юборишингиз лозим.

😇Қатъий эслатма: Талабларга мос келмайдиган номзодларнинг резюмеси кўриб чиқилмайди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
06.04.202510:10
Каъм таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

Президент қарорига кўра, 2025-йил 1-майдан 2027-йил 1-апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

- электр энергияси истеъмоли бўйича
– ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;


- табиий газ истеъмоли бўйича
– иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача

ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
03.04.202515:07
Азизлар, расм Photoshop ёки AI эмас, бугун шахсан ўзим тушурдим😎
Жорий йилнинг 27-март куни кеч соат 21 лар атрофида “М-25” газ конидаги 202-сонли қудуқда водород сулфидининг назорат остидаги отилиши юз берган. Табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бригадаси етиб борган.

Шунингдек, ишларни ташкил этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар таркибида ташкил этилган махсус штаб вакиллари ҳам ҳодиса жойига етиб келган.

Айни пайтда керакли барча чора-тадбирлар зарур техника ҳамда ускуналардан самарали фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш бўйича кучайтирилган чоралар кўрилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, юзага келган мазкур ҳолат аҳоли ва яқин атрофдаги ҳудудларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан тўлиқ назорат остига олинган.

Ҳозирги вақтда ушбу вазият ҳамда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда. Бу ҳақдаги батафсил маълумот ишлар якунланганидан сўнг маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “М-25” газ конини ўзлаштириш жараёни ўзига хос мураккабликка эга бўлиб, бу ерда халқаро тажрибадан фойдаланиб, кучайтирилган назорат чоралари амалга оширилмоқда - деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Паказана 1 - 24 з 79
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.