❓ «Командировочные» қандай ҳолларда тўланади. Агарда тўланмаса қаерга мурожаат қилиш керак
@Huquqshunos_xizmati: 198-савол
❓Ассалом алайкум, Мен Наманган давлат университетида ишлайман, саволим шундаки, жорий йилнинг январь ойида малака оширишга Тошкентга бордим, ётоқхона, йўлкира хақи, ҳаммасини ёнимдан сарфладим, шу тўғрими? Мен бу ҳаражатларимни қаердан қоплашим мумкин, қандай йўл билан.
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
📄Меҳнат кодексининг 290-моддаси Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун компенсация тўловлари ҳақида,
📃Унга кўра:
🔗Агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади.
➡️Жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ички ҳужжатда касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкага юборилган ходимларга яшаш жойидан ташқарида яшаганлик учун компенсация (суткалик) тўлови белгиланиши мумкин.
☝️Сизга иш берувчи бориш ва қайтиш учун йўл ҳаражатлари ва турар жой ижара тўловлари тўлаб бериши керак. Агар иш берувчи ушбу тўловларни тўлашдан бош тортса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришингиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга йўл ва ижара учун ҳаражатларингизни қоплашда амалий ёрдам беради.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati