Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Biznes-ombudsman avatar
Biznes-ombudsman
Biznes-ombudsman avatar
Biznes-ombudsman
25.04.202513:15
#фаолиятдан

👍 Сурхондарёда экспорт-импорт қилувчи тадбиркорлар муаммолари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 24 апрель куни “Айритом халқаро савдо маркази”да тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Бизнес-омбудсман девони, божхона, солиқ ва карантин ташкилотларининг масъул вакиллари ҳамда вилоятда экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланаётган 40 дан зиёд тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Учрашувнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни эшитиш бўлди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан божхона, солиқ ва карантин соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича 10 дан ортиқ таклифлар билдирилди. Тадбиркорлар ўз фаолиятидаги бюрократик тўсиқлар, расмийлаштириш жараёнларининг мураккаблиги ва бошқа қатор масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
05.04.202510:54
👍 Хатолик бартараф этилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан “Anis pro product” МЧЖ директорининг Мажбурий ижро бюроси Қарши тумани бўлими мансабдорларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, иқтисодий суд қарорига кўра, бошқа ташкилотдан ундирувчи “Anis pro product” МЧЖга 150 млн асосий қарз ва 22 млн пеня ва давлат божи ундириш белгиланган. Бироқ техник хато туфайли МИБ-Портал дастурида фақатгина 22 млн сўм, яъни пеня ва давлат божи суммалари кўриниб қолган. Ва шу сумма тадбиркордан ундирилиб, унинг ҳисоб рақамига қўйилган тақиқ олиб ташланган.

Мазкур масалада тадбиркорнинг амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига эса қарийб 3 ой вақт ўтишига қарамай асослантирувчи жавоб берилмаган.

Бизнес-омбудсман девони ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида порталдаги техник хато бартараф этилиб, тадбиркор фойдасига асосий сумма тўлиқ ундирилиши учун жавобгар ҳисоб рақамларига ва мол-мулкларига тақиқ қўйилди. Қолаверса, мурожаатга ўз вақтида жавоб бермагани учун МИБ мансабдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан жавобгарликка тортилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
04.04.202509:13
👍 Тадбиркорга қарийб 1,5 млрд сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор «Тадбиркорлар виртуал офиси» орқали мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўради.

Мурожаатда тадбиркорнинг Навоий иссиқлик электр станциясига маҳсулот етказиб бергани, бироқ станция томонидан тўловлар кечиктирилаётганлиги баён этилган.

Ушбу мурожаат иссиқлик Энергетика вазирлигига йўналтирилиши натижасида тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қарийб 1,5 млрд сўмлик тўлов амалга оширилишига эришилди.

Шу каби муаммоли вазиятларда тадбиркорлар Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
21.03.202509:33
💐 Миллий либос – миллий қадриятлар безаги

Бизнес-омбудсман девони ходимлари миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган гўзал либосларда намоён бўлишди.

Миллий либос – бу нафақат кийим, балки халқимизнинг бой тарихи, анъаналари ва ўзига хос маданиятининг ифодасидир. Ҳар бир нақш, ҳар бир ранг аждодларимиз меросидан сўзлайди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
30.01.202510:15
“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:

👍 чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади;

👍 бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади;

👍“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Банклар биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилди. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.

Андижон, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан фаол ишлангани учун ушбу маблағларнинг кўпи шу ҳудуддаги лойиҳаларга тўғри келаяпти.

Нима учун қолган ҳокимлар сифатли лойиҳа қилиб, тайёр пулни ишлатмайди?”,

- дея савол қўйди Президент.

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, барча мутасаддиларни яна бир бор огоҳлантирди.

Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, қўйилган катта марраларга мос равишда ишни ташкил қилиш керак”,

- деди Президентимиз.

Йиғилиш давомида туризм соҳасида намунали фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилинди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Йўловчи ташиш масалалари: тадбиркорларнинг таклифлари тингланди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Бизнес-омбудсман девонида йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
04.04.202505:26
👍 Фармацевтика соҳасида тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси муҳокама қилинди

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Бизнес-омбудсман девони, агентлик, "Зарур амалиётлар маркази - GxP" давлат муассасаси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда "Зарур амалиётлар маркази - GxP" давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, аудит гуруҳини шакллантириш, фармацевтик инспекция жараёнини такомиллаштириш ва сертификатлар топширишдаги кечикишларнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида қонун бузилишлари ва коррупция ҳолатларига қарши қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
🌸 Наврўзи олам муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Қалбимизда баҳорнинг илк нафаси, юзимизда қуёшнинг илиқ нурлари, дастурхонимизда эса ноз-неъматлар файзи.

Наврўз – янгиланиш, яшариш ва эзгулик айёми. Бугунги кунда табиат уйғониб, ҳаёт янгидан жонланаётган палла.

Шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз. Қалбларингизда меҳр-оқибат, юзингизда табассум, хонадонингизда файзу барака бўлсин.

Наврўз байрами барчамизга янги орзулар, янги умидлар ва янги имкониятлар олиб келсин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

👍 2025 йил 1 февралдан бошлаб экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахсларини ушбу календарь йил якунига қадар фойда солиғидан озод этилади.

👍 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.)

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Бизнес-омбудсман девони ходимлари Самарқанд халқаро иқлим форумида иштирок этди

Жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари Самарқандда халқаро иқлим форуми бўлиб ўтди.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам иштирок этан форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилдилар.

