Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Kun.uz | Расмий канал avatar

Kun.uz | Расмий канал

Навіны і СМІ
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаГруд 19, 2015
Дадана ў TGlist
Квіт 26, 2024

Апошнія публікацыі ў групе "Kun.uz | Расмий канал"

Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт кўчаларида сўнгги кунларда хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимлари иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/79590780

Kun.uz расмий канали
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда

Россия Финландия, Норвегия ва Эстония билан чегарада ҳарбий қисмларни кенгайтирмоқда ва темирйўллар қурмоқда. Бу янги урушга тайёргарлик сифатида қабул қилинмоқда, деб ёзади WSJ.

👉 https://kun.uz/kr/71734645

Kun.uz расмий канали
“Агар эмас, қачонки...” — Лихачев Ўзбекистонда катта АЭС қурилиши ҳақида

Ўзбекистон раҳбарияти агар эмас, қачонки катта АЭС мавзусига қайтса, Россия нафақат техник, балки молиявий ва ташкилий масалалар бўйича ҳам тайёр таклифларни тақдим этади, деди Тошкентга келган “Росатом” директори Алексей Лихачев. У давлат раҳбарининг қабулида бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/12826370

Kun.uz расмий канали
КХДР урушдаги иштирокини илк бор тасдиқлади

Путин Курск областидаги жангларда кўрсатган ёрдами учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/47059106

Kun.uz расмий канали
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

Фарғона шаҳри Камолиддин Беҳзод кўчасидаги автомобил йўли неча йиллардирки ҳайдовчиларнинг эътирозини келтириб чиқармоқда. Сабаби марказни бошқа кўчалар билан боғловчи мазкур йўл чуқурларга тўла. Ҳайдовчилар йўлдан мажбурликдан ҳаракатланишади. Kun.uz мухбири ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб ҳолатни ўрганди.

👉 https://kun.uz/kr/29199290

Kun.uz расмий канали
Европанинг айрим давлатларида блэкаут юзага келдифотолар

Лиссабонда метро тўхтаб қолган, Мадридда аэропорт ёпилган. Версиялардан бирига кўра — киберҳужум уюштирилган.

📸 👉 https://kun.uz/kr/28111090

Kun.uz расмий канали
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсхонадан қўйиб юборилди

Бу Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ва Россия элчиси ўртасидаги учрашувдан сўнг юз берди.

👉 https://kun.uz/kr/18603849

Kun.uz расмий канали
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

Ўзбекистон делегациясига Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлик қилмоқда. Меҳнат миграцияси масалалари бўйича идоралараро гуруҳнинг йиғилиши 29 апрелдан бошланади.

👉 https://kun.uz/kr/78081510

Kun.uz расмий канали
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов

“Тоза ҳаводан нафас олиш – сизнинг ҳуқуқингиз, уни олиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, дейди экофаол Алишер Насимов. У дарахтзорлар ўрни қурилишга бериб юборилган ҳолатлар бўйича аҳолига ҳуқуқий ёрдам бериб келмоқда. Жамоатчилик фаоли Kun.uz билан суҳбатда экологияга зид ер ажратишлар ва дарахткесарлик учун жавобгарлик чораларининг таъсири йўқлиги ҳақида сўзлаб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

Давлат раҳбари Россия ҳукумати раиси биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/46218078

Kun.uz расмий канали
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар

АҚШ президенти журналистлар олдида чиқиш қиларкан, Россиянинг Украинага ҳужумлари давом этаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди. «Мен у [Путин] отишни тўхтатиб, столга ўтириши ва келишувни имзолашини истайман», – деди АҚШ президенти

👉 https://kun.uz/kr/27158636

Kun.uz расмий канали
DOST — Ўзбекистон автосаноати ривожида янги саҳифа

28-30 апрел кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмасида Жиззахда янги DOST автотехникалари ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/08340591

Реклама
Путин 9 май куни Украинада ўт очиш тўхтатилишини эълон қилди

Қисқа оташкесим 7-10 май кунларига белгиланди. Кремл Украинани «бундан ўрнак олиш»га чақирди.

👉https://kun.uz/kr/81023966

Kun.uz расмий канали
«Бу муҳим ҳафта бўлади» — Рубио тинчлик музокаралари ҳақида

АҚШ давлат котиби Американинг тинчлик музокараларидаги иштироки бўйича яқин вақтлар ичида бир қарорга келинишини ваъда қилди; Лавров эса шошилиш ярамайди деб ҳисобламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/74199500

Kun.uz расмий канали
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

Юк машинаси тормози ишламай қолиши сабабли темир тўсиққа урилган. Ҳайдовчи шифохонага мурожаат қилган.

👉 https://kun.uz/kr/35903770

Kun.uz расмий канали

Папулярныя публікацыі Kun.uz | Расмий канал

20.04.202514:10
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос

Инглиз тилини мустақил ўрганган Мираббос Мирафзалов ҳозир бу тилда худди ўзбекчадагидек равон гапиради. Отаси автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаган вақтида логистика соҳасидаги йигитларнинг фикрлашини кўриб, Мираббоснинг асосий вақтини билим олишга йўналтиришга қарор қилади. Ҳозирда Мираббос яна икки тилни ўрганмоқда. Kun.uz болакай билан хорижий тилларни устозларсиз қандай ўзлаштираётгани ва унинг мақсадлари ҳақида суҳбатлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш таклиф қилинмоқда

Мурожаат “Менинг фикрим” порталига ўтган йили октябр ойида қўйилган. Фуқаро умумий ўрта таълим мактабларини 5 кунлик дарс бериш ва ишлаш режимига ўтказиш орқали устозлар ҳафтасига 2 кун дам олишини, бу билан иш унуми ва сифати ошишини билдирган.

👉 https://kun.uz/kr/64121078

Kun.uz расмий канали
Навоийда 10-синф ўқувчиси талабаликни нақд қилди. У 11-синфни ўқимаса бўладими?

Навбаҳор туманида мактабнинг 10-синф ўқувчиси 4 та фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, давлат имтиҳонларидан олиш мумкин бўлган 189 баллни тўплади. Бу орқали у муддатидан олдин талаба бўлган. Ўқувчи энди мактабнинг 11-синфини ўқимасдан аттестат олиши ва ўқишни олийгоҳда давом эттириши мумкинми?

👉 https://kun.uz/kr/04045504

Kun.uz расмий канали
Хитойда кичик ядро батареясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Танга ўлчамидаги батарея 3 вольт энергия беради ва 50 йил давомида қувватланмасдан ишлаши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/66857015

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда бойларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини жорий этиш режалаштириляпти

Солиқ қўмитаси томонидан энг юқори даромадли жисмоний шахслардан солиқ ундириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиляпти. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, янги тизим бойларнинг нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда олган даромадларини ҳам солиққа тортишни назарда тутади.

👉 https://kun.uz/kr/47361083

Kun.uz расмий канали
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ

Маълумотларга кўра, ҳукм 30 март куни чиқарилган. Бироқ, БАА расмийлари бу ҳақда эълон қилмаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу масала бўйича ҳали расмий баёнот бермади.

👉 https://kun.uz/kr/14628774

Kun.uz расмий канали
01.04.202515:59
2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади – Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, Ўзбекистонда санъаткорлардан солиқ ундириш механизми ишлаб чиқилмоқда. Санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб топшириш бўйича имконият берилади. 2027 йил 1 январдан санъаткорлар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, солиқ назорати текширувлари ўтказилиш орқали солиқлар мажбурий ундирилиши назарда тутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/56945625

Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева ЮНEСКО Бош конференцияси Самарқандда ўтказилишини олқишлади

Бу биз учун катта шараф ва масъулиятдир, негаки сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган, деди у.

👉 https://kun.uz/kr/16249213

Kun.uz расмий канали
09.04.202511:14
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

ИИВ ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинганини билдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://kun.uz/kr/45104365

Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси ушбу тадбир мамлакат ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеа эканини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/36864149

Kun.uz расмий канали
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!

Kun.uz жамоаси жумла мўмин-мусулмонларни улуғ айём – Рамазон ҳайити билан қутлайди.

👉 https://kun.uz/kr/08415671

Kun.uz расмий канали
06.04.202516:29
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

Унда пианиночи Кирилл Риҳтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этди.

👉 https://kun.uz/kr/68823094

Kun.uz расмий канали
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва тегишли чоралар кўрилишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, ташкилотчилар рухсат берилмаса ҳам акцияни ўтказишларини айтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/62896163

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 1 майдан 201 kWhдан 500 kWhгача электр энергиясига 1000 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўланади.

👉 https://kun.uz/kr/17331067

Kun.uz расмий канали
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади

«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 3, 4 ва 5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрига кириш чекланади.

👉 https://kun.uz/kr/21299092

Kun.uz расмий канали
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.