Форум доирасида иқлим ўзгаришининг глобал муаммо эканлиги, унга қарши курашда Ўзбекистон хусусий секторининг роли катта эканлиги таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Республиканинг айрим ҳудудлари жадал комплекс ривожлантирилади

“Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-132, 01.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга асосан, қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади:

➡️2025 йил 1 июлгача Туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари (Дастур) доирасидаги туман (шаҳар)лар марказларининг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда янгиланган бош режа лойиҳалари;

➡️Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Хатирчи, Чортоқ, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ва Янгийўл шаҳри марказлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши ҳамда хизматлар ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа лойиҳалари;

➡️Хатирчи, Қува ва Чортоқ туманларида туризм йўналишидаги мастер режа лойиҳалари;

➡️1 ҳафта муддатда Дастур доирасидаги туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳуқуқий эксперимент тариқасида 2026 йил 1 январгача “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида Лойиҳа офиси фаолияти йўлга қўйилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов E&Y консалтинг компанияси директори А.Обидов билан учрашди.

Учрашувда Бизнес-омбудсман институти тизимини ривожлантириш, институционал ислоҳотларни ўтказиш ва ташкилот салоҳиятини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Юқоридаги мақсадларга эришиш учун институционал аудитни ўтказиш, бугунги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, кейинги қадамларни белгилаб олиш, хорижий давлатлар Бизнес-омбудсман институтлари билан қўшма таҳлилларни ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
30.01.202513:34
👍 Бизнес-омбудсман девонида магистрант ҳуқуқшунослар учун сайёр ўқув машғулоти ўтказилди

Бугун, 30 январь куни Бизнес-омбудсман девонида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” магистратураси тингловчилари учун амалий машғулот бўлиб ўтди.

Машғулот давомида магистрант ҳуқуқшунослар Бизнес-омбудсман девони фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари билан яқиндан танишдилар.

👍 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
29.01.202515:55
👍 Тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

#ОАВ_биз_ҳақимизда

Бизнес-омбудсман девони божхона ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда омборларда сақланаётган ускуналарни тадбиркорларга етказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Юзлаб тадбиркорлар ўз ускуналарини олиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга муваффақ бўлмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратилиши ва экспорт ҳажмининг ошишига хизмат қилмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
05.04.202513:12
#дайжест

👍 1 - 5 апрель кунлари Бизнес-омбудсман девони фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

👍 Бизнес-омбудсман девонида UNODC билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

👍 Бизнес-омбудсман девони ёрдамида тадбиркор фойдасига 209 млн сўмлик қарздорлик ундирилди

👍 Электромобиллар импортидаги чекловлар муҳокама қилинди

👍 Хатолик бартараф этилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди

👍 Бизнес-омбудсман девони ходимлари Сирдарёдаги шарт-шароитлар билан танишди

👍 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

👍 Фармацевтика соҳасида тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси муҳокама қилинди

👍 Тадбиркорга қарийб 1,5 млрд сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
04.04.202511:45
👍 Андижонда тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича учрашув ташкил этилди

Куни кеча вилоят марказидаги "Ёшлар маркази"да андижонлик тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди.


Тадбиркорлик субъектлари вакиллари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони бўйича кенг тушунтиришлар берилди. Бизнес-омбудсман тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мунтазам равишда мониторинг қилиши, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланса, тегишли чоралар кўриши алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Электромобиллар импортидаги чекловлар муҳокама қилинди

Электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг мурожаати юзасидан Бизнес-омбудсман девонида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари билан мазкур масалани ижобий ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Муаммонинг ҳуқуқий жиҳатларига тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига сўров хати юборилди.

Маълумки, электромобиль сотувчи автосалонлар раҳбарлари автомобиль импортига қўйилган чекловлар сабабли ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишган эди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
👍 Янги ташаббус: томорқадан юқори даромад

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 январь куни томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.

Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Ер участкаларини сотиб олиш энди янада қулай

📆 Президент Фармонига кўра, 2025 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали харид қилиш янада қулайлашади.

➡️Электрон онлайн аукцион савдоларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш айланмадан олинадиган қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

➡️Ер участкасини сотиб олиш қийматини жойлашувига қараб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади.

➡️Аукцион савдоларида ер участкаси учун тўлов 15 кун ичида амалга оширилса, 20% чегирма тақдим этилади.

➡️Ер участкаси қийматини йирик лойиҳа амалга ошираётган талабгор томонидан ташкил этилган (этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритиш мумкин бўлади.

➡️Ер участкасини сотиб олишда бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш муддатлари мажбурий тартибда кўрсатилади.

➡️Янги реализация қилинган ер участкаларига объект фойдаланишга топширилгунга қадар ер солиғи ставкаси 50% миқдорда қўлланилади.

➡️Қурилиш учун рухсат олиш жараёнида ёки давлат органларининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли кечикишлар юзага келса, бу муддатлар объект қурилиши ва фойдаланишга топшириш умумий муддатидан чегириб ташланади.

➡️Белгиланган муддатларда қурилиш ишлари амалга оширилмаса ва объект фойдаланишга топширилмаса, ҳокимлик ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва уни қайта аукционга қўйиш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

👨‍💻Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Паказана 1 - 20 з 20
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